гадоий ва ҳусайний ижоди

DOCX 53 стр. 64,7 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 53
гадоий ва ҳусайний ижоди гадоий (тахаллуси; асл исми ҳозирча номаълум) (1403/04 — 15-аср охири) — шоир. ғазал жанри, аруз илми ва шеърият қоидаларини яхши билган. асосан туркий (ўзбек) ва қисман форс тилида ғазал, қитъа, туюқ, мустазод, қасидалар яратган. гадоий ўз ижоди билан 15-аср ўзбек мумтоз шеърияти ривожига катта ҳисса қўшган. хусусан, унинг ғазаллари мазмунан ҳаётийлиги, бадиий ва шаклан баркамоллиги билан ажралиб туради. айрим ғазал ва қитьаларида шоирнинг ўз ҳаёти лавҳалари ва руҳий кечинмалари акс этган. шеъриятида «чарх жафоси», «рўзғор жаври»дан фиғон, «ғурбат меҳнати» ва «роҳиблар тазйиқидан» шикоят оҳанглари сезилади. гадоий шеърлари арузнинг халқ қўшиқларига яқин рамал, ҳазаж баҳрларида ёзилган; тили халқона содда, вазни енгил, шўх ва ўйноқи. гадоийнинг 15-аср 2-ярми — 16-аср бошларида номаълум котиб томонидан кўчирилган «девони гадо» асари бор. унга 2974 мисрадан иборат 230 ғазал, 1 мустазод, 1 қасида, 5 қитъа, туюқ кирган. «девон»даги қасида темурий шаҳзода муҳаммад жаҳонгир мирзонинг ўғли ҳалил султон мадҳига бағишланган. девон қўлёзмаси париж …
2 / 53
номаълум ко-тиб томонидан кучирилган «девони гадо» асари бор. унга 2974 мисрадан иборат 230 ғазал, 1 мустазод, 1 каси-да, 5 қитъа, туюқ кирган. «девон»даги қасида темурий шаҳзода муҳаммад жаҳонгир мирзонинг ўғли ҳалил сул-тон мадҳига бағишланган. девон қулёз-маси париж миллий кутубхонасида (инв. № 981), микрофильми ва фото-нусхаси ўзбекистон фа шарқшунос-лик ин-тида сақланади. г.нинг форсий-даги шеърлари фаҳри ҳиравийнинг «радойиф ул-ашъор» тазкирасига ки-ритилган. г. шеърлари туркия (1960) ва ақш (1971) да босилиб чиққан. ас: шеърлар, т., 1965; девон, т., 1973 шоир гадоий адабиётимиз тарихида ўзбек ғазалчилигининг янада юксалишига сезиларли таъсир этган, инсон ва унинг маънавий гўзаллигини, реал дунё гўзаллигини, инсоний муҳаббатни зўр маҳорат ва санъаткорлик билан куйлаган истеъдодли шоир сифатида xv аср ўзбек адабиёти тарихида бир ҳалқани ташкил этади. ўзбек мумтоз адабиётида ижобий ҳодиса бўлган гадоий ижоди адабиётимиз тарихидан муносиб ўрин эгаллашга ва юқори даражада баҳоланиб, эъзозланишга лойиқ шоирлардандир. гадоий (1403/04 — 15-аср охири) тахаллуси билан ижод қилган шоирнинг асл исми ҳозирча номаълум.шоир хусусида …
3 / 53
ир ҳаёти ва ижодини унинг мазкур девони асосида ўрганиш ишлари асримизнинг 60-йилларидан бошланди. туркиялик олим, истамбул университетининг профессори я. экман 1960 йили гадоий девонининг бир қисмини нашрга тайёрлади ва чоп эттирди. ғазаллар * * * оҳким, девона кўнглум мубтало бўлди яна, бу кўнгулнунг илгидин жонға бало бўлди яна. дўстдин ойирди бу чархи жафо густар яна, эй дариғо, ҳожати душман раво бўлди яна. неча бўлсун, соқиё, охир ғубори хотирим, тут майи софики, ҳангоми сафо бўлди яна. хушдурур, оё, пари пайкар била гулгаштким, бўстону боғи эрам дилкушо бўлди яна. оқ эвиндин қўймас эрдинг чиққали, эй шум рақиб, шукрлиллаҳ бориким, юзунг қаро бўлди яна. чини зулфиндин дам урмоғлиқ не нисбат, эй абир, бу киноят бори сендин бас хато бўлди яна. шод бўлғил, эй гадоким, мавсуми наврўздин, гулбуни уммид бабаргу наво бўлди яна. * * * бути сийминбарим, бизни унутма, дудоқи шаккарим, бизни унутма, фалакка етти оҳимнинг тутуни, аё маҳпайкарим, бизни унутма. чу торож …
4 / 53
ндин айирғил, вале жонондин айирма. * * * яна ёз бўлди-ю, топти бўстон нашъу намо, эй насими руҳпарвар, хайри мақдам, марҳабо! эмди хуштур моҳ пайкарлар била гулгаштким, боғи ризвонтек чаман бўлди латифу жонфизо. ушмунунгтек фаслда мен васли дилбардин йироқ, асру зулм ўлғай, илоҳий, тутмасун тенгри раво. гарчи бор эрди бурун андак ғубори хотирим, шукрлиллаҳким, муяссар бўлди анвои сафо. хоҳ ўлтур, хоҳ тиргуз, ихтиёр илкингдадур, ул сенинг нозу итобингға менинг жоним фидо. * * * гар қабулиятға қобил тушса жон жоним санга, жонима миннат фидо бўлсун, бегим, жоним санга. ҳар киши кўнглиндагин охир даминда фош этар, арза қилғум мен дағи ҳолимни, султоним, санга. ғофил ўлма кўзларимнинг ёшидинким, ногаҳон мавж урубон етмасун ногаҳ бу тўфоним санга. лаъли серобингдин узсам гар тамаъни, то абад сувдек ич, ўлсун ҳалолинг бир овуч қоним санга. ҳусн ганжидурсену кўнглум бузулғон гўшае, шукркнм, тушти қабул уш ганжу вайроним санга. мустадом ўлсун камоли ҳусну жоҳингким, букун меҳру маҳ ҳайрон …
5 / 53
о била басар эттинг, ажаб-ажаб. * * * ҳусн ичинда бир сенингтек дилрабо бўлғайму ҳеч? ишқ элига доғи мендек мубтало бўлғайму ҳеч? ё раб, ул лаъли лабингдинким, эрур тафриҳи руҳ, бу менинг дардумға уммиди даво бўлғайму ҳеч? илтифот этмай рақиб, асру қилур бегоналик, ул ўлумлук бизга бир кун ошно бўлғайму ҳеч? даст бермас чун ёвуқдин ҳосид илкиндин салом, кўз етар ердин, ҳабибим, марҳабо бўлғайму ҳеч? асру бепарволиғингни ҳадтин ошурдунг манга, илтифотинг ул бурунқитек яно бўлғайму ҳеч? иштиёқу дарду ҳасрат бирла мундоқ хору зор остонингдин йироқ ўлсам, раво бўлғайму ҳеч? гарчи йўқтур кўрк ичинда сен бекин, султон бегим, барру баҳр ичра менингтек бир гадо бўлгайму ҳеч? * * * яна бегонасен, бори нечукдур? вафодин ёнасен, бори нечукдур? қилиб шарт аввалу, охир пушаймон, сўзунгдин тонасен, бори нечукдур? вафо худ йўқ, вале жавру жафоға басе мардонасен, бори нечукдур? рақиблардин ҳаросон эрдинг аввал, яна бегонасен, бори нечукдур? гадони мунча ақлу фаҳм бирла, дединг: «девонасен», …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 53 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "гадоий ва ҳусайний ижоди"

гадоий ва ҳусайний ижоди гадоий (тахаллуси; асл исми ҳозирча номаълум) (1403/04 — 15-аср охири) — шоир. ғазал жанри, аруз илми ва шеърият қоидаларини яхши билган. асосан туркий (ўзбек) ва қисман форс тилида ғазал, қитъа, туюқ, мустазод, қасидалар яратган. гадоий ўз ижоди билан 15-аср ўзбек мумтоз шеърияти ривожига катта ҳисса қўшган. хусусан, унинг ғазаллари мазмунан ҳаётийлиги, бадиий ва шаклан баркамоллиги билан ажралиб туради. айрим ғазал ва қитьаларида шоирнинг ўз ҳаёти лавҳалари ва руҳий кечинмалари акс этган. шеъриятида «чарх жафоси», «рўзғор жаври»дан фиғон, «ғурбат меҳнати» ва «роҳиблар тазйиқидан» шикоят оҳанглари сезилади. гадоий шеърлари арузнинг халқ қўшиқларига яқин рамал, ҳазаж баҳрларида ёзилган; тили халқона содда, вазни енгил, шўх ва ўйноқи. гадоийнинг 15-аср 2-ярми — 16-а...

Этот файл содержит 53 стр. в формате DOCX (64,7 КБ). Чтобы скачать "гадоий ва ҳусайний ижоди", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: гадоий ва ҳусайний ижоди DOCX 53 стр. Бесплатная загрузка Telegram