темурийлар даври (улуғбек даври) туркий адабиётга доир баъзи мулоҳазалар

DOC 42.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1662842687.doc темурийлар даври (улуғбек даври) туркий адабиётга доир баъзи мулоҳазалар темурийлар даври (улуғбек даври) туркий адабиётга доир баъзи мулоҳазалар темурийлар даври адабиёти, адабиётшунослиги, форсий ва туркий ижодкорлар ҳақида маълумот берувчи манбалар анчагина учрайди. аммо 90-йилларда илм аҳлига тақдим этилган шайх аҳмад ибн худойдод тарозийнинг “фунун ул-балоға” (“етуклик илмлари”) асари, муаллифнинг қайд этишича, “баъзи яронлар “латофийи тарозий” ҳам дерлар” бу жиҳатдан яна ҳам қимматлироқдир. адабиётшунос а.ҳайитметовнинг фикрларига кўра, “1436-1437 йилларда ўзбек тилида ёзилган” (бу ҳақда қаранг: а.ҳайитметов. темурийлар даври ўзбек адабиёти. т.,1996.19-26- бетлар) ва мирзо улуғбекка бағишланган ушбу асарда шеър турлари, қофия ва радиф, бадиий санъатлар, аруз вазнлари, муаммо каби масалаларга алоҳида – алоҳида тўхтаб ўтилган. кўринадики, ушбу асарда навоийгача бўлган давр адабиёт назариясига оид кўпгина масалаларга эътибор қаратилган. аммо биз диққатни асардаги бир жиҳатга – туркий тилда ижод қилган шоирлар, уларнинг ижодидан келтирилган мисолларга қаратдик. “фунун ул балоға” да xv аср биринчи ярмига мансуб форсий ва туркий шоирлар билан бир …
2
с қисорий, жалолий, муҳаммад темур буғо, бу насақ, ақча киндий, ҳотифий, ҳожи, мирзо бойсунғур каби шоирларнинг ўзбек тилида ёзган шеърларидан байтлар олади. бу нарса, биринчидан, хv аср биринчи ярмида биз билгандан кўра кўпроқ шоирлар ўзбек тилида ижод қилгани, иккинчидан, улар ҳақида оз бўлса-да маълумотга эга бўлиш, учинчидан, ушбу даврда туркий тилнинг мавқеи оша боргани, бу тилда кўплаб шоирлар ёза бошлагани, темурий ҳукмдорларнинг бу масалага жиддий эътибор билан қараганликлари ойдинлашади. айни пайтда юқорида номлари зикр этилган шоирлар ўз даврида анча машҳур бўлган бўлса керакки, назарий фикрларни далиллаш учун уларнинг ижодига мурожаат қилинган. бу шоирларимизнинг таржимаи ҳоли, ижоди ҳақида етарли маълумотга эга бўлиш, асарларини топиш ва тадқиқ этиш келажакдаги муҳим вазифалардан. “фунунул балоға” да ўзбек тилидаги байтлар ҳам кўп келтирилган. кўпгина мисраларнинг муаллифи “ хўжандий айтур”, “мавлоно лутфий айтур”, “атойи айтур”, “саккокий айтур” тарзида берилса, айримлари “тарозий айтур” (аҳмад тарозийнинг ўз шеърлари, айрим байтлари ҳақида), “мисоли дигар ҳам бу заиф айтур” шаклида, …
3
№1. 83-бет.) муаллиф шу ерда муҳаммад темур буғо ва ҳожи ақча киндийдан туюқлар келтиради. “мисоли дигар. муҳаммад темур буғо айтур: гар ҳавойи васли дилбар дори дер, йўлда тикмишлар муҳаббат дори дер. сен агар чин ошиқи содиқ эсанг, бу муҳаббат дорини бир дори дер. мисоли дигар. ҳожи ақча киндий (кандий) айтур: бергил, эй симинзақан, илик манга, неча ёши бўлғасан? илик манга дардингиз дармони жонимдур менинг; соғинурлар билмаган илик манга”. (ўша манба, 83-бет) туюқ сўз ўйинига асосланадиган жанр. бу жанрда ижод қилиш анча мураккаб. аммо xv аср биринчи ярмида туюқнинг яхши намуналари яратилганини биламиз. лутфий ва амирийлар бу жанрда маҳорат кўрсатганлар. худди шу даврда ижод қилган муҳаммад темур буғо, ҳожи ақча киндийларнинг ушбу туюқлари ҳам уларнинг истеъдодли шоир бўлганликларидан далолат беради. шунингдек, бу даврда туюқ жанрида ижод қилиш бир анъанага айланган бўлса керак деган фикр уйғотади. биринчи туюқда “дори дер”, иккинчисидаги “илик манга” жумлалари билан чиройли сўз ўйини қилинган. ҳар бир бирикма …
4
ан, ҳотифий ва ҳожидан мисол келтирилади: ҳотифий айтур: нечаким қилса жафо ул кўзунг, эй жоду фироқ, юз эвургаймену кетгаймен эшикингдин йироқ. мисоли дигар. ҳожи айтур: агар юз минг жафо тегса манга ул қошлари ёдин, мағозаллоҳ, кеторгаймен бу кўнглумдан анинг ёдин. (“ўзбек тили ва адабиёти” журнали, 2002 йил. № 5. 89-бет) радд-ул-ажз алос-садр санъати ҳақида гапирар экан, жалолийдан қуйидаги байтни олади: шайдо дебон алингдин чун мени кеторурсен, мендин батар ул юзга чин зулфунг эрур шайдо. (6-сон, 77-бет) бу санъатга кўра биринчи мисранинг бошида келган сўз (“шайдо”) иккинчи мисранинг охирида келмоқда. бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин. биз лутфий, атойи, саккокий, мавлоно ҳайдар каби шоирларимиз китобхонларимизга яхшигина таниш, асарлари кенг чоп эттирилгани боис, уларнинг шеърларини таҳлилга тортмадик. аксинча, ўзбек ўқувчиларига деярли номаълум бўлган, шеърий меросидан бебаҳра қолиб келаётганимиз муҳаммад темур буғо, мирзо бойсунғур, ҳожи, ҳотифий, жалолий, ҳожи ақча киндийлар ижодидан бир – икки байт таҳлилга тортдик. мақсадимиз: бу шоирларимиз меросини ҳам адабий истеъмолга …
5
темурийлар даври (улуғбек даври) туркий адабиётга доир баъзи мулоҳазалар - Page 5

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "темурийлар даври (улуғбек даври) туркий адабиётга доир баъзи мулоҳазалар"

1662842687.doc темурийлар даври (улуғбек даври) туркий адабиётга доир баъзи мулоҳазалар темурийлар даври (улуғбек даври) туркий адабиётга доир баъзи мулоҳазалар темурийлар даври адабиёти, адабиётшунослиги, форсий ва туркий ижодкорлар ҳақида маълумот берувчи манбалар анчагина учрайди. аммо 90-йилларда илм аҳлига тақдим этилган шайх аҳмад ибн худойдод тарозийнинг “фунун ул-балоға” (“етуклик илмлари”) асари, муаллифнинг қайд этишича, “баъзи яронлар “латофийи тарозий” ҳам дерлар” бу жиҳатдан яна ҳам қимматлироқдир. адабиётшунос а.ҳайитметовнинг фикрларига кўра, “1436-1437 йилларда ўзбек тилида ёзилган” (бу ҳақда қаранг: а.ҳайитметов. темурийлар даври ўзбек адабиёти. т.,1996.19-26- бетлар) ва мирзо улуғбекка бағишланган ушбу асарда шеър турлари, қофия ва радиф, бадиий санъатлар, аруз вазнлари, ...

DOC format, 42.5 KB. To download "темурийлар даври (улуғбек даври) туркий адабиётга доир баъзи мулоҳазалар", click the Telegram button on the left.