деталларни базалашда ишлов беришда деталларни дастгоҳларда ўрнатиш

DOCX 285,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1543903767_73043.docx щлчаш базаси щрнатиш базаси щрнатиш ва щлчаш базаси щлчаш базаси щрнатиш базаси щрнатиш ва щлчаш базаси щлчаш базаси щрнатиш базаси щрнатиш ва щлчаш базаси щлчаш базаси щрнатиш базаси щрнатиш ва щлчаш базаси деталларни базалашда ишлов беришда деталларни дастгоҳларда ўрнатиш режа: 1. ишлов берилаётган деталнингнг юзалари ва базалари 2. базаларни доимийлик ва қўшилиш тамойиллари 3. деталларни дастгоҳларда ўрнатиш усуллари. олти нуқта қоидаси ишлов берилаётган деталнингнг юзалари ва базалари деталларни дастгоҳларда ўрнатиб ишлов беришда қуйидаги юзалар ва базалар мавжуд: а) ишлов берилаётган юза, бу юзадан ишлов бериш натижасида маълум қатламдаги металл олиб ташланади; б) базавий юзалар, бу юзалар ишлов бериш жараёнида деталнинг ҳолатини белгилайди; в) ишлов беришда таъминланадиган ўлчам учун ўлчов боши юзаси; г) маҳкамлашда қисиш кучини қабул қилувчи юза; д) ишлов берилмайдиган юза; база вазифасини юзалар чизиқлар, нуқталар ва уларнинг йиғиндиси бажариши мумкин. базаларнинг нимага мўлжалланганлигига кўра қуйидагича бўлиши мумкин. технологик базалар ўрнатиш ва ўлчов базаларига бўлинади. ўрнатиш базаси деб …
2
рқиб юборилади. ўлчов базаси деб деталнинг бошқа юзасини жойлашишини ифодаловчи ўлчам учун ўлчов боши бўлиб хизмат қилувчи юзага айтилади. йиғиш базаси деб - деталнинг йиғилган машинада бошқа деталларга нисбатан ҳолатини белгиловчи юзасига (юзалар, чизиқлар, нуқталар йиғиндиси) айтилади. 2.1-расм. базалар ва уларни кўринишлари. а - шестерняларнинг асосий базалари i, ii, iii; б – шпонкали валнинг ёрдамчи базалари i, ii, iii, 1-қўшиладиган детал; в – деталнингнг ўлчов базаси а; г – жуфт йўналтирувчи база i; д – жуфт таянч база i; 1- детал: е – ўрнатиш аниқ (аён) база i, йўналтирувчи кўринмас база ii, заготовканинг таянч кўринмас базаси iii, 1…6 – таянч нуқталар, 7 – заготовка, 8 – ўзи марказловчи исканжа қисқичлари. конструктив (тузилишни ифодаловчи) база деб конструкцияни (тузилмани) ишлаб чиқишда бошқа деталларни ўлчамларини ва ҳолатларини белгиловчи юзасига (юзалар, чизиқлар, нуқталар йиғиндиси) айтилади. конструктив юза реал, агарда у материал юзани ифодаласа, ёки геометрик, агарда у геометрик ўқдан иборат бўлса, кўринишда бўлади. базаларнинг …
3
ўрнатишда деталнинг юзаларини ўзаро жойлашувини ифодаловчи ўқлар силжиб қолади. табиийки, қатор амалларни бажаришда фақат битта юзадан ўрнатиш базаси сифатида фойдаланиш мумкин эмас. бунга сабаб детал юзаларининг ўзаро жойлашиш тартиби, дастгоҳнинг технологик имкониятлари ва кесувчи асбобларнинг тузилиши бўлади. базаларнинг доимийлик тамойили деб технологик жараённинг барча амалларини бажаришда деталнингнг битта юзасидан ўрнатиш базаси сифатида фойдаланишга айтилади. агарда юқоридаги тамойилга амал қилиш қийин бўлса, у ҳолда ўрнатиш базаси сифатида бошқа юзаларга нисбатан аниқ ўлчам билан белгиланувчи хизмат вазифасига бевосита таъсир этувчи юза олинади. худди шунингдек, битта юза турли хил база вазифасини бажара оладиган қилиб танлаб олиш керак, чунки бу ҳам деталнинг тайёрлашда юқори аниқликни таъминлайди. шу мақсадда битта юзани ҳам ўлчов, ҳам ўрнатиш базаси сифатида фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. агарда бу жуфтликка йиғиш базаси ҳам қўшилса янада юқори механик ишлов бериш аниқлигига эришиш мумкин. худди шу ёндашиш базаларни қўшилиш тамойили деб юритилади. ўлчов базасини ўрнатиш базаси сифатида фойдаланиш тўғрисидаги қарор деталнинг қайси ўлчами …
4
ишда қабул қилиб, ишлов берилаётган юзага яқин жойлашган бўлиши керак. деталларни дастгоҳларда ўрнатиш усуллари. олти нуқта қоидаси деталларга ишлов бериш учун улар турли усуллар ёрдамида ўрнатилиши мумкин. 1) деталнинг бевосита дастгоҳ столига ўрнатиш. бу усул донали ва кичик серияли ишлаб чиқариш шароитида қўлланилади. бу усулни қўллашнинг асосий сабаби махсус мослама тайёрлашни иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмаслигида. 2) аввалдан белгилаб олиш усули билан деталнинг дастгоҳ столига ўрнатиш. аввалдан белгилаб олишда ишлов бериладиган юзаларнинг ҳолатини белгиловчи ўқ ва бошқа чизиқларни хомашё юзасида ҳосил қилинади.бунинг учун хомашё юзаси бўёқ билан бўяб олинади. чизиқлар штангенциркуллар, штангенрейсмуслар, бурчаклилар, парраклар ёрдамида ўтказилади. аввалдан белгилаб олиш юқори малакали ишчининг кўп вақтини талаб қилади. бу усл ёрдамида юқори аниқликка эришиш қийин. шунинг учун бу усулдан катта ўлчамдаги мураккаб қуйма деталларга ишлов беришда фойдаланилади. 3) деталларни махсус мосламаларга ўрнатиб ишлов бериш. бу усулдан фойдаланилганда махсус мослама ёрдамида деталга кесувчи асбобга нисбатан аниқ ҳолатда берилади. махсус мосламалардан фойдаланилганда хомашё аввалдан …
5
офида айланма харакатлардан иборат (2-расм). деталнинг ҳар бир эркинлик даражасини йўқотиш учун уни маълум бир қўзғалмас нуқтага қисиш (жипслаш) керак. бу нуқталар ўз навбатида мослама ёки дастгоҳ столининг қўзғалмас нуқталари бўлиши мумкин. ҳар бир қўзғалмас бир нуқтали таянч деталнинг битта эркинлик даражасини йўқотади. деталнинг барча олтита эркинлик даражасини йўқотиш учун уни олтита қўзғалмас таянчга базалаш демакдир. бу олти нуқта учта ўзаро перпендикуляр текисликда жойлашган бўлиши керак: 1,2,3, нуқталар xоz да; 4 ва 5 yоz да; ва 6эса xоy да. 2.2-расм. деталларни базалаш схемаси (олти нуқта қоидаси): р1,р2,р3- деталнинг базалашда таъсир этувчи кучлар. учта 1,2,3 нуқталар деталнинг xоz текислигига нисбатан ҳолатини ифодалайди ва бу текислик ўрнатиш текислиги деб юритилади. учта таянч нуқта деталнинг y ўқи бўйича силжишини ва x,y ўқлари атрофида айланишини йўқотади. иккита 4 ва 5 нуқталар деталнинг xоz текислигига нисбатан ҳолатини ифодалайди ва бу текислик йўналтирувчи текислик деб юритилади. иккита таянч нуқта деталнинг х ўқи бўйича силжишини ва y …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"деталларни базалашда ишлов беришда деталларни дастгоҳларда ўрнатиш" haqida

1543903767_73043.docx щлчаш базаси щрнатиш базаси щрнатиш ва щлчаш базаси щлчаш базаси щрнатиш базаси щрнатиш ва щлчаш базаси щлчаш базаси щрнатиш базаси щрнатиш ва щлчаш базаси щлчаш базаси щрнатиш базаси щрнатиш ва щлчаш базаси деталларни базалашда ишлов беришда деталларни дастгоҳларда ўрнатиш режа: 1. ишлов берилаётган деталнингнг юзалари ва базалари 2. базаларни доимийлик ва қўшилиш тамойиллари 3. деталларни дастгоҳларда ўрнатиш усуллари. олти нуқта қоидаси ишлов берилаётган деталнингнг юзалари ва базалари деталларни дастгоҳларда ўрнатиб ишлов беришда қуйидаги юзалар ва базалар мавжуд: а) ишлов берилаётган юза, бу юзадан ишлов бериш натижасида маълум қатламдаги металл олиб ташланади; б) базавий юзалар, бу юзалар ишлов бериш жараёнида деталнинг ҳолатини белгилайди; в) ишлов беришда таъм...

DOCX format, 285,5 KB. "деталларни базалашда ишлов беришда деталларни дастгоҳларда ўрнатиш"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.