технологик мосламаларни вазифалари ва таснифи

DOC 326.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1710354734.doc технологик мосламаларни вазифалари ва таснифи режа: 1. технологик мосламаларнинг вазифалари 2. технологик мосламларни таснифи 3. заготовкаларни мосламаларда базалашнинг асосий тамойилари 4. мосламаларда ўрнатиш хатолиги 5. мосламани аниқликка ҳисоблаш технологик мосламаларнинг вазифалари машинасозликда технологик мосламалар механик ишлов бериш, йиғиш ва деталларни назорат қилишда кенг қўлланилади. мосламаларни қўлланиши ва ишлатилиши қуйидаги масалалар-ни ижобий ҳал қилади ёки вазифаларни бажаради. заготовкалар дастгоҳларда мослама ёрдамида қўшимча ишларсиз ўрнатилади. бунда анчагина меҳнат сарфига олиб келувчи заготовкаларни ишлов юзаларини белгилаб олиш амалларининг зарурати қолмайди, дастгоҳда ишлов берилаётган детални тўғрилаб олиш шарт бўлмай қолади, ўлчамлар аниқлигини автоматик равишда олинишига эришилади, булар эса белгилаб олиш тўғрилаб ўрнатиш билан боғлиқ бўлган, хатоликларни камайтиради ва ишлов аниқлиги ошади. мосламаларда механизациялаш, автоматлаштириш, тез ишловчи юритмалар, кўп ўринли, кўп позицияли узлуксиз ишлов бериш усулларини қўллаш ҳисобига ёрдамчи вақт кескин камаяди, бу эса ўз навбатида иш унумдорлигини ошишига олиб келади. дастгоҳларни технологик имкониятларини кенгайтирувчи махсус мосламалар, айрим дастгоҳларда бундай дастгоҳда бажариш мўлжалланмаган амалларни …
2
йиғма мосламалар тизими кенг қўлланилмоқда. созланувчан ва универсал-йиғма мосламаларни ишлатилиши ва универсал юритмалардан фойдаланиш ишлаб чиқаришни технологик тайёрлаш муддатини ва сарф-харажатларини кескин қисқартиради. технологик мосламларни таснифи технологик мосламалар бир неча белгиларига кўра таснифланади. i. мосламаларни бажарадиган вазифасига кўра 5 та гуруҳга бўлинади. 1.1. дастгоҳ мосламалари. технологик жараён талабларига биноан ишлов бериладиган заготовкаларни дастгоҳда ўрнатиш ва маҳкамлаш учун ишлатилади. ишлов бериш турига кўра булар пармалаш, токарлик ва бошқа турларга булинади. махсус вазифали мосламалар (букиш, рихтовка қилиш ва бошқа махсус амаллар учун) ҳам шу гуруҳга киради. бу гуруҳ мосламалари барча гуруҳ мосламаларини 70 80% ни ташкил қилади. 1.2. ишчи асбобларни ўрнатиш ва маҳкамлаш учун мосламалар. биринчи гуруҳдаги мосламалар заготовка билан дастгоҳни боғлаш звеноси сифатида хизмат қилса бу гуруҳ мосламалари асбоб билан дастгоҳни боғлаш ролини ўйнайди. биринчи ва иккинчи гуруҳлар мосламалари дастгоҳ-заготовка-асбоб технологик тизимига киради. иккинчи гуруҳ мосламалари учун ёрдамчи асбоблар деган ном билан ҳам юритилади. ишчи асбобларни кенг нормаллаштирилгани ва стандартлаштирилгани учун …
3
а ташиш ва зарур ҳолда оғдириш учун мосламалар. ишчининг кучи билан силжитиш қийин бўлган оғир объектлар учун ишлатилади. автоматлаштирилган ишлаб чиқаришларда бу гуруҳ мосламалари заготовкаларни позициядан позицияга силжитиш учун ҳам ишлатилади. ii. махсуслик (ихтисослашганлик) даражаси бўйича мосламалар универсал, созланувчан ва махсус турларга бўлинади. доналаб ишлаб чиқариш турларида ишлатиладиган универсал мосламаларни стандарт ва махсус конструкцияли турларга бўлиш мумкин. биринчилари марказлаштирилган равишда нормаллар ёки стандартлар бўйича ишлаб чиқарилиб корхоналар томонидан тайёр ҳолда сотиб олинади. булар қаторига машина исканжа (тиска) ларини, патронларини, буриш столларини ва хоказоларни киритиш мумкин. бу мосламалар кенг номенклатурадаги ва турли ўлчамлардаги деталларга ишлов беришда ишлатилади. иккинчилари кўпроқ муайян турдаги, лекин турли ўлчамли деталларга ишлов бериш учун лойиҳаланиб ишлаб чиқилади. 2.2. универсал созланмайдиган мосламалар кенг турдаги ва хар хил шаклдаги заготовкаларни маҳкамлаш учун ишлатилади. уларга ажралмайдиган муштчали универсал патронлар, фрезерлик исканжалари мисол бўла олади. 2.3. универсал созланадиган мосламалар ҳар хил шаклдаги (конфигурациядаги) заготовкаларни маҳкамлаш учун ишлатилади, масалан, алмаштириладиган муштчали патронлар, …
4
рни кўп марта қайта-қайта йиғишга имкон берадиган нормаллаштирилган деталлар ва бирикмалар тўпламидан ташкил топади. 2.7. махсус мосламалар. муайян технологик амалларни бажариш учун мўлжалланган бўлиб, созланмайдиган якка мақсадли кўринишда кўпроқ кўп сериялаб ва ялпи ишлаб чиқаришларда ишлатилади. махсус мосламалар серунумлиги билан ажралиб туради, лекин буларни ишлаб чиқиш доналаб ишлов усуллари билан амалга оширилгани сабабли нархи баланд бўлади. ҳар қандай мосламада бир хил вазифани бажарувчи деталлар гуруҳи ёки механизмларни аниқлаш мумкин. уларни элементлар деб юритилади. iii. мослама элементларини бажарадиган функционал вазифалари бўйича қуйидагиларга ажратиш мумкин: ўрнатиш; маҳкамлаш (қисиш); куч хосил қилувчи юритмалар; кесиш асбобини ҳолатини ва йўналишни аниқловчи; таналар; ёрдамчи механизм (қурилмалар) (бўлувчи, ҳолатини аниқловчи ва бошқалар); ёрдамчи ва маҳкамлаш деталлари (дастаклар, шпонкалар, штифтлар ва бошқалар). заготовкаларни мосламаларда базалашнинг асосий тамойилари ҳар бир ишлов бериладиган жисм ўз ўрнатиш базасига эга бўлиши шарт. ўрнатиш базаси заготовкани дастгоҳда кесиш асбоби траекториясига нисбатан тўғри жойлаштириш учун ишлатиладиган заготовканинг элементлари йиғиндиси кўринишида бўлади. ўрнатиш базаси таянч …
5
ича заготовкалар базаланадиган бўлса, уларни ҳолатини текширишга зарурият қолмайди. заготовкани база сиртлари мосламани ўрнатиш элементлари билан контактга кириши билан талаб қилинган ҳолатга келтирилади. ишлов бериш шартларига қараб заготовка дастгоҳда кесиш асбоби траекториясига нисбатан тўлиқ ёки нотўлиқ ориентацияланади (тўлиқ ёки соддалаштирилган базалаш). биринчисида заготовка мосламада барча йўналишлар бўйича аниқ ҳолатга келтирилади (2.1 расм). бу энг кўп ишлатиладиган усул. заготовкани тўлиқ ориентация қилиш учун базалар таянчлардан узилмаслик шарти бажарилиши билан бирга таянчлар сони ва жойлашиши заготовканинг учта координата ўқларига нисбатан силжишлардан ва буралишлардан сақлаш имконини бериши керак. шу шартлар бажарилса заготовка барча эркинлик даражаларидан маҳрум бўлади. заготовкани мосламада турғунлигини ошириш учун таянчлар сони олтига тенг бўлиб улар орасидаги масофалар иложи борича катта бўлиши керак. 1-расм. деталларни тўлиқ базалаштириш варианти нотўлиқ (соддалаштирилган) базалашда ишлов бериш шартларига биноан баъзи йўналишлар бўйича заготовкани аниқ ўрнатилиши шарт бўлмайди (2; 3 расм). соддалаштирилган базалашда заготовка 1,2 ёки 3 эркинлик даражаларига эга бўлиши мумкин, ёки 5,4 ва 3 …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "технологик мосламаларни вазифалари ва таснифи"

1710354734.doc технологик мосламаларни вазифалари ва таснифи режа: 1. технологик мосламаларнинг вазифалари 2. технологик мосламларни таснифи 3. заготовкаларни мосламаларда базалашнинг асосий тамойилари 4. мосламаларда ўрнатиш хатолиги 5. мосламани аниқликка ҳисоблаш технологик мосламаларнинг вазифалари машинасозликда технологик мосламалар механик ишлов бериш, йиғиш ва деталларни назорат қилишда кенг қўлланилади. мосламаларни қўлланиши ва ишлатилиши қуйидаги масалалар-ни ижобий ҳал қилади ёки вазифаларни бажаради. заготовкалар дастгоҳларда мослама ёрдамида қўшимча ишларсиз ўрнатилади. бунда анчагина меҳнат сарфига олиб келувчи заготовкаларни ишлов юзаларини белгилаб олиш амалларининг зарурати қолмайди, дастгоҳда ишлов берилаётган детални тўғрилаб олиш шарт бўлмай қолади, ўлчамлар аниқлигини...

DOC format, 326.0 KB. To download "технологик мосламаларни вазифалари ва таснифи", click the Telegram button on the left.