урта осиё ахолисининг дафн маросимларида зардуштийлик гояларининг акс этиши

DOC 123,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1402657609_42974.doc www.arxiv.uz ўрта осиё аҳолисининг дафн маросимларида зардуштийлик ғояларининг акс этиши қадимги бақтрия ва марғиёна ҳудудида xx асрнинг 70-йилларидан бошлаб олиб борилган археологик тадқиқотлар натижасида, зардуштийлик диний ғояларини асосидаги маросимларни ифодаловчи археологик материаллар топилди. бу ҳудудларда ўрганилган қабрларнинг материаллари ва дафн маросими билан боғлиқ одатлар зардуштийлик динининг илк босқичларига хосдир. бугунги кунга қадар зардуштий жамоаларнинг дафн маросимлари билан боғлиқ одатларининг пайдо бўлишини ҳинд-эрон халқлари диний дунёқараши билан боғлаб келинарди. ҳақиқатан ҳам, милоддан аввалги ii минг йилликнинг иккинчи ярми давомида орийларнинг буюк кўчишида иштирок этган халқлар миграцияси иккита йирик этносфера ва маданий бирликнинг вужудга келишига олиб келди. биринчи этносферада “ригведа” ғоялари илдиз отган бўлса, иккинчисида «авесто» ғоялари илдиз ота бошлади. зардуштийлик ғоялари дастлаб, чорвадорлар орасида илдиз отган бўлса, милоддан аввалги ii минг йилликда ўтроқ деҳқонлар жамоасига кириб боради ва диний кўринишни ола бошлаб, ўтроқ деҳқончилик маданияти жамоаларида ўзининг энг юксак чўққисига кўтарилди. бу борада сополли, гонур, дашли, тўғолоқ ёдгорликларида очиб ўрганилган …
2
г жасади атрофида ёвуз кучлар тўплана бошлайди. унга диний нуқтаи назардан эҳтиёт чораларини билувчи профессионал коҳинлар, яъни ўлик билан шуғулланувчи ристокашалар ёки насассалар яқинлаша олганлар. дафн маросими ўша куннинг ўзида ўтказилган, яъни жасадни одамлар турар-жойларидан узоқ тоғу тошларга чиқариб ташлаб, қарға-қузғунларга этини едирганлар. илк ўрта асрларда жасадлар баланд тепалик ва минораларга олиб чиқиб қўйилган. милоддан аввалги i минг йиллик даврида, археологик материалларнинг гувоҳлик беришича, тоғ ён бағирларига, аҳоли турар-жойларидан узоқда қурилган даҳма устига олиб бориб ташланган. жасадни йиртқич қушлар, ўргатилган итлар еб бўлгандан сўнг, суяклрини йиғиб, остадонларга солиб, ерга кўмганлар2.зардуштийлар тасаввурларига кўра, марҳумнинг руҳи уч кун қабрда ётгач, тўртинчи куни маъбуда митранинг ҳузурига, чинвот кўпригидан ўтиш учун осмонга кўтарилади3. «авесто»нинг видевдат қисмида келтирилишича, бу дунёда энг ғамгин жой, ўлган одамларни итлар қаерда ер юзига чиқариб ташлаган бўлса, ўша жой деб ахурамазда жавоб беради4. итлар ҳам алоҳида дафн маросимида қатнашган, яъни итларнинг жасадларни тозалашдан бошқа яна шундай хизматлари борки, бунга кўра, …
3
-91.45таъкидланган зардуштийлик диний ғояларини ифодалаб, бу одатлар бронза давридан бошлаб шаклланиб борганлигини кўрсатади.сополлитепа ва дашли аҳолисининг дафн маросимида хумларга солиб кўмиш кенг кўламда амалга оширилмаган. агар зардуштийлик динининг муқаддас унсурлари олов, сув, ер, ҳаво бўлишини ҳисобга оладиган бўлсак, бронза давридан бошлаб биринчи бор хумларда одам скелетининг учратилиши дафн маросимида ерни улуғлаш сифатлари пайдо бўла бошлаганлигини исботлайди. чунки таниқли авестошунос олима м. бойснинг таъкидлашича, танадан жон чиқиши билан ёвуз кучлар танани эгаллайди. ёвуз кучлар эгаллаган жасадни ерга кўмиш мумкин бўлмаган5. шунинг учун зардуштийликда мурдани тупроққа кўмиш қатъиян ман этилади. зардуштийликда майитларнинг суякларини этдан тозалаб, махсус остадонларга солиб хилхоналарда сақлаш одати пайдо бўлади.зардуштийлик динининг кўмиш билан боғлиқ анъаналарида оссуарийларнинг пайдо бўлиш илдизлари бронза даврига бориб тақалади, десак хато бўлмайди. чунки сополлитепа ва дашлидаги марҳумларнинг дафн маросимида ишлатилган хум ва хумчалардан остадон сифатида фойдаланилганлиги шундан далолат беради. бу далиллар эса аҳоли наздида ерни улуғлаш диний мазмун касб эта бошлаганлиги ва бу жараёнлар ўтроқ …
4
точная литература, 1962. – с. 102-134.7 скалон. изображения животных на керамике сарматского периода // труды отдела истории первобытной культуры государственного эрмитажа. – л., 1941. т.1. – с. 174-176.46бронза даврида марҳумларни хум ва хумчаларга солиб кўмиш сополли ва дашли аҳолисининг барчасига қўлланилмаган. чунки у даврда марҳумни дафн этиш билан боғлиқ удумлар дастлаб оташпараст руҳонийларга ва уларнинг фарзандларига тегишли бўлган кўринади. сополли маданиятининг кўзали босқичидан бошлаб баъзида учраб турган айрим мозорлар (этидан тозаланган суякларни кўмиш) ҳам оташпараст руҳонийларга тегишли бўлган бўлиши мумкин.жасадларни хумларга солиб дафн қилиш одати хапузтепа, олтинтепада ҳам учрайди8. аммо бу одатлар хопузтепа ва олтинтепа чун ҳам оммавий эмас эди. фикримизча, хум ва хумчаларга солиб кўмилган жасадлар ижтимоий келиб чиқиши билан диний ҳокимиятга алоқадор шахслар бўлганлиги эҳтимолдан холи эмас. дарҳақиқат заратуштра таълимотини дастлаб ҳамма ҳам қабул қилмади, аммо бу таълимотга мойил ва мойил эмаслар бир жамоада яшайди. эҳтимол, шу ҳолат сополлитепа ва дашли мозорларида ўз аксини топгандир. қадимги бақтрия ва …
5
ермопил 8 сарианиди в.и. древние земледельцы афганистана. – м.: наука, 1977. – с. 57.9 аскаров а. сапаллитепа. – т.: фан, 1973. – с. 42-70.10 ягодин в.н. новые материалы по истории религии хорезма. // сэ. – 1963. – 4. – с. 96.11 снесарев г.п. реликты домусульманских верований и обрядов у узбеков хорезма. – м.: наука, 1969. – с. 10.12 гордлевский в.а. зороастрийское костехранилище в кишлаке фринкет под г. самаркандом // вди. – 1939. – № 2. – с. 147.13 снесарев г.п. реликты домусульманских верований и обрядов у узбеков хорезма. – м.: наука, 1969. – с. 112.47учун бўлган жангларда ҳалок бўлган 20 минг аскарни дафн қилишни буюради. жасадлар ичида зардуштийлик динига эътиқод қилувчи эронликлар, бақтрияликлар, марғиёналиклар ва бошқа халқлар борлигини инобатга олиб, қабр ковлаттиради ва қабр тагига ер ифлосланмаслиги учун дарахт баргларидан тўшаб жасадлар жойланади14. бундан кўриниб турибдики, зардуштийлик динининг классик даражага кўтарилган аҳмонийлар давлатида, баъзи ҳолларда қўлланган кўмиш билан боғлиқ одатлари …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "урта осиё ахолисининг дафн маросимларида зардуштийлик гояларининг акс этиши"

1402657609_42974.doc www.arxiv.uz ўрта осиё аҳолисининг дафн маросимларида зардуштийлик ғояларининг акс этиши қадимги бақтрия ва марғиёна ҳудудида xx асрнинг 70-йилларидан бошлаб олиб борилган археологик тадқиқотлар натижасида, зардуштийлик диний ғояларини асосидаги маросимларни ифодаловчи археологик материаллар топилди. бу ҳудудларда ўрганилган қабрларнинг материаллари ва дафн маросими билан боғлиқ одатлар зардуштийлик динининг илк босқичларига хосдир. бугунги кунга қадар зардуштий жамоаларнинг дафн маросимлари билан боғлиқ одатларининг пайдо бўлишини ҳинд-эрон халқлари диний дунёқараши билан боғлаб келинарди. ҳақиқатан ҳам, милоддан аввалги ii минг йилликнинг иккинчи ярми давомида орийларнинг буюк кўчишида иштирок этган халқлар миграцияси иккита йирик этносфера ва маданий бирликнинг вужу...

Формат DOC, 123,0 КБ. Чтобы скачать "урта осиё ахолисининг дафн маросимларида зардуштийлик гояларининг акс этиши", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: урта осиё ахолисининг дафн маро… DOC Бесплатная загрузка Telegram