энг кадимги даврлардан vii асргача таълим - тарбия ва педагогик фикрлар

DOC 116,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1663863739.doc энг кадимги даврлардан vii асргача таълим - тарбия ва педагогик фикрлар режа: 1.энг қадимги халқ оғзаки ижодиёти ёдгорликларида инсон тарбиясига оид фикрлар. 2.тарбия ижтимоий ходиса сифатида. 3.энг қадимги ёзма ёдгорликларда таълим-тарбия масалалари. 1.энг кадимги халқ огзаки ижодиёти ёдгорликларида инсон тарбиясигаоид фикрлар. ҳозирги ўзбек халқининг аждодлари бундан бир неча минг йиллар олдин яшаган бўлиб, улар юксак ва ўзига хос маданиятни вужудга келтиришда жуда катта ва машаққатли йўлни босиб ўтган. дастлабки тош қуролларидан тирикчилик учун фойдаланишда анча такомиллашган мехнат қуроллари ясашгача, ундан уруғчилик, қабилачилик даврларига келиб, хўжалик ва маданий тараққиётда эришилган ютуқларгача бўлган тарихимиз ота-боболаримизнинг бой қадимий маданиятга эга бўлганлигидан далолат беради. маълумки, кишилар ва кишилик жамияти вркудга келиши жараёнида инсон ҳам биологик жихатдан, ҳам инсон сифатида такомиллашиб борган. дастлабки диний эътиқодлар, оддий ихтироларнинг такомиллашиб бориши, инсон онгининг шаклланиб боришига туртки бўлди. бу жараён минг-минг йиллар давом этиб, инсон онги шаклланишининг асоси бўлган хулқ-одоб қоидалари таркиб топади. энг қадимги кишиларнинг дастлабки …
2
жтимоий-фалсафий, маданий, адабий-тарихий воқеаларини ифода этувчи комусий ёдгорлик намунаси бўлмиш «авесто»; афсонавий қахрамонлар тасвирланган достонлар яъни, «алпомиш», «манас», «широк», «тўмарис», «гўрўғли», «муродхон», «равшан», шунингдек қадимги юнон тарихчиси геродотнинг «тарих», страбоннинг «география» асарлари, махмуд қошғарийнинг «девону луғатит турк», урхун-енисей битиклари ва бошқа шу каби адабий-тарихий манбаларда сакланган ва шулар орқали бизгача етиб келган. бу ёдгорликлар инсоннинг шаклланишида моддий ва маънавий маданият қай даражада катта роль ўйнаганлигидан далолат беради. хусусан, тарбия инсоннинг ақлий ва ахлоқий жихатдан таркиб топа боришига таъсир этган бўлса, инсоннинг шакллана бориши хам, ўз навбатида, инсоният жамиятининг таркиб топа боришига ёрдам берган. хуллас, инсоннинг ўз-ўзини англаши ва жамият тараққиёти бир-бири билан узвий алоқада бўлган. бу тарихий жараённи билиш, инсон тафаккурининг қадимги даврлардан бошлаб босқичма-босқич ривожланиши ва шу билан бирга инсоннинг хам тобора шакллана борганлиги хақида тўла тасаввур хосил қилишга имкон беради. биз юқорида келтирган тарихий, фалсафий, педагогик адабиётларда тадқиқотчилар, умуман, энг қадимги маданий бойликларимизни ўрганишда уч асосий манбага таянганлигини …
3
а маълум тайёргарликдан сўнг синовлардан ўтиб, кейин амалий фаолиятда иштирок эта бошлайди. уруғчилик жамоаси босқичида болалар мехнати, касб-ҳунарга интилиш фаоллашиб борди. тажрибали кишилар болаларни тарбиялаш билан бирга уларни ёзишга ҳам ўргата бошлайдилар. аста-секин тарбия тизимига харбий ватанпарварлик тарбиясининг бошланғич турлари кириб кела бошлайди. жамият тараққиёти билан бирга болаларга далаларни ўлчаш, сув тошқинларининг олдини олиш, одамларни даволаш усулларига оид билимлар бериш ишлари авж олди. натижада мактабларга ва ёзувга эхтиёж сезила бошлайди. дастлаб сураткашлик ривожланиб, пиктографик хат пайдо бўлган бўлса, кейинчалик қўшни мамлакатлардан кириб келган харф билан ёзиш усули пайдо бўлади ва тез тарқала бошлайди. тадқиқотчилар эрамиздан олдинги биринчи минг йиллик ўрталарида оромий ёзуви, александр македонский истилосидан сўнг эса юнон ёзуви ва шу билан бирга форсий миххат хам маълум вақтларда кўлланиб келинганини таъкидлайдилар. демак, ўша даврдаёк хоразм, сўғд, кушан, рун (урхун-енисей), уйғур ва бошқа ёзувлар пайдо бўлган ва бу юксалиш таълим-тарбиянинг ривожланишида мухим ахамият касб этиб келган. чунки инсон ибтидоий жамоа бўлиб …
4
мандлигининг кўзгуси бўлган халқ оғзаки ижодида халқ педагогикасига хос бўлган тарбия тажрибалари умумлашгандир. айниқса, полиэннинг «харбий хийлалар» асарида келтарилган широқ афсонаси, геродотнинг «тарих» китобидаги жасур тўмарис хақидаги афсоналар шулар жумласидандир.м.қошғарийнинг «девону луготит турк» асарида эса илм олишнинг кадри, билимли, донишманд кишиларни хурмат килиш, мехмондўстлик хушхулклик мардлик ва жасурликни тарғиб этувчи, ўз манфаатини кўзлаган молпараст, бахил, очкўз, дўстига ва халкига хиёнат каби салбий томонларни коралайдиган шеърлар кўп учрайди. бундай шеърлар туркий халклар кадим-қадимлардан бошлаб, инсон шахсини шакллантиришда таълим-тарбияга катта эътибор берганлигини кўрсатади. айниқса, панд-насихатларда асосий ўринни илм олишга ундаш, унинг фойдалари, илм ахлини хурмат этиш тўғрисидаги фикрлар эгаллайди. ёшларга илмли кишиларга яқинлашиш, улардан ўгитлар олиш маслахат берилади: ўғлим, сенга қолдирдим ўгит, унга амал қил. олимларга яқинлаш, бахра олгил, тутиб дил. маълумки, билим-маърифатли киши кибр-хаводан узоқроқ туришини таъминлайди, бунга инсоннинг ўзи хам сабабчи деб уқтиради, ўгитларда. илм сари интилишни кутлуғ иш санайди. демак, хар бир киши илм сари интилиши, унга бўйсуниши, мойил …
5
улуғлигинг ошса агар. хушхулк бўлғил. бек ёнида халқ учун хўб иш қилғил. (i т.95) кишилар ўртасидаги тотувлик, ахилликнинг мухимлигини хам қуйидагича ифодалайди: қўни-қўшни, қариндош кўрсин сендан яхшилик. не-не совға килишса яхшироғин қил тортиқ. (i т. 137) яна бир шеърий парчада шоир инсон фақат ўзини ўйламаслиги, ўзгалар манфаати учун ҳам харакат қилиши лозимлигини айтади: кўрклик тўнинг ўзингга, тотлиғ ошинг ўзгага, қўноққа кўргиз иззат, ёзсин шаънинг узоққа. (i т.80) шоир мол-мулкка хирс қўймаслик, инсоннинг мол-мулки кўпайганда хам мағрурланиб кетмасликни, бу борада кекса авлод ўгитларига риоя этишни таъкидлайди. таълим-тарбияга оид панд-насихатларга бой шеърлар инсон турмушининг турли томонларига оиддир. инсон хаётининг абадий эмаслиги, шунинг учун хам кишиларга яхшилик қилиш лозимлиги, ёшлик хуснига ишониш сувга суяниш билан баробар, дейди. шу билан бирга шеър парчаларида: кимнинг кўнгли бўлса қашшоқ, камбағал. тўқ бўлмайди, бой бўлмайди, дейилган мисралар хам учрайди. (iii т.257) бу пандлар хозирги даврда хам ўз ахамиятини йўқотмаган. чунки маънавий бой бўлмаган мамлакат хеч қачон моддий …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "энг кадимги даврлардан vii асргача таълим - тарбия ва педагогик фикрлар"

1663863739.doc энг кадимги даврлардан vii асргача таълим - тарбия ва педагогик фикрлар режа: 1.энг қадимги халқ оғзаки ижодиёти ёдгорликларида инсон тарбиясига оид фикрлар. 2.тарбия ижтимоий ходиса сифатида. 3.энг қадимги ёзма ёдгорликларда таълим-тарбия масалалари. 1.энг кадимги халқ огзаки ижодиёти ёдгорликларида инсон тарбиясигаоид фикрлар. ҳозирги ўзбек халқининг аждодлари бундан бир неча минг йиллар олдин яшаган бўлиб, улар юксак ва ўзига хос маданиятни вужудга келтиришда жуда катта ва машаққатли йўлни босиб ўтган. дастлабки тош қуролларидан тирикчилик учун фойдаланишда анча такомиллашган мехнат қуроллари ясашгача, ундан уруғчилик, қабилачилик даврларига келиб, хўжалик ва маданий тараққиётда эришилган ютуқларгача бўлган тарихимиз ота-боболаримизнинг бой қадимий маданиятга эга бўлганли...

Формат DOC, 116,5 КБ. Чтобы скачать "энг кадимги даврлардан vii асргача таълим - тарбия ва педагогик фикрлар", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: энг кадимги даврлардан vii асрг… DOC Бесплатная загрузка Telegram