етуклик даврининг психологик хусусиятлари

PPTX 20 sahifa 612,3 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 20
етуклик даврининг психологик хусусиятлари етуклик даврининг психологик хусусиятлари режа: ёшлик даври ва унинг ўзига хос психологик хусусиятлари етуклик даврининг биринчи босқичидаги шахснинг психологик хусусиятлари етуклик даврининг иккинчи босқичидаги шахснинг психологик хусусиятлари ёшлик даври 23−28 ёшлардан иборат бўлиб, бу даврнинг ўзига хос хусусиятларидан бири ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларида камолга эришган шахс сифатида фаол иштирок этиш ва ишлаб чиқаришда меҳнат фаолиятини амалга оширишдан иборатдир. ёшларнинг меҳнат фаолияти қуйидаги учта муҳим белгиси билан бошқа ёш даврларидан фарқланади: 1) мутахассисликнинг моҳиятига, ишлаб чиқариш шарт-шароитига ва меҳнат жамоаси аъзоларининг хусусиятига мослашиш (кўникиш) − меҳнат фаолиятининг дастлабки йиллари (тахминан 1 йилдан 3 йилгача) ёки жамоада ўз ўрнини топиш ва қадр-қимматга эришиш; 2) мутахассис сифатида ўзини такомиллаштириш учун ижодий изланишни амалга ошириш (меҳнат фаолиятининг иккинчи палласи − 3 йилдан 8 йилгача − иш стажи назарда тутилади) ёки касб-корлик, маҳоратини эгаллаш; 3) маҳорат сирларидан фойдаланиш, ташаббус кўрсатиш, ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишда иж­тимоий етукликни намойиш қилиш ёки меҳнат фаолиятидаги …
2 / 20
меҳнат жамоасининг савияси, ундаги кишиларнинг характер хислатлари, ишлаб чиқариш жамоа­сининг қадриятлари, маънавияти, анъаналари ва ҳоказо; б) билим ва билишга оид қийинчиликлар: махсус ўқув юртида олган билимлардаги узилишлар, савиянинг чекланганлиги, ижодий изланиш фаолиятининг заифлиги, ташаббускорликнинг етишмаслиги ва бошқалар: в) мутахассислик билан боғлиқ ўзига хос қийинчилик­лар; ишлаб чиқаришнинг моҳияти, хусусияти, техноло­гия, қурилмалар, асбоблар, амалий кўникманинг бўшлиги ёки улар билан етарли даражада танишмаганлик, касбнинг иқтисодий негизини тўла англаб етмаслик, хавфсизлик техникаси маҳсулот ишлаб чиқаришнинг чизма-ёйилмаси ва график иродасини таққослаш мураккаблиги, муаммолар олдида лол қолиш. бу қийинчиликларни енгиш даврида инсоннинг руҳий ҳолатлари, жараёнлари ва хусусиятларида миқдор ҳамда сифат ўзгаришлари рўй беради. психофизиолог п.п.лазаревнинг фикрича, эшитиш, кўриш, периферик ва кинестетик сезгирликнинг ўзгариши 20 ёшдан бошланади. бу маълумотни чет эл психологлари фульдс, равен, пако кабилар янада ривожлантириб ақлий ва мантиқий қобилиятнинг мезони 20 ёш деб ҳисобладилар. б.г.ананьев ўзининг илмий-тадқиқотларида ёшлик даврида йигит ва қизлардаги ўзгаришларни мураккаб шахс жиҳатларидан умумий руҳий ҳолат, вербал ва новербал ақлий (мантиқий …
3 / 20
ир. бу маълумотлар камолот босқичининг турли микродаврларида ўсиш жиҳатларининг ўзаро муносабати ҳар хил кечишини кўрсатиб турибди. ю.н.кулюткин катта кишиларнинг диққат, хотира, тафаккур билиш жараёнларини биргаликда ўрганган. ю.н.кулюткин ўз тадқиқотида 0−130 шкалагача оралиқни текшириб, 22−25 ёшларда диққат ва хотира 100,5 тафаккур 102,5 баллга тенглигини, 26−29 ёшларда эса диққат 102,8, хотира 97,0 тафаккур 95,0 балл эканлигини исботлаб берди. америкалик олим в.шевчук вояга етган одамларда ижо­дий фаолиятнинг бошланиш нуқтасини тадқиқ килиб, 11−20 ёшлар оралиғида 12,5 фоиз, 21−30 ёшларда эса 66 фоиз эканини аниқлади. зиёлиларнинг илмий маҳсули динамикасини ўрганган 3.ф.есарева унинг бошланиши математикларда 18−23, физикларда 24−27, биологларда 25−31, психологларда 27−30, тарихчиларда 27−32, филологларда 28−33 ёшларни ташкил қилишини кўрсатиб ўтади. ёшларнинг ижтимоий ҳаётда қатнашувини ўрганган в.шевчук ижтимоий фаолиятга киришиш энг юқори чўққиси 25 ёш эканини аниқлаб, бу ҳол одамларнинг 45,4 фоизида бўлишини маълум қилади. унинг фикрича, қолган ёш даврларида инсоннинг жамоатчилик фао­лияти нисбатан жуда кичик бирликни ташкил қилади, ҳатто, у 45 ёшда 3 фоизга тенг …
4 / 20
ихологик механизм, яъни меҳнат жамоаси, оила микромуҳити ва норасмий улфатлар таъсир кўрсатади. масалан, меҳнат жамоасидаги психологик муҳит, маънавият олами, барқарормаслак, ижтимоий онг, ижти­моий қадриятлар, муайян анъаналар ва одатлар янги аъзонинг характерида ижобий ёки салбий ўзгаришни вужудга келтириши мумкин. мазкур таъсир натижасида аста-секин умуминсоний фазилатлар таркиб топиши ёки муайян шахсий нуқтаи назар йўқолиши мумкин. меҳнат жамоасига янги қўшилган аъзо унда ўз ўрни ва қадр-қимматини қарор топтириш учун бир қатор ён беришга, ўз маслагидан сал бўлса-да четлашишга мажбур бўлади. бу йўл жамоадаги психологик иқлимга мослашиши мақсадида ички руҳий зиддиятларга, мураккаб кечинмаларга, унсиз туғёнга қарши қўйилган қадам ҳисобланади. шунинг учун якка шахс характерини шакллантирувчи ёки унинг мустаҳкам ички ришталарини емирувчи омил меҳнат жамоасидаги ижти­моий фикрдир. жамоага бўйсуниш ҳар бир аъзонинг бурчидир. айрим ҳолларда кўпчиликнинг тазйиқига учраган шахсда принципиаллик, адолатлилик сингари ҳислар шахсий нуқтаи назар бўшашиб қолади, натижада унда иккиланиш туйғуси пайдо бўлади. ёшлик гаштини сураётган йигит ва қизлар ота-онасига, бува-бувисига, опа-сингилларига, ака-укаларига, турмуш …
5 / 20
, қизиқиши, интилиши, орзу-истаги, мақсади, қарашлари, ёши ва хулқи бир-бирига мос тенгдошлардан иборатдир. кўнгилчанлик, дўстлар раъйига қарши бормаслик туфайли ёшлар характерида ўзгаришлар юзага келади. юксак ҳислар, барқарор эътиқод, илмий дунёқараш, ички кечинмалар, мустақиллик ва ташаббускорлик туйғулари поймол бўлади, яъни “дўстинг учун заҳар ют” қабилида иш тутилади. натижада масъулиятсизлик, юзакилик, лоқайдлик, иккиюзламачилик, бевафолик сингари иллатлар таркиб топа бошлайди. шуни алоҳида таъкидлаш керакки, улфатлар даврасида янги фазилатларни ишбилармонликни, ама­лий кўникмаларни эгаллаш имконияти ҳам бўлади. шу боисдан улфатчиликка фақат маишат нуқтаи назаридан ёндашмай, унинг мазкур имкониятларидан фойдаланишга ҳам ҳаракат қилиш айни муддаодир. ёшлик даври инсоннинг куч-қувватга, орзу-ҳавасга, ижодий режаларга, излаш ва изланишларга, ақлий имкониятларга бой давридир. келажак тақдири, мўл-кўлчилиги, фаровонлиги, қудрати, маданияти − ёшларга боғлиқ, шунинг учун уларнинг истиқбол режалари, яратган лойиҳалари, шаклланаётган маънавий ва руҳий олами ҳеч кимни бефарқ қолдирмаслиги керак. етуклик даврининг биринчи босқичидаги шахснинг психологик хусусиятлари камол топишнинг бу босқичига 28−35 ёшлардаги эркак ва аёллар кирадилар. етуклик даврида одам ўзининг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 20 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"етуклик даврининг психологик хусусиятлари" haqida

етуклик даврининг психологик хусусиятлари етуклик даврининг психологик хусусиятлари режа: ёшлик даври ва унинг ўзига хос психологик хусусиятлари етуклик даврининг биринчи босқичидаги шахснинг психологик хусусиятлари етуклик даврининг иккинчи босқичидаги шахснинг психологик хусусиятлари ёшлик даври 23−28 ёшлардан иборат бўлиб, бу даврнинг ўзига хос хусусиятларидан бири ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларида камолга эришган шахс сифатида фаол иштирок этиш ва ишлаб чиқаришда меҳнат фаолиятини амалга оширишдан иборатдир. ёшларнинг меҳнат фаолияти қуйидаги учта муҳим белгиси билан бошқа ёш даврларидан фарқланади: 1) мутахассисликнинг моҳиятига, ишлаб чиқариш шарт-шароитига ва меҳнат жамоаси аъзоларининг хусусиятига мослашиш (кўникиш) − меҳнат фаолиятининг дастлабки йиллари (тахминан 1 йилдан 3 йил...

Bu fayl PPTX formatida 20 sahifadan iborat (612,3 KB). "етуклик даврининг психологик хусусиятлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: етуклик даврининг психологик ху… PPTX 20 sahifa Bepul yuklash Telegram