спортчи шахснинг психологик хусусиятлари

DOC 75.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1403954278_49284.doc спортчи шахснинг психологик хусусиятлари спортчи шахснинг психологик хусусиятлари режа: 1. шахс хақида тушунча. 2. спортчи шахсни шаклланишига таъсир этувчи омиллар. 3. спортчини шаклланишида темперамент ва асаб тизими хусусиятларини ҳисобга олиш. шахс деб - воқиеликни билувчи ҳамда фаол ўзгартирувчи субъектга айтилади. меҳнат туфайли хайвонот оламидан чиққан ва жамиятда ривожлантирувчи. тил ёрдамида бошқа одамлар билан муносабатга киришувчи. ижтимоий мавжудот ҳисобланувчи ижтимоий муносабатларга киришувчи ва ижтимоий тараққиётида фаол қатнашувчи одам-шахс деб аталади. инсон шахснинг энг характерли томонларидан бири унинг индивидуаллигидир. индивидуаллик қайтарилмайдиган бирикмаси тушунилади. индивидуаллик таркибига характер, темперамент, психик жараёнларининг ўтиб бориш хусусиятлари, хукумрон ҳиссиётлар йиғиндиси ва фаолият мотивлари таркиб топган қобилиятлар киради, инсон шахси ўзининг индивидуаллиги билан қайтарилмасдир. ҳозирги кунда таълим - тарбиянинг конкрет вазифаси - ёшларни ҳар томонлама камолотга етган, юксак маданиятли ҳамда жисмоний жихатдан чиниққан шахс қилиб тарбиялаб етиштиришдан иборат. ёшларни ҳар томонлама тарбиялаб етиштиришда спортнинг роли катта. инсон шахсининг фаоллиги унинг эхтиёжлари билан белгиланади. эхтиёжлар хайвонларда ҳам бор. …
2
уайян фаолиятига бўлган лаёқатидир. ҳар бир одамнинг қобилияти тараққиёт махсулотидир. кишининг қобилияти унинг туғма лаёҳати асосида, муҳитга боғлиқ равишда олаётган таълим тарбиясига қараб, шунингдек кишининг ўз устида ишлаши билан боғлиқ ҳолда, ўсиб, камол топиб боради. темперамент ва характер шахснинг ижтимоий муносабатларда яққол кўринадиган хусусиятидир. темперамент, психологик жиҳатидан олганда, кишининг ҳиссиётининг кўзғаллиштиришида ва кишидаги умумий ҳаракатчанликда кўринадиган индивидуал хусусиятдир. характер деганда шахсда муҳим ва тарбия таъсири остида таркиб топган ва унинг иродавий фаоллигида, теварак -атрофидаги оламга (бошқа кишиларга, мехнатга, буюмларга) ўз-ўзига бўлган муносабатларида намоён бўладиган индивидуал хусусиятларини тушинилади. спорт шахс фаолиятининг энг муҳимларидан биридир. спортда шахс жисмоний жихатдан камолатга етади. жисмоний ривожланиш эса шахсда психик сифатларнинг ўсишига зўр таъсир кўрсатади. шахс табият мавжудоти бўлиб, у психологик хусусиятларга эгадир. бу хусусиятлар шахснинг конкрет фаолияти жараёнида камолотга етади. спорт ҳам шахснинг конкрет, энг мухим фаолиятидан биридир. демак спорт шахсни камолотга етказиш воситаларидан бири. спорт фаолияти жараёнида омил: машқ қилиш шароити, жисмоний машқнинг ўзига …
3
каси билан таништириш. бу машғулотга ҳамма талабалар спортчининг иродавий тайёргарлиги бўйича дарслик ва маъруза материалларини ишлаб келадилар ва 3-та талаба ўз спорт турида учрайдиган қийинчиликлар бўйича ахборот тайёрлайди. машғулотга 10 та сонларни бир-бирига қўшиш учун тузилган махсус рақамли жадвал ва 10 та секундомер талаб қилинади. бу машғулотга 2 соат ажратилади. машғулот режаси: 1.спортчининг иродавий тайёргарлиги масаласи бўйича сўралади. 2. конкрет спорт туридаги қийинчиликлар характеристикаси бўйича 3 та талабанинг ахборотини тинглаш ва муҳокама қилиш. 3. тажрибаларни ўтказиш. 4. олинган натижаларни ишлаш. 5. якунлаш ва кейинги машғулотга вазифа бериш. машғулотнинг ўтказилиши: талабаларга қуйидаги саволлар берилади: 1.спортчини иродавий тайёрлашнинг вазифалари. 2. объектив қийинчиликлар ва уларнинг турли спорт турларидаги хусусиятлари. 3. спортчидаги субъектив қийинчиликлар. 4. спорт машқларини бажаришда иродавий зўр беришнинг ўзига ҳос хусусиятлари. талаба конкрет ўз спорт турларидаги қийинчиликлар характеристикаси бўйича ахборот бераётганларида қуйидаги масалаларни ёритадилар. кийинчиликларнинг психологик хусусиятлари қуйидагилар билан боғланади: а) жисмоний тайёргарлик; б) техник тайёргарлик; в) тактик тайёргарлик; г) мусобақанинг …
4
агига ётиқ чизиқ тортиб, ишни тугатади. сўнгра эксперементатор текширилувчига ҳали ишни тўла қилмаганлиги ҳақида айтади( хеч қайси текширилувчи 10 дақиқа давомида варақдаги ҳамма қаторларни хисоблаб чиқолмайди) ва ҳамма қаторларни қўшиб бўлмагунча ишни давом этишлари керак. эксперементатор яна ишнинг бошлангани ҳақида буйруқ беради ва секундомерни босади. 2 дақиқа ўтгач тажриба тугалланади. эксперементатор текширилувчи 2 дақиқа иш тўғрисида ҳеч нима демайди. текширилувчи учун инструкция: ҳозир сизга бир маъноли сонлар қатори жойлаштирилган тест берилади. сизлар 10 дақиқа ичида бу сонларни қўшишингиз керак. 10 та соннинг қўшилиши натижасини қатор охиридаги соннинг ўнг томонига ёзасиз. йиғиндини ёзиб, ўша заҳоти вақтни кетказмай, иккинчи, учинчи ва олган қатордаги сонларини қўшишни давом эттирасизлар. тўхтанг сигнали берилгач ишни тўхтатиб, сигнал берилганда келган жойингизнинг тагига ётиқ чизиқ чизиб қўясиз. сизнинг вазифангиз: сонларни тез ва аниқ кўшиш. олинган маълумотларни ишлаш қўйидагичадир: 1) 10 дақиқа ичида қўшиб улгурилган қаторлар сони ва уларнинг 1 дақиқа ичидаги ўртача сони хисоблаб чиқилади; 2) сўнгра ўқитувчи …
5
ҳам алоҳида ва худди юқоридагича ишланади. математикали ишлаш натижалари қуйидаги тажриба протоколида ёзилади. текширилувчининг фамилияси_________ сана_______________ кўрсаткичнинг номи 10 дақиқа ичидаги натижалар 2 дақиқа ичидаги натижалар 10 дақиқа ва 2 дақиқа ичидаги натижалар ўртасидаги фарқ бир дақ.ичида ҳисобланган қаторларнинг ўртача сони хато саналганларнинг фоизи хатоларнинг ўртача сони 10 дақиқа ва 2 дақиқа ичидаги қўшиш натижаларини солиштириш, кўчли ва зўр тежаган диққатни талаб қилувчи иш вақтида текширилувчининг иродавий зўр бериш хусусиятлари тўғрисида хулоса чиқаришга имкон беради. агар кўшимча 2 дақиқа ичидаги иш кўрсаткичлари ёмонлашса, текширилувчиниг ушбу тест бўйича ишлашдаги иродавий зўр бериши етарли эмаслиги кўринади. тажриба №2. мушак таранглашганда иродавий зўр бериш тажриба вазифаси: турли спорт турлари билан шуғулланувчи спортчиларда мушак максимал таранглашиш вақтида иродавий зўр беришнинг хусусиятларини аниқлаш. тажрибада бир хил спорт тури билан шуғулланувчи 6 та текширилувчи қатнашади. тажриба 2 серияда ўтказилиб, натижалари қуйдаги протоколга ёзилади. сана__________. № текширилувчининг фамилияси 2 серия натижалари 1 серия натижалари 1 2 3 …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "спортчи шахснинг психологик хусусиятлари"

1403954278_49284.doc спортчи шахснинг психологик хусусиятлари спортчи шахснинг психологик хусусиятлари режа: 1. шахс хақида тушунча. 2. спортчи шахсни шаклланишига таъсир этувчи омиллар. 3. спортчини шаклланишида темперамент ва асаб тизими хусусиятларини ҳисобга олиш. шахс деб - воқиеликни билувчи ҳамда фаол ўзгартирувчи субъектга айтилади. меҳнат туфайли хайвонот оламидан чиққан ва жамиятда ривожлантирувчи. тил ёрдамида бошқа одамлар билан муносабатга киришувчи. ижтимоий мавжудот ҳисобланувчи ижтимоий муносабатларга киришувчи ва ижтимоий тараққиётида фаол қатнашувчи одам-шахс деб аталади. инсон шахснинг энг характерли томонларидан бири унинг индивидуаллигидир. индивидуаллик қайтарилмайдиган бирикмаси тушунилади. индивидуаллик таркибига характер, темперамент, психик жараёнларининг ўтиб бор...

DOC format, 75.5 KB. To download "спортчи шахснинг психологик хусусиятлари", click the Telegram button on the left.