hazaj bahrining musamman vaznlari

PPTX 29 pages 842.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 29
o'zbekiston milliy universiteti o’zbek filologiya fakulteti 316-guruh talabalari davlatova sevara va babayeva surayyoning “aruz vazni qoidalari"fanidan tayyorlangan taqdimoti mavzu: hazaj bahrining musamman vaznlari ҳазажи мусаммани солим вазни унинг рукнлари ва чизмаси бир мисрада мафоийлун мафоийлун мафоийлун мафоийлун v — — — v — — — v — — — v — — — тарзидадир. тўртта қисқа ҳамда 12 та чўзиқ ҳижонинг бу хилдаги мутаносиб такрори жозибали ва мусиқий оҳангни вужудга келтиради. мазкур ўлчовни дастлаб атоий, саккокий, лутфий, гадоий, ҳофиз хоразмийлар лирикасида учратамиз. ҳазажи мусаммани солим вазни бу шоирлар ижодида ҳазаж баҳри ўлчовлари ичида иккинчи, учинчи ўринларда турса, алишер навоий «хазойинул маоний»сида анча кенг қўлланиб ушбу баҳр вазнлари ичида биринчи ўринни эгаллайди. шоирнинг ҳазаж баҳридаги жами 305 шеъридан 143 таси, жумладан, 121 ғазали, 7 қитъаси, 13 фарди, биттадан чистон ва муаммоси шу ўлчовда битилган эди. бу анъана кейинги давр шеъриятида ҳам изчил давом этди. жумладан, огаҳийнинг ҳазаж баҳрида ёзган 310 шеъридан …
2 / 29
у ўлчовда битилган. ҳазажи мусаммани мусаббағ ажаб васлингга мен энди етишганда кўринди моҳ, масал борким оғиз ошга, бурун тошта тегибдур, воҳ. (э. воҳидов) унинг рукнлари ва чизмаси бир мисрада фоилун мафоийлун фоилун мафоийлун — v — v — — — — v — v — — — тарзидадир. ушбу ўлчов xvi асрга қадар туркий адабиётларда, жумладан, ўзбек шоирлари ижодида қўлланмаган кўринади. зеро, атоий, саккокий, лутфий, гадоий, ҳофиз хоразмийлар ижодида ушбу ўлчов асосида ёзилган шеърни учратмаймиз. мазкур вазнни алишер навоий «мезонул авзон»да тилга ҳам олмайди, унинг асосида ўзи ҳам туркий шеър ёзмаган. бу улчовдаги дастлабки шеърлар бобур ижодида учрайди. ҳазажи мусаммани аштар вазни шоир ўзининг «мухтасар» асарида бу вазнни «мустаъмали матбуъ», яъни ёқимли ўлчовлар қаторида санаб, жомий ва ҳофизлар ижодига мурожаат қилади ҳамда туркий шеърга мисол тариқасида ўзининг ғазали байтларини келтиради. бу бобурнинг ушбу ўлчовда ёзилган ягона ғазали эди. мазкур ғазал кейинги асрларда шеъриятимиздан мустаҳкам ўрин олди ва тобора кенгроқ қўллана …
3 / 29
ва бир фард яратган. бобур эса биргина ғазалини шу ўлчовда ёзган бўлиб, у ҳам бўлса «мухтасар»да келтирилган асардир. ҳазажи мусаммани ахраб кейинги давр ижодкорларининг севимли вазнларидан бўлиб қолди. «шашмақом»нинг «бузрук», «дугоҳ», «сегоҳ», «ироқ» мақомлари тароналари ушбу ўлчовда ёзилган шеърларга басталанган. ишқинг ўтиға, дилбар, ҳар дам чу куяй дерман, қоним била, эй жонон оламни буяй дерман. ( машраб) ҳазажи мусаммани ахраби мусаббағ ҳазажи мусаммани ахраби мусаббағ вазни шеъриятимизда жуда кам қулланган улчовлардан саналади. унинг рукнлари ва чизмаси бир мисрада мафъулу мафоийлун мафъулу мафоийлон — v — v — — — — — v v — — ~ тарзида бўлиб, олдинги, ҳазажи мусаммани ахраб вазнидан охирги ҳижонинг ўта чузиқлиги билангина фарқланади. мазкур вазн ҳазажи мусаммани ахраб ўлчовида битилган шеърларнинг қофияланмайдиган мисраларида анча кенг қўлланади. масалан, огаҳийнинг ҳазажи мусаммани ахраб вазнида ёзилган ғазалининг то зулфи паришонин юз узра ниқоб этмиш, хуршид уза оҳимнинг дудини саҳоб этмиш. …зулфи тушубон ўтлуғ юз узра нечукким дуд, …
4 / 29
и идрок ки чун гардунга сурди, кўзига сурма қилди ғуборин хайли афлок зулоли сунъунг ичра сипехру сидра шоҳи, тенгизда ул хубобе, бу ҳам андоқки хошок. … навоий ҳамдинг айтур ажаб йўқ гар тилига иноят лужжасидан кетурсанг гавҳари пок. («наводируш шабоб», 322-ғазал) ҳазажи мусаммани ахраби макфуфи маҳзуф ҳазажи мусаммани ахраби макфуфи маҳзуф вазни шеъриятимиздаги ёқимли, мусиқий ўлчовлардан биридир. рукнлари ва чизмаси бир мисрада мафъулу мафоийлу мафоийлу фаулун — — v v — — v v — — v v — — тарзида. ушбу ўлчов xiv асрдаёқ шоирларимиз ижодидан мустаҳкам ўрин олган эди. мазкур вазнда ёзилган шеърлар атоий, саккокий, гадоий, ҳофиз хоразмий каби шоирларимиз лирикасида кенг қўлланган. мавлоно лутфий шеъриятида эса бу ўлчов рамали мусаммани маҳзуф вазнидан кейин иккинчи ўринда туради. шоирнинг 430 шеъридан 66 таси, хусусан, 61 ғазали шу ўлчов асосида яратилган эди. алишер навоий ўзининг 50 шеъри, хусусан, 48 ғазалини шу вазнда ёзган. ушбу халқчил ўлчовдан машраб шеъриятида ҳам кенг …
5 / 29
сур ўлчовида яратилган. шу вазн асосида машраб ва нодиранинг биттадан, увайсийнинг 4 газали ва бир мухаммаси битилган эди. кекса арузчи шоир ҳабибий ҳам ушбу вазнда ўз қаламини синаб кўрган. мисол: ул сарвки бордур ани мавзун қади озод, машшота учун шона чекар зулфиға шамшод. (нодира) ҳазажи мусаммани ахраби макфуфи маҳзуфи мустаҳзод ҳазажи мусаммани ахраби макфуфи маҳзуфи мустаҳзод вазнининг рукнлари ва чизмаси бир мисрада мафъулу мафоийлу мафоийлу фаулун — —v v — — v v — — v v — — мафъулу фаулун — — v v — — тарзидадир. диққат қилинса, унинг асосини ҳазажи мусаммани ахраби макфуфи маҳзуф вазни ташкил қилиши, ундан фарқи орттирмаси бор эканлигини кўриш мумкин. мустаҳзод вазнида ёзилган шеьрларни дасглаб гадоий ва ҳофиз хоразмийлар ижодида учратамиз. гадоий бу ўлчовда биттагина, ҳофиз хоразмий иккитагина асар яратганлиги бу ўлчов xiv аср охири ва xvi аср бошларида унча кенг қўлланмаганидан далолат беради. мазкур ўлчовдаги шеърлар «шашмақом» куйларидан «мустаҳзоди наво», «уфори мустаҳзоди …

Want to read more?

Download all 29 pages for free via Telegram.

Download full file

About "hazaj bahrining musamman vaznlari"

o'zbekiston milliy universiteti o’zbek filologiya fakulteti 316-guruh talabalari davlatova sevara va babayeva surayyoning “aruz vazni qoidalari"fanidan tayyorlangan taqdimoti mavzu: hazaj bahrining musamman vaznlari ҳазажи мусаммани солим вазни унинг рукнлари ва чизмаси бир мисрада мафоийлун мафоийлун мафоийлун мафоийлун v — — — v — — — v — — — v — — — тарзидадир. тўртта қисқа ҳамда 12 та чўзиқ ҳижонинг бу хилдаги мутаносиб такрори жозибали ва мусиқий оҳангни вужудга келтиради. мазкур ўлчовни дастлаб атоий, саккокий, лутфий, гадоий, ҳофиз хоразмийлар лирикасида учратамиз. ҳазажи мусаммани солим вазни бу шоирлар ижодида ҳазаж баҳри ўлчовлари ичида иккинчи, учинчи ўринларда турса, алишер навоий «хазойинул маоний»сида анча кенг қўлланиб ушбу баҳр вазнлари ичида биринчи ўринни эгаллайди. шоирн...

This file contains 29 pages in PPTX format (842.0 KB). To download "hazaj bahrining musamman vaznlari", click the Telegram button on the left.

Tags: hazaj bahrining musamman vaznla… PPTX 29 pages Free download Telegram