туркий халқлар жисмоний тарбияси

DOC 54.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404365979_52793.doc туркий халқлар жисмоний тарбияси режа 1. қадимги туркий халқлар жисмоний тарбияси. 2. туркий халқларнинг буюк алломамалари жисмоний тарбия тўғрисида. ўрта осиё энг қадимги замонлардан буён инсон яшаб келаётган жойлардан, энг эски маданият ўчоқларидан биридир. жуда кўп манбалардан-халқ эпосида, фольклорда, ўрта асрлардаги кўзга кўринган мутаффаккирларнинг ва кейинги даврларда яшаган маърифатчиларнинг асарларида ҳам бунинг исботини топамиз. зикр этилган манбалар, моддий маданият ёдгорликлари собиқ туркистон ўлкасида истиқомат қилган элатлар, яъни ҳозирги ўзбеклар, тожиклар, қозоқлар, қирғизлар, қароқалпоқлар, туркманлар ва бошқаларнинг аждодлари ўзларига хос физкультурани-турли хил жисмоний машқлар, мусобақалар ва халқ ўйинларини авлоддан-авлодга ўтказиб, ривожлантириб келганларидан дарак беради. бу машқлар ўйинлар ва мусобақалар муайян тарихий даврда яшаган турли ҳалқлар ва қабилаларнинг ҳаёт кечириш тарзидан келиб чиққан бўлиб, улар ҳаётининг ички ва ташқи муҳит хусусиятларини ўзида акс эттирган, кишиларни чиниқтириш, уларни бақувват, эпчил, чидамли, дов юрак қилиб тарбиялаш мақсадларига хизмат қилган. ўсиб келаётган ёш авлодни жисмоний тарбиялаш қадимги ҳалқлар учун табиий зарурат эди. хўжаликни бошқариш, …
2
серкснинг грецияга ҳарбий юришларида суғдийлар, хоразмийлар ва ўрта осиё скифлари қатнашадилар. грецияда улар жуда кўп хилма-хил жисмоний машқлар, ўйинлар ва мусобақаларни ўзлаштириб, ўз мамлакатларига ёядилар, уларни маҳаллий шароитга мослаштириб ўзгартирадилар. ўрта осиё ҳалқлари хитой ҳиндистон, эрон, сибирь, шарқий европа ва ўрта денгиз бўйи ҳалқлари билан қадим замонлардан буён савдо ва маданий алоқалар қилиб келганлар. ўрта осиё ҳалқлари маданиятнинг ривожланишида бунинг аҳамияти катта бўлади. қадим замонлардаёқ ўрта осиёда яшовчи ҳалқларда кураш, ўқ ёй отиш, чавандозлик сингари жисмоний машқ турлари мавжуд бўлган. ўрта осиё ҳалқлари ўртасида от мусобақалари жуда кенг тарқалган эди. араб истилоси даврида хилма-хил ҳарбий ўйинлар, ўқ ёй отиш, чавандозлик мусобақалари ўтказиб туриларди. “гуйбози” ўйини-ҳўлда махсус таёқ билан от чопиб ўйналадиган тўп ўйнини айниқса кенг тарқалган эди. ix-x асрларда ҳозирги ўзбекистон территориясида бу ўйин “човган” деб аталарди. ўша даврда бу ўйин жангчиларнинг асосий кўнгил очиш воситаларидан бири ҳисобланарди. ўйинчилар икки гуруҳларга бўлинган бўлиб, ҳар бир чавандознинг қўлида узун дастали махсус …
3
ал-хоразмий ўша даврнинг энг йирик олими эди. бу олим арифметиканинг баъзи асосларини илк марта баён қилиб берган. унинг алгебрага доир асарлари европада чиқарилган дарсликларга асос қилиб олинган. “ҳисоб ал-жабр вал-муқобала” деб аталувчи машҳур трактатнинг муаллифи-ал-хоразмий эса фаннинг мана шу энг муҳим соҳасини яратувчилардан бири ҳисобланади. хоразмийнинг астрономия ва география соҳасида ҳам жуда катта хизматлари бор. х аср охирларида яшаган яна бир кўзга кўринган олим, фароб шаҳрида туғилган машҳур файласуф ва энциклопедист абу наср муҳаммад ал-фаробий эди. фалсафа соҳасидаги жуда катта хизматлари учун фаробийнинг замондошлари унга “иккинчи аристотель” номини берганлар. асли хоразмлик абу райхон муҳаммад ибн аҳмад ал-бируний ўрта аср шарқининг гениал олимларидан бири бўлган. у европа ва шарқ тилларини, шу жумладан қадимги юнон тилини, санскрит, араб, хиндий ва бошқа тилларни жуда яхши билган. берунийнинг замондоши, асли бухоро яқинидаги афшон қишлоғида туғилган улуғ олим абу али ибн синонинг фан соҳасида эришган ютуқларининг ўзбек ҳалқи ва бутун ўрта осиё ҳалқлари тарихида бениҳоя …
4
лан меъёрида ва ўз вақтида шуғулланувчи киши ҳеч қандай муолажага муҳтож бўлмаслигини айтади. олимнинг жисмоний машқларни ўзига хос тарзда классификация қилганининг ҳам катта аҳамияти бор. у жисмоний машқлар хилма-хил бўлишини алоҳида таъкидлайди. бундай машқлар, кичик ва катта, жуда кучли ва суст, секин, илдам, кескин ва тез ҳаракатлардан иборат мумкинлигини айтади. xii асрнинг дастлабки ўн йиллигида ўрта осиё мўғуллар босқинига дучор бўлади. уларнинг хукмронлиги қарийб бир ярим аср давом этади. ўрта осиё ҳалқлари мўғул босқинчиларга қарши қаҳрамонона кураш олиб бориладилар. xv асрга келиб олтин ўрда узил кесил емирилади-ўрта осиёда мўғуллар хукмронлиги тугайди. ўзбеклар ва уларнинг қадимги ота-боболари қадим замонларданоқ чиниққан, жисмоний бақувват ва чидамли кишилар сифатида танилиб келган. ҳалқ паҳлавонлари ҳақи қанчадан қанча-афсона ва қўшиқлар тўқилган. масалан, “алпомиш” эпосида феодализм давридаги ўзбек ҳалқи ҳаётидаги узоқ ўтмиш воқеалари акс эттирилган, асар қаҳрамонлари-алпомиш унинг дўсти қоражон, ўзбек қизи гўзал барчинойларнинг кўп фазилатлари қатор уларнинг куч-қуввати, паҳлавонлиги жисмоний мукаммаллиги ўз ифодасини топган. темурийлар хукмронлиги …
5
бақаларини ҳам тилга олади ва бир жойда ўшлик “урушқоқлар” биринчиликни олганини ёзади. бобирнинг ёзишича, унинг замондошлари орасида бир зарб билан отни қулата оладиган одамлар ҳам бўлган. бу хозирги бокс узоқ ўтмишда муштлашиш жангларидан келиб чиққанини кўрсатадиган яна бир далилдир. адабиётлар 1. б.и.загорский, и.п.залетаев, ю.п.пузир. физическая культура. м.1989 г. 2. в.в.столбов. истор.физ.культ. учебник. м. 1989 г. 1. 3.н.ф.кулинко. история и организация физическая культури. м.1992. 3. н.к.макерцев. страници истории спорта.м.1987. 4. е.л.озерецкая. олимпийские игри. л.1990. 5. е.л.озерецкая. олимпийский факел над римом. м. 1990. 6. п.а.соболев. олимпия, африка, америка,азия,рим. м.1990. 7. и.г.чудинов. история физической культури. м.1990. 8. а.о.романов. международное спортивное движение. м. 1993. 9. б.хавин. все об олимпийских играх. м.1994. 10. д.д.егоров. все о спорте. м. 1994. 11. жисмоний тарбия тарихи. тошкент. укитувчи. 1989. 12. в.г.кудрявцева. спорт мира и мир спорта. м. 1997. 13. л.кун. всеобшая история физической культури. м. 1992. 14. а.п.романов. мок и международное спортивние движение. м. 1990.

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "туркий халқлар жисмоний тарбияси"

1404365979_52793.doc туркий халқлар жисмоний тарбияси режа 1. қадимги туркий халқлар жисмоний тарбияси. 2. туркий халқларнинг буюк алломамалари жисмоний тарбия тўғрисида. ўрта осиё энг қадимги замонлардан буён инсон яшаб келаётган жойлардан, энг эски маданият ўчоқларидан биридир. жуда кўп манбалардан-халқ эпосида, фольклорда, ўрта асрлардаги кўзга кўринган мутаффаккирларнинг ва кейинги даврларда яшаган маърифатчиларнинг асарларида ҳам бунинг исботини топамиз. зикр этилган манбалар, моддий маданият ёдгорликлари собиқ туркистон ўлкасида истиқомат қилган элатлар, яъни ҳозирги ўзбеклар, тожиклар, қозоқлар, қирғизлар, қароқалпоқлар, туркманлар ва бошқаларнинг аждодлари ўзларига хос физкультурани-турли хил жисмоний машқлар, мусобақалар ва халқ ўйинларини авлоддан-авлодга ўтказиб, ривожлантириб к...

DOC format, 54.5 KB. To download "туркий халқлар жисмоний тарбияси", click the Telegram button on the left.