милоддан аввалги viii - iii асрларда рим давлати

DOC 133.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1547362836_73852.doc милоддан аввалги viii - iii асрларда рим давлати режа: 1. қадимги рим тарихи манбалари ва тарихшунослиги 2. қадимги рим табиати ва аҳолиси 3. италияда илк қулдорлик жамияти ва давлат тузуми 4. римда республика тузумининг ўрнатилиши 5. рим республикасининг ижтимоий иқтисодий ва сиёсий аҳволи 6. римнинг италиянинг истило қилиши қадимги рим тарихи манбалари ва тарихшунослиги рим давлати греклар италия деб атаган апеннин оролида вужудга келган. рим республикаси аппеннин оролида яшовчи ҳалқлар ва қабилаларни ўз ҳукмига бўйсундириб, эр. авв. ii аср ўрталарига келганда ўрта денгиз давлатлари орасида энг кучлиси бўлиб қолган. кейинчалик эр. авв. i аср ва эрамизнинг ii асрида рим қулдорлари бутун шимолий африкани, европанинг анча қисмини ва олд осиё мамлакатларини ўз ҳукмронлиги остига олган ва қарийиб 500 йил умр сурган ғоят катта давлатга айланган. рим давлатида қулдорлик тўла тараққий топган. бироқ даврлар ўтиши билан қулдорлик иқтисодиёти ва у билан бирга қулчилик системасига асосланган ижтимоий муносабатлар ҳам ёшини яшаб бўлган …
2
осан кейинги республика ва империя тарихини ўрганиш учун қимматли манба бўлиб хизмат қилади. аммо ундан олдинги даврларга оид ёзувлар, тит ливей берган маълумотга кўра, эр.авв. 390- йили галлия ёнғинида йўқ бўлиб кетган. энг қадимги ёзувлар эр.авв. viii -vii асрлардаги этрускларга мансубдир. эр. авв. у11-у1 асрлардаги этрускларга алоқаси бўлмаган ёзувлар пицендан топилган. эр.авв. vi асрга мансуб илк лотин қадимий ёзувлари- одатда пренстин туқаси деб аталадиган олтин туқадаги ёзув, рим майдонидан афсонавий ромул қабри жойланган ердан топилган «қора тош» даги ёзув лотин тилининг келиб чиқиши масаласини ўрганиш учун муҳимдир. эр.авв. iii-i аср ёзувлари муҳимдир. бағишланган ёзувлар хужжатлар ёзувлар қабр тошларидаги ёзувлар сақланиб қолган. масалан : эр. авв. 260 йили консул дуилийнинг ростр устунидаги ёзувда флотнинг кародаген флоти устидан қилган ғалабаси баён этилган. қадимги рим танга пуллари хўжалик ва сиёсий тарихни , диний тасаввурлар, санъат, архитектура каби ривожланишини ёритишга имкон беради. қадимги рим тарихини ёритиб берган дастлабки ёзма манбалар рим йилномаларидир. улар рим …
3
он ҳар бир италия давлатининг қаердан келиб чиққанлигини таърифлаб берган, у воқеа ва ҳодисаларни йилма- йил тасвирламаган. шунингдек лашкарбошилар, давлат арбоблари номини тилга олмаган. цицерон: греция ва рим тарихида катон билмаган бирон- бир «воқеани топиш қийин» деб ёзган. кичик йилномачилар деб ном олган. луций целий, антипатр, семпроний азеллионларнинг асарлар тарихий қимматга эга, лекин улар хатоларга ҳам йўл қўйганлар. эр.авв. ii асрда полибий «умумий тарих»ни ёзган, унда эр.авв. 264-146 йиллардаги воқеалар баён қилинган. эрамиздан аввалги i аср республиканинг қулаши ва империянинг барпо бўлиш давридир. бу даврнинг манбалари марк туллий цицерон, гай юлий цезарь, гай крисп саллюстийларнинг асарларидир. сиёсий арбоб, ажойиб нотиқ, юрист, адиб бўлиши цицерон асарлари эр.авв.i аср тарихини ўрганишда ғоят зўр қимматга эга.у нутқлар, хатлар, фалсафа ва тарихдан трактатлар қолдирган. гай крисп саллюстий цезарь тарафдори бўлиб, уни консуллигида бир қанча муҳим лавозимларда ишлаган. унинг «цезарча хат», «катилина фитнаси», «юғурта уруши» , «тарих» асарлари бор. эр. авв. i асрда (100-44 йй) …
4
удийлар археологияси» асарларини яратган, уларда ўз ватани яҳудиянинг эллинистик ва рим даври тарихини ёритган. корнелий тақит (эрамизнинг 54-120 йй.) машҳур тарихчидир. унинг «тарихлар», «йилномалар», «германия» каби асарлари ниҳоятда қимматли асарлардир. светоний танквилла асарлари танций асарларига қўшимчадир. (асари «ўн икки цезарнинг ҳаёт қиссаси») 155-235 йилларда яшаган дион кассийнинг «рим тарихи» асарида қимматли маълумотлар сақлаган. географлар страбон, помпий мела, клавдий птоломейлар асарларида рим тарихига оид муҳим маълумотлар бор. i асрнинг энциклопедисти- катта пленийнинг «табиий тарих», епископ евсевийнинг «черков тарихи», епископ августнинг «худо шаҳри тўғриси» да номли китоблари ҳам катта қимматга эгадир. юқорида айтилганидек италия, апеннин ярим оролида жойлашган , бу ярим орол ўрта денгиз марказича ёриб кирган. бу ярим оролни алптоғлари европа қитъасидан ажратиб турибди. ярим оролни кўплаб тоғлар бир неча қисмларга бўлиб туради. ярим орол табиий жиҳатдан уч қисмга бўлинади. 1. шимолий қисми – алп билан аненнин тоғлар оралиғидаги паст текистликдир. шу пасттекстликда падус дарёси оқиб ўтиб, адриатика денгизига қўяди. 2. …
5
евалари кейин олиб келинган. буғу, тоғ эчкиси, чўчқа, бўри, тулки ва кўплаб паррандалар яшаган. қазилма бойликлари кам. алп тоғларидан бир юз олтин, кумуш қазиб олинган кулранг мармар бор. эльба оролидан мис, темир қазиб олинган. денгизларида туница ва йиртқич мурона балиғи кўп бўлган. аппеннин ярим ороли қадим замонлардан одамлар яшайдиган макон бўлган. палеолит ва мезолит манзилгоҳлари кўп жойлардан топилган, улар асосан эр.авв. 1у минг йилликка мансубдир. шимолий италияда дарё бўйларидан қишлоқ қолдиқлари топилган. тошдан иморат солиш , сополдан идишлар ясашни темирдан қуроллар ясашни улар финикияликлар ва греклардан ўрганган бўлса керак. ҳозирги замон олимларининг фикрича италияда лигурлар, сицилияда сиканлар ва элимлар, корсикда кореслар, сардинияда сардлар яшаган. эр.авв. 11 минг йиллик охири- 1 минг йиллик бошларида ҳалқларнинг улуғ кўчиши натижасида иллирия, дунай ҳавзаси, ҳатто кички осиёда яшаган қабилалар кўчиб келиб жойлашганлар. энг қадимги италия қабилалари алп тоғларига ғарбий районларга сиқиб чиқарилган ёки ассимилнация бўлиб кетган. лигуриядагина улар сақланиб қолган. италиянинг шимолий- шарқда иллерияликларга …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "милоддан аввалги viii - iii асрларда рим давлати"

1547362836_73852.doc милоддан аввалги viii - iii асрларда рим давлати режа: 1. қадимги рим тарихи манбалари ва тарихшунослиги 2. қадимги рим табиати ва аҳолиси 3. италияда илк қулдорлик жамияти ва давлат тузуми 4. римда республика тузумининг ўрнатилиши 5. рим республикасининг ижтимоий иқтисодий ва сиёсий аҳволи 6. римнинг италиянинг истило қилиши қадимги рим тарихи манбалари ва тарихшунослиги рим давлати греклар италия деб атаган апеннин оролида вужудга келган. рим республикаси аппеннин оролида яшовчи ҳалқлар ва қабилаларни ўз ҳукмига бўйсундириб, эр. авв. ii аср ўрталарига келганда ўрта денгиз давлатлари орасида энг кучлиси бўлиб қолган. кейинчалик эр. авв. i аср ва эрамизнинг ii асрида рим қулдорлари бутун шимолий африкани, европанинг анча қисмини ва олд осиё мамлакатларини ўз ҳукмронлиг...

DOC format, 133.0 KB. To download "милоддан аввалги viii - iii асрларда рим давлати", click the Telegram button on the left.