bazalash tamoyillari va aniqlikka erishish asoslari

DOC 5 стр. 255,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 5
базалаш тамоилллари ва аниқликка эришиш асослари режа: 1. базаларнинг бирлик тамоиллари 2. базалар доимийлик тамойили 3. технологик базаларнинг тайинланиши 4. аниқликка эришиш асослари фойдаланиладиган адабиётлар 1. халиқбердиев т.у., абдуллаханов н.с., алиқулов д.е. машинасозлик технологияси асослари, , тдту, 2000 й 2. омиров а.й., машинасозлик технологияси асослари, наммпи, 1999 й. 3. саидова м.х. “машинасозлик технологияси” фанидан маьрузалар матни бух.мти, 2020 й. 1. базалар бирлик тамоили танаворларга аниқ ишлов бериш учун технологик базаларни тайинлашда шундай юзаларни қабул қилиш керакки, улар бир вақтнинг ўзида деталнинг ҳам конструкторлик, технологик ва ҳам ўлчов базаси бўлиб хизмат қилсин ва буюмларни йиғишда ҳам база сифатида ишлатилсин, шунда базалар бирлиги тамойилига амал қилган бўламиз, базалаш хатолиги ҳам нолга тенг бўлади. танаворларни ишлашда технологик, конструкторлик ва ўлчов базаларни бир юзадан олиш, ишчи чизмада қўйилган ўлчамлар бўйича конструктор томонидан кўзда тутилган ўлчам учун қўйим майдонини ҳаммасини ишлатиш билан амалга оширилади. агарда технологик база, конструкторлик ёки ўлчов база билан бир юзада ётмаса, …
2 / 5
иги 10н14 (3.12, а–расм) бўлган ариқчага ишлов беришда мосламани конструксиясини соддалаштириш учун танаворни пастки в юзаси билан ўрнатиш қулай (3.14, d, е–расмлар) бўлади. ариқча таги c тепадаги юзани а=10+0,36 мм ўлчами билан боғланган, бу юза ариқча учун конструкторлик ва ўлчов база ҳисобланади. бу ҳолда технологик база в юза конструкторлик ва ўлчов базалар билан бир юзада ётмайди ва уларнинг на ўлчамлари, на ўзаро жойлашишининг тўғрилиги шароити билан боғланмаган. қанчаки, созланган дастгоҳда ишлашда фреза ўқидан стол юзигача бўлган масофа ўзгармас (k=cоnst) сақланар экан, демак, c ўлчам ҳам доимий, чизмада кўрсатилмаган, ариқча чуқурлиги ўлчами а=10+0,36 мм ушланиши мумкин эмас, чунки унинг ўзгаришига олдинги амалда ушланувчи b=50–0,62 мм ўлчам хатолиги бевосита таъсир кўрсатади (3.14, в–расм). 2 базалар доимийлиги тамойили базаларнинг доимийлик тамойили шундан иборатки, технологик базаларни алмаштириш зарурати туғилмаса (қора базалар бундан мустасно),яъни технологик жараёнларни ишлаб чиқишда, ўша берилган битта технологик базани қўллашга интилиш зарур. ишлов беришни битта технологик базада олиб боришга интилиш шундай …
3 / 5
e–расм). мм, мм. кичик тешикларни кондуктор бўйича олиб борилганлиги туфайли, ўқлари орасидаги масофа (60 мм ли ўлчам) аниқ бажарилади, шунинг учун ҳисоблашда 30 мм ли ўлчам шартли равишда доимий деб қабул қилинади. ишончимиз комилки, амалларни иккисини ҳам ўзгармас базадан (масалан а юзадан) бажарганимизда ўқларнинг силжиши қийматларининг ўзгариши камаяди, чунки у 100 мм ли ўлчамни ўз ичига олмаган, деярли қисқа технологик ўлчамлар занжиридан аниқланади (3.16, d, f–расмлар): мм; мм. бундан кўриниб турибдики + 0,1 мм оралиғида ўқларни мос тушиши керак бўлган чизманинг талаби бажарилади. танаворларни турли амалларда технологик базаларни сақлаб ишлов бериш, ишланувчи юзаларни ўзаро жойлашиш хатолигини камайтиради, аммо амалда шундай вазиятлар ҳам учраб турадики, қачон бу талабни бажариш мосламалар конструкцияларини ортиқча мураккаблашуви ва уларнинг қимматлашувига олиб келади. бу вазиятдан технолог, технологик базаларни қулайини танлаб ва ишланувчи юзалар ўзаро жойлашиши хатоликларини оширувчи тегишли ҳисоблашларни бажариб, бу базаларни алмаштиришга мажбур бўлади. технологик жараённинг барча амалларини бажаришда базалар доимийлиги тамойилига амал қилиш, деталь …
4 / 5
детални шакли ва ўлчамларинигина кўрмасдан, балки у, бу детални танавордан тайёр деталга айлантириш жараёнидаги қатор шакл ва ўлчамларини ўзгаришини кўриб чиқади. шунинг учун, детални ишлашнинг биринчи амалидан бошлаб, технолог технологик базаларга нисбатан ишланувчи юзаларни ориентирланишини кўзда тутиши зарур. деталга ишлов беришни биринчи амалидан бошлаб, унинг ишланувчи сирти технологик базаларга нисбатан ориентирланади. бинобарин, деталларга ишлов беришда базаловчи юзаларни қўллаш услубига боғлқ ҳолда улар: таянч, созлаш ва текшириш базаловчи сиртларга бўлинади. деталнинг таянч базаси деб, мослама ёки дастгоҳни тегишли ўрнатувчи сиртлари билан бевосита тегиб турувчи сиртларига айтилади (3.17–расм). таянч технологик базалар, созланган дастгоҳларда партия деталларнинг зарур бўлган аниқлигини таъминлаш билан бирга, дастгоҳни мураккаб созлашни талаб этмайди ва йирик серияли ишлаб чиқаришда кенг қўлланилади. созлаш базаси деб, деталнинг шундай сиртига айтиладики, бунга нисботан ишланувчи сиртлар ориентирланади ва у шу сиртларнинг бевосита ўлчамлари билан боғланган бўлиб, кўрилаётган ишланувчи сиртлар билан бир ўрнатувда ҳосил бўлади (3.17–расм). танавор м сирти билан токарлик–револьвер дастгоҳининг маҳкамлаш қурилмасининг тиргагига …
5 / 5
аниқ бирикмаларни йиғишда, текшириш базалари деярли кенг қўлланмоқда. 4 . аниқликка эришиш асослари машинасозлик технологияси тажрибасида, баъзи ҳолларда, деталларнинг база сифатида қўлланилувчи айрим юзаларининг бошқа юзалар билан алмашиши юз бериб туради. дастгоҳ - мослама - хомаки – асбобдан иборат бўлган технологик тизимнинг ўзи эластик тизим бўлиб, унинг ишлов бериш жараёнида деформацияланиши натижасида ишлов бериладиган хомакиларнинг ўлчамларининг ва геометрик шаклларининг систематик ва тасодифий хатоликларини келтириб чиқаради. шу билан бирга ушбу технологик тизим ёпиқ динамик тизим бўлиб ишлов берилаётган сиртнинг шакл хатоликларини (тўлқинсимонлик ва доирасимонликдан четга чиқиш) ҳосил қилади. бу усул қўлланилганда ўлчамларни аниқ қилиб тайёрлаш ишчи малакасига боғлиқ. агарда цилиндрик ёки ясси юзаларга ишлов беришда, ўрнатилган диаметр ёки қалинлик ўлчамларини бажариш аниқлиги қиринди олиш учун кескич асбобни қанчалик диққат–эътибор билан ўрнатилганлигига боғлиқ бўлади. корпусли деталлар тешикларини йўнишда ўқлараро ўлчамларни бажариш аниқлиги йўнувчи жува танаворга нисбатан қанчалик аниқ ўрнатилганлигига боғлиқ. металл кесувчи дастгоҳларда ишланувчи ҳар қандай юза, танавор ва кескич асбобларнинг ҳаракатларини …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 5 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "bazalash tamoyillari va aniqlikka erishish asoslari"

базалаш тамоилллари ва аниқликка эришиш асослари режа: 1. базаларнинг бирлик тамоиллари 2. базалар доимийлик тамойили 3. технологик базаларнинг тайинланиши 4. аниқликка эришиш асослари фойдаланиладиган адабиётлар 1. халиқбердиев т.у., абдуллаханов н.с., алиқулов д.е. машинасозлик технологияси асослари, , тдту, 2000 й 2. омиров а.й., машинасозлик технологияси асослари, наммпи, 1999 й. 3. саидова м.х. “машинасозлик технологияси” фанидан маьрузалар матни бух.мти, 2020 й. 1. базалар бирлик тамоили танаворларга аниқ ишлов бериш учун технологик базаларни тайинлашда шундай юзаларни қабул қилиш керакки, улар бир вақтнинг ўзида деталнинг ҳам конструкторлик, технологик ва ҳам ўлчов базаси бўлиб хизмат қилсин ва буюмларни йиғишда ҳам база сифатида ишлатилсин, шунда базалар бирлиги тамойилига амал қил...

Этот файл содержит 5 стр. в формате DOC (255,0 КБ). Чтобы скачать "bazalash tamoyillari va aniqlikka erishish asoslari", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: bazalash tamoyillari va aniqlik… DOC 5 стр. Бесплатная загрузка Telegram