badiiy so‘z san'atkorligi

DOC 3 pages 47.5 KB Free download

Page preview (3 pages)

Scroll down 👇
1 / 3
“ёшлар эко ҳаётни танлайди!” лойиҳаси доирасидаги тарғибот гуруҳлари учун ўқув-семинар. бўстонлиқ, 28-1.09.14 йил бадиий сўз санъаткорлиги аввал мавзуимиз йўналишини тайин этадиган сўзлар англатадиган тушунчаларни аниқлаштириш лозим. «бадиий сўз санъаткорлиги» - бир яхлит тушунча. бу тушунчани уч калимадан иборат сўз бирикмаси пайдо қилади. бирикмадаги ўзак калима - «сўз». хўш, сўз нима? уни қисқача шундай таърифлаш мумкин: муайян маъно англатувчи товуш ёки товушлар бирикмасига сўз дейилади. демак, «у» ҳам - сўз, «механизациялаштирилганидандир-да» ҳам - сўз. биринчиси биргина товушдан, иккинчиси эса нақд ўттиз бир товушдан ташкил топган. ҳар қандай товуш ҳам сўз пайдо бўлавермайди. буни яхшироқ тушуниб олиш учун алифбомиздаги бирор унли, айтайлик, «у»ни олиб, кетма-кет алифбодаги ундошлар билан уриштирамиз ва улар сўзми ё сўз эмасми эканини кўриб чиқамиз: уб - сўз эмас; (ҳубби = уб-сув) ув - сўз: «увламоқ»; уг - сўз эмас; илгари сўз эди: «ақл» маъносида; (?) уд - сўз: дарахт номи; уж - сўз эмас; уз - сўз: «узмоқ»нинг …
2 / 3
бу тарафдан сўзлар, асосан, иккига бўлинади: 1. оддий сўзлар. 2. бадиий сўзлар. «бадиий сўз» атамаси ҳам тор ва энг маъноларга эга. агар бу истилоҳ муайян сўзга нисбатан ишлатилса, уни тор маънода тушунишимиз керак. бунда у «поэтик сўз»ни англатади. «поэтик» сифати «поэзия» сўзидан олинганини эсласак, бу ерда «шеърий сўз» ҳақида гап кетаётган ойдинлашади. шеърий сўз эса, шубҳасизки, оддий сўздан кўра таъсирчанроқ бўлади. масалан, каптар дейишдан кўра кабутар, невараларим дейишдан кўра набираларим, куч дейишдан кўра мабоҳат дейиш кучлироқ, ҳиссийроқ, шубҳа йўқки, таъсирчанроқ. чунки бу сўзларнинг биринчилари - оддий, иккинчилари - бадиий сўз. агар «бадиий сўз» умуман матн маъносида ишлатилса, у бадиий, яъни образли нутқни англатади. «бадиий» сифати арабча «янги» маъносидаги «бадиъ» калимасидан келиб чиққан. демак, бадиий сўз оддий сўздан худди ана шу янгилиги - оҳорийлиги билан ажралиб туради. шунинг учун ҳам оддий тилда битилган матнлар, айтайлик, ҳужжатлар, ҳаттоки, ҳисоботлардан кўра бадиий сўз намуналари бетакрорлиги билан ажралиб туради. шунинг учун ҳам ҳар бир …
3 / 3
атан «санъаткор» атамаси ишлатилади. сўзга уста кишиларни ҳам «сўз санъаткори» деймиз. демак, бизни «санъаткорлик» сўзининг ана шу маъноси қизиқтиради. «бадиий сўз санъаткорлиги» эса худди ана шу сўзга усталикнинг йўл-йўриқлари, қонун-қоидаларини, қисқаси, образли тил билан сўзлаш ё ёзиш сирру синоатларини билдиради. яхши нотиқ эса ҳамиша бу сирру синоатни ўрганишга, ўз сўзида улардан фойдаланишга ҳаракат қилади. ўтмиш шарқ илмида бу сирру саноатни ўрганиш махсус фан сифатида шаклланган эди. бу фан уч йўналишга эга эди: 1. илми аруз. 2. илми қофия. 3. илми бадиъ. аруз вазни қонун-қоидаларини ўрганувчи илми аруз билан қофия сирларидан воқиф этадиган илми қофия шеър ёзувчилар учун керак. лекин илми бадиъ нафақат шоирлар, балки носирлар ҳам нутқимни бадиийлаштираман деган ҳар қандай киши учун асқотадиган қонун-қоидалардан баҳс очади. демак, бу соҳа борасидаги илм айнан сиз билан бизга ҳам керак. илми бадиъда нутқни бадиийлаштириш усуллари «санъат» деган атама билан юритилади. демак, «санъат» сўзининг тилимизда ана шундай тор илмий маъноси борлигини ҳам билиб …

Want to read more?

Download all 3 pages for free via Telegram.

Download full file

About "badiiy so‘z san'atkorligi"

“ёшлар эко ҳаётни танлайди!” лойиҳаси доирасидаги тарғибот гуруҳлари учун ўқув-семинар. бўстонлиқ, 28-1.09.14 йил бадиий сўз санъаткорлиги аввал мавзуимиз йўналишини тайин этадиган сўзлар англатадиган тушунчаларни аниқлаштириш лозим. «бадиий сўз санъаткорлиги» - бир яхлит тушунча. бу тушунчани уч калимадан иборат сўз бирикмаси пайдо қилади. бирикмадаги ўзак калима - «сўз». хўш, сўз нима? уни қисқача шундай таърифлаш мумкин: муайян маъно англатувчи товуш ёки товушлар бирикмасига сўз дейилади. демак, «у» ҳам - сўз, «механизациялаштирилганидандир-да» ҳам - сўз. биринчиси биргина товушдан, иккинчиси эса нақд ўттиз бир товушдан ташкил топган. ҳар қандай товуш ҳам сўз пайдо бўлавермайди. буни яхшироқ тушуниб олиш учун алифбомиздаги бирор унли, айтайлик, «у»ни олиб, кетма-кет алифбодаги ундошлар ...

This file contains 3 pages in DOC format (47.5 KB). To download "badiiy so‘z san'atkorligi", click the Telegram button on the left.

Tags: badiiy so‘z san'atkorligi DOC 3 pages Free download Telegram