амир tемур ва темурийлар давридаги сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар

DOC 76.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1351834195_25997.doc амир темур ва темурийлар давридаги сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар www.arxiv.uz амир tемур ва темурийлар давридаги сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар режа: 1. темур "тузуклари"да сиёсий ва ҳуқуқий ғоялар. 2. заҳириддин муҳаммад бобурнинг сиёсий ва ҳуқуқий қарашлари 3. навоийнинг сиёсий ва ҳуқуқий қарашлари амир темур ва темурийлар даври ўзбек давлатчилиги тарихида алоҳида ўринга эгадир. амир темур номи билан ўзбекистонда давлат ва ҳуқуқ ўзининг энг ривожланган босқичига кўтарилган эди. бу империянинг чегаралари шарқда хитой даворигача ғарбда ўрта ер денгизигача, жанубда ҳиндистон ва шимолда москов князлиги худудлари билан чегараланган эди. марказлашган ўз даврида дунёдаги энг кучли давлатга айланган эди. амир темур даврида давлат ва қонунчиликни юксалиши ўз навбатида сиёсий ва ҳуқуқий дунёқарашни ҳам юксакликка кўтарди. самарқандда ўзига хос ҳуқуқшунослар, сиёсатшунослар мактаби ривожланди. бунга мисол тариқасида амир темурнинг «тузуклари» «бобурнома» амир темур ва темурийлар даври алишер навоийнинг асарлари шарофиддин ал-яздийнинг «зафарнома»си каби асарларни келтирсак бўлади. бу асарларда инсон, адолат, қонунчилик, давлатчилик, сиёсат, маданият равнақи …
2
ала чироғ нури билан ҳаммавақт ўз ҳаёт йўлимни ёритдим. амир темур давлат асосини ўн икки тоифа ташкил этишини, улардан ҳар бирининг ўз ўрни ва хизмати мавжудлигини кўрсатади. булар: 1) сайидлар (пайғамбар авлодлари), уламо, машойиҳ фозил кишилар; 2) донишманд ва ишбилармон, тадбиркор кишилар; 3) художўй ва тарки дунё қилган кишилар; 4) нуёнлар, амирлар, мингбошилар, яъни ҳарбий кишилар; 5) сипоҳи ва раият (солиқ тўловчи авом халқ); 6) махсус ишончли кишилар; 7) вазирлар, саркотиблар; 8) ҳокимлар (файласуф, донишманд кишилар), табиблар, мунажжимлар, мухандислар; а) тафсир ва ҳадис олимлари; 9) суфийлар мошойихлар, худони таниган филосифлар; 10) касб-ҳунар эгалари; 11) савдогар ва сайёҳлар; амир темур давлатни бошқаришда сиёсий ва ҳуқуқий фаолиятини бошқариб боришда қуйидаги 2та тамойилга эътибор берган. биринчидан, дин ва шариатга катта эътибор берган. иккинчидан, давлатни бошқаришда юқорида айтганимиз икки хил раятнинг ҳар қайсисига ўзига хос муносабат ўрнатган. учинчидан, маслаҳат, кенгаш, тадбиркорлик, хушёрлик, эҳтиёткорлик. тўртинчидан, давлат ишларини маълум қатъий қонун-қоидаларга риоя қилиббошқариш. бешинчидан, амирлар ва …
3
ва зўравонлик ўтказаётган диктаторлардан тозалади ва у ерларда қонуний тартиб ўрнатди. олтинчидан, самарқанд (пойтахтининг) дунё марказига айлантирди. бу ерга узоқ испания, франция, англия, хитой каби мамлакатлардан кўплаб элчилар, саёхлар, савдогарлар, олимлар келиб кетадиган пойтахтга айлантирди. амир темур ўрта асрларда туркистонда шундай шарт-шароит яратдики, унда улуғбек абсирваторияси, алишер навоий, бобур ва бошқалар ўз асарлари, одил сиёсатлари билан дунё жамоатчилигининг диққат эътиборини тортишга муваффақ бўлди. бу буюк ишларнинг амалга оширилишининг бошида, сўзсиз, амир темур турар эди. у давлат ва жамият қурилишида, уни бошқаришда адолат ва қонунийликка асосланди. ўз замонида халқлар орасида кенг тарқалган ислом сиёсий идеологияси ва унинг қонунлар тизими-шариатни амалда қўллади ҳамда унга қўшимча тарзда ўз «тузукларини» яратди. унинг сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлари, ўгитлари, кўрсатмалари темурийлар даврида дастури амал бўлиб хизмат қилди. бугун ўзбекистонда амир темур ва темурийларга бўлган эътиборнинг сабаби ҳам ана шундадир. 2. заҳириддин муҳаммад бобурнинг сиёсий ва ҳуқуқий қарашлари тарих саҳифаларидан муносиб ўрин эгаллаган буюк ватандошларимиз-дан бири – …
4
ди. иккинчи маротаба 1499-1500 йилларда самарқандга юриш қилади, аммо шайбонийхондан енгилиб, тошкентга чекинади. унинг сўнгги марта 1504 йилда самарқандни эрон шоҳи исмоил сафавий ёрдамида босиб олиши муваффақиятсиз чиқади. шундан кейин, бобур юзага келган зиддиятли сиёсий шарт-шароит туфайли ватанини ташлаб кетишга мажбур бўлади ва афғонистон томон йўл олади. бобур 1504 йилда қобулни эгаллаб, у ерда қарор топади, афғонистонда ўз ҳокимиятини мустаҳкамлайди ва ижод билан шуғулланади. у ўзга юртда доимо ватанини қўмсаб яшайди. бобурнинг ватанга қайтиш орзуси амалга ошавермагач, ҳиндистонни эгаллашга қарор қилади ва 1519-1525 йилларда ҳиндистонга бир неча бор юриш қилади. ниҳоят, 1526 йилнинг апрель ойида панипат жангида султон иброхим лўдийни енгиб, дехли ҳамда агра шаҳарларини эгаллайди ва ҳиндистонда бобурийлар сулоласига асос солади. шундай қилиб, бобур ҳаётининг сўнгги йилларини ҳиндистонда ўтказади ва 1530 йил 26 декабрда вафот этади. бобур мирзо таниқли саркарда ва давлат арбоби бўлиши билан бирга, буюк ёзувчи ва шоир ҳам эди. у қисқа умр кўрган бўлишига қарамасдан, жаҳонга …
5
ги қарашларида давлатларни икки турга бўлиб кўрсатади: 1. адолатли, марказлашган давлат. 2. адолатсиз, тарқоқ давлат. бобур доимо адолатли, марказлашган давлат тарафдори бўлган ва давлатни одил, адолатпарвар подшо ёки шоҳ бошқариши керак деб хисоблаган. унинг фикрича, давлат бошлиғи ҳамиша оддий, меҳнаткаш халқ ҳақида ўйлаши ва ғамхўрлик қилиши зарур: "давлатқа етиб меҳнат элин унутма, бу беш кун учун ўзингни асру тутма". бобур давлат бошқарувида диний эътиқод ва виждон эркинлиги масалаларига ҳам катта эътибор берган ҳамда ўғиллари ҳумоюн мирзо ва комрон мирзоларга ҳам ушбу масалалар юзасидан оқилона маслаҳатлар берган. жумладан, ўғли насириддин муҳаммад ҳумоюнга аталган васиятида шундай деб ёзган: "....эй фарзанд! ҳиндистон мамлакати турли мазҳаблардан иборат. субҳонолло таолло ҳаққи сенга буюрилдики, ҳар бир мазҳабга пок қалб билан қарагин, ҳар бир мазҳаб ва тариқатга адолатли бўл. хусусан, сигирни қурбон қилишдан сақлангинки, бу ҳиндистон халқининг қалб ардоғи ва бу вилоят аҳли подшоҳга яхши назар билан боғланади. подшоҳ фармонига бўйсунган халқни хароб қилмагин. адолатни ихтиёр қилгин. …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "амир tемур ва темурийлар давридаги сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар"

1351834195_25997.doc амир темур ва темурийлар давридаги сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар www.arxiv.uz амир tемур ва темурийлар давридаги сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар режа: 1. темур "тузуклари"да сиёсий ва ҳуқуқий ғоялар. 2. заҳириддин муҳаммад бобурнинг сиёсий ва ҳуқуқий қарашлари 3. навоийнинг сиёсий ва ҳуқуқий қарашлари амир темур ва темурийлар даври ўзбек давлатчилиги тарихида алоҳида ўринга эгадир. амир темур номи билан ўзбекистонда давлат ва ҳуқуқ ўзининг энг ривожланган босқичига кўтарилган эди. бу империянинг чегаралари шарқда хитой даворигача ғарбда ўрта ер денгизигача, жанубда ҳиндистон ва шимолда москов князлиги худудлари билан чегараланган эди. марказлашган ўз даврида дунёдаги энг кучли давлатга айланган эди. амир темур даврида давлат ва қонунчиликни юксалиши ўз навбатида сиёсий в...

DOC format, 76.5 KB. To download "амир tемур ва темурийлар давридаги сиёсий ва ҳуқуқий таълимотлар", click the Telegram button on the left.