o’spirinlik yoshining psixologik xususiyatlari

PPTX 52 pages 259.3 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 52
илк ўспиринлик ёшининг психологик хусусиятлари o’spirinlik yoshining psixologik xususiyatlari o’spirinlik yoshida shaxsning kamol topishi o’spirinlar aql-idrokining xususiyatlari o’spirin va kasb tanlash o’spirinlarning turmush haqidagi tasavvurlari o’spirinlik davrining o’ziga xos xususiyatlari o’spirinlar tafakkurining o’sishi ўспиринлик ёши даврида психик ривожланиш хусусиятлари илк ўспиринлик ёши даврига 15-18 ёшлардагилар (академик лицей, касб-ҳунар коллежи ёки 9-11 синф ўқувчилари) кирадилар. бу даврда ўқувчи жисмонан бақувват, ўқишни тугатгач, мустақил меҳнат қила оладиган, олий мактабда ўзини синаб кўрадиган имкониятга эга бўлади, маънавий жиҳатдан етукликка эришади. илк ўспирин 16 ёшида мамлакат фуқароси ва 18 ёшида эса сайлаш ҳамда сайланиш ҳуқуқига эга бўлади. буларнинг барчаси илк ўспиринга фуқаро сифатида ижтимоий жиҳатдан вояга етиши, ҳаётда ўз ўрнини топиши, ўз тақдирини ўзи ҳал қилиши ва етук шахс сифатида маънавий ўсиши учун жамики шарт-шароитларни яратади. илк ўспиринлик ёшининг психологик хусусиятлари мазкур даврнинг яна бир хусусияти − меҳнат би­лан таълим фаолиятининг бир хил аҳамият касб этишидан иборатдир. мавжуд шарт-шароитлар таъсири остида илк ўспириннинг ақлий …
2 / 52
врларидан кескин фарқланади. айниқса, турмуш ва ўқиш фаолиятларининг янгича шарт-шароитлари синф (курс) жамоасидаги ўзгача вазият, илк ўспиринларнинг махсус таълим тизимида эгаллаган юқори мавқеи, жамоатчилик ишларида тажриба орттиришлари улар олдига юксак талаб ҳамда масъулиятли вазифалар қўяди. бу даврда илк ўспирин янгича таълим муҳитида ташкилотчилик, раҳбарлик, тарбиячилик, ташвиқотчилик вазифаларини ўтай бошлайдилар. илк ўспириннинг психик ривожланишини ҳаракатга келтирувчи куч жамоат ташкилотлари, ўқув жамоаси, таълим жараёни қўядиган талаблар даражасининг ошиши билан у эришган психик камолот ўртасидаги зиддиятдан иборатдир. турли қарама-қаршиликлар, зиддиятлар илк ўспириннинг ахлоқий, ақлий, нафосат жиҳатдан тез ўсиши орқали бартараф қилинади. илк ўспиринлик ёшидаги ўзгаришлар мактаб, оила, шахслараро муносабатлардаги мавқени янада мустаҳкамлашнинг муҳим омили ҳисобланади. лекин етакчи омил янгича таълим муассаса ўқувчиси фаолиятининг хусусияти, моҳияти ва мазмунидаги туб бурилишдир. илк ўспиринларда аввало ўзини англашдаги силжиш яққол кўзга ташланади. бу ҳол шунчаки ўсишни билдирмайди, балки ўз шахсиятининг маънавий-психологик фазилатларини, фаол ижтимоий турмуш тарзининг мақсад ва вазифаларини англашни, оқилона баҳолашни акс эттиради. илк ўспиринда ўзининг …
3 / 52
маънавий дунёсини ифодалаш туйғусига айланади. бу ҳол унинг ўзини алоҳида шахс эканлигини, ўзига хос хислатини тан олинишига интилишида акс этади. бунга эса моддаларга майл қўйиш, мураккаб тасвирий санъатга, мусиқага, касб-ҳунарга, табиатга қизиқишни намойиш қилиш яққол далилдир. шуни алоҳида таъкидлаш керакки, илк ўспирин ёшидаги қизлар катта ёшдаги кишиларнинг таъсирига осонроқ берилади. илк ўспирин йигитлар эса катталардан кўра тенгдошлари таъсирига кўпроқ бериладилар. шунинг учун махсус ўқув юрти ўқувчиси шахсининг таркиб топишига мактаб муҳити хусусан синф жамоаси, расмий ва норасмий тенгқурлар гуруҳи кучли таъсир этади. синф, курс жамоаси умумий мақсадни белгилашга, жамоа аъзолари ўртасидаги муносабатлар ўрнатишга, шахсий ва жамоатчилик муносабатлар ривожланишига имкониятлар яратади. а) ахлоқий хислатлар − жамоатчилик, самимийлик, ташаббускорлик, фаоллик, меҳнатсеварлик; б) иродавий хислатлар − матонат, қатъият, мустақиллик, ташаббускорлик, батартиблик, интизомлилик; в) эмоционал хислатлар − хушчақчақлик, тетиклик, ҳазилкашлик ва янгиликни ҳис этиш, ўз кучига ишонч, оптимизм ва бошқалар. л.и.уманскийнинг фикрича, илк ўспирин намунали ташкилотчи бўлиши учун унда қуйидаги хислатлар бўлиши керак: илк …
4 / 52
ошлайди. муҳаббатнинг қувончли лаҳзалари, изтиробли кечинмалари иккала ёшнинг руҳиятини эгаллайди ва тобора чуқурлашиб боради, улар учун дастлабки ҳаёт синови вазифаси бўлади. мазкур ҳис-туйғу ўспиринларнинг ўзаро яқинлиги, ҳаётга қарашлари, қизиқишлари, дидлари ва эзгу ниятларининг умумийлиги ҳамда бутун умрга аҳиллик, иттифоқлик умидини бағишлаган шодлик билан характерланади. илк ўспирин ўқувчиларда табиат, санъат, адабиёт, маданият, ижтимоий ҳаёт гўзалликларини пайқаш, идрок қилиш, севиш, улардан таъсирланиш, маънавий озуқа олиш хислатлари пайдо бўлади. уларнинг психология­сида майин садо, ёқимли нидо, қалбни тўлқинлантирувчи мусиқа, нозик ҳис-туйғу, эзгулик ҳислари, майллари кучаяди. айниқса, эстетик ҳислар уларнинг маънавиятидаги қўпол, нохуш, хунук ва ёқимсиз қилиқларнинг йўқолишига ёрдам беради. лекин бундан илк ўспиринлар жўшқин, кескин, шавқ ва завқли дамлардан бутунлай воз кечадилар, деган маъно келиб чиқмайди. ўқувчиларнинг фанларга муносабатлари асосан қайси фаннинг инсон дунёқарашидаги ролига фаолиятидаги ва ижтимоий аҳамиятига амалий хусусиятига ўзлаштириш имкониятига ва уни ўқитиш методикасига боғлиқ бўлади. ушбу ёшда билишга қизиқиш амалий хусусият касб эта бошлайди. масалан, бу қизиқиш ижтимоий-сиёсий масалаларга, техникага, …
5 / 52
нутқини тинглаш, ёзиб олиш, мулоҳаза юритиш маҳорати ошади ва ақлий қобилияти такомиллашади. илк ўспиринларнинг тафаккури тобора фаол, мустақил ва ижодий хусусиятларга эга бўлиб боради. лекин уларнинг фикр юритишида бирмунча объектив ва субъектив камчиликлар учрайди. илк ўспирин барча фаолият босқичида мустақил фикр юрита олмаслиги унинг психикасидаги жиддий камчиликдир. илк ўспиринларга адабий қаҳрамон қиёфасини ифодалаш, асар моҳияти, мазмуни ва ғояси юзасидан мустақил ҳолда ҳукм ва хулоса чиқариш топширилганда улар, биринчидан, асарни ўқишган, бироқ ҳеч қандай хулоса чиқаришмаган, иккинчидан, мавзуга ижодий ёндашмасдан ўқитувчининг ҳар бир сўзини эсда сақлаб олиб, ҳеч ўзгаришсиз қайтадан айтиб беришга ҳаракат қилишган, учинчидан, ўзлари мактабдан ва синфдан ташқари фаолиятларида эшитганлари, ўқиганлари билан ўқитувчининг ахбороти, маълумоти хабарни умумлаштириб жавоб беришган, тўртинчидан, ўз фикрларини баён этишга қийналганларида асардан кўчирмалар келтиришган. илк ўспиринлар ақл-идрокининг хусусиятлари тафаккур бошқа психик жараёнлардан ажралган ҳолда ривожланиши мутлақо мумкин эмас. шунинг учун тафаккур ривожланиши билан бирга ўқувчининг нутқ фаолияти ҳам ўсади. бу эса ўқувчида ўз фикрини тўғри, …

Want to read more?

Download all 52 pages for free via Telegram.

Download full file

About "o’spirinlik yoshining psixologik xususiyatlari"

илк ўспиринлик ёшининг психологик хусусиятлари o’spirinlik yoshining psixologik xususiyatlari o’spirinlik yoshida shaxsning kamol topishi o’spirinlar aql-idrokining xususiyatlari o’spirin va kasb tanlash o’spirinlarning turmush haqidagi tasavvurlari o’spirinlik davrining o’ziga xos xususiyatlari o’spirinlar tafakkurining o’sishi ўспиринлик ёши даврида психик ривожланиш хусусиятлари илк ўспиринлик ёши даврига 15-18 ёшлардагилар (академик лицей, касб-ҳунар коллежи ёки 9-11 синф ўқувчилари) кирадилар. бу даврда ўқувчи жисмонан бақувват, ўқишни тугатгач, мустақил меҳнат қила оладиган, олий мактабда ўзини синаб кўрадиган имкониятга эга бўлади, маънавий жиҳатдан етукликка эришади. илк ўспирин 16 ёшида мамлакат фуқароси ва 18 ёшида эса сайлаш ҳамда сайланиш ҳуқуқига эга бўлади. буларнинг барчаси ...

This file contains 52 pages in PPTX format (259.3 KB). To download "o’spirinlik yoshining psixologik xususiyatlari", click the Telegram button on the left.

Tags: o’spirinlik yoshining psixologi… PPTX 52 pages Free download Telegram