чилангарлик. текисликда режалаш

DOC 281.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404308174_52631.doc чилангарлик. текисликда режалаш режа: 1. чилангарлик касби ва иш турлари. 2. меҳнатни илмий ташкил қилиш. 3. чилангар устахоналарининг жиҳозлари ва иш жойини ташкил қилишга қўйиладиган талаблар 4. меҳнатни санитария-гигиена шароитлари. иш белгилашдан олдин, иш вақтида хафвсизлик техникаси. ёнғинга қарши тадбирлар. 5. режалашнинг вазифаси. 6. режалаш асбоблари. 7. режалашга тайёргарлик кўриш. 8. режалаш усуллари марказий осиёда темирчилик қадимдаёк, касб сифатида шаклланган. ишлаб чиқариш қуролларининг такомиллашуви, турли рангли металларга ишлов берилиши хунармандлар меҳнатининг бўлинишига олиб келди. яъни, айрим темирчилар меҳнат қуролларини ясаган бўлишса, бошқалари нафис уй буюмларига сайқал беришган. қадимда чилангарлар майда металл буюм (устара, қайчи, бигиз, арра, искана каби) ларни ясашган. замонавий чилангарлик - бу дастгоҳларда механиқ ишлов беришни тўлдирадиган ёки металл буюмлар тайёрлашда якуний босқич бўлган машина ва механизмларни йиғиш ҳамда созлаш ишларидир. машинасозликда чилангарликнинг аҳамияти катта бўлиб, устанинг иштирокисиз машина, механизм ёки асбобни йиғиб бўлмайди. чилангарлик ишлаб чиқаришнинг барча сохаларида кенг қўлланилади. режалаш, кесиш, тўғрилаш ва эгиш, металл …
2
ларга эга бўлиб қолмасдан, балки меҳнатни ва ишлаб чиқаришни такомилаштиришда фаол қатнашишлари юқори иш унуми ҳамда махсулот сифати учун жонкуяр бўлишлари керак. демак, касб-ҳунар коллежларининг битирувчилари: -ўз иш ўринларини илмий жиҳатдан тўғри ташкил қилишлари -ишни бригада шаклида ташкил қила билишлари -ишни мақул суръатда ва бир меъёрда бажаришлари, -ишни бажаришда тежамкор бўлишлари, -меҳнат қилиш, дам олиш ва овқатланишнинг мақбул тартибларига риоя қилишлари, -иш ўрнида санитария-гигиена ва эстетик талабларни бажаришлари, -иш ўринларида технологик жараённи тўғри режалаштиришлари, чилангарлик дастгоҳи асосий жиҳозлардан бири ҳисобланиб, мустахкам ва пишиқ бўлиши керак. дастгоҳнинг синчи чуян ёки пулат бурчакликлардан ясалади. унинг усти 50-60 мм ли қаттиқ ёгочдан тайерланиб 1-2 мм қалинликдаги пўлат туника билан қопланади. остки қисмидаги тортма халадонлар асбоб-ускуна ва деталларни сақлашга мўлжалланган. чилангарлик дастгоҳлари бир ва кўп ўринли қилиб ишлаб чиқарилади. бир ўринлилиги 1000-1200мм х 700-800мм х 800-900 мм кўп ўринлилиги эса ишчилар сонига мувофиқ, ҳолда тайёрланади. расм. стол гираси чилангарлик гираси (қискичи) ишлов бериладиган детални …
3
6) билан маҳкамланган. дастак тутқичини (5) у ёки бу томонга айлантирилиши натижасида винт (11) гайкага (10) буралиб кирада. қўзғалувчи жағ ва қўзғалмас жағ (9) га яқинлашиб, ишлов бериладиган детални қисади. қўзғалмас жағ гиранинг асоси билан марказий болт воситасида бирлаштирилган бўлиб, у болт атрофида ҳар икки томонга 60° дан кам бўлмаган ҳолатда бурила олади. бурилмайдиган параллел жағли гиралар дастгоҳ устига ўзининг асоси (6) билан ўрнатилади. унинг хизмат муддатини узайтириш мақсадида бурилувчи гиралардаги каби жағларига пластинка (3) ўрнатилади. бу гиранинг ишлаш тартиби ҳам худди буриладиган гиралар сингари. бурилмайдиган жағларнинг (4) ўлчами 80 ва 140 мм, жағларининг керилиши 95 ва 180 мм. пневматик гиралар жисмоний куч ишлатмасдан деталларни ишончли равишда доимий қисиб туриш имконини беради, унинг қиса олиш вақти 2-3 сония, кучланиш эса 300 н. пневматик гиралар асосга болталар билан бириктирилган қўзғалувчи қисмдан иборат. иш жойини ташкил қилишда режалаштириш мухим бўлиб, иш вақтининг хар бир дақиқасида самарали фойдаланиш талаб этилади. иш вақтининг қадрига …
4
етадиган доира радиуси 650 мм. дан кам бўлмаслиги, шунингдек, қўллар максимал етадиган жой радиуси 850 мм бўлиши лозим. керакли асбоб ва мосламаларнинг кўрсатилган чегаралардан ташқарида жойлашуви ишчининг ортиқча ҳаракат қилиб, гавдасини тез-тез эгишига олиб келади. меҳнатни илмий ташкил қилишнинг мухим омилларидан бири ишда санитария-гигиена шароитини яратишдир. ҳаво муҳити, унинг ҳаракати, намлиги (микроиқлим) меҳнат қилишда катта аҳамиятга эга. кузатишларга қараганда, хаво мухити меҳнат унумдорлигини тахминан 10 фоиз кўтаришга ёрдам берар экан. бинобарин, оддий ишларни бажариш учун хавонинг харорати 18°-20° с, ўртача мураккаб ишларни бажариш учун 16°-18° с, оғир ишларни бажаришда эса харорат 14°-16° с бўлмоги лозим. шовқин ва титраш ишчанликнинг сусайишига, ишлаб чиқариш унумдорлигининг пасайишига, эшитиш қобилиятининг пасайишига, асаб тизими ва бошқа аъзолар фаолиятининг бузилишига олиб келади. ёритиш етарли бўлмаганда, масалан, 30 лк бўлганда ишчи кўпроқ, чарчайди, 800-900 лк.да эса чарчашнинг олди олинади. шахсий гигиена. саломатликка салбий таъсир қилувчи омилларнинг олдини олиш мақсадида хар бир чилангар шахсий гигиена қоидаларига амал қилиши …
5
оҳининг ишчи бўйига мослиги ва созлигини, гиранинг дастгоҳга мустахкам ўрнатилганини, айлантирувчи винтнинг гайкада эркин айлана олишини, гира жағларидаги чизиқ изларининг сифатини текшириш; - иш жойини тайёрлаш, иш учун керак бўлган майдонни бўшатиш, кераксиз нарсаларни дасттоҳдан олиб ташлаш; - зарур бўлган меъёрда ёритишни таъминлаш; - иш учун керак бўладиган асбоб ва мосламалар, материалларни тай​ёрлаш; - асбоблар созлигини (ўткирлигини) кўздан кечириш; - асбобларни текширишда болта, эгов ва шаберларнинг дастага мустахкам ўрнатилганлиги хдмда дасталарда ёриклар бўлмаслигига алохдда эътибор бериш; - детални гира жағларига маркам кисиш, заготовкани кисиш ёки бушатишда эхтиёт бўлиш; - дастгоҳдаги қириндиларни факат чутка билан сидириб ташлаш; - зубило билан металл қирқишда қириндини хавфсиз зонага йуналтириш ва химоя тусигидан фойдаланиш; - химоя кузойнагидан фойдаланиш, ортиқча қисмларнинг хеч ким йўқ томонга отилиб кетишини таъминлаш; - носоз мосламалардан фойдаланмаслик; - иш кийимини бензин, керосин билан ифлослантирмаслик керак. ёнғинга қарши тадбирларнинг энг асосийси иш жойини тоза ва тартибли сақлаш, осон алангаланадиган моддалар ҳамда иситиш …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "чилангарлик. текисликда режалаш"

1404308174_52631.doc чилангарлик. текисликда режалаш режа: 1. чилангарлик касби ва иш турлари. 2. меҳнатни илмий ташкил қилиш. 3. чилангар устахоналарининг жиҳозлари ва иш жойини ташкил қилишга қўйиладиган талаблар 4. меҳнатни санитария-гигиена шароитлари. иш белгилашдан олдин, иш вақтида хафвсизлик техникаси. ёнғинга қарши тадбирлар. 5. режалашнинг вазифаси. 6. режалаш асбоблари. 7. режалашга тайёргарлик кўриш. 8. режалаш усуллари марказий осиёда темирчилик қадимдаёк, касб сифатида шаклланган. ишлаб чиқариш қуролларининг такомиллашуви, турли рангли металларга ишлов берилиши хунармандлар меҳнатининг бўлинишига олиб келди. яъни, айрим темирчилар меҳнат қуролларини ясаган бўлишса, бошқалари нафис уй буюмларига сайқал беришган. қадимда чилангарлар майда металл буюм (устара, қайчи, бигиз, арра...

DOC format, 281.0 KB. To download "чилангарлик. текисликда режалаш", click the Telegram button on the left.