деталлар заготовкаси юзасига ишлов бериш.

DOC 631,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1404979852_55271.doc l деталлар заготовкаси юзасига ишлов бериш. режа: 1. усулларни умумий тавсифи. 2. тиғли асбоблар билан ишлов бериш. 3. жилвир асбоблар ёрдамида ишлов бериш. 4. пластик деформация усули билан ишлов бериш. 1.усулларни умумий тавсифи. деталнинг берилган шакли, ўлчамлари, юзаларининг жойлашуви ва ғадир-будурлиги, физик-механик хоссалари каби омилларига эришиш учун замонавий машинасозликда турли ишлов усуллари қўлланилади. булар-тиғли ва жилвир (абразив)асбоблар билан кесиш, юза бўйлаб пластик шакл ўзгартириш, электрофизик, электрокимёвий, иссиқлик ва бошқа усуллардир. заготовкага ишлов бериш қўйим турли амалларда оз-оздан олинади, у босқичма-босқич камая бориб, пировардида, ишлов берилаётган юзанинг ўлчамлари чизмада кўрсатилаган миқдоррга тенг бўлиб қоладида, ишлов ҳам тугайди. шу тартиб жиҳатдан заготовкага ишлов бериш бир неча хил бўлади: дағал, (черновой), ярим тоза, тоза, нозик (юпқа), пардоз. қуйида ушбу хилдаги ишловларнинг тавсифи бажарилиш тартибида келтирилади. дағал ишлов 16-18 квалитет аниқликдаги болғаланган ва қуйилган йирик заготовкалар учун қўлланилади. у дағал ишланган заготовкадаги шакл хатоларини ва фазовий оғишларни камайтиради. натижада аниқлик 15-16 квалитетга яқинлашади, …
2
ланган заготовкаларга бир марта берилади; кейинги-нозик ишлов аниқлиги 8-11 квалитет, юза ғадир-будурлиги ra(12,5-2,5 мкм. нозик ишлов заготовка юзаси юқори даражада аниқ бўлишини таъминлайдиган ишлов хилидир. жуда оз миқдоррда қолган қуйимни жуда ҳам оз-оз миқдоррда олиб ташлайди, шунинг натижасида юқори даражадаги аниқлик таъминланади. юза ғадир-будурлиги ra (2,5-0,63 мкм. пардозловчи (финиш) ишлов заготовка аниқлигига (ўлчамига) деярли таъсир этмайди; таъсир этганда ҳам, ўзидан олдинги ишловнинг жоизлиги чегарасида бўлади; юза ғадир-будурлиги ra (0,63- 0,16мкм. қуйида энг кўп қўлланиладиган ишлов усуллари (асосан, узил-кесил ишлов) ҳақида маълумот берилади. бу усуллар деталлар заготовкаси юзасининг аниқлиги ва сифатини шакллантиради: тиғли ва жилвир (абразив) асбоблар билан ишлов, юза бўйлаб пластик шакл ўзгартириш, электрофизик ва электрокимёвий ишлов. тиғли ва жилвир асбоблар билан ишловда заготовка кесилади, қирилади ва булар-ҳозирги замон машинасозлигида энг кўп тарқалган усуллар ҳисобланади. бу усулларни алоҳида-алоҳида ўрганган маъқул, чунки тиғли асбоблар билан катталиги hrc45 гача бўлган, қирувчи асбоблар билан эса, яна ҳам каттиқроқ металларга ишлов бериш иқтисодий жиҳатдан …
3
ян заготовка учун 100-150 м/мин, учун 150-250 м/мин, рангли металл қотишмалари учун-1000 м/мин ва ундан юқори. кескичнинг сурилиши хомаки ўтиш (кесиш) учун 0,15 мм/айл, якунловчи ўтиш (кесиш) учун 0,01 мм/айл. шуларга мос ҳолда кесиш чуқурлиги 0,2-0,3 ва 0,05-0,01 мм чегараларда олинади. қиринди жуда ингичка бўлганидан кесиш кучи кам бўлади, заготовка ҳам қаттиқ қизиб кетмайди. шунинг учун юзада деформацияланган қатлам ҳосил бўлмайди, заготовкани дастгоҳга ўрнатиб қўйишда катта куч талаб қилинмайди. смад тизими ҳам кесиш кучларига қаттиқ қаршилик кўрсатмаслиги натижасида детал ишлови аниқ чиқади. кўрсатилган хусусиятларига кўра нозик (юпқа) қириш 6-8 квалитет аниқликни таъминлайди, рангли металлар ва уларнинг қотишмаларидан тайёрланган заготовкаларга ишлов берганда 5-6 квалитетга эришади. юза ғадир-будурлиги қора металл заготовкаларда ra(2,5-0,63мкм, рангли металл қотишмаларида ra(0,32-0,16 мкм. юпқа қирқиб кенгайтириш деб, тешикларга ишлов беришни айтилади. масалан, думалаш ва сирпаниш подшипниклари тешиги, узатмалар қутиси ва орқа кўприкдаги тешиклар, шатун тешиги, двигателлар ва компрессорлар цилиндри ва шу каби тешиклар қириб кенгайтирилади. юпқа қириб торайтириш …
4
ан мақсад-кесишда иштирок этмаётган тишлар ишлов берилган юзага тегмасин. юпқа фрезалашда юзадан 0,2-0,5 мм қалинликдаги қатлам олиб ташланади. фрезалаш аниқлиги; 1м узунликда текислик 0,02-0,04 мм оралиқда оғади, юза ғадир-будурлиги ra(2,5-0,63мкм оралиқда бўлади. развёртка ёрдамида кенгайтириш ҳам тешикларга ишлов беришда қўлланади. развёртка – таёқсимон асбоб бўлиб, муайян бир ўлчам учун битта тайёрланади. унинг бутун узунаси бўйлаб битта, айланаси бўйлаб бир неча кескич қирралар чиқарилган бўлиб, хомаки ишланган тешикка бир учи билан киритилади ва айлантирилади, айни пайтда, тешик ўқи бўйлаб ичкарига киритилади. шу зайлда тешик развёртканинг диаметри қадар кенгаяди. развёрткалар ҳар бир ўлчам учун биттадан тайёрланганидан ташқари, нозик ва дағал ишлов учун мўлжалланганлари ҳам бор. юпқа кенгайтириш учун мўлжаллангани оддий развёрткаларга қараганда юқори даражада аниқлиги ва юза ғадир-будурлигини анча камайтириш билан фарқ қилади. бироқ, тешикнинг ўқи оғиб кетган бўлса, развёртка тузата олмайди, чунки у бошланғич тешик бўйлаб ҳаракат қилади ва симметрик равишда қириб бораверади. юпқа развёрткалаш 5-7 квалитет аниқликни таъминлайди, юза ғадир-будурлиги …
5
квадрат, кўпбурчакли, тишли-шлицали, шунингдек, турли ариқча ва чуқурчалар) тешикларни сидириш-ички сидиришга киради. текисликларни, мураккаб бичимли юзаларни сидириш - ташақи сидириш дейилади. текис цилиндр тешикларни сидириш 6-9 квалитет аниқликни ва ra(2,5¼0,63мкм ғадир-будурликни таъминлайди. тешикларни тоза сидиришда асбобнинг кескичлари диаметри 0,02-0,04 мм га ортиб боради. бир тўпи 100та бўлган заготовкаларнинг тешигига ишлов беришда одатдаги ишлов: пармалаш, зенкерлаш ва развёрткалаш ўрнига сидириб ишлов бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайди. ташқи юзаларни сидириш 11- квалитет аниқлик беради. сидириш горизонтал ва вертикал, ҳаммабоп ва махсус автоматлар ва ярим автоматларда бажарилади. тешикни силлиқлаш сидиришга ўхшаган ишлов тури, лекин у нисбатан калтароқ асбоб ёрдамида бажарилади. у ишлов бериладиган тешик ичидан пресс ёрдамида итариб ўтказилади. бу усул якуний ишлов бўла олади, 6-квалитет аниқлик ва ra(1,25-0,63мкм ғадир-будурлик беради. 3. жилвир асбоблар ёрдамида ишлов бериш. қуйидаги жараёнларни кўриб чиқамиз: силлиқлаш, хонинглаш, ишқалаб мослаш, жилолаш, суперфиниш ва микрофиниш. силлиқлаш цилиндр, текис ва мураккаб шаклли юзаларга дастлабки ва якунловчи ишлов бериш усули сифатида …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"деталлар заготовкаси юзасига ишлов бериш." haqida

1404979852_55271.doc l деталлар заготовкаси юзасига ишлов бериш. режа: 1. усулларни умумий тавсифи. 2. тиғли асбоблар билан ишлов бериш. 3. жилвир асбоблар ёрдамида ишлов бериш. 4. пластик деформация усули билан ишлов бериш. 1.усулларни умумий тавсифи. деталнинг берилган шакли, ўлчамлари, юзаларининг жойлашуви ва ғадир-будурлиги, физик-механик хоссалари каби омилларига эришиш учун замонавий машинасозликда турли ишлов усуллари қўлланилади. булар-тиғли ва жилвир (абразив)асбоблар билан кесиш, юза бўйлаб пластик шакл ўзгартириш, электрофизик, электрокимёвий, иссиқлик ва бошқа усуллардир. заготовкага ишлов бериш қўйим турли амалларда оз-оздан олинади, у босқичма-босқич камая бориб, пировардида, ишлов берилаётган юзанинг ўлчамлари чизмада кўрсатилаган миқдоррга тенг бўлиб қоладида, ишлов ҳам ту...

DOC format, 631,0 KB. "деталлар заготовкаси юзасига ишлов бериш."ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.