кесиб ишлов бериш мосламалари.

DOC 119,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1404979791_55270.doc кесиб ишлов бериш мосламалари. режа: 1.мосламани вазифаси. 2.технологик мосламаларнинг элементлари. 3.махсус мосламаларни конструкциялаш услуби. 1.мосламани вазифаси. машинасозликда заготовкалар станокка уч усулда ўрнатилади: ҳар бирининг юзасини текшириб ўрнатиш; белги чизиқларини текшириб ўрнатиш; мосламага ўрнатиш. мослама, бу иш қуроли бўлиб, ишлов бериладиган заготовкани қотириш учун керак. уни қўллаш қуйидаги натижаларни беради: а) кесиб ишлашдан олдин заготовкага белги қўйишга ва станокка мослаб ўтиришга ҳожат қолмайди; б) худи шу сабабларга кўра ҳамда бир вақтнинг ўзида ишлов берилаётган заготовкалар ёки ишлов бераётган кескичлар миқдоррига ёки кесиш суръатининг ортишига кўра иш унумдорлиги ошади; в) заготовканинг зарурий ҳолати автомат тарзда таъминланиши ва кесувчи асбоб тўғри ҳолатда туриши ҳисобига ишлов аниқлиги юқори бўлади; г) станокни қисман ёки буткул автоматлаштириш ҳисобига кўп станокли хизмат кўрсатишни ташкил этиш мумкин; д) назорат харажатлари камаяди; е) станокчи ишчиларнинг меҳнати енгиллашади ва малакаси пастроқ ишчиларни жалб қилиш мумкин. деталларни ясаш жараёнида ишлатиладиган мосламаларни ҳам уч гуруҳга ажратиш мумкин: универсал, махсус ва ёрдамчи. …
2
н келиб чиқади. масалан, ишлов берилаётган заготовканинг қуруқ ўзини транспортёр ёки бошқа восита ёрдамида бир жойдан иккинчи жойга кўчириш ва детални муҳим мосламалар билан ўрнатиб аниқ ишлов бериш мумкин бўлмаганда йўлдош мосламаларга зарурат туғилади. йўлдош мосламаларни автомат қаторда қўллашнинг камчилиги орасига тўплагич қўйишнинг имкони йўқлигини кўрсатиш мумкин. ёрдамчи мосламалар кесувчи асбобни технологик ускуна (станок)га ўрнатиш учун хизмат қилади. мослама ишлаб чиқаришнинг тури ва қўламига, заготовка шаклига, улар ўлчамларининг аниқлигига ва детал ясашнинг технологик шароитларига боғлиқ ҳолда танланади. якка тартибли ва кам кичик серияли ишлаб чиқаришга металл кесувчи станокнинг технологик имкониятларини оширувчи универсал мосламалардан фойдаланиш хос. ялпи ва йирик серияли ишлаб чиқаришда махсус мосламалар ишлатилади. улар ишловнинг берилган барқарор аниқлигини таъминлайди, заготовкани ишловга тез ва соз ўрнатишга ёрдам беради, технологик амалларни бажариш учун ажратилган вақтга қатъий риоя қилиш имконини беради. заготовкани ўрнатиш ва қотиришга мўлжалланган мосламалар технологик мослама ҳисобланади. 2.технологик мосламаларнинг элементлари. технологик мосламаларнинг асосий элементлари ва қурилмалари қуйидагилар: таянчлар (ўрнатиш …
3
ҳолатни муқим қилиб қўяди. қотираётганда асос юза таянчда қимирламаслиги, илмий тилда айтилганда, биронта координата ўқи бўйлаб на тўғри чизиқли, на айланма ҳаракат қилиш керак. яна бошқача айтсак, эркинлик даражасининг ҳаммасидан маҳрум қилиниши керак. таянчларнинг миқдорри ва жойлашуви технологик жараёнда қабул қилинган асослаш схемаси билан мутаносиб бўлиши керак. агар заготовкани ўрнатиш ғадир-будурлигини rzқ80 мкм гача бўлган ва кесиб ишлов берилмаган юза бўйича амалга оширилса, туташ юзаси чекланган таянчлардан фойдаланилади, бу эса, ўрнатиш хатосини камайтиради. заготовкани кесиб ишлов берилган ва бошқа ишлов талаб этмайдиган юзаси бўйича ўрнатганда, туташ юзаси катта таянчлардан фойдаланиш керак. ҳамма ҳолда таянчнинг бикрлиги юқори бўлиши керак. таянчлар ст8 ёки ст20 русумли пўлатдан, қаттиқлигини hrc*55-60 оралиқда, таянч юзасининг ғадир-будурлигини raқл0,63 мкм қилиб ясалади. баъзан таянчларнинг ишлов бериладиган заготовка билан туташадиган юзаси (таянч юза) хромланади ёки қаттиқ қотишма билан эритиб қопланади. асосий ўрнатувчи элементлар-мослама корпусига қотириб қўйилган доимий таянчдир. мосламаларнинг сиқувчи қурилмалари заготовкани маҳкамлаб қўйиш ва ишловдан кейин-бўшатишга хизмат қилади. …
4
рдишлар тишли ғилдиракларга, дискларга, поршен ҳалқаларига ишлов беришда ишлатилади. сиқувчи куч, бу холда кетма-кет узатилади. мураккаб сиқувчи қурилмалар бир-бири билан уланган бир нечта оддий қурилмалардан ташкил топади. уларга узлуксиз ҳаракатдаги ва автоматик сиқувчи қурилмаларни мисол қилиб кўрсатиш мумкин. биринчи хили вертикал фрезерловчи, вертикал-силлиқловчи ва кўп шпинделли станокларда ишлатилади. сиқувчи қурилманинг муайян бир кўринишини ёрдамчи вақтнинг асосий вақтга нисбатига қараб аниқланади. агар асосий вақт ёрдамчи вақтни қоплаб юборса, қурилмаларнинг турли кўринишларидан фойдаланиш мумкин. автоматик сиқувчи қурилмалар, заготовкани мослама қотиришдаги қўл кучини бартараф этади. улар кучни станок механизмларидан ёки кесиш кучидан олади. масалан, кўп шпинделли пармаловчи станокларда-пружинали қисқичлар, гидравлик нусҳа кўчирувчи токарлик ярим автоматларда-иккита эксцентрик муштчали тизгинли патрон. сиқувчи қурилмаларни сиқилган ҳаво, суюқлик, электр кучи ва бошқа тасвирлар ёрдамида автоматлаштириш ишчининг меҳнатини енгиллаштиради-ишга туширувчи ва тўхтатувчи механизмларни бошқариб туришдан озод қилади. бу вазифаларни станок механизмлари билан уланган автоматик кранлар, тақсимлагич(золотник)лар, оралиқ ва узгичлар бажаради; автоматлар ва ярим автоматларда эса-тақсимловчи механизмлар бажаради. автоматик …
5
версал мосламалардан фойдаланишда ҳисобланади. махсус мосламаларни лойиҳалашда ҳисоб заготовка тушадиган кучларнинг катталиги, йўналиши ва қўйиладиган нуқталарни аниқлашдан иборат. катталиги ва йўналишини заготовкани ўрнатиш ва қотиришнинг қабул қилинган схемасидан, унга таъсир этадиган кесиш кучлари ва моментлари орқали топилади. жойлашувини эса, шундай аниқлаш керакки, заготовканинг ўзини ёки уни мослама билан бирга ағдариб юбормасин, бураб ташламасин. бикр бўлмаган заготовкаларни қотиришда сиқувчи кучлар таянчларга ёки уларнинг яқинига туширилади, қаттиқ заготовкаларни бу кучлар таянчлар ўртасига туширилади. кесиб ишлов беришда заготовкаларга кесувчи кучлар таъсир этади. шу кучлар ва таянчлар реакциясини аниқлайди, шакллантиради. масалан, заготовка кучлар ва моментлар таъсири остида мувозанат сақлаш шарти билан ечилади. сиқувчи кучлар мосламага ўрнатилган заготовка силжиб кетмаслигини таъминлайдиган даражада бўлиши керак. универсал мосламалардан фойдаланилганда сиқувчи кучлар текшириш учунгина ҳисобланади. сиқувчи кучларни ҳисоблашда эластик деформация ҳисобга олинади. ўзидан-ўзи тормозланадиган сиқувчи қурилмаларда (винтли, понали, эксцентрикли) ҳаракатга келтириш усулидан қатъий назар (қўл кучи, сиқилган ҳаво ва суюқлик), эластик деформация сиқувчи кучларга тўғри мутаносиб. сиқувчи қурилмаларнинг …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "кесиб ишлов бериш мосламалари."

1404979791_55270.doc кесиб ишлов бериш мосламалари. режа: 1.мосламани вазифаси. 2.технологик мосламаларнинг элементлари. 3.махсус мосламаларни конструкциялаш услуби. 1.мосламани вазифаси. машинасозликда заготовкалар станокка уч усулда ўрнатилади: ҳар бирининг юзасини текшириб ўрнатиш; белги чизиқларини текшириб ўрнатиш; мосламага ўрнатиш. мослама, бу иш қуроли бўлиб, ишлов бериладиган заготовкани қотириш учун керак. уни қўллаш қуйидаги натижаларни беради: а) кесиб ишлашдан олдин заготовкага белги қўйишга ва станокка мослаб ўтиришга ҳожат қолмайди; б) худи шу сабабларга кўра ҳамда бир вақтнинг ўзида ишлов берилаётган заготовкалар ёки ишлов бераётган кескичлар миқдоррига ёки кесиш суръатининг ортишига кўра иш унумдорлиги ошади; в) заготовканинг зарурий ҳолати автомат тарзда таъминланиши ва к...

Формат DOC, 119,0 КБ. Чтобы скачать "кесиб ишлов бериш мосламалари.", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: кесиб ишлов бериш мосламалари. DOC Бесплатная загрузка Telegram