«сабъаи сайёр» ва «садди искандарий» анъана ва янгилик мазмун ва бадиият

DOCX 32,7 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1534864255_72201.docx «сабъаи сайёр» ва «садди искандарий» анъана ва янгилик мазмун ва бадиият режа: 1. баҳром ҳақидаги бадиий қисса тарихи 2. «сабъаи сайёр» достонининг тузилиши (қисса ичида ҳикоялар), хусусият ва бадиияти. 3. искандар: тарих ва бадиий тимсол; (фирдавсий, низомий, хусрав, жомий) алишер навоий «хамса» сининг тўртинчи достони «сабъаи сайёр» (етти кезувчи-сайр қилувчи) деб аталади. асарнинг бундай номланиши сабабини шоир шундай изоҳлайди: лутф бу назм аро бағоятдур, ғараз аммо етти ҳикоятдур. чунки қойил етти мусофир эди, ки алар сайр ишига моҳир эди, бўлди чун бу рақам иши тайёр, қўйдум отини «сабъаи сайёр». (мат, 10-том, 409-бет) шоир айтмоқчики, бу достонда лутф-кўпқиррали маъно ва мазмун кўпдир, аммо асосий мақсад ундаги етти ҳикоятдир. чунки ҳикояларни айтувчилар сайру саёҳат ишига моҳир бўлган етти мусофирдир. шунинг учун достон ёзилгач, унга «сабъаи сайёр» - етти кезувчи, сайр қилувчи мусофир деб от қўйилди. алишер навоийнинг бу масалага алоҳида урғу бериши бежиз эмас. чунки бу билан, яъни асарга ном қўйиш …
2
, сексон ўтмиш эди яна тўққуз. ойи онинг жумоди юссоний, панжшанба ёзилди унвони. варақу сатрин айлабон таъйин. байтини беш минг айладим тахмин. (мат, 10-том, 411-бет) шуниси ҳам борки, достон тўрт ойда, яъни 1484 йилнинг март –июн ойлари оралиғида ёзилган бўлса-да, аммо бошқа ишлар билан банд бўлмаганда, уни тўрт ҳафта-бир ойда ёзиш ҳам мумкин эди, дейди шоир: менга айёми гарчи ёд эмас, лек тўрт ойдин зиёд эмас. бўлсам ўзга умурдин эмин, бор эди тўрт ҳафта ҳам мумкин. (мат, 10-том, 409-бет) 5000 байтдан иборат бўлган асарнинг шу муддат ичида яратилиши шоирнинг қайноқ булоқдек ижодий илҳоми жараёнини англаш ва тасаввур этишга имкон беради. бу ҳол ўз-ўзича содир бўлган эмас, албатта. чунки алишер навоий достонни ёзишга киришишдан олдин баҳром қиссаси билан боғли бўлган тарихий-адабий манбаларни шунчалик синчиклаб ўргандики, бу ҳақда асар охирида «етти иқлим шоҳи-баҳром» ни туш кўрганида, унинг тилидан шундай ёзади: санга навбат чу етти саъй эттинг, қиссанинг ҳарф-ҳарфиға еттинг… сен бу ишнинг …
3
ик шарқшунос олим ричард фрайнинг уқтиришича, «гўр» сўзи одатда қулон-ёввойи эшак тарзида тушунилса-да, аммо немис шарқшуноси о.ҳансен «подшоҳ» маъносини англатадиган қадимги «gul<qula-vula» сўзи бузилиб талаффуз этиш натижасида «гўр» бўлиб қолган, яъни баҳром gul (подшоҳ) баҳром gur (гўр) тарзида ишлатилиб, шу билан боғли ривоятлар яратилган, деган фикрни ўртага ташлаганини ҳам эслатади. қаралсин: ричард фрай. наследие ирана. москва, «наука», 1972, стр. 308, сноска.] гарчи баҳром тарихий шахс бўлса-да, аммо у оғзаки ва ёзма адабиётда тарихий шахсликдан кўра бадиий образ-тимсол сифатида кўпроқ машҳурдир. шунинг учун унинг «саргузаштлари» шунчалик бадиийлаштириладики, натижада тарихийлик ўрнини бадиийлик эгаллаб боради. бу ҳолни абулқосим фирдавсий «шоҳнома» сидаги баҳром ва озода ҳақидаги, низомий ганжавий «ҳафт пайкар»идаги баҳром ва фитна, хусрав деҳлавий «ҳашт биҳишт»идаги баҳром ва дилором тўғрисидаги қиссаларда ҳам кузатиш мумкин. алишер навоий ҳам ўз достонида ана шу бадиий тимсолга айланган баҳромни ўзининг ғоявий-эстетик ақидаларига мос тарзда тасвирлаб, асарини «афсона» (тарихий эмас!), «қисса» (бадиийлаштирилган талқин!) деб тавсифлайди. алишер навоийнинг «сабъаи …
4
узаштларидан иборат. қисса баҳром ёки дилоромнинг туғилиш воқеалари билан эмас, балки вояга етган шоҳ баҳромнинг ов жараёнида рассом моний билан учрашуви, ундан дилором тавсифини эшитиб, суратини кўриб, унга ошиқ бўлиб қолиш воқеаси билан бошланади. бундан кўринадики, «сабъаи сайёр»даги қолипловчи қиссанинг, яъни баҳром ва дилором қиссасининг бошланиши «фарҳод ва ширин», «лайли ва мажнун»ларнинг бошланишидан фарқ қилади. чунки уларда воқеалар фарҳод ва мажнуннинг туғилишидан бошланади. демак, алишер навоий ҳар бир достонни ундан кузатган ғоявий-эстетик мазмун моҳиятидан келиб чиқиб асардаги воқеалар баёнининг қурилмасини белгилайли. қайд қилинганидек, алишер навоий «сабъаи сайёр» ининг қолипловчи қиссасида баҳром ва дилоромнинг саргузаштларидан ҳикоя қилинади. яздижурд ўғли баҳром отасидан сўнг ўзининг қаҳрамонлиги-шерни енггани билан подшоҳлик тожу тахтини қўлга киритади. мамлакатда адолат ва осойишталикни ўрнатишга интилади ва шунинг билан бирга гўр-қулон овига ҳам берилади. шундан уни баҳроми гўр деб аташ ҳам одат бўлиб қолади. ов жараёнининг бирида баҳром рассом моний билан учрашиб, гўзал дилором ва унинг таърифи ҳамда моний чизган …
5
олмай қайтиб келади. шундан сўнг баҳром дилоромни қумсаб, касал бўлиб қолади. уни даволашга ҳаракат қилдилар, натижа бермайди. ниҳоят етти гўзал қаср бино қилиб, унга етти маликани келтирадилар. баҳром шанба кунидан бошлаб, ҳафтанинг ҳар куни бир қасрда бўлиб, турли ўлкалардан келган мусофирларнинг қизиқарли, шунинг билан бирга катта маърифий аҳамиятга молик ҳикояларини эшитади. еттинчи қасрда мусофир томонидан айтилган ҳикояда дилоромнинг дашт-саҳрода ташлаб кетилгандан кейинги саргузаштлари баён қилингач, баҳром дилором дарагини топиб, уни хоразмдан олиб келтиради ва яна айшу ишрат ҳамда овга берилади. ана шундай ов жараёнининг бирида ботлоқ ер уларнинг ҳаммасини ютади. қолипловчи қисса ана шундай якунланади. баҳром ва дилором саргузаштларидан иборат бўлган қолипловчи қиссада икки масала бадиий тарзда ҳал қилинган. улардан бири подшоҳ-ошиқ масаласи бўлса, иккинчиси подшоҳ-ҳукмдор масаласидир. бу масала, яъни баҳром ким бўлиши кераклиги масаласи қиссанинг қаҳрамони баҳромнинг ўзи томонидан ҳам муҳокама қилинган. бу ҳақда алишер навоий достоннинг ўн бешинчи – «баҳромнинг ишқ туғёнидин бехирад…» деб номланган бобида алоҳида тўхталади. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"«сабъаи сайёр» ва «садди искандарий» анъана ва янгилик мазмун ва бадиият" haqida

1534864255_72201.docx «сабъаи сайёр» ва «садди искандарий» анъана ва янгилик мазмун ва бадиият режа: 1. баҳром ҳақидаги бадиий қисса тарихи 2. «сабъаи сайёр» достонининг тузилиши (қисса ичида ҳикоялар), хусусият ва бадиияти. 3. искандар: тарих ва бадиий тимсол; (фирдавсий, низомий, хусрав, жомий) алишер навоий «хамса» сининг тўртинчи достони «сабъаи сайёр» (етти кезувчи-сайр қилувчи) деб аталади. асарнинг бундай номланиши сабабини шоир шундай изоҳлайди: лутф бу назм аро бағоятдур, ғараз аммо етти ҳикоятдур. чунки қойил етти мусофир эди, ки алар сайр ишига моҳир эди, бўлди чун бу рақам иши тайёр, қўйдум отини «сабъаи сайёр». (мат, 10-том, 409-бет) шоир айтмоқчики, бу достонда лутф-кўпқиррали маъно ва мазмун кўпдир, аммо асосий мақсад ундаги етти ҳикоятдир. чунки ҳикояларни айтувчилар сайру ...

DOCX format, 32,7 KB. "«сабъаи сайёр» ва «садди искандарий» анъана ва янгилик мазмун ва бадиият"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.