етуклик даври психологияси

PPTX 19 pages 73.6 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 19
8-мавзу: етуклик даври психологияси 7-мавзу: етуклик даври психологияси режа: 8.1. ёшлик даври ва унинг ўзига хос психологик хусусиятлар. 8.2. етуклик даврининг биринчи босқичидаги шахснинг психологик хусусиятлари. 8.3. етуклик даврининг иккинчи босқичидаги шахснинг психологик хусусиятлари 8.1. ёшлик даври ва унинг ўзига хос психологик хусусиятлари. ёшлик даври 23—28 ёшларда бўлиб, бу даврнинг ўзига хос хусусиятларидан бири ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларида камолга эришган шахс сифатида фаол иштирок этиш ва ишлаб чиқаришда меҳнат фаолиятини амалга оишришдан иборатдир. ёшларнинг меҳнат фаолияти қуйидаги учта муҳим белгиси билан бошқа ёш даврларидан фаркланади: 1) мутахассисликнинг моҳиятига, ишлаб чикрриш шарт-шароитига ва меҳнат жамоаси аъзоларининг хусусиятига мослашиш (кўникиш) — меҳнат фаолиятининг дастлабки йиллари (тахминан 1 йилдан 3 йилгача) ёки жамоада ўз ўрнини топиш ва қадр-қимматга эришиш; 2) мутахассис сифатида ўзини такомиллаштириш учун ижодий изланишни амалга ошириш (меҳнат фаолиятининг иккинчи палласи — 3 йилдан 8 йилгача — иш стажи назарда тутилади) ёки касбкорлик маҳоратини эгаллаш; 3) маҳорат сирларидан фойда- ланиш, ташаббус …
2 / 19
лиги, ташаббускорликнинг этишмаслиги ва бошқалар; в) мутахассислик билан боғлиқ ўзига хос қийинчилик- лар; ишлаб чикдришнинг моҳияш, хусусияш, технология, қуриямалар, асбоблар, амалий кўникманинг бўшлига ёки улар билан этарли даражада танишмаганлик, касбнингиқгасодий негазини тўла англаб этмаслик, хавфсизлик техникаси, маҳсулот ишлаб чиқаришнинг чизма-ёйилмаси ва график ифодасини таққослаш мураккаблиги, муаммолар олдида эсанкираб қолиш. бу қийинчиликларни енгиш даврида инсоннинг руҳий ҳолатлари, жараёнлари ва хусусиятларида миқдор ҳамда сифат ўзгаришлари рўй беради. б.г.ананъев ўзининг илмий- тадқиқотларида ёшлик даврида йигит ва қизлардаги ўзгаришларни мураккаб шахс жиҳатларидан умумий руҳий ҳолат, вербал ва новербал ақлий (мантиқий ва мнемик функдиялар) содда жараёнларгача (организмда иссиклик пайдо бўлишидан метоболизм — модда алмашинувгача), ҳатго шахснингхусусиятигача бўлган ҳолатларни ўз ичига қамраб олишини математик усулларга асосланган илмий маълумотлар ва уларнинг чуқур сифат таҳлили орқали кўрсатиб ўтади. ёшларнинг ижтимоий ҳаётда қатнашувини ўрганган в.шевчук ижтимоий фаолиятга киришишнинг энг юқори чўққиси 25 ёш эканини аниқлаб, бу ҳол одамларнинг 45,4 фоизида бўлишини маълум қилади. унинг фикрича, қолган ёш даврларида инсоннинг …
3 / 19
ва улар мнемологик (хотира, тафаккур) ва атгенционал (диққат хусусияти ва хоссасининг) мажмуасидан иборат бўлади. айрим ҳолларда кўпчиликнинг тазйиқига учраган шахсда принсипиаллик, адолатлилик сингари ҳислар, шахсий нуқтаи назар бўшашиб қолади, натижада унда иккиланиш туйғуси пайдо бўлади. ёшлик гаштини сураётган йигит ва қизлар ота-онасига, бува-бувисига, опа-сингилларига, ака-укаларига, турмуш ўртоғига, фарзандларига оқилона муносабатда, оила аъзоларининг ҳар бири билан тўғри мулоқотда бўлиши, муайян қоидага асосланган муомала қилиши шарт. оиладаги шахслараро муносабатнинг кўлами кенглиги сабабли бир нечта босқичли мулоқотга асосланиш керак. дилкашлик учун ҳар бир оила аъзоси билан умумий "тил" топишга интиладилар. шунга кўра, оила муҳити ҳам йигит ва қизларнинг руҳияти ҳамда маънавиятини ўзгартирадиган омил вазифасини ўтайди. инсон учун психологик механизм ролини бажарувчи яна бир омил улфатлар даврасидир. улфатлар одатда шахсий майли, қизиқиши, интилиши, орзу-истаги, мақсади, қарашлари, ёши ва хулқи бир-бирига мос тенгдошлардан иборатдир. кўнгилчанлик, дўстлар раъйига қарши бормаслик туфайли ёшлар характерида ўзгаришлар юзага келади. ёшлик даври инсоннинг куч-қувватга, орзу-ҳавасга, ижодий режаларга, излаш ва изланишларга, …
4 / 19
рининг хулқ-атвори, юриш-туриши учун ҳам куяди, уларга имконият борича эрдам беришга интилади. етуклик катталик, донишмандлик, раҳнамолик, ғамхўрлик, ҳомийлик давридир. бошқа ёш даврларидаги каби мазкур даврда ҳам муайян даражада инқироз бўлади. бу даврда инсон қандай ишларни амалга оширишга, кайси имкониятлардан фойдаланмагани, айрим хатолар, тушунмовчиликлар сабабли кўнгилсизликлар вужудга келганлигини англай бошлайди. ўзига ўзи ҳисоб бериш шу даврнинг муҳим психологик хусусиятларидан биридир. организмдги айрим ўзгаришлар, умрнинг тез ўтиши кишини қаттиқ ташвишга ва изтиробга солади. у бундан кейинги ҳаётнинг ҳар бир дақиқасидан унумли фойдаланишга қарор қилади. айрим орзу-истакларини амалга ошириш учун жисмоний ва руҳий имкониятлари етишмаслигини англаш унинг психикасида "турғунлик" туйғусини вужудга келтиради. бунинг асосий сабаби 33—35 ёшларда мнемологик — аттенсион мажмуа тубдан қайта қурилишидир. яхлит мнемологик марказнинг мнемик (хотира) ва мантиқий (тафаккур) қисмларга ажралиши рўй беради. етуклик босқичида жисмоний ва ақдий имкониятлардан тўлароқ фойдаланиш кўникмаси пайдо бўлади. бу ҳол бутун куч-қувват, ақлий зўриқиш, ирода кучи, асаб таранглашуви ҳисобига эмас, балки муайян кўникма, малака …
5 / 19
ашкил этади. демак, ижтимоий ташкилотлар фаолиятида қатнашиш кўлами торайиб боради. бу даврда эркак ва аёлларнинг тафовутлари намоён бўлади: жисмоний, жинсий, руҳий камолотда аёллар илгарилаб келган бўлсалар, энди эркаклар олдинга ўтиб оладилар ва бу ҳол инсон умрининг охиригача сақланиб қолади. етуклик даврида ижодий фаолиятнинг маҳсулдорлигини з.ф.есарева қуйидаги мезонлар билан ўлчашни лозим топади: 1) эълон қилинган илмий ишларнинг миқдори; 2) чоп қилинган асарлар ичида ўқув қўлланма, дарслик ва монографияларнинг мавжудлиги; 3) илмий тадқиқотда янги йўналишнинг очилиши; илмий муаммони ҳал қилишда янги усулнинг кашф этилиши; илмий макгабнинг ташкил қилиниши; 6) бошқа муаллифларнинг ишларига мурожаат қилиш ва илова бериш миқсори; 7) ўқитувчининг илмий маълумотларидан талабанинг мустақил ишларида фойдаланиш кўлами; 8) ўқитувчи раҳбарлигидаги диплом ва диссертатсия ишларининг миқдори ва сифати; 9) ўқитувчининг илмий фаолиятдаги муваффақияти мукофот билан тақдирланиши; 10) дотсент ва профессор деган илмий педагогик унвонларга сазовор бўлиш кабилар. мазкур ёшда шахсий ҳаётдаги ютуқлар, ғалабалар ёки муваффақиятсизликлар кишининг руҳий дунёсига қаттиқ таъсир этади. натижада унда …

Want to read more?

Download all 19 pages for free via Telegram.

Download full file

About "етуклик даври психологияси"

8-мавзу: етуклик даври психологияси 7-мавзу: етуклик даври психологияси режа: 8.1. ёшлик даври ва унинг ўзига хос психологик хусусиятлар. 8.2. етуклик даврининг биринчи босқичидаги шахснинг психологик хусусиятлари. 8.3. етуклик даврининг иккинчи босқичидаги шахснинг психологик хусусиятлари 8.1. ёшлик даври ва унинг ўзига хос психологик хусусиятлари. ёшлик даври 23—28 ёшларда бўлиб, бу даврнинг ўзига хос хусусиятларидан бири ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларида камолга эришган шахс сифатида фаол иштирок этиш ва ишлаб чиқаришда меҳнат фаолиятини амалга оишришдан иборатдир. ёшларнинг меҳнат фаолияти қуйидаги учта муҳим белгиси билан бошқа ёш даврларидан фаркланади: 1) мутахассисликнинг моҳиятига, ишлаб чикрриш шарт-шароитига ва меҳнат жамоаси аъзоларининг хусусиятига мослашиш (кўникиш) — меҳна...

This file contains 19 pages in PPTX format (73.6 KB). To download "етуклик даври психологияси", click the Telegram button on the left.

Tags: етуклик даври психологияси PPTX 19 pages Free download Telegram