манбашунослик

DOC 160 стр. 1,3 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 160
ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 5120300 тарих (мамлакатлар ва минтақалар бўйича) йўналиши учун манбашунослик ватарихшунослик тарих факулътети термиз давлат университети ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети тарих факультети жаҳон тарихи кафедраси “манбашунослик ва тарихшунослик” фанидан ўқув – услубий мажмуа 5120300 тарих (мамлакатлар ва минтақалар бўйича) йўналиши учун термиз-2018 мазкур ўқув-услубий мажмуа олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 22 январдаги 26-сонли буйруғи билан тасдиқланган ўқув режа ва дастур асосида тайёрланди. тузувчи: жаҳон тарихи кафедраси профессори, тарих фанлари доктори, турсунов сайпулла нарзуллаевич тақризчилар: жаҳон тарихи кафедраси мудири, доцент қобулов эшболта терду илмий тадқиқотчи т.ф.н.пардаев тошкентбой ўқув-услубий мажмуа термиз давлат университети илмий кенгашининг 2018 йил _____________даги ___- сонли қарори билан кўриб чиқилган ва ишлатишга тавсия қилинган. © universitet кириш ушбу ўқув-услубий мажмуа манбашунослик ва тарихшуносликнинг предмети ва объекти, вазифалари, манбалар ва уларнинг турлари, тарихшунослик соҳасидаги тадқиқотларнинг турлари, манбашунослик ва тарихшуносликнинг назарий муаммолари, ўрта …
2 / 160
ига қамраб олади. ўқув фанининг мақсад ва вазифалари фанни ўқитишдан мақсад – талабаларда манбашунослик ва тарихшуносликнинг вазифаси, предмети ва объекти, тадқиқот ва манбаларнинг турларини ва тадқиқотлар натижаларини жамлаш, манбашуносликнинг назарий масалаларини, манбаларни ички ва ташқи таҳлил қилишни ҳамда, манбаларни ҳар томонлама илмий-қиёсий таҳлил қилишга оид билим, кўникма ва малакаларни шакллантиришдир. фаннинг вазифаси – талабаларга манбалар ва тарихий тадқиқотларнинг манбашуносликдаги ва тарихшуносликдаги ўрни, тарих билимини тарғиб қилишнинг шакллари, ўрта осиё халқларининг тарихи билан боғлиқ манбалар ҳақида умумий маълумот олиши, таълим жараёнида манбалар ва илмий тадқиқотлардан кичик илмий ишларида фойдаланишни ўргатишдан иборат. фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қўйиладиган талаблар “манбашунослик ва тарихшунослик” ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалалар доирасида бакалавр: – манбаларни туркумлашдаги асосий тамойиллар, манбашунослик ва тарихшуносликнинг ривожланиш босқичлари, тарихшуносликда тадқиқотларнинг таҳлил қилиш усуллари, муаммовий тарихшунослик масалалалари, тадқиқотларнинг методология масалалари, оғзаки тарих, муаммовий тарихшунослик, ўрта осиёнинг тарихига оид манбалар ва тадқиқотлар, мустақиллик йилларида ўзбекистонда тарих фанидаги тадқиқотларга ҳақида …
3 / 160
аш, тиклаш, таҳлил қилишга оид малакаларга эга бўлиши керак. фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги манбашунослик ва тарихшунослик фани умумкасбий фан ҳисобланади. дастурни амалга ошириш ўқув режасида режалаштирилган ўзбекистон тарихи, архившунослик, араб, форс тиллари, эски ўзбек ёзуви фанларидан етарли билим ва кўникмаларга эга бўлиши керак. фаннинг илм-фан ва ишлаб чиқаришдаги ўрни ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 1998 йил 27 июлда “ўзбекистон республикаси фанлар академияси тарих институти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорида ўзбек халқи ва унинг давлатчилигини тарихини холисона ўрганишнинг илмий асосларини шакллантириш, тадқиқотларни замонавий талаблар даражасига кўтариш, давлатчилиги ҳаққоний тарихини тарихий манбалар, асарлар, тадқиқотлар асосида ўрганиш вазифаси белгиланган. уларни тадқиқ қилиш, ўрганиш орқали кўплаб маълумотларни қўлга киритишимиз мумкин. фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар талабаларнинг манбашунослик ва тарихшунослик фанларини ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор усуллари фойдаланиш, янги информацион-педагогик технологияларни тадбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, …
4 / 160
моддий (ашёвий) манбалар, этнографик манбалар, лингвистик манбалар, оғзаки манбалар (фольклор). ёзма манбалар. ёзма манбаларнинг асосий хиллари. адабий манбалар (йилномалар, хроникалар эпик ёдгорликлар. актларга оид ҳужжатлар (ёрлиқлар, актлар, хатлар, юридик-қозихона ҳужжатлари). архив манбалари. норматив ва ижроия ҳужжатлари; статистик материаллар тарихий манба сифатида. жамоат ташкилотлари ҳужжатлари тарихий манба сифатида. дипломатик ҳужжатлар, мемуарлар, даврий матбуот. манбаларни ўрганиш: аниқлаш, тиклаш, таҳлил қилиш манбашунослик соҳасидаги тадқиқот. манбаларни аниқлаш ва унинг илмий аҳамияти. манбаларни мавзулар тартибида саралаш ва унинг асосий шартлари. манбаларни таҳлил қилиш услублари. манбаларни ташқи ва ички белгиларига қараб таҳлил қилиш. манбаларни умумий тавсифлаш ва алоҳида бир манбани тадқиқ этиш. матнни аниқлаш. асл манба. манба ёзилган давр ва жой, унда тарихийликнинг инъикоси. манбанинг яратилиш тарихи шарт-шароит ва ундаги тарихий ҳаққонийлик мезони (ҳужжатларда тарихийлик деярли реал акс этган бўлади). асл манбадан кўчирилган нусхалар. нусхаларнинг асл манбага яқинлигини аниқлаш муаммолари. ўрта осиё тарихига оид қадимги ва илк ўрта аср ёзма манбалари (араб ёзувигача) қадимги эпиграфик манбалар …
5 / 160
топилган битиклар (тўнюҳуқ битиги, култегин битиги, билга хоқон битиги, онгин битиги). суғд ҳужжатлари ўрта асрлар ўрта осиё тарихига оид муҳим манба. муғ қалъасидан топилган ҳужжатлар, афросиёбдан топилган суғд ҳужжатлари, шарқий туркистондан топилган суғд ҳужжатлари ва бошқалар. араб ёзувидаги (араб, форс туркий тиллардаги манбалар) араб ёзувидаги дастлабки манбалар тарихидан. араб тилидаги ёзма манбалар: қуръони карим ва унинг тафсирлари; ҳадислар ва уларнинг шарҳлари; муҳаммад пайғамбар ва халифалар ҳаётига оид асарлар. фиқҳга оид манбалар. араб тилида ёзилган турли фан соҳаларига оид манбалар (филология, луғатлар, философия, медицина, география). араб тилидаги тарихий асарлар (ал-мадоиний, табарий, ал-балазурий, ал-яъқубий, беруний асарлари). фанлар таснифига оид асарлар (ибн ан-надим, абу абдуллоҳ ал-хоразмий). ix-xiii асрлар давомида араб тилидаги манбаларнинг кўпайиши. форсий тилда араб ёзувида ёзилган дастлабки манбалар. араб ёзувига ўтиш босқичлари. форсий матнлардаги хат турлари. хаттотлик касб сифатида. форсий ёзма мероснинг кўпайиб бориши. энг қадимги форсий қўлёзмалар (исломга оид манбалар; турли фан соҳаларига оид асарлар). бизгача етиб келган форсий ёзма …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 160 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "манбашунослик"

ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 5120300 тарих (мамлакатлар ва минтақалар бўйича) йўналиши учун манбашунослик ватарихшунослик тарих факулътети термиз давлат университети ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети тарих факультети жаҳон тарихи кафедраси “манбашунослик ва тарихшунослик” фанидан ўқув – услубий мажмуа 5120300 тарих (мамлакатлар ва минтақалар бўйича) йўналиши учун термиз-2018 мазкур ўқув-услубий мажмуа олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 22 январдаги 26-сонли буйруғи билан тасдиқланган ўқув режа ва дастур асосида тайёрланди. тузувчи: жаҳон тарихи кафедраси профессори, тарих фанлари доктори, турсунов сайпулла нарзуллаевич тақризчилар: жаҳон тарихи кафедраси мудири, доцент қобулов эшболта терду...

Этот файл содержит 160 стр. в формате DOC (1,3 МБ). Чтобы скачать "манбашунослик", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: манбашунослик DOC 160 стр. Бесплатная загрузка Telegram