аклий тарбия ва таълим

DOC 90,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1546875159_73643.doc аклий тарбия ва таълим режа: 1. ақлий тарбиянинг мақсад ва вазифалари. 2. ақлий тарбия ва таълимнинг назарий асослари. 3. ақлий тарбия ва таълимнинг моҳияти. 4. болаларни баркамол инсон қилиб тарбиялашда таянч дастурнинг аҳамияти. ақлий тарбиянинг мақсад ва вазифалари ёш авлодни ҳар тамонлама етук шахс қилиб тарбиялаш жамият эҳтиёжларидан келиб чиқадиган объектив заруратдир. ақлий тарбия ижтимоий тарбиянинг энг муҳим жиҳатларидан бири. ақлий тарбия бу ақлни ривожлантириш мақсадида ёш авлодга мунтазам ва мақсад асосида педагогик таъсир кўрсатишдир. демак, ақл кенг маънода сезиш ва идрок этишдан бошлаб то тафаккур ва хаёлни ўз ичига оладиган билиш жараёнлари йиғиндиси бўлиб, у ёш авлоднинг инсоният тўплаган билимлар, кўникма ва малакалар, меъёрлар, қоидалар ва бошқаларда рўй беради. бу ҳолат катталар томонидан амалга оширилади ва болаларнинг ақлий ривожланиши ни таъминловчи хилма-хил воситалар, методларни, керакли шарт-шароитларни яратишни ўз ичига олади. мактабгача тарбия ёшидаги болаларни ақлий тарбиялаш болаларнинг фикрлаш фаолиятини ривожлантиришга қаратилган катталарнинг маълум мақсад асосидаги таъсир этишдир. у …
2
ошириб борилади. боланинг ақлий ривожланишга таълим ва тарбия самарали таъсир кўрсатади. мактабгача тарбия ёшидаги болаларга ақлий тарбия беришни тўғри ташкил этиш учун уларнинг ақлий ривожланиш қонуниятлари ва имкониятларини билиш керак. ақлий тарбиянинг вазифаси унинг мазмуни, методи ва ташкил этилишига қараб белгиланади. педагогика ва психология фани ақлий тарбия бериш вазифаларини самарали ҳал этишда, бир томондан, боланинг имкониятларидан унумли фойдаланиш, иккинчи томондан, бола организмнинг умумий чарчашига сабаб бўлиши мумкин бўлган ортиқча толиқтириш бўлмаслиги йўлларини топиш учун мактабгача тарбия ёшидаги болаларнинг ақлий ривожланиши қонуниятлари ва имкониятларини ўрганиш билан шугулланади. кейинги йилларда олиб борилган психологик- педагогик тадқиқотларнинг натижалари мактабгача тарбия ёши даврида болаларнинг ақлий ривожланишида жуда катта имкониятлар мавжудлигини кўрсатди. буларнинг ҳаммаси мактабгача тарбия ёшидаги болаларга бериладиган билим малака ва кўникмалар мазмунини янада чуқурлаштириш, ҳажмини кенгайтириш мақсадга мувофиқ эканлигидан далолатдир. мактабгача тарбия ёшининг охирига келиб, болалар теварак-атроф тўғрисида каттагина ҳажмдаги энг оддий билим ва тушунчаларга эга бўладилар, асосий фикрлаш жараёнларини эгаллаб оладилар. фақат яхши …
3
ёрдам беради. сезги атрофдаги муҳитни билишнинг дастлабки босқичи саналади. бола сезги туфайлигина теварак-атрофдаги нарсалар тўғрисида билим, тажриба тўплаб боради. идрок эса анча мураккаб жараён бўлиб, сезгилар асосида ҳосил бўлади. бола олмани қўлида ушлаб кўриб, қараб чиқиб ва еб кўриб, уни яхлит бир буюм, айни бир вақтда думалоқ, қизарган, хушбўй, мазали ва ҳ.к. тарзда идрок қилади. бола олмани яхлит бир буюм тарзида тасаввур қилиши учун бирданига бир нечта анализатор: кўриш, сезиш ва ҳид билиш анализаторларидан фойдаланади. анализаторлар бир вақтнинг ўзида бирданига ишлаши буюмнинг хоссаси ва белгиларини аниқроқ ҳамда тўлароқ билиш имконини беради. шунинг учун катта ёшдаги кишилар болани илк ёшлик чоғидан бошлабоқ ақлий жиҳатдан тўғри тарбиялаш мақсадида буюмларни кўпроқ анализаторлар ёрдамида идрок қилишга имкон туғдиришлари, анализаторларнинг ривожланишига, яъни боланинг сенсор маданиятига алоҳида эътибор беришлари керак. болада нутқ пайдо бўлишидан анча олдин (бола бир ёшга тўла бошлаганда биринчи бор гапира бошлайди) у теварак-атрофдаги одамлар ва буюмлар дунёсини катта ёшдаги кишилар ёрдамида билиб …
4
нида, ўша эртакларга қизиқиш орқали дастлабки аломатлари пайдо бўлади. аммо боладаги хаёл кўпроқ аниқ вазиятга боғлиқ бўлади (масалан, қўғирчоқ кўриниб қолса, уни ухлатади, машина бўлса, бирор нарсани ташийди ва ҳ.к.). катта боғча ёшига келганда, боланинг тажрибаси ортиб, фаолияти мураккаблашади ва бунинг натижасида бола хаёлида сезиларли ўзгариш юз беради. мактабгача тарбия педагогикаси ёш авлодни ақлий тарбиялаш вазифаларини жамиятимизнинг ижтимоий талабларига ва инсоннинг ақпий ривожланиш моҳияти ва табиатига асосланиб ишлаб чиқади. ақлий тарбиянинг асосий вазифалари: · болаларда табиат ва жамият тўғрисидаги билимлар тизимини, илмий дунёқарашни шакллантириш. · ақлий фаолият, билиш жараёнлари ва қобилиятларни, ақлий жараённинг хилма-хил усулларини ривожлантириш. · мустақил билиш қобилиятларини, ақлий меҳнат маданиятини ривожлантириш. · ақлий билим, кўникма ва малакаларини ривожлантириш. билимни тасаввурлар ва тушунчалар, қоидалар, қонуниятлар, системалар шаклидаги турли фанларнинг мазмуни ташкил этади. ақлий тарбиянинг вазифаси болаларда воқеа ва ҳодисаларни тўла акс эттирадиган юксак даражадаги умумлаштирилган билимлар тизимини шакллантиришдан иборатдир. билим дунёқарашнинг асосини ташкил этади. демак, бола теварак атрофдаги …
5
нг меҳнатга муносабатини шакллантиради. ақлий фаолиятни ривожлантириш билим ҳажми ва хусусиятига боғлиқ. ақлий фаолиятни ривожлантириш эса психик жараёнларни сезги ва идрок этиш, таассурот, хотира, фикрлаш, тасаввур ва нутқни шакллантириш ни ҳам билдиради. бунда уларга ақлий фаолиятнинг ғоят самарадорлигини таъминлайдиган ҳис-туйғулар нозиклиги ва аниқлиги, идрок этишнинг собитқадамлиги ва тўлақонли, эсда қолишнинг мустаҳ- камлиги ҳамда онглиги, тафаккур мантиқи ва унинг мослашувчанлиги, ижодий хусусият ва мустақилликка хос бўлиши керак. мактабгача тарбия ёшидаги болалар ўзларига тушунарли бўлган ижтимоий воқеа ва ҳодисалар, кишиларнинг меҳнати, умумхалқ байрамлари, республикамизда яшайдиган баъзи халқлар ҳаёти билан таништирилади. бу тадбирлар уларда жамиятимиз ижтимоий ҳаётига қизиқиш уйғотиш, ватанга муҳаббат туйғуси ва байналмилалчилик асосларини шакллантиришга ёрдам беради. ақлий таълиммактабгача тарбия ёшидаги болаларнинг билиш қобилиятини мунтазам ва режали равишда ривожлантириб бориш, болалар боғчаси дастурида белгиланган энг оддий билимлар тизими билан қуроллантириш, малака ва кўникмаларни шакллантиришдан иборат. мактабгача тарбия ёшидаги болаларда ақлий тарбия беришда таълим етакчи роль ўйнайди. чунки таълим жараёнида ақлий тарбияга доир …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"аклий тарбия ва таълим" haqida

1546875159_73643.doc аклий тарбия ва таълим режа: 1. ақлий тарбиянинг мақсад ва вазифалари. 2. ақлий тарбия ва таълимнинг назарий асослари. 3. ақлий тарбия ва таълимнинг моҳияти. 4. болаларни баркамол инсон қилиб тарбиялашда таянч дастурнинг аҳамияти. ақлий тарбиянинг мақсад ва вазифалари ёш авлодни ҳар тамонлама етук шахс қилиб тарбиялаш жамият эҳтиёжларидан келиб чиқадиган объектив заруратдир. ақлий тарбия ижтимоий тарбиянинг энг муҳим жиҳатларидан бири. ақлий тарбия бу ақлни ривожлантириш мақсадида ёш авлодга мунтазам ва мақсад асосида педагогик таъсир кўрсатишдир. демак, ақл кенг маънода сезиш ва идрок этишдан бошлаб то тафаккур ва хаёлни ўз ичига оладиган билиш жараёнлари йиғиндиси бўлиб, у ёш авлоднинг инсоният тўплаган билимлар, кўникма ва малакалар, меъёрлар, қоидалар ва бошқаларда...

DOC format, 90,5 KB. "аклий тарбия ва таълим"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: аклий тарбия ва таълим DOC Bepul yuklash Telegram