ижоднинг назарий муаммоларини

PPT 22 pages 196.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 22
слайд 1 iv боб. ижоднинг назарий муаммоларини ишлаб чиқишда шарқ мутафаккирлари қўшган ҳиссалар ўрта осиёда фалсафий-диний дунёқарашнинг шаклланиши. қадимги халқлар ижодий фаолияти оғзаки ва ёзма манбаларнинг ифодаси сифатида ўрта осиёдаги қадимги фалсафий қарашларни билиш, ўрганишда ёзув ва тарихий ёдгорликларнинг катта аҳамияти бор. қадимий ёзувлардаги мазмун ҳам ўз даври фалсафий жараёнларини намоён қилганки, уларда ҳам яхшилик ва ёмонлик, бойлик ва камбағаллик ўртасида курашлар тасвирланган. қадимий ёзма ёдгорликларга «авесто», «бундахшин», «денхард» ва «ўрхун-енисей» ёзувлари киради. енисей бўйларидаги қадимги ёзувларни аниқлаш xviii асрнинг бошларида рус олимлари томонидан бошланган. араб босқинчилари ислом динини халққа сингдириш учун катта куч билан ҳаракат қилганлар. ўша даврнинг ватанпарварлари (рафи ибн лейл, ҳамза ас хориж, абу муслим, муқанна ва бошқалар) арабларга қарши чиқиб жиддий зарба берганлар. шундай бўлишига қарамай, араб маданияти маҳаллий жойларда ўз ўрнини топа бошлаган. талайгина босқинчилик урушларидан сўнг ix асрнинг охирига келиб ўрта осиё мустақилликка эришди. сомонийлардан сўнг хоразмшоҳлар, ғазнавийлар, салжуқийлар, қорахонийлар давлатлари пайдо бўлди. бухоро, …
2 / 22
сими шундай таърифланган: ўлган кишининг бойликлари, жангда минган оти билан бирга олиб куйдирилади. хоки дафн этилиб, марҳум қанча душманни ўлдирган бўлса, шунча тош унинг қабрига қўйилади, унинг сурати ишланади ва қилган ишлари ўйиб ёзилади. натижада мовароуннаҳр ҳудудида маданий-маънавий, ижтимоий-сиёсий, ахлоқий, диний-фалсафий таълимотлар-нинг ривожланиши учун кенг йўл очилди. халқ орасидан ақл-идроки, тафаккури билан дунёни лол қолдирадиган қомусий олимлар етишиб чиқди. натижада математика, астрономия, химия, минерология, тиббиёт, санъатшунослик, наққошлик каби соҳалар тез ривожланди. тарихчилар, файласуфлар, ғазал мулкининг султонлари, «муаллими соний», «шайхур раис»лар етишиб чиқдики, бу аждодларимиздан қанча фахрлансак камлик қилади. ана шу аждодларимиз шарқ уйғониш даврини бошлаб беришган. улар яратган илмий-фалсафий ижод ва таълимотлар умумбашарий аҳамиятга эга бўлган таълимотга айланди. ўзларининг ижодларида ватан равнақи, илм-фан, маданият, эркинлик, фаровонлик ғояларини акс эттирдилар. зардуштийлик дини эрамизгача vii-vi асрларда шаклланган. унга зардушт исмли аллома асос солган. баъзи бир муаллифлар эса зардуштни хоразмда, баъзилари эса озарбайжонда туғилган, деб фикр юритишади. зардушт қаерда туғилишидан қатъи назар, унинг …
3 / 22
итоб ёзилишидан олдинги кўп минг йиллик тажриба ва ҳаёт, турмуш тарзларини умумлаштириш сифатида юзага келган. "авесто"да афсонавий фикрлар билан бирга инсонларнинг ҳаётий тажрибалари ҳам ўз аксини топган. бу муқаддас китоб қадим асрларнинг тарихи ва ривожланишини, иқтисодий-ижтимоий ҳолатини, фалсафаси, тили, ёзуви, халқ оғзаки ижодининг манбаси сифатида ҳам қадрлидир. айниқса, ундаги фалсафий жиҳатлар кишини ҳайратга солади. китобнинг асосий мазмуни инсонларнинг худога мурожаат этиб,илтижо қилишларига бағишланган. худодан тинчлик, чорва моллари, яйловлар, суғориш майдонларини тилаганлар. китобда ахурамазда худолик қиёфасидан чиқиб, адолатли шоҳ қиёфасига ўтиши тасвирланган. у адабий ёдгорлик сифатида инсонларнинг маънавий қиёфасини жуда жиддий тасвирлаган. китобнинг диққатга сазовор яна бир томони борки, унда жисмоний ва маънавий жараёнлар уч даврга бўлиниб берилган. биринчи давр: бу энг қадимги давр ҳаётини ифодалайди. унда яхшилик тантана қилган. фан тараққиётида ix-xii асрда яшаб ижод этган мутафаккирларнинг ижоди муҳим ўрин тутади. уларнинг баъзилари ҳақида фикр юритамиз. муҳаммад ибн мусо ал-хоразмий (787- 847) илм-фан ривожига улкан ҳисса қўшган. астрономия, математика соҳаларига …
4 / 22
бу наср муҳаммад (870-950) сирдарё бўйидаги форобда кейин дамашқда билим олди. у йирик тилшунос, мантиқшунос, математик, химик, медик, психолог, этник, мусиқашунос эди. грек маданиятини яхши билган. табиатшунослик ва ижтимоий фанларда ижод қилиб илғор фикрларни илгари сурган. форобий арастудан кейинги, иккинчи устоз бўлиб танилди. у арасту асарларини тўғри таржима қилган йирик файласуф. ўрта осиё мутафаккирларидан яна бири абу райҳон беруний (973-1048)дир. у катта қомусий олим ҳисобланади. ўзининг табиий билимлар соҳасидаги ютуқлари билан фан тарихида чуқур из қолдирган. олим йил ҳисобини, календарни ишлаб чиққан. унинг “ҳиндистон” асари эса фалсафа, география, астрономия, минералогияга оид. мутафаккирнинг фикрича, материя бор нарсаларни ўзгартиради, шаклни яратади. материя тафаккурнинг ҳам асоси ҳисобланади. кишининг билиш имкониятига ишонади, диний хурофотга эҳтиёткорлик билан ёндашади. материя барча нарсанинг асоси, унингча, ҳамма нарса ўзгаради, ўсади, вужудга келади, ҳалок бўлади. бу табиий жараён. материя яратувчи хусусиятга эга, дейди. ўша даврнинг буюк мутафаккири, абу али ибн сино (980-1037) бухоро ёнидаги афшона қишлоғида, сомоний нуҳ ибн …
5 / 22
чилик шакли бўлган «муслимун» сўзининг бошида халқлар орасида турлича: форсларда – мусулмон, ўзбекларда - мусулмон, қирғиз-қозоқларда - мусулмон, украина-россияда - босурман, деб аталади. муҳаммад исмини магомед, деб айтадилар. ислом динининг келиб чиқиши масаласини турлича талқин қиладилар. худо томонидан юборилган охириги таълимот, дейдилар. бу биринчи нуқтаи назар, иккинчи нуқтаи назар: vi аср охири – vii аср бошларида арабистон ярим оролида юз берган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар билан боғлиқ. бу даврда қабилалар тугатила бошлаган. синфий жамият юзага келган. ислом. диний ақидаларни ҳаётий муаммоларга ижодий татбиқ этиш масалалари якка худоликка ишониш ислом динигача ҳам мавжуд эди. уни дастлаб ҳанифлар (ҳақиқат изловчилар, эътиқод қилувчи) тарғиб қилган. муҳаммад пайғамбар 570 йилда туғилган. у маккадаги қурайиш қабиласига мансуб бўлган ҳошимийлар хонадонидандир. у 609-610 йилда маккада якка худога эътиқод қилиш борасида тарғибот бошлаган. қурайишларга уммавийлар қабиласи қаршилик кўрсатган. зиддиятлар келиб чиққан. маккада аҳвол кескинлашган. шундан сўнг муҳаммад мадинадаги авс ва хазраж қабилалари вакиллари билан музокара олиб бориб, улар ёрдамида …

Want to read more?

Download all 22 pages for free via Telegram.

Download full file

About "ижоднинг назарий муаммоларини"

слайд 1 iv боб. ижоднинг назарий муаммоларини ишлаб чиқишда шарқ мутафаккирлари қўшган ҳиссалар ўрта осиёда фалсафий-диний дунёқарашнинг шаклланиши. қадимги халқлар ижодий фаолияти оғзаки ва ёзма манбаларнинг ифодаси сифатида ўрта осиёдаги қадимги фалсафий қарашларни билиш, ўрганишда ёзув ва тарихий ёдгорликларнинг катта аҳамияти бор. қадимий ёзувлардаги мазмун ҳам ўз даври фалсафий жараёнларини намоён қилганки, уларда ҳам яхшилик ва ёмонлик, бойлик ва камбағаллик ўртасида курашлар тасвирланган. қадимий ёзма ёдгорликларга «авесто», «бундахшин», «денхард» ва «ўрхун-енисей» ёзувлари киради. енисей бўйларидаги қадимги ёзувларни аниқлаш xviii асрнинг бошларида рус олимлари томонидан бошланган. араб босқинчилари ислом динини халққа сингдириш учун катта куч билан ҳаракат қилганлар. ўша даврнинг ...

This file contains 22 pages in PPT format (196.5 KB). To download "ижоднинг назарий муаммоларини", click the Telegram button on the left.

Tags: ижоднинг назарий муаммоларини PPT 22 pages Free download Telegram