маҳаллада миллий спорт ўйинларини ташкил этишнинг ижтимоий психологик хусусиятлари

DOC 152.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1359031385_41526.doc маҳаллада миллий спорт ўйинларини ташкил этишнинг ижтимоий психологик хусусиятлари www.arxiv.uz режа: 1. миллий спорт ўйинларини ташкил этиш муаммоси бўйича илмий адабиётлар таҳлили 2. шарқ алломаларининг миллий спорт ўйинлари тўғрисидаги илмий фикр ва қарашлари 3. ўзбекистон республикаси президенти и.а.каримовнинг миллий спорт ўйинларини ривожлантириш тўғрисидаги фармон ва қарорлари моҳияти 4. хулоса 5. адабиётлар рўйхати маҳаллада миллий спорт ўйинларини ташкил этиш ижтимоий психологик муаммо сифатида. 1. миллий спорт ўйинларини ташкил этиш муаммоси бўйича илмий адабиётлар таҳлили ўзбек миллий маданиятининг таркибий қисми ҳисобланган халқ жисмоний маданияти жисмонан бақувват янги авлодни шакллантириш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини яратишда алоҳида ижтимоий-психологик ўрин тутади. ўрганилган илмий-услубий ва махсус манбаларнинг тасдиқлашича, аждодларимизнинг маданий тараққиёти ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва маиший ривожланиш билан чамбарчас боғлиқ бўлган. бу эса мсўлар халқимизнинг этник маданий турмуш тарзи, жисмоний маданияти билан уйғунликда тараққий этиб келганлигидан далолат беради. шу билан бирга, аждодларимиз мсўларининг тарихий тараққиётини, спорт ўйинларига нисбатан шаклланган миллий психологияни турли ижтимоий тузумлар …
2
рини ўйинларда ифодалаганлар. овдаги муваффақиятсизликни ўйнаш - улар йўл қўйган ҳолатларни ҳамда муваффақиятсизликнинг сабабларини аниқлашда ёрдам берган”, - деб хулоса чиқаради. элементар тарбиянинг бош масаласи болани жисмоний жиҳатдан тарбия​лашдир. швейцариялик машҳур педагог и.п.песталоццининг айтишича: “ҳаёт ... етилган жисмоний ниҳолларнинг уйғонишидан бошқа нарса эмас, бу ниҳоллар энди ўзининг бутун кучи билан, ўзининг ҳамма новдалари билан ўсишга ва камолотга етишга интилади ҳамда инсонга айланиши лозим бўлган жо​ниворнинг уйғонишидан бошқа нарса эмас. шунинг учун боланинг кундалик жисмоний кучларини машқ қилдириш ва ривожлантириш муҳимдир”. песталоцци жисмоний тарбия орқали боланинг жисмоний кучларини ривожлантириш учун уни турли ҳаракатларга йўналтиришга алоҳида эътибор берган. жисмоний тарбияни ақлий, ахлоқий ва меҳнат тарбияси билан чам​барчас боғлаб олиб бориш зарурлигини уқтирган, ўзи эса жисмоний барка​молликнинг асоси меҳнат тарбияси, деб тушунган. шунинг учун: “тўғри таш​кил қилинган жисмоний меҳнат болаларнинг ақлий ва ахлоқий кучларини ўстиради”, - деб ёзган. ўзбек халқ ўйинларининг пайдо бўлиши бизнинг эрамизгача бўлган даврга, аниқроғи, ибтидоий жамоа тузуми даврига тўғри …
3
сифга эгадир. тадқиқотчи р.йўлдошева қайд қилганидек, - “ўйинлар халқ тантаналари ва томошаларининг энг яхши анъаналарини ўзида жамлади, бетакрор ўзига хослиги ва психологик хусусиятлари билан миллий маданиятни ниҳоятда бойитди, авлодлар ворислигини, халқ анъаналарини ўзида мужассамлаштирди”. ўйинларнинг ибтидоий жамоа даврида мавжудлиги тан олинган бўлсада, бироқ, халқ ўйинларининг пайдо бўлиши ва унинг тараққиёти масалалари ҳанузгача тўлақонли тадқиқ қилинмаган. шунга қарамасдан, мавжуд манбаларга таянган ҳолда, халқ ўйинларининг илк пайдо бўлиши тарихи ҳақида мантиқий фикр юритиш ва улар тўғрисида муайян тасаввур ҳосил қилиш мумкин. баъзи манбаларда археолог олимлар ўрта осиёда ибтидоий одамлар африка қитъасидан шарқий осиё орқали келган, деган фикрни билдирган бўлсалар (д.а.ранов), бошқа бир гуруҳ олимлар ўрта осиёни инсоният бешиги деб ҳисоблайдилар. ўзбекистон ҳудудида энг қадимги одамлар манзилгоҳи фарғона водийсидаги селенғур ғор макони бўлиб, бу илк палеолит даврига мансубдир. ўрта тош асри - ибтидоий одамлар тасаввурлари ва эътиқодларида кескин ўзгариш юз берган давр бўлиб ҳисобланади. бу жараённи ўрта осиёнинг энг қадимги рангтасвирларидан бўлмиш кўҳитангдаги …
4
ейиш мумкин. овдан олдинги ўйинлар ов олди машқлари (овга тайёргарликни текшириш, овга психологик ва жисмоний шайланиш) вазифасини ўтаган ҳамда жиддий, ўзига хос кичик маросим шаклида уюштирилган. бу ўйин жараёнида ибтидоий одамлар ўлжага яқинлашишни, сўнгра уни осонгина қўлга туширишни ўрганишган, бунинг учун ниқоб кийиб, ҳайвон қиёфасига киришган. унинг юриш-туришлари, ҳатти-ҳаракатлари машқ қилинган, уларнинг товуш чиқаришлари ўрганилган. айнан ана шундай ўйинлар жараёнида ёшларни ҳам ов қилишга ўргатишган. шу боис, у ўзига хос мактаб вазифасини ўтаб, овчилик маҳоратини ўстиришга ёрдам берган бўлса, иккинчи томондан уларда тақлид қилиш санъатини ва ушбу фаолиятга нисбатан барқарор мотивацияни шакллантирган ҳамда ривожлантирган. овдан сўнгги ўйинлар - ов муваффақиятли тугагандан кейин уюштирилган, деб тахмин қилиш мумкин. машҳур қомусий олим маҳмуд қошғарийнинг “девони луғотит турк” асарида овчилик билан боғлиқ бўлган қўшиқлар ўзига хос ўрин тутган. уларда ов қилишнинг дастлабки намуналари, ит ва қуш ёрдамида ўқ ёй билан ов қилиш тажрибалари мадҳ этилган. мамлакатимиз ҳудудидаги энг қадимги даврлар ҳақида кўплаб илмий …
5
унлар”, мирмуҳсиннинг “темурмалик”, радий фишнинг “жалолиддин румий” ва шу каби тарихий-илмий, бадиий асарларда мсўнинг пайдо бўлиш тарихи ва ривожи тўғрисида асосли илмий маълумотлар келтирилган. ундан ташқари, ўзбек халқ ўйинларини излаш, тадқиқ қилиш ва халқ орасида тарғиб қилишда шу соҳанинг олимлари т.с.усмонхўжаев, ф.насриддинов, г.жаҳонгиров, абдураҳим абдураҳмон раҳим ўғли ўзларининг муносиб улушларини қўшганлар. грек тарихчиси геродот хоразмийлар билан ёнма-ён яшаган саклар қабиласидаги моҳир мерганлар психологиясини бундай акс эттирган: - “саклар дунёдаги мерганлар орасида ўқни зое кетказмайдиган жуда моҳир мерганлар сифатида шуҳрат қозонган эди”. халқимизнинг ажойиб достони “алпомиш”да тирандозлик ҳақида сўз боради. чунончи, - “ҳакимбек 7 ёшга кирган эди. олтинбой бобосидан қолган 14 ботмон биринчдан бўлган парли ёйи бор эди. ана шу етти яшар бола ҳакимбек 14 ботмон ёйни қўлига ушлаб, кўтариб тортди, тортиб қўйиб юборди. ёйнинг ўқи яшиндай бўлиб кетди. аскар тоғининг катта чўққисини юлиб ўтди...”. достоннинг асосий қаҳрамонларидан бўлган барчин эрга тегиш учун 4 та шарт қўяди. шартларнинг иккитаси ўқ-ёй отиш …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "маҳаллада миллий спорт ўйинларини ташкил этишнинг ижтимоий психологик хусусиятлари"

1359031385_41526.doc маҳаллада миллий спорт ўйинларини ташкил этишнинг ижтимоий психологик хусусиятлари www.arxiv.uz режа: 1. миллий спорт ўйинларини ташкил этиш муаммоси бўйича илмий адабиётлар таҳлили 2. шарқ алломаларининг миллий спорт ўйинлари тўғрисидаги илмий фикр ва қарашлари 3. ўзбекистон республикаси президенти и.а.каримовнинг миллий спорт ўйинларини ривожлантириш тўғрисидаги фармон ва қарорлари моҳияти 4. хулоса 5. адабиётлар рўйхати маҳаллада миллий спорт ўйинларини ташкил этиш ижтимоий психологик муаммо сифатида. 1. миллий спорт ўйинларини ташкил этиш муаммоси бўйича илмий адабиётлар таҳлили ўзбек миллий маданиятининг таркибий қисми ҳисобланган халқ жисмоний маданияти жисмонан бақувват янги авлодни шакллантириш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини яратишда алоҳида ижтимоий-пси...

DOC format, 152.5 KB. To download "маҳаллада миллий спорт ўйинларини ташкил этишнинг ижтимоий психологик хусусиятлари", click the Telegram button on the left.