кадимги туркий халклар ёдгорликларида тарбияга доир фикрлар

DOC 93,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1403945361_48886.doc +адимги туркий хал=лар ёдгорликларида тарбияга доир фикрлар қадимги туркий халқлар ёдгорликларида тарбияга доир фикрлар туркий халқларнинг ёзма маърифий ёдгорликлари ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, педагогика тарихи, хусусан, ёш авлод тарбиясида муҳим аҳамият касб этади. булар “урхун-енисей ёдгорликлари”, “ирқ ёзувлари” (“таъбирнома”) каби манбалар бўлиб, улардан янги давр кишисини тарбиялашда фойдаланиш муҳим вазифалардан саналади. энг қадимги туркий тилда яратилган ва турк-румий ёзувида битилган урхун-енисей битикларини “тошларга битилган китоблар” ҳам деб атайдилар. ўзига хос хат (ёзув)да битилган бу битиклар эрамизнинг vi-viii асрларда ёзиб қолдирилган. тошларга битилган мазкур ёдгорликлар таълим-тарбияга оид қимматли маълумотларни беради. урхун-енисей ёдгорликлари дастлаб енисей ҳавзасида, сўнгра мўғилистоннинг урхун дарёси бўйида топилиб, ушбу ёзувларни 1893 йилда биринчи бўлиб даниялик олим вильгелм томсон ўқиган. в.томсондан сўнг олимлар – н.м.ядринцев, в.в.радловлар мазкур манбаларни излаб топиб, ўқишга муваффақ бўлдилар. урхун-енисей ёдгорликлари с.е.малов ҳамда и.в.стеблевалар томонидан рус тилига таржима қилинди. ўзбекистонда ойбек, о.шарафуддинов, н.маллаев, азиз қаюмов ва н.раҳмоновлар урхун-енисей битиклари устида тадқиқот ишларини олиб …
2
ҳамкорлигида бошқарилган давлат ушбу даврда ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан тараққий этган. битиктошларда турк ҳоқонларининг юришлари, юришлар даврида алп кишилар, саркардалар томонидан кўрсатган жасоратлар, уларнинг билимли, мард, халқпарвар эканликлари баён этилади. ўз ватанининг мустақиллиги учун курашиш, халқни асоратдан олиб чиқиш, уларнинг бирдамлигини таъминлаш ҳоқонлар бўмин, истами, элтариш, элтаришнинг ўғиллари - билга ҳоқон, лашкарбоши култегин, маънавий оталари тунюкукларнинг зиммасига тушгани ҳикоя қилинади. масалан, култегин битигида унинг таърифи берилган. култегин халқпарвар, тадбиркор, халқнинг келгуси тақдирини ҳам ўйлайдиган жонкуяр саркарда сифатида таърифланади. у ўз жонидан ватан тақдири, халқ манфаатини юқори қўйган шахс. култегин элтариш ҳоқонининг кичик ўғли. у 713 йил 27 февралда қирқ етти ёшида вафот этади. битиктош 732 йилда ўрнатилган. ушбу битиктошда барча воқеалар култегиннинг акаси билга ҳоқон тилидан ҳикоя қилинади. унинг асли исми муғилиён бўлган. битигни култегиннинг жияни йўллуғ тегин ёзган. демак, битигнинг муаллифи ҳам маълум. култегин битигида билга ҳоқоннинг оға-инилари ва қариндош-уруғларига мурожаат қилиб, уларнинг хатолари туфайли турк элида кўп фалокатлар …
3
дебо беради. илмсиз кишилар бу сўзга ишониб, унга яқинлашдилар ва кўплари ўлдилар”. ҳоқон томонидан халққа қилинган мурожаатда туркий халқларни ҳокимиятни мустаҳкамлаш, ўзаро урушларга чек қўйиш, тинч-тотув бўлиб яшашга ундашдек эзгу мақсад ҳам ётади. култегин эса, доно, баҳодир, жасур инсон сифатида тасвирланади. култегин битигида билга ҳоқон энг муҳим инсоний хислатлар, ҳаётий заруриятлар борасидаги фикрларни насиҳат, ўгит тарзида баён этади. турк халқи ўзаро бирлашмагани, бир-бирларига ишонмаганликлари учун ҳийла ва фириб қурбони бўлиб, табғачлар уларни қул ва чўри этгани, оқибатда улар қашшоқ, эрксиз ва муте бўлиб қолганликларини куюниб сўзлайди. “беклари, халқи инсофсиз бўлгани учун, табғач халқи ҳийлакор бўлгани учун, тоймас бўлгани учун, фирибгар бўлганлиги учун, оға ва ини бир-бирига қарши бўлишини ҳоҳлаганлари учун, беги ва халқини бир-бирига чаққани учун турк халқи эллашган давлатини қўлдан чиқариб юборган”. сўнг турк халқини қандай қилиб бирлаштиргани, укаси култегиннинг жасорати туфайли эл босқинчилар ҳужумидан омон қолгани, тўқ ва фаровон ҳаёт кечиргани, у жасур ва енгилмас алп йигитлардан экани …
4
томонидан ёзилган. билга ҳоқон битигида халқнинг тинч-тотув яшагани, билга ҳоқон даврида тинчлик ҳукмрон бўлгани, у давлатни адолат билан бошқаргани, туркий халқларни бирлаштиргани, ўз юртини бой- бадавлат этиб, иқтисодий жиҳатдан мустаҳкамлагани маҳорат билан тасвирланган. бу битигда халқ ҳоқонидан, ватанидан айрилмаса, беташвиш ҳаёт кечириши ифодаланади. ўз навбатида давлат бошлиқларининг ҳатти-ҳаракатлари баён этилади. кейин билга ҳоқон юришлари ҳақида ҳикоя қилинади. билга ҳоқон турк эли ўртасида элпарвар ҳоқон деб танилган эди. “билга” сўзининг ўзи ҳам “доно” деган маънони англатади. у турк халқининг ватани абадий бўлиши учун курашади. халққа қарата шундай ўгит қилар эди: “ватанни сақлаб қолмоқ, фақат ҳоқонга эмас, халққа ҳам боғлиқ. аждодларимизнинг хато ва ютуқлари бунинг далилидир. халқ ўз ҳоқонининг йўл-йўриқларини амалга оширмаса, бошига кўп кулфатлар тушади. ҳоқон ўта ишонувчан бўлмаслиги, бошқаларнинг гапини ўйлаб, мулоҳаза қилиб амалга ошириши лозим. самимий сўз билан ёлғонни фарқлай олиши керак. қаттиққўл ҳоқон ўз халқига ёмонликни раво кўрмайди. ишонувчан бўлса, яхши-ёмонни ажрата олмаса, фожиага йўл очилади, мамлакатда тартибсизлик …
5
ан инсоний фазилатлар – инсонпарварлик, эзгулик ва ҳақиқат тантанаси йўлида курашиш унинг қўшни халқлар ўртасидаги обрўсини янада ошириб юборади. хусусан, тунюкук томонидан туркий халқлар қўлига тушган асирларни ўз юртларига жўнатиб юбориши душман қабилалар аъзоларининг бош эгиб келиши, эзгулик билан ёвузлик ўртасидаги кураш чоғида эзгуликнинг ғалабага эришиши каби ҳолатлар шу асосида қон тўкишнинг олдини олиш мумкинлигидан далолат эканлигига ишора қилинади. у адолатсизлик қилмайди, балки инсонпарварлик намунасини кўрсатади, аммо ҳоқонлик давлати қонунларини ҳам қаттиқ ҳимоя қилади. юқоридаги ёзувлардан ташқари, алпларнинг жанговарлиги мадҳ этилган битигтошлар ҳам кўплаб топилганки, буларда алпларнинг ахлоқи, одоби ва билими уларнинг асосий фазилати бўлганлиги қайд этилади. юқоридаги фикрлардан кўриниб турибдики, урхун - енисей ёзма ёдгорликлари гарчи йўналиш нуқтаи назардан таълим-тарбия масалаларига бағишланмаган бўлса ҳам, уларда баён этилган фикрлар ўша даврда амал қилинган ахлоқий қоидалар ва талабларнинг моҳиятидан бирмунча хабардор бўлишга ёрдам беради. хусусан, ҳоқон ва алпларнинг ҳарбий фаолияти, туркий халқларнинг турмуш тарзи, уларга хос бўлган маънавий-ахлоқий хислатлар - ватанпарварлик, …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "кадимги туркий халклар ёдгорликларида тарбияга доир фикрлар"

1403945361_48886.doc +адимги туркий хал=лар ёдгорликларида тарбияга доир фикрлар қадимги туркий халқлар ёдгорликларида тарбияга доир фикрлар туркий халқларнинг ёзма маърифий ёдгорликлари ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, педагогика тарихи, хусусан, ёш авлод тарбиясида муҳим аҳамият касб этади. булар “урхун-енисей ёдгорликлари”, “ирқ ёзувлари” (“таъбирнома”) каби манбалар бўлиб, улардан янги давр кишисини тарбиялашда фойдаланиш муҳим вазифалардан саналади. энг қадимги туркий тилда яратилган ва турк-румий ёзувида битилган урхун-енисей битикларини “тошларга битилган китоблар” ҳам деб атайдилар. ўзига хос хат (ёзув)да битилган бу битиклар эрамизнинг vi-viii асрларда ёзиб қолдирилган. тошларга битилган мазкур ёдгорликлар таълим-тарбияга оид қимматли маълумотларни беради. урхун-енисей ёдгорликлари...

Формат DOC, 93,0 КБ. Чтобы скачать "кадимги туркий халклар ёдгорликларида тарбияга доир фикрлар", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: кадимги туркий халклар ёдгорлик… DOC Бесплатная загрузка Telegram