тишли гилдиракларни тайёрлаш технологияси

DOCX 222,4 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1543904099_73051.docx ????? юклаш ????? юклаш тишли гилдиракларни тайёрлаш технологияси режа: 1. тишли ғилдиракларнинг турлари, тузилиши, уларни тайёрлаш бўйича техник талаблар, қўлланиладиган материаллар ва хомашё турлари 2. механик ишлов бериш технологик жараёнининг кетма-кетлиги ва уни бажариш тартиби 3. тишли ғилдиракларни назорат қилиш. тишли ғилдиракларнинг турлари, тузилиши, уларни тайёрлаш бўйича техник талаблар, қўлланиладиган материаллар ва хомашё турлари машина ва механизмларда тишли ғилдираклар энг кўп учрайдиган деталлар ҳисобланади. тишли ғилдираклар белгиланган узатишлар сонига асосан бир валдан иккинчисига айланма харакатни ва буровчи моментни узатиш учун хизмат қилади. тишли ғилдираклар автомобиллар, тракторлар, металл кесиш дастгоҳларининг тезликлар ва узатишлар қутиларида, редукторлар, кўтариш тушириш қурилмалари, назорат асбоблари, соатли механизмлар ҳамда шунга ўхшаш қурилмаларда кенг қўлланилади. тишли ғилдиракларни асосий турлари ва тузилишлари 12.1-расмда келтирилган. биринчи тур тишли ғилдираклар булар гупчакли ва гупчаксиз цилиндрик ва конуссимон тишли ғилдираклар. бу тишли ғилдиракларнинг марказий тешикларини тузилиши текис, шпонка уяли ва шлицали кўринишида бўлади. тишли ғилдиракларни ўқ бўйича йўналган очиқ марказий тешикларнинг …
2
рни марказий тешиклари ва тишли юзаларини тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилиши талаб этилади. шундай қилиб бу юзаларни ўзаро жойлашишининг хатолиги 0,01-0,1 мм чегарасида бўлиши керак. тишли ғилдиракларни гардиш қисмининг сиртини марказий тешик ўқига нисбатан перпендикулярлиги 0,05-0,1 мм бўлиши талаб этилади. маркази тешик it6..it8 квалитет аниқлигида ва юза тозалиги ra 1,25… ra 2,5 бўлади. 12.1-расм. тишли қилдиракларнинг турлари. тишли ғилдиракларни тайёрлаш бўйича талаблар уларнинг аниқлик даражаси билан белгиланади. машинасозликда 5 дан 10 гача аниқлик даражасига эга бўлган тишли ғилдираклар қўлланилади. 9 дан 10 аниқлик даражасидагилари очиқ тишли узатмаларда қўлланилса 5-6 аниқлик даражасидагилар эса юқори аниқликдаги механизмларда қўлланилади. бу тишли ғилдиракларнинг тишларини ишчи юзалари ra 0,63…. ra 2,5 бўйича бўлади. тишли ғилдираклар тайёрлаш учун материал узатиладиган буровчи моментнинг ва айланма тезликнинг миқдорига боғлиқ равишда танланади. кичик кучлар остида ва кичик тезликларда ишловчи ғилдираклар, пластмаввалар, кул ранг ёки болғаланган чўянлардан тобланмаган конструкцион пўлатлар 30, 35 ёки 45 лардан тайёрланади. катта кучлар таъсирида ва юқори …
3
шароитида хомашё ёпиқ штампларда болғалаш машиналарида, прессларда ва горизонтал болғалаш машиналарида тайёрланиб бирданига марказий тешик ҳосил қилинади. механик ишлов бериш технологик жараёнининг кетма-кетлиги ва уни бажариш тартиби тишли ғилдиракларга механик ишлов бериш технологик жараёнининг амалларини бажариш кетма-кетлиги ва тартиби уларни юқорида кўриб чиқилган турларнинг қайси бирига мослигига боғлиқ. бир ва иккинчи турдаги «втулка» кўринишидаги бир ва бир неча гардишли тишли ғилдиракларни тайёрлаш технологик жараёнининг кетма-кетлиги қуйидагича: · сирт юзаларини қирқиб ишлаш ва марказий тешикка қора ва тоза ишлов бериш; · марказий тешик бўйича ўрнатилган ҳолда тиш очиладиган юзаларга ва бошқа юзаларга қора, ярим тоза ишлов бериш; · тишларни очиш (дастлабки ва охирги марта тишларни қирқиш, агарда аниқлик даражаси талаб этса шевер ёрдамида ишлов бериш); · термик ишлов бериш; · қирқилган тишларга ўрнатилган ҳолда марказий тешикка тоза ишлов бериш; · тишларга якунловчи ишлов бериш (бу ҳолда тишли ғилдирак марказий тешик бўйича ўрнатилади). учинчи турга хос бўлган «диск» кўринишидаги тишли ғилдир,акларга механик …
4
сиб ишлов бериш (тишлар бўйича ўрнатилган ҳолда); · тишларга якунловчи ишлов бериш, бу ҳолда тишли ғилдирак сирт юзаси ва иккита маҳкамлаш тешиклари бўйича ўрнатилади; · «тишли вал» кўринишидаги тишли ғилдиракларга махник ишлов бериш жараёни валлар тайёрлаш технологиясига мос келади ва қуйидаги тартибда бўлади; · сирт юзаларига кесиб ишлов бериш ва марказий тешикларни очиш; · ташқи айланиш юзаларига қора ва тоза ишлов бериш; · тишли ғилдиракларда мавжуд тешиклар, шлицали юзалар, шпонка уялари, резбали юзаларга ишлов бериш; · тишларни очиш; · термик ишлов бериш; · юқори аниқликка эга бўлган поғоналар якунловчи ишлов бериш: · тиш юзаларига ишлов бериш. цилиндрик юзаларга механик ишлов бериш жараёнлари токарлик гуруҳидаги дастгоҳларда олиб борилади. ишлаб чиқариш турига мос ҳолда универсал токарлик – винт қирқиш (донали ва майда серияли ишлаб чиқариш), токарлик револвер ва кўп кескичли дастгоҳлар (серияли ишлаб чиқариш), кўп шпинделли токарли ярим автоматлар (кўп серияли ва ялпи ишлаб чиқариш), шароити қўлланилади. тишли ғилдиракларга токарлик-револвер дастгоҳларида ишлов …
5
ди. кескичли токарлик ярим автомати олдинги бўйлама ва кетинги кўндаланг суппортларга эга. бўйлама ва кўндаланг суппортларда кескичларни ўзаро биргаликда харакат қилиш ғилдиракни барча ташқи юзаларига ишлов бериш имкониятини яратади. 12.3-расм. бир шпинделли кўп кескичли токарлик ярим автоматида тишли ғилдиракка механик ишлов бериш тишли ғилдиракларга токарлик ишлов бериш иш унумдорлигини ошириш мақсадида кўп шпинделли ярим автоматлардан фойдаланилади. бу дастгоҳларда ҳар бир холат учун ўзининг кесувчи асбоблари технологик созланган бўлади. холатлардан бири хомашёни ўрнатиш (тайёр деталнинг олиш) учун хизмат қилади. ҳар бир холатда механик ишлов беришни бир вақтда олиб борилиши ва холатлардан фақат ўрнатиш учун хизмат қилиши ёрдамчи вақтни асосий ишлов бериш вақти билан қоплаш имкониятини беради. дастгоҳ столининг айланма харакати туфайли хомашё холатлари бирин-кетин ўтади. худди шундай дастгоҳларда тишли ғилдиракка механик ишлов бериш технологик жараённинг дастлабки даври 12.4-расмда келтирилган. 12.4-расм. олти шпинделли токарлик ярим автомат дастгоҳида тишли ғилдиракка механик ишлов бериш технологик жараённинг биринчи ва иккинчи даврларини бирлаштириш учун саккиз шпинделли …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"тишли гилдиракларни тайёрлаш технологияси" haqida

1543904099_73051.docx ????? юклаш ????? юклаш тишли гилдиракларни тайёрлаш технологияси режа: 1. тишли ғилдиракларнинг турлари, тузилиши, уларни тайёрлаш бўйича техник талаблар, қўлланиладиган материаллар ва хомашё турлари 2. механик ишлов бериш технологик жараёнининг кетма-кетлиги ва уни бажариш тартиби 3. тишли ғилдиракларни назорат қилиш. тишли ғилдиракларнинг турлари, тузилиши, уларни тайёрлаш бўйича техник талаблар, қўлланиладиган материаллар ва хомашё турлари машина ва механизмларда тишли ғилдираклар энг кўп учрайдиган деталлар ҳисобланади. тишли ғилдираклар белгиланган узатишлар сонига асосан бир валдан иккинчисига айланма харакатни ва буровчи моментни узатиш учун хизмат қилади. тишли ғилдираклар автомобиллар, тракторлар, металл кесиш дастгоҳларининг тезликлар ва узатишлар қутиларид...

DOCX format, 222,4 KB. "тишли гилдиракларни тайёрлаш технологияси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.