темурийлар давридаги томоша турлари

DOC 108,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1682407107.doc темурийлар давридаги томоша турлари reja: 1. ғазал – бадиий сўз шакли 2. навоий нотиқлик санъати ҳақида 3. хусайин бойқаро даврида томоша турларлари 4. бобур – аруз санъати хақида 5. темурийлар даврида хусниҳат санъати ғазал – бадиий сўз шакли мўғул истилочилиги амир темур бошчилигидаги йирик давлатнинг ташкил топиши билан барҳам топди. амир темур давлатида ишлаб чиқариш, савдо-сотиқ, ҳунармандчилик ва шаҳарлар қурилиши ривожланади. темур қайси ўлкани бориб олса, ундаги буюк олимлар, катта усталар, улуғ шоирлар, улкан санъаткорларни самарқандга келтирар эди. шу йўл билан ўзининг «пойтахт» ини дунёнинг энг буюк шаҳри қилншга тиришар эди. «зубдатул-адвор», «мақосиду-л-алхон» исмли мусиқий китоблар ёзған мароғали абдулқодир билан «шарқиййа» исмли мусиқий китоби ёзған урумиялик сайфиддин абдумўъминга ўхшаған улуғ мусиқий устодлари ҳам шул келтирилганлар қаторида эдилар. темурдан бурун ҳам ўрта осиёда асосларини араб-эрондан олған мусиқий санъати бор эди. бироқ темурнинг буйруғи билан ҳар томондан келтирилган ихтисосчи олимларнинг ғайратлари билан бу санъат бирдан жонланди, оёққа бости. ислом шарқининг ҳар …
2
ар. улуғбек замонида машҳур хожа аҳрор валийнинг сояси остида самаркентда «диний тескаричилик» (аксул-ҳаракат) пайдо бўла бошлайдир. шунинг таъсири билан улуғбекнинг ўлкасида бузғунлиқлар юз кўрсатилади, улуғбекнинг ўлуми билан натижаланадир. мана шул фожиали тескаричиликдан сўнг «гўзал санъатлар» маркази самаркентдан ҳиротқа кўчириладир. ҳусайн бойқаро ҳам алишер навоийнинг ҳимоялари остида чиғатой адабнёти, чиғатой мусиқийсннинг олтун даври» ҳиротда қурула бошлайдир. ҳиротда ҳусайн бойқаро тегарасидаги мусиқий устодларидан сўзлаганда, бошлаб, навоийдан гапиришнинг, қадршунослик юзасидан лозим, деб биламиз. бу даврда улуғбек, али қушчи, жамшид коший, лутфий, атоий, саккокий, жомий, алишер навоий, камолиддин беҳзод каби жаҳон фани ва маданиятининг улкан намонядалари бўлган бир қанча мутафаккирлар, санъаткорлар яшаб ижод этдилар. албатта, амир темур ва темурийлар ҳукмдорлигидаги мустақил давлат фақат ички захиралар ҳисобигагина эмас, балки бошқа юртларни фатҳ этиш эвазига жамланган бойликларни ўзлаштириш ҳисобига ҳам тикланганлиги ва ривожланганлигини қайд этмоқ зарур. xv аср фалсафий, адабий-эстетик тафаккури тараққиёти силсиласи алишер навоий номи билан боғлиқ. буюк шоир, олим ва давлат арбоби алишер навоий …
3
йин таъсир қилиш қудратига эга. навоий ўзининг «фарҳод ва ширин» достонида фарҳод деворларни суратлар билан безаб, уларда ширин расмини чизганлигини, айни вақтда ширин ғоят гўзал ҳур-парилар қуршовида ҳам ўзининг беқиёс ҳусни билан ажралиб тургани тасвир этилганини ҳикоя ҳилади. навоийнинг адабий, тарихий ва фалсафий асарларида гўзаллик, нафис санъат ҳақидаги фикрлар тўлиб-тошиб ётибди. шу билан бирга унинг адабий-эстетик қарашлари «мажолис ун-нафоис», «мезон ул авзон» ва «муфрадот» асарларида янада ёрқин ифода топган. «мажолис ун-нафоис» да 450 дан зиёд шоирларнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида сўз юритилиб, улар ижодининг энг чўққисини кўрсатувчи асарларидан мисоллар келтиради, уларнинг ютуқ ва камчиликларини баҳолайди. навоий даврида косиблар, ҳунармандлар, усталар, наққошлар, созандалар, ҳофизлар, олимлар, амирлар ва амалдорлар ҳам шеър ёзганлар. у даврда шоирлик касб бўлмаган. булар турли эстетик нуқтаи назардаги кишилар бўлиб, улар орасида «изҳори фазилат», «эрмак» учун шеър ёзадиган шаклбозлар ҳам бўлган. навоий шу хил шоирларни қаттиқ танқид қилади. навоий замонида шеъриятнинг ғазал жанри кенг тарқалган эди. айни маҳалда …
4
ри (туюқ, чанги - туркий, арзуворий, муҳаббатнома, мустаҳзод ва бошқалар) ҳақида маълумот бериб, уларнинг вазн хусусиятларини кўрсатади. машҳур тарихчи хондамир «макорим ул ахлоқ» асарида навоийнинг «мезон ул авзон» асарининг бадиий аҳамияти ҳақида бундай дейди: «эҳсонлар эгаларидан энг гўзалининг таснифларидан тағин бири «рисолаи мезон — ул авзон» дир. бу китоб туркий тилда аруз фани ҳаҳида ёзилган бўлиб, олий ҳазратнинг чуқур ва нозик шеърлар тўқишда жуда кўп истеъдодли ва ортиқ даражада маҳорати бор эканлиги мана шу китобдан аниқ маълум бўлади. чунки, у ўтмишдаги олимлар ва шоирларнинг сезгилари нури тушмаган бир қанча мақбул баҳр қўшиб, аруз доирасига киритган». навоий нотиқлик санъати ҳақида навоий мусиқа илмини хожа юсуф бурҳондан ўрганиб, мусиқанинг назарий ва амалий қирраларини пухта ўзлаштирган эди. «бобурнома» да навоийнинг машҳур асарлари саналгандан кейин «яна илми мусиқийда яхши нималар боғлабдур, яхши нақш (ашулали куйлари, яхши пешрав (ашуласиз куйлари бордур» дейилади. абдурауф фитрат «ўзбек мусиқаси ва унинг тарихи» асарида қадимда хонақоҳларда айтиладиган «нақши мулло» …
5
и босҳан) эдилар, бекнинг (навоийнинг) тарбийат-у тақвийати билан мунча тараққий-у шуҳрат қилдилар» дейдир. навоийнинг ўзи «ҳамсату-л-мутаҳаййирийн» деган китобида устод қулмуҳаммаднинг шогирдлик ваҳтида жуда истеъдодли эканини, ҳар нарсани бот ўрганиб, яхши чалғанини сўйлайдирда, мусиқийда унинг назарий маълумотини орттирмоқ учун тўрт буюк устодга тўртта мусиқий рисоласи ёздирғанини, рисолаларни фани таълим ёғидан ярарлик топмағани учун, энг сўнг мулло жомийдан сўраб, бешинчи рисола ёздирғанини хабар берадир. навоийнинг ўзи ҳам мусиқийда бир рисола ёзған деб сўланмакдир». xiv xv асрларда ажойиб мусиқий санъаткорлар созандалар, бастакорлар, ҳофизлар, раққослар фаолият кўрсатдилар. абдуқодир нойи, қулмуҳаммад шайхий, ҳусайн удий, шоҳқули ғижжакий, мавлоно қосим раббоний, дарвеш аҳмад қонуний, хожа юсуф андижоний, устод шодий, мавлоно нажмиддин кавкабий ўша даврнинг мушҳур санъаткорлари эдилар. улуғбек, жомий, навоий, биноий каби алломалар ҳам мусиқа ижрочилиги, мусиқа назарияси билан шуғулландилар. x—xii асрларда вужудга кела бошлаган дувоздаҳ мақом - (ўн икки мақом) юқорида саналган мусиқа санъати аҳлларининг фаолияти ва ижодкорлиги билан янги тараққиёт поғонасига кўтарилди, такомиллашди, янги куйлар …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"темурийлар давридаги томоша турлари" haqida

1682407107.doc темурийлар давридаги томоша турлари reja: 1. ғазал – бадиий сўз шакли 2. навоий нотиқлик санъати ҳақида 3. хусайин бойқаро даврида томоша турларлари 4. бобур – аруз санъати хақида 5. темурийлар даврида хусниҳат санъати ғазал – бадиий сўз шакли мўғул истилочилиги амир темур бошчилигидаги йирик давлатнинг ташкил топиши билан барҳам топди. амир темур давлатида ишлаб чиқариш, савдо-сотиқ, ҳунармандчилик ва шаҳарлар қурилиши ривожланади. темур қайси ўлкани бориб олса, ундаги буюк олимлар, катта усталар, улуғ шоирлар, улкан санъаткорларни самарқандга келтирар эди. шу йўл билан ўзининг «пойтахт» ини дунёнинг энг буюк шаҳри қилншга тиришар эди. «зубдатул-адвор», «мақосиду-л-алхон» исмли мусиқий китоблар ёзған мароғали абдулқодир билан «шарқиййа» исмли мусиқий китоби ёзған урумиялик ...

DOC format, 108,0 KB. "темурийлар давридаги томоша турлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.