металларга ишлов бериш технологияси

DOC 151.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1712993757.doc металларга ишлов бериш технологияси режа: 1. металл турлари ва уларнинг хусусиятлари. 2. металлга ишлов беришда улчаш, режалаш, дастлабки ишлов бериш асбобларини ишга тайёрлаш ва ишлаш усуллари. металларга қўлда ишлов бериш мосламалари ва асбоблари. 3. металлга ишлов бериш технологияси, металлга ишлов бериш асбобларини ички кисмлари созлаш ва таъмирлаш. 4. металларга ишлов беришда, кул ва электр асбобларини тузилиши ишлаш принципи. металларни режалаш, арралаш, кесиш, эговлаш ва зубила билан ишлаш. 5. металлга ишлов беришда кулланиладиган дастгохлар хамда электр механизациялаштирилган жихозлар. 6. машина, механизм элементлари ва турлари. металларга ишлов беришга оид халк хунармандчилиги турлари буйича иш усуллари. 7. технологик хариталар, уларни тузиш ва фойдаланиш. металл турлари ва уларнинг хусусиятлари. одатда табиатдаги моддалар шартли равишда металлар ва металлмасларга бўлинади. металлар — табиатда энг кўп учрайдиган моддаиардир. яъни д.и.менделеев даврий жадвалида кўрсатилган 104 та элементдан 83 таси металлдир. ҳарорат пасайгани сари электр токини ўтказувчанлиги ортадиган, иссиқликни яхши ўтказадиган, болғаланувчанлик ва ўзига хос ялтироқликка эга бўлган …
2
рурий хусусиятга эга бўлган металларни олиш технологик жараёни металлургия деб айтилади. металлургияда темир ажратиб олинадиган бирикмалар темир рудалари деб аталади. рудаларнинг асосий қисмини темир ташкил қилади. темир табиатда энг кўп тарқалган элемент ҳисобланиб, ер қатлами оғирлигини 4,7% ташкил этади. лекин соф темир юмшоқ бўлганлигидан ундан турли қурилмаларни тайёрлаб бўлмайди. шунинг уcлиун машиналар ва бошқа турли хил қурилмаларни тайёрлашда саноатда асосан темир қотишмалари, яъни чўян ва пўлатдан фойдаланилади, чунки уларнинг хусусиятлари темирникига қараганда анча юқоридир. чўян ва пўлат асосан тоғ жинслари - рудаларни печларда эритиш йўли билан олинади. пўлат ҳақида тушунча. пўлат деб таркибида 2,14% гача углерод бўлган темир-углерод қотишмасига айтилади. пўлатнинг таркибида бундан ташқари доимий аралашма сифатида оз миқдорда марганес, мис ва фосфор каби элементлар ҳам бўлади. пўлатнинг таркибидаги углерод миқдори ортиб бориши билан унинг мустаҳкамлиги ва қаттиқлиги ортади, лекин пластиклиги камаяди. шунингдек зарбий қовушқоқлиги, иссиқлик ва электр ўтказувчанлиги ҳамда магнитланиш ҳусусиятлари камаяди, лекин углероднинг миқдори 1,0% дан кўп бўлса …
3
и. демак, пўлатлар олиниш усули ва таркибига кўра бар хил бўлади. пўлатларнинг таркибига қўшилган бошқа элементлар уларнинг турли хоссаларини, масалан, қаттиқлик, зангламаслик, оловга бардошлилик каби хоссаларини оширади. пўлатларнинг бу хоссаларидан техникада керакли жойларда қўлланилади. чўянлар ва уларнинг турлари. юқорида таъкидланганидек, таркибидаги углерод миқдори 2,14% фоиздан кўп бўлган темир-углерод қотишмалари чўянлар деб аталади. чўян таркибида углерод миқдори 4 % гача, айрим ҳолларда эса 6 % гача бўлади. чўянлар қуйидаги белгиларига қараб турларга бўлинади: 1.вазифасига қараб: қайта ишланадиган ва қуймакорлик чўянлари. 2. струкрураси (тузилиши)га қараб: оқ, кулранг ва оралиқ чўянлар. 3. углероднинг чўяндаги ҳолатига қараб: кулранг, боғланувчан (терилувчан), юқори мустаҳкам чўянлар. 4. металл структурасига қараб: ферритли ва перлитли чўянлар. 5. кимёвий таркибига қараб: легирланмаган чўянлар; оз, ўртача ва юқори легирланган чўянлар. чўянларнинг хоссалари. қайта қуйиш чўянлари асосан оқ чўянлар бўлиб, уларнинг катта қисми пўлат ишлаб чиқаришга сарфланади. уларга техник ишлов бериб болғаланувчан чўянлар ҳам олиш мумкин. қуймакорлик чўянларидан ҳар хил деталлар қуйишда …
4
ттиқлик деганда материалнинг унга таъсир этаётган куч ёки жисмга нисбатан қаршилик кўрсатиш хусусияти тушунилади. эластиклик деб материалга таъсир етаётган куч тўхтагандан кейин материалнинг дастлабки ҳолатига қайта олиш хтисусиятига айтилади. аксинча бўлса, яъни материалга таъсир этаётган куч тўхтагандан кейин материалнинг дастлабки ҳолатига қайтмаслиги пластиклик деб айтилади. мўртлик деб материалнинг куч таъсирида илкис синиб кетиш ҳолатига айтилади. чўянлар пўлатга нисбатан анча мўрт бўиади. жисмнинг қаттиқлиги ошган сари унинг мўртлик даражаси ҳам ошиб боради. металлга ишлов беришда улчаш, режалаш, дастлабки ишлов бериш асбобларини ишга тайёрлаш ва ишлаш усуллари. металларга қўлда ишлов бериш мосламалари ва асбоблари. одатда металларга қўида ва станоклар ёрдамида ишлов берилади. металларга ишлов бериш бўйича бир неча хил касб турлари мавжуд. масалан металларга асосан совуқ ҳолда ишлов берувчилар чиланганарлар, иссиқ ҳолда ишлов берувчилар эса темирчилар деб аталади. шунингдек, қайси станокда ишлов берилишига қараб, токар, фрезаловчи, рандаловчи, пардозловчи каби касблар ҳам бор. мактаб шароитида ўқув устахоналарида металларга ишлов берилади. металларга ишлов беришга …
5
лашлари учун қулайдир. ҳар бир иш ўрнига чилангарлик ишларини бажариш учун зарур бўлган асосий мослама — тиски ўрнатилади. тиски ишлов бериладиган буюм ёки деталларни маҳкам тутиб туришга хизмат қилади. иш вақтида тискининг баландлиги ҳар бир ўқувчифиинг бўйига мослаб олинади. бунинг учун дастгоҳ остига ўрнатилган махсус тушириш-кўтариш винтидан фойдаланилади. агар бундай винтли механизм бўлмаса оёқ остига таглик қўйилади. асбоблар иш ўрнида тартибли жойлаштирилиши зарур. металларга ишлов беришда бир неча хил асбоб-ускуналардан фойдаланилади. бўлар ўлчаш-режалаш ва иш асбобларидан иборат. ўлчаш-режалаш асбобларига металл линейка, буклама метр, чизғич, штангенциркул кабилар киради. улар ёрдамида чизиқли қисқа узунликиар ўлчанади ва режа чизиқлари чизилади. узунроқ ўлчамлар буклама метр ёки рулетка ёрдамида ўлчанади. металл линейка (жазбар) пўлатдан тайёрланиб, уни ёрдамида деталларнинг тўғри чизиқли ўлчамлари белгиланади ва текширилади. чизғич - металл қалам бўлиб, учи ўткирланган 3-5 мм диаметрли металл стержендир. улар асбобсозлик пўлатидан тайёрланади, учлари тобланади. чизғич заготовкаларни режалашда ишлатилади. агар заготовкага чизиқчалар тортиш номақбўл бўлса, заготовкани тирнамай из …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "металларга ишлов бериш технологияси"

1712993757.doc металларга ишлов бериш технологияси режа: 1. металл турлари ва уларнинг хусусиятлари. 2. металлга ишлов беришда улчаш, режалаш, дастлабки ишлов бериш асбобларини ишга тайёрлаш ва ишлаш усуллари. металларга қўлда ишлов бериш мосламалари ва асбоблари. 3. металлга ишлов бериш технологияси, металлга ишлов бериш асбобларини ички кисмлари созлаш ва таъмирлаш. 4. металларга ишлов беришда, кул ва электр асбобларини тузилиши ишлаш принципи. металларни режалаш, арралаш, кесиш, эговлаш ва зубила билан ишлаш. 5. металлга ишлов беришда кулланиладиган дастгохлар хамда электр механизациялаштирилган жихозлар. 6. машина, механизм элементлари ва турлари. металларга ишлов беришга оид халк хунармандчилиги турлари буйича иш усуллари. 7. технологик хариталар, уларни тузиш ва фойдаланиш. металл ту...

DOC format, 151.5 KB. To download "металларга ишлов бериш технологияси", click the Telegram button on the left.