xvi-xix asr o'rtalarida adabiyot

PPTX 49 стр. 167,3 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 49
презентация powerpoint xvi асрдан xix аср ўрталаригача бўлган адабиёт. режа: 1. даврнинг тарихий шароити. 2. манбалар ва уларни ўрганиш йўллари. 3. маданий ҳаёт. 4. давр адабий муҳити. хvi аср сиёсий ҳаётда катта ўзгаришлар билан бошланди. ҳукмрон сулолалар алмашиши юз берди. 137 йил мовароуннаҳр ва хуросонни бошқарган темурийлар сулоласи ўрнини шайбонийлар эгаллади. темурийлар салтанатининг сўнгги вакиллари -ҳусайн бойқаро вафот этиб, шаҳзодалар пароканда бўлди. бобур эса ўз ватанидаги парокандаликнинг, сиёсий тарқоқликнинг қурбони бўлиб, юртини тарк этди. кобул, ундан ҳиндистонга ўтиб, уч асрдан кўпроқ ҳукм сурган бобурийлар салтанатига асос солди. муҳаммад шайбоний ўзбек уруғининг шабон сулоласидан бўлиб, дашти қипчоқдаги ўзбек давлатининг асосчиси абулхайрхоннинг набираси эди. шайбонийхон 1499 йилда бухорони, 1500 йилда самарқандни, 1505 йилда хоразмни, 1507 йилда хуросон пойтахти ҳиротни эгаллади. 1510 йилда эрон шоҳи исмоил сафавий қўшини билан бўлган жангда ҳалок бўлди. сўнг тахтга амакиси кўчкунчихон (1510-1530), ўғли абусаид (1530-1533), шайбонийхоннинг жияни убайдуллохон (1533-1539), кейин абдулло i (1539-1540), абдулатиф (1540-1551) чиқдилар. 1550 …
2 / 49
андалик давом этди.амир темур давридаги барқарор, мустаҳкам, марказлашган йирик салтанат орзу ва армонга айланиб қолди. мамлакатдаги ички тарқоқликдан ташқари, эрон подшоҳи шоҳ аббос, ҳиндистон ҳукмдорлари шоҳжаҳон ва аврангзеблар ҳам боболари мирзо бобур учун армон бўлган мамлакатни олишга интилишарди. бу курашлар, албатта, юртнинг сиёсий ва маданий тараққиётига тўсқинлик қиларди. жумладан, аштархонийлардан бўлган бухоро хонлари абдулазизхон билан субҳонқулихон ўртасидаги узоқ йил давом этган кураш талотўпларини ва оқибатларини шу даврда яратилган тарихий асарлардан, айниқса. воқеаларнинг бевосита кузатувчиси, иштирокчиси бўлган турди фароғий асарлари талқинидан англаб олишимиз мумкин. ёки хоразм хонлигини талашишган ака-ука ҳабаш ва элборслар ўз оталари арабмуҳаммадхоннинг кўзларини ўйиб олиши каби жаҳолатларнинг гувоҳи бўлишимиз мумкин. шу даврларгача мовароуннаҳр шарқ мамлакатлариаро савдо йўли сифатида катта мавқега эга эди. денгиз сув йўлларининг очилиши унинг бу рутбасига путур етказди. xvi-xvii асрдаги тарқоқлик натижаси сифатида xviii аср бошларида мавжуд икки хонлик уч хонликка (бухоро, хива, қўқон) бўлинади. аммо, бу фикрлардан бутун жамият инқирозга юз тутган, маданият ва …
3 / 49
яти билан боғлиқдир. бу даврнинг тўғри, объектив баҳосини бериш учун, албатта, ўша пайтда яратилган илмий, адабий, тарихий манбаларни мукаммал ўрганиш тақозо этилади. чунки улар даврнинг ижтимоий-сиёсий ҳаёти, тарихий шароити, адабий муҳити ҳақида маълумот бериб фалсафий, ижтимоий қарашларни таҳлил этиш учун муҳимдир. бундай асарлар сирасига ҳофиз таниш бухорийнинг “абдулланома”, муаллифи номаълум ”таворихи гузида-нусратнома”, камолиддин биноийнинг “шайбонийнома”, гулбаданбегимнинг “ҳумоюннома”, бобурнинг “бобурнома”, зайниддин маҳмуд восифийнинг “бадоеъ ул-вақое” ҳусайн воиз кошифийнинг “рашаҳот айнул-ҳаёт”, ҳасанхожа нисорийнинг “музаккири аҳбоб”, мутрибийнинг “тазкиратуш-шуаро”, малеҳо самарқандийнинг “музаккири асҳоб”, фазлий намангонийнинг “мажмуаи шоирон”,возеҳнинг “туҳфатул-аҳбоб”,муҳаммад юсуф муншийнинг “тарихи муқимхоний”,мирмуҳаммад амин бухорийнинг “убайдуллонома”,ҳакимхон тўранинг “мунтахаб ут-таворих”, мунис огаҳий, абулғозининг тарихий асарларини киритиш мумкин. бу асарлардан биз фақат даврнинг муҳим тарихий, сиёсий ҳодисалари ҳақидагина маълумот олмаймиз. балки, у асарлар кенг қамровли, қомусий мазмунга эгадир. улардан замоннинг адабий ва маданий ҳаётига, иқтисодиётига, этнография, топонимиясига доир маълумотларни ҳам учратиш мумкин. шундай муҳим асарлардан бири ҳофиз таниш бухорийнинг “абдулланома”сидир. у тугалланмай қолган бўлса-да, xvi аср ҳаёти …
4 / 49
2-1504 йилларда ёзилган. муаллифи номаълум. асар шайбонийхоннинг тарихига бағишланган. мазмунидан уни саройда, жангу жадалларда хон билан ёнма-ён юрган тарихчи томонидан ёзилгани маълум бўлади. ушбу манба маълумотларнинг кўплиги ва аниқлиги билан қимматлидир. бу даврда яратилган абулғози баҳодирхоннинг “шажарайи турк”, мунис ва огаҳийларнинг тарихий асарлари ҳам нодир далиллари, бетакрор услуби билан аҳамиятли манбалардир. давр ҳаётини тасаввур қилишимизда тазкира ва мемуар асарларнинг ҳам катта ўрни бор. жумладан, восифийнинг “бадоеъ ул-вақое” асари бадиий-мемуар жанрига мансуб. у “бобурнома”билан бир туркумга киради. аммо, ундан тасвир услуби, воқеаларга муносабати бадиийликнинг нисбати нуқтаи назаридан фарқланади. “бадоеъ ул- вақое”да муаллифнинг муносабати яққолроқ сезилади. “бобурнома”да эса изчил тарихийлик тамойили устунлик қилади. восифий асарининг қахрамонлари турли соҳа вакиллари. унда султонлар, мусиқачилар, наққошлар, рассомлар, адиблар каби кўплаб етук кишилар ҳақидаги қизиқ ҳикояларни учратишимиз мумкин. айниқса, фирдавсий, навоий, жомий, улуғбекларга бағишланган қисмлар эътиборлидир. “бадоеъ ул- вақое” бир неча марта форс тилидан ўзбек тилига ўгирилган. 1826 йилда диловархўжа, огаҳий, наим норқуловлар таржима қилишган. ҳасанхожа …
5 / 49
навис учрашган ва ҳозирда ҳаёт зотлар ҳақида. тўртинчи боб муаллиф учрашмаган ва ҳозир яшаётган ттабаррук кишилар ҳақида. хотима қисмини эса у бобоси, отаси, амакиси, ака-укалари каби яқин қариндошлари зикрига бағишлайди. асардан шайбонийхон, убайдуллахон, бобур, мажлисий, ҳусомий, нажмиддин кавкабий, хожа каби буюк алломаларимиз фаолиятлари борасида кенг тафсилотлар олишимиз мумкин. ундаги маълумотларнинг аниқ ва ноёблиги тазкира қимматини белгилайди. бу даврда нисорийдан кейин ҳам бир қанча тазкиралар яратилди. жумладан, султонмуҳаммад мутрибийнинг 1604-1605 йилларда тузилган “тазкиратуш-шуаро” сида 320 дан зиёд ижодкор ҳақида маълумот берилади. келтирилган намуна-асарларнинг вазнлари аниқланади. ҳар бир боб кичик муқаддима-дебоча билан бошланади. у 1627 йилда “нусхайи зебойи жаҳонгир” тазкирасини ҳам тузади. унда 300 дан ортиқ муҳожир мовароуннаҳрлик ижодкорлар зикр этилган. 1692 йилда малеҳо самарқандий “музаккири асҳоб” тазкирасини яратди. унда 160 аллома зикри берилган. 1821 йилда фазлий намангоний “мажмуаи шоирон” тазкирасида 101, 1871 йилда қори раҳматуллоҳ возеҳ “туҳфатул-аҳбоб” тазкирасида эса 145 шоир борасида маълумот беради. биз xvi-xix аср i ярмидаги тазкиранавислик тарихини …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 49 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "xvi-xix asr o'rtalarida adabiyot"

презентация powerpoint xvi асрдан xix аср ўрталаригача бўлган адабиёт. режа: 1. даврнинг тарихий шароити. 2. манбалар ва уларни ўрганиш йўллари. 3. маданий ҳаёт. 4. давр адабий муҳити. хvi аср сиёсий ҳаётда катта ўзгаришлар билан бошланди. ҳукмрон сулолалар алмашиши юз берди. 137 йил мовароуннаҳр ва хуросонни бошқарган темурийлар сулоласи ўрнини шайбонийлар эгаллади. темурийлар салтанатининг сўнгги вакиллари -ҳусайн бойқаро вафот этиб, шаҳзодалар пароканда бўлди. бобур эса ўз ватанидаги парокандаликнинг, сиёсий тарқоқликнинг қурбони бўлиб, юртини тарк этди. кобул, ундан ҳиндистонга ўтиб, уч асрдан кўпроқ ҳукм сурган бобурийлар салтанатига асос солди. муҳаммад шайбоний ўзбек уруғининг шабон сулоласидан бўлиб, дашти қипчоқдаги ўзбек давлатининг асосчиси абулхайрхоннинг набираси эди. шайбоний...

Этот файл содержит 49 стр. в формате PPTX (167,3 КБ). Чтобы скачать "xvi-xix asr o'rtalarida adabiyot", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: xvi-xix asr o'rtalarida adabiyot PPTX 49 стр. Бесплатная загрузка Telegram