ижтимоий меъёрлар ва инсон саломатлигининг психологик хусусиятлари

DOC 1.9 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
меъёрлар ва инсо.doc ророро ижтимоий меъёрлар ва инсон саломатлигининг психологик хусусиятлари мундарижа кириш_________________________________________________ i – боб. ижтимоий меъёрлар ва уларнинг шаклланишини тиббиёт ва психологияда ўрганилиши 1.1. ижтимоий меъёрлар ва уларнинг шаклланиши 1.2. умуминсоний маданият ва унинг соғлиққа таъсири_________ 1.3 .жисмоний маданият ва соғлиқ________________________ ii - боб. ижтимоий меъёрлар ва инсон саломатлигининг психологик хусусиятлари 2.1 оилада жисмоний маданиятни шакллантириш__________________ 2.2 ҳомийлик маданияти ва соғлиқ___________________________ 2.3 ижтимоий – психологик маданият ва соғлиқ__________________ iii - боб. носоғлом ижтимоий меъёрлар ва уларни шакллантирувчи oмиллар________________________________________________ хулоса фойдаланилган адабиётлар__________________________________ кириш инсон боласи дунёга келиб, ўзи туғилиб ўсган ижтимоий муҳитнинг маҳсули сифатида биринчи галда, ана шу ижтимоий муҳитда олдиндан шаклланган ва аждодлардан авлодларга ўтиб келаётган соғлом ва шу билан бир вақтда носоғлом ижтимоий меъёрларни ҳам ўзлаштириб боради. натижада болада ўзига хос хулқ, характер, дунёқараш, атрофдаги бўлаётган ҳодиса ва воқеликларга нисбатан ҳам муносабатлар шаклланади. рисолани ўқиб, уни мутолаа қилар экансиз, бир қарашда барча жараёнлар бизнинг кундалик ҳаётимиз ва …
2
нгина амин бўламиз ва афсуслар чекиб, пушаймонлар киламиз. бизни факатгина ўзининг бу борадаги тиббий-гигиеник ва педагогик-психологик билимларига таянган ҳолда огоҳликка чорламокчи, холос. бугун бу ўта долзарб ва тарғибот килиниши жуда зарур бўлган тадбирлардан бири ҳисобланиб, соғломлар соғлиғини асрашнинг харакатлантирувчи кучи бўлиб хизмат килади. одамда касаллик ўз-ўзидан, тасодифан пайдо бўлиб колмайди. унинг организмда пайдо бўлиб, касаллик кўринишида шаклланмоғи учун ўнлаб сабаблар, яъни омиллар таъсири керак бўлади. айнан, ана шу омилларнинг пайдо бўлишида, унинг организмга салбий таъсир кўрсатишида, муаллиф фикрича, ҳар бир инсоннинг ўзининг тутган ўрни ва роли катта. ҳар кайси турдаги омилларни, турмуш тарзини оласизми, ирсиятни, ташки муҳит омилларини ёки тиббий омилларни оласизми, барибир ана шу омилларнинг таъсир даражасининг ошиши ёки камайиши мазкур шахснинг ҳар томонлама тарбияланганлик даражасига, хулкига, характерига, дунёкарашига, ҳар хил соҳалар бўйича билим, малака ва кўникмаларига ҳам кўп жиҳатдан боғликлиги назарий ва амалий жиҳатдан ҳар томонлама исботлаб берилган. биз ҳамиша таъкидлаймиз, “касалликни даволашдан кўра, унинг олдини олган енгилрок”, …
3
алари билан шаклланган ижтимоий муҳитга тушади ва ана шу муҳит унинг олдида ўз қонуниятларини ёзади, бола эса ушбу нормалар, яъни қонуниятларнинг бевосита таъсири остида ўсиб улғаяди ва шахс сифатида шаклланади. ижтимоий нормалар, яъни одатлар минг йиллар давомида шаклланади, даврлар ўтиб янги давр психологияси таъсирида янги одатлар пайдо бўлади, айрим эски одатлар ўз-ўзидан аста-секин йўқолиб боради. аммо, инсониятга хос бўлган жараёнлардан бири шуки, у ўзида шаклланган яхши, ижобий, баъзида эса салбий ижтимоий нормаларни ҳам ўзининг миллий қадриятлари сифатида узоқ йиллар сақлайди, уни такомиллаштиради ва ўзидан кейинги авлодларга ўтказиб беради. ҳайвонларда ҳам бу каби хусусиятлар айрим шарциз рефлекс, яъни инстинктлар сифатида, ҳар хил ҳайвонлар орасида ўзига хос бўлган одатлар шаклланган, улар ҳам бу одатларни ўзларининг авлодларига, улар ҳаётининг биринчи кунидан бошлаб одатлантиради ва шу ҳайвон турига хос бўлган меъёр кўринишида шаклланади. ижтимоий меъёр ёки одат ўзи нима? у қандай жараёнларда шаклланади, уни шакллантирувчи омиллар, одатларнинг пайдо бўлишига қандай таъсир кўрсатади. ижтимоий нормалар …
4
датлар ҳар бир инсоннинг бутун ҳаёти, фаолияти ва ҳатто бир кеча-кундуздаги фаолият турларини ўзига ва ўзи шаклланган муҳитга хос тарзда амалга ошириш ҳисобланади. инсон ана шу фаолиятларини биринчи навбатда, ҳаёт давомийлигини, ҳар хил мақсадларга қаратилган эҳтиёжларини ва энг асосийси, саломатлигини таъминлашга қаратади. аммо, бу ҳаётий одатларнинг ҳаммаси ҳам одамлар учун ижобий натижа келтиради, деб бўлмайди. ҳар бир фаолиятни умуминсоний нуқтаи назардан тўғри амалга оширгандагина у нафақат айнан мазкур шахсга, балки жамиятга ҳам фойдали ҳисобланади. ҳар бир инсоннинг тўғри сўзли, имонли, эътиқодли, садоқатли, меҳнацевар ва ҳоказо хусусиятларга эга бўлиши ҳам ана шу биз фикр юритаётган ижтимоий одатларнинг бир кўринишидир. ўз-ўзидан савол туғилиши мумкин, бу хусусиятларнинг инсон соғлиғига қандай алоқаси бўлиши мумкин. тўғри, бир қараганда таъсири йўқдек туюлиши мумкин, аммо масалага чуқурроқ, илмий, психологик нуқтаи назардан ёндашилса, бу ҳолатларнинг акси бўлмиш нопоклик, имонсизлик, инсофсизлик, эътиқодсизлик, ғаразгўйлик, меҳр-шафқацизлик, садоқацизлик, дангасалик, ялқовлик каби одатлар биринчи навбатда, жамият, яъни ижтимоий муҳит саломатлигига путур етказади, қолаверса …
5
рсатади, натижада организмнинг ташқи муҳит билан бўладиган барча турдаги мувозанатлари издан чиқади ва ҳар хил касалликлар пайдо бўлишида амал бўлиб хизмат қилади. одатда ҳар қандай ижтимоий норма инсон учун хизмат қилади. айнан ана шу хизмат қилиш жараёнида унинг салбий таъсирлари бўлмаслиги керак. инсон боласи ҳамиша атрофдаги содир бўлаётган жараёнлардан таъсирланган ҳолда, ушбу жараёнларда бўлаётган воқеийликларни ўзлаштириб олади. бу жараёнлар, ўз навбатида, ижтимоий ва салбий одатлар бўлиши мумкин. айтайлик, боланинг ўқишга қизиқиши меъёрининг шаклланиши қаерда ва қачон, қандай жараёнларда содир бўлади? бола ёшлигида атроф-муҳитдаги барча бўлаётган жараёнларга ўта қизиқувчан бўлиб, ана шу қизиқувчанликнинг мияда доминантлигини таъминлаш, бизнинг мисолимизда ўқишга қизиқишни уйғотиш, биринчи галда бола ўсиб улғаяётган оила аъзоларининг ўқишга қизиқишлари, китоб ўқишга бўлган муносабатлари, уйига келадиган, яъни ота-оналарининг, атрофидаги одамларнинг ўқишга муносабатлари, оила аъзоларининг китоб ўқишга бўлган маданиятлари, шунингдек, болага ақлий билим моҳияти, мазмуни ва аҳамиятини тарбия орқали, олдиндан, режали тушунтириб, фақат ўқиш орқали инсон кўзлаган ниятларига сўзсиз эришиши мумкинлиги унинг …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "ижтимоий меъёрлар ва инсон саломатлигининг психологик хусусиятлари"

меъёрлар ва инсо.doc ророро ижтимоий меъёрлар ва инсон саломатлигининг психологик хусусиятлари мундарижа кириш_________________________________________________ i – боб. ижтимоий меъёрлар ва уларнинг шаклланишини тиббиёт ва психологияда ўрганилиши 1.1. ижтимоий меъёрлар ва уларнинг шаклланиши 1.2. умуминсоний маданият ва унинг соғлиққа таъсири_________ 1.3 .жисмоний маданият ва соғлиқ________________________ ii - боб. ижтимоий меъёрлар ва инсон саломатлигининг психологик хусусиятлари 2.1 оилада жисмоний маданиятни шакллантириш__________________ 2.2 ҳомийлик маданияти ва соғлиқ___________________________ 2.3 ижтимоий – психологик маданият ва соғлиқ__________________ iii - боб. носоғлом ижтимоий меъёрлар ва уларни шакллантирувчи oмиллар________________________________________________ хулоса ф...

DOC format, 1.9 MB. To download "ижтимоий меъёрлар ва инсон саломатлигининг психологик хусусиятлари", click the Telegram button on the left.