tarixshunoslik fani, uning maqsad va vazifalari

DOCX 107 pages 337.4 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 107
nazariy mashg‘ulotlar mazmuni 1-мавзу: тарихшунослик фани, унинг максад ва вазифалари. режа: 1. историография (тарихшунослик) ҳақида тушунча. 2. юнон тарихшунослиги. 3. мусулмон тарихшунослиги. тарихшунослик – тарих фанининг тарихини ўрганувчи фан.тарихшунослик тарихий билимлар тараккиётини, муайян тарихий боскичда яратилган илмий махсулотларни ёки маълум бир муаммога багишланган тарихий тадкикотларни урганади ва тахлил килади.тарихшунослик нафакат тарих, балки махсус тарих фанлари (масалан, шаркшунослик, этнология, археология ва б) тарихи билан хам шугулланади.тарихшуносликнинг асосий вазифаси тарих фани ривожини чукур ва хар томонлама холисона англашдан, муайян тараккиёт даврида тупланган тарихий билимларни тахлилий тадкик этишдан амалга оширилган ишларнинг натижасини чикаришдан хамда шу асосда тадкик этилган долзарб муаммоларни аниклаб, келгуси тадкикотларнинг йуналишларини белгилашдан, тарихчиларни муайян тарихий-илмий муаммо доирасидаги адабиётларга йуналтиришдан иборат. тарихшунослик утмишда кечган ва бугунда слдир булаётган вокеа-ходисаларнинг одамлар онгидакандай акс этишини, тарихий адабиётлар оркали ижтимоий-тарихий ривожланиш жараёнини кузатиш; жамият тарихий ривожининг турли боскичларида тарихий билимларнинг усиб бориш жараёнини кузатиш имконини беради. бошкача айтганда, маълум боскич ёки даврда тарих фанининг …
2 / 107
ихий фикрларнинг пайдо булиши ва ривожланиши жараёнини аниклашда кулланилади; -аник-тахлилий усул-олиб борилган тарихшунослик тадкикоти вокеа-ходисалар тафсилотини келиб чикиш сабаблари, ривожланиш жараёнини назарий ва фактик материалларнинг узаро алокасида тахлил килади, уларнинг фанда кандай ёритилганлигини урганади; -мантикий-тахлилий усул-тарихшуносликда катта имкониятларга эга булиб, тарихий муаммонинг узига хос хусусиятлари , тузилиши, бошка тарихий ходисалар билан богликлигини урганишда кулланилади.бошкача айтганда, маълум боскич ёки даврда тарих фанининг ривожини жамият тараккиётининг асосий йуналиши билан богликликда ифодалайди; -хронологик усул-вокеа-ходисалар хакида турли боскич ёки даврда тупланган тарихий фактларни узаро богликда урганишда кулланилади.бу эса турли замонда илмий фикрларнинг харакатини, муаммога ёндашувда концепциялар, карашлар, гояларнинг узгариб боришини хронологик тартибда такрорий ёки хилма-хил жихатларини очиб беради; -даврийлаштириш усулида маълум бир тарихий-даврий чегарада тарих фанининг сифат, услуб ва хусусиятларининг узгаришига ижтимоий-иктисодий муносабатларнинг таьсири, хар бир янги боскичда вужудга келган илмий гояларни харакатлантирувчи омил ва йуналишлар аникланади; ретоспектив тахлил-хар бир илмий адабиёт уз даврига тааллукли булиб, унинг кучли ва кучсиз жихатларини узида акс эттиради. …
3 / 107
уайян маълумотларни умулаштиришга, факт ва тарихий жараёнлар баёнида тахлилий ёндаҳувга булган харакатлар кузатилади. ўзбекистонда тарихшунослик тарих фанининг махсус сохаси ва алохида предмети сифатида 20 асрнинг ii ярмида шаклланди.ўзбекистон фа тарих институти ташкил топгач, бир катор тарихшунослар, жумладан в.х.непомнин, р.н.набиев, и.к.додонов, л.м.ланда, х.и.иноятов, б.в.лунинлар муайян муаммоларнинг тарихшунослигини тадкик килишга киришдилар.1968 йил тарих институти кошида «тарихшунослик» сектори, кейинрок булим ташкил этилиши бу соханинг ривожига катта хисса кушди.( булимни 1968-1988 йилларда т.ф.д.б.в.лунин, 1988-1992 йилларда т.ф.н. в.а.германов бошкарган, 1992 йиллардан т.ф.д. проф.д.а.алимова рахбарлик килиб келмокда) историография тушунчаси икки маънода қўлланилади: 1. тарихий билимлар тараққиёти ва тарихий тадқиқот усулларига доир фан маъўосида. 1. муайян тарихий даврга ёки муаммога бағишланган тарихий тадқиқотлар мажмуаси маъносида (масалан, ҳозирги давр исто-риографияси). урта осиё халқлари тарихининг историографияси деганимизда, урта осиё халқларининг энг қадимги замонлардан ҳозиргача бўлган тарихига манба бўлиб хизмат қилувчи тарихий тадқиқот, яъни тарихшунослик асарларини тушунамиз. тарих фан сифатида қачон ва қандай пайдо бўлган? бу саволга жавоб олиш учун …
4 / 107
хаттотлар, шоирлар (бизда оқин, бахшилар) томонидан қайта-қайта кўчирилган ёки оғиздан-оғизга кўчиб, бизгача ўтиб келган манбалар қадимий манбалар ҳисобланади. чамаси, ёзуви бўлган барча халқларда битиклар ва йилномалар учрайди. юнон олими геродотнинг машҳур «тарих» китоби бизгача етиб келган энг қадимий тарихий манбадир. геродот кичик осиё (ҳозир туркия ҳудудида) соҳилидаги галикарнас шаҳрида туғилгани учун, унга шарқ таъсири ўтганлиги табиийдир. цицерон замондошлариёқ (милоднинг i асри) геродотни «тарих отаси» деб аташган. аслида геродотнинг бу асари охирига етказилмаган (милоддан аввалги 470 йилгача бўлган воқеалар билан тугалланади) ва уни ҳозирги маънода илмий-тадқиқот деб бўлмайди. шунга қарамай, унинг китоби воқеалар ва далиллар кўлами жиҳатидан ва бадиий қиймати жиҳатидан ўзидан аввалги салафдошларидан анчагина баланд туради. масалан, геродот ўз китобида каспий денгизига чегарадош ерларда бўлган жангларни тасвирлайди. шундан сўнг каспий ортида ясталган воҳалар, уларда яшаган масохатлар (массагетлар) ҳақида езади. геродот биринчи бўлиб каспий денгизи каспий халқлари номидан олинганлигини айтади. муаррихнинг буюк шахс эканлигини унинг қуйидаги холис сўзларидан ҳам билиш мумкин: …
5 / 107
ий тараққиётга, иқтисодий омилларнинг таъсирига қара-тади. тарихий далилларни аниқ баён қилиш ва ҳақиқатни аниқлашга интилиш фукидид асарининг асосий фазилатидир. тарихий воқеаларни ҳақиқатга яқин қилиб илмий баён этган муаррихлардан яна бири, милоддан аввалги ii асрда яшаган полибийдир. у ўзининг «умумжаҳон тарихи» асарида милоддан аввалги 220—146-йиллардаги воқеаларни эллинлар (элладаликлар) нуқтаи назаридан тасвирлайди: бу урта ер денгизи атрофидаги барча энг муҳим давлатларнинг тарихини ўзаро боглиқликда тасвирлаган биринчи асардир. муаррих хулосасига кўра ҳар бир давлат тирик вужуд каби табиат қонуниятига асосан усади, ривож-ланади ва инқирозга учрайди. полибийда биринчи марта «прагматик (амалий) тарих» деган ибора учрайди. уз асарининг 2-қисмини муаррих прагматик усулда қуради: у воқеалар нима сабабдан, қандай мақсадда юз берганлигини аниқлайди, яъни муайян воқеаларнинг келиб чиқиш сабабларини бирин-кетинлигини, ва оқибатларини баён қилади. фукидид ва полибий асарлари антик, яъни қадимги давр тарихшунослигининг чўққисини ташкил этади. кейинги юнон (грек) муаррихларининг деярли барчаси улар изидан бордилар. римликлар тарихшуносликда ва бошқа фанлар соҳасида, шунингдек санъатда юнонларнинг шогирдларидирлар. мусулмон …

Want to read more?

Download all 107 pages for free via Telegram.

Download full file

About "tarixshunoslik fani, uning maqsad va vazifalari"

nazariy mashg‘ulotlar mazmuni 1-мавзу: тарихшунослик фани, унинг максад ва вазифалари. режа: 1. историография (тарихшунослик) ҳақида тушунча. 2. юнон тарихшунослиги. 3. мусулмон тарихшунослиги. тарихшунослик – тарих фанининг тарихини ўрганувчи фан.тарихшунослик тарихий билимлар тараккиётини, муайян тарихий боскичда яратилган илмий махсулотларни ёки маълум бир муаммога багишланган тарихий тадкикотларни урганади ва тахлил килади.тарихшунослик нафакат тарих, балки махсус тарих фанлари (масалан, шаркшунослик, этнология, археология ва б) тарихи билан хам шугулланади.тарихшуносликнинг асосий вазифаси тарих фани ривожини чукур ва хар томонлама холисона англашдан, муайян тараккиёт даврида тупланган тарихий билимларни тахлилий тадкик этишдан амалга оширилган ишларнинг натижасини чикаришдан хамда шу...

This file contains 107 pages in DOCX format (337.4 KB). To download "tarixshunoslik fani, uning maqsad va vazifalari", click the Telegram button on the left.

Tags: tarixshunoslik fani, uning maqs… DOCX 107 pages Free download Telegram