кузов ва кабина деталларини тайёрлаш технологияси.

DOC 401,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1404978732_55264.doc йцукенгшўзхъфқвапролджэячсмитьбю кузов ва кабина деталларини тайёрлаш технологияси. режа: 1. деталлар ва материалларга бўлган умумий талаблар. 2. автомобил ва трактор деталларини пайвандлаб йиғма бирликлар тайёрлаш. 3. зил-130 автомобили кабинасини ишлаб чиқариш хусусиятлари. 1. деталлар ва материалларга бўлган умумий талаблар қанотсимон деталлар ва уларнинг йиғма бирликлари, совитиш тизимининг агрегатлари, ҳаво ва мой тозалаш тизимининг агрегатлари ва яна бир қатор маъсулиятли конструкциялар тунукани совуқ ҳолда штамплаб ясалади ёки аввал штамплаб, сўнг бир-бирига ёпиштириб ясалади. бу усулда ясалган деталларнинг бошқа усулларда тайёрланган деталлардан афзалликлари бор: ўзи мустаҳкам ва қаттиқлбўлган ҳолда массаси кам; кам меҳнат талаб қилади; металлдан фойдаланиш коэффициенти юқори. совуқ штамплашда қора ва рангли металлардан, уларнинг қотишмаларидан тайёрланган тунука прокат ишлатилади. ясси деталларни чўзмасдан штамплашда исталган металлдан фойдаланиш мумкин, лекин чўзиб, турли чуқурчалар ҳосил қилишда чўзилувчан металл ишлатилиши шарт. бу хусусият нисбий узайиш, кўндалангига торайиш, мустаҳкамлик чегараси, оқиш чегарасининг мустаҳкамлик чегарасига нисбати, қаттиқлик-hrb каби кўрсаткичлар билан ўлчанади. биринчи иккита кўрсаткичи катта бўлган, …
2
тишга интилувчанлиги (эластиклиги) кучлироқ бўлади. йирик донали тунукадан чўнқир чўзилган деталнинг сирти нозик пардозлашга ярамайдиган даражада ғадир-будур бўлиб қолади. автомобилнинг жуда чўнқир чўзиб тайёрланадиган ва сиртига юқори даражада ишлов бериладиган деталларни штамплаб олишда қўлланадиган тунукага қуйидаги талаблар қўйилади: оқиш чегарасининг мустаҳкамлик чегарасига нисбати………*0,6 нисбий чўзилиши *44%; қаттиқлиги hrb*38. юпқа варақли; конструкцияли, сифатли пўлат (совуқ ва иссиқ жўваланган) уч гуруҳга бўлинади: вг-жуда чўнқир чўзмалар учун, г-чўнқир чўзмалар учун, н-нормал чўзмалар учун. биринчи гуруҳ ст 0.5 дан ст гача бўлган русумли пўлатларни, иккинчиси-ст0.8 дан ст 35 гача, учинчи гуруҳ-ст 0.8 дан ст 50 гача русумли пўлатларни ўз ичига олади. совуқ жўваланган пўлатнинг нисбий узайиши иссиқ жўваланган пўлатникига нисбатан кўпроқ. автомобилнинг қоплама деталларига ишлатиладиган совуқ жўваланган пўлат тунука қалинлиги бўйича қатъий жоизликка эга, юзаси эса, юқори сифатли қилиб тайёрланади. масалан, совуқ жўваланган 0.2-1.2 мм қалинликдаги тунуканинг қалинликка берилган жоизлиги ±((((((((((( мм, 0,5-1,2 қалинликдаги иссиқ жўваланган тунуканики ±(((((((((((мм. юзасининг ҳолатига қараб штампланадиган пўлат 4 …
3
тирлик, майда тирналишлар, чизиқлар, майда чуқурчалар ва ғоваклар, жоизлик чегарасида жўва излари бўлиши мумкин. иссиқ жўваланган пўлат тунуканинг 4-гуруҳининг икки томони 3-гуруҳ тунуканикига ўхшаш ва жоизлик чегарасидаги нуқсонларга рухсат этилади. тескари томонида эса, ўша чегараларда эзилган жойлар бўлиши мумкин. совуқ жўваланган ялтиратилмаган пўлат тунука юзасининг ғадир-будурлиги ra(1,25 мкм, ялтиратилганда ra(0,32 мкм бўлади. пўлат тунука маромида штампланганда йиртилиб кетса ёки ёриқлар пайдо бўлса, сабаби қуйидагилар бўлади: пўлатни қиздириб юмшатиш нотўғри кечганидан таркиби жуда йирик донали бўлиб қолган; металлинг юзаси занглаган (занг ишқалашни кўпайтиради, демак пўлат чўзилаётганда тормозланади ва узиқ-юлиқ жой ҳосил бўлади); пўлат таркибида қил ва бошқа бегона жинслар бор (улар пўлат мустаҳкамлигини камайтиради); ички кучланишлар бор; тунука қаланлиги бир хил эмас ва шу каби сабаблар. чўнқир чўзиб тайёрланадиган, катта ўлчамли деталларнинг конструкциясини яратиш учун ишлаб чиқариш катта бўлиши, қимматга тушадиган технолик жиҳозлар ўзини оқлаши керак. ишлаб чиқаришнинг миқёслари кичик бўлганда йирик ўлчамли детални майда бўлаклар билан штамплаб, кейин уларни пайвандлаб …
4
ни ва технологик цикл вақтини, штамплар ва зарурий ускуналар сонини камайтиради. буларнинг ҳаммаси цех ичидаги ташишларни камайтиради ва технологик режаларни соддалаштиради. штамплаш жараёнини механизациялаш ва автоматлаштириш қуйидаги чоралар билан амалга оширилади: пресс-автоматлар ва штамп-автоматларни қўллаш; материални иш минтақасига узатишни ва ундан узоқлаштиришни автоматлаштирувчи махсус қурилмаларни қўллаш; автоматлаштирилган ва автомат қаторларни яратиш. мураккаблик жиҳатдан, цилиндр деталларни штамплаш-энг осонидир; айланиб ишлайдиган поғонали деталларни ва қутича шаклли деталларни штамплаб олиш мураккаброқ; ичи бўш, фазовий шаклли деталларни (масалан, автомобил қопламаси) бу усулда тайёрлаш анча мураккаб. автомобил кузови ва кабинасининг штамплаб тайёрланган қоплама деталлари юзаси юқори сифатли бўлиши керак, чунки уларга юпқа пардоз берилади. пардоз қопламаси эзилган, тирналган, бўртма, қат-қат нотекисликларни кўтармайди. чўнқир чўзилган деталларнинг шакли иложи борича соддароқ бўлиши керак. конструкциянинг баъзи элементлари чуқурлигини детални шакллантириш шартларидан олиш керак. меъёрий маълумотлардан фойдаланиб турли ўтиш жойларидаги радиусларни тўғри танлаш керак. 2.автомобил ва трактор деталларини пайвандлаб йиғма бирликлар тайёрлаш. алоҳида деталлардан йиғма бирликлар тайёрлашда пайвандлаш кенг …
5
тта циклда 100 дан ортиқ нуқтани улайди, унинг электродлари турли режимларда ишлайди. бу машиналар автомат ва яримавтомат циклида ишлайди; ялпи ишлаб чиқаришда автомат тарзда пайвандлайдиган қаторларни қўллаш мумкин. пайвандловчи машиналарнинг унумдорлиги ошириш мақсадида пайвандлаш жараёнини механизациялайдиган ва автоматлаштирадиган турли-туман гидравлик, пневматик, электрик куч қурилмаларидан фойдаланилади. электрон қурилмалардан фойдаланиб, машинанинг ҳамма ҳаракатларини бошқариш мумкин. пайвандлаш ишини автоматлаштириш унумдорликни ошириш билан бир қаторда ишчининг шахсий омиллари таъсирини камайтириб, пайванд сифатини оширади. автомат тарзда пайвандлаш кўпинча саноат роботлари кучи билан бажаради. серияли ишлаб чиқариш шароитидаги тез-тез қайта созлашлар автоматик ва автоматлаштирилган пайвандлаш усулидан фойдаланишни чеклаб қўяди, кўпроқ ҳаммабоп пайвандлаш машиналари қўлланади. улар қайта созлаш учун кам вақт талаб қилади. кам углеродли пўлат тунукаларни нуқтали пайвандлашда, пайвандлаш машинасининг турига қараб қуйидаги тўпламларни бир-бирига ёпиштириш мумкин: 1.5-1.5 мм; 2.0-2.0 мм; 2.5-2.5 мм; 5-5 мм ва ҳ.к. юк автомабиллари ва тракторларни ишлаб чиқаришда электр ёйи билан пайвандлашнинг автоматлаштирилган тизими кенг қўлланади. автомобилларнинг пайвандланадиган деталлари кўпинча тунукадан …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "кузов ва кабина деталларини тайёрлаш технологияси."

1404978732_55264.doc йцукенгшўзхъфқвапролджэячсмитьбю кузов ва кабина деталларини тайёрлаш технологияси. режа: 1. деталлар ва материалларга бўлган умумий талаблар. 2. автомобил ва трактор деталларини пайвандлаб йиғма бирликлар тайёрлаш. 3. зил-130 автомобили кабинасини ишлаб чиқариш хусусиятлари. 1. деталлар ва материалларга бўлган умумий талаблар қанотсимон деталлар ва уларнинг йиғма бирликлари, совитиш тизимининг агрегатлари, ҳаво ва мой тозалаш тизимининг агрегатлари ва яна бир қатор маъсулиятли конструкциялар тунукани совуқ ҳолда штамплаб ясалади ёки аввал штамплаб, сўнг бир-бирига ёпиштириб ясалади. бу усулда ясалган деталларнинг бошқа усулларда тайёрланган деталлардан афзалликлари бор: ўзи мустаҳкам ва қаттиқлбўлган ҳолда массаси кам; кам меҳнат талаб қилади; металлдан фойдаланиш коэ...

Формат DOC, 401,0 КБ. Чтобы скачать "кузов ва кабина деталларини тайёрлаш технологияси.", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: кузов ва кабина деталларини тай… DOC Бесплатная загрузка Telegram