урта осиёда яратилган туркий кулёзмалар

DOC 69.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1402925922_43152.doc ўрта осиёда яратилган туркий қўлёзмалар www.arxiv.uz ўрта осиёда яратилган туркий қўлёзмалар режа: 1. туркий қўлёзмалар тушунчаси ҳақида. 2. туркий тилда битилган илк қўлёзмалар. 3. темурийлар даври ва шайбонийхон даври қўлёзмалари. 4. xvii-xix аср қўлёзмалари. 5. хулоса. туркий қўлёзмалар жуда катта географик ҳудудда яратилган ва кўчирилган. булар: ўрта осиё, ғарбий сибирь, улар, волга бўйи, шимолий кавказ, кавказ орти ўлкалари, қрим, туркия, эрон, афғонистон, покистон, ҳиндистон, кашмир, миср, ироқ, сурия, болгария, руминия, югаславия ўлкаларидир. ва бу қўлёзмалар жуда кўп туркий тилларда, татар, қримтатар, башқирд, қозоқ, ва бошқа тилларда яратилган. ўрта осиё қўлёзмалари ҳақида гапирар эканмиз, яна шуни унунтмаслигимиз керакки, ўрта осиёнинг чегараси доимо ўзгариб турган. темурийлар даврида хирот ҳам шу районга тегишли бўлса, бобурийлар даврига келиб, ҳиндистоннинг шимолий қисми ҳам регионга қарашли бўлган. араб графикасида битилган туркий, қўлёзмаларнинг энг қадимийси xi асрга мансуб бўлиб, у юсуф хос хожибнинг «қутадғу билиг» асаридир. у 1069-1070 (462 хижрий) да ёзилган. унинг бизгача етиб келган …
2
туркийча луғат ва туркий тилнинг граматикасига бағишланган. бу асар бир неча марта кўчириб ёзилган. унинг энг қадимгиси 1492 йилда 989 хижрий. бухорода кўчирилган. шунингдек у самарқанд ва тошкентда ҳам кўчириб ёзилган. xii аср охири, xiii аср бошларида яшаган мутасаввуф шоир сулаймон боқирғоний ёки ҳаким ота хоразмнинг бақирғон деган жойида яшаган. у биринчи диний мазмундаги қасидалар ёзган. «боқирғон китоби», «марям китоби», «охир замон китоби» шулар жумласидандир. булар қўлёзма шаклида кенг тарқалган ва оммабоп китоблардан ҳисобланган. xii-xiii асрларда қаршида қуръонга туркий тилда тафсир ёзилган. у шартли равишда «қуръоннинг ўрта осиё тафсири» деб аталади (асли номи ва муаллифи ноъмалум). 1212-1213 йиллар-609 хижрий) али исмли шахс хоразмда «қиссайи юсуф» асарини ёзган ва қўлёзма шаклида ўқилган. 1220 йилда хоразм муғиллар томонидан босиб олинган. бу даврда хоразмнингработи ўғуз деган жойида насриддин бурхониддин (у қози бўлган) «қиссасул анбиё» асарини ёзган. у ўша даврда работи ўғузнинг ҳокими бўлган насриддин тоқ буғага тортиқ қилиш учун 1310-1311 (710 хижрий) йилларда …
3
бу даврда жуда кўп форсий забон шеърий асарлар туркий тилда қайта ишланиб, туркий адабиёт бойитилган. бундай бадиий адабиёт намуналаридан ташқари навоий 1481-1482 (886 хижрий) йилда «вақфия» асарини ёзган ва бунда ўзига қарашли бўлган ер-мулкни хиротдаги ихлосийя масжидига вақф қилиб бериш масаласи кўтарилган. 1488-1489 (894 хижрий) йилларда хуросонда яшаб хукмронлик қилган подшоҳларнинг тарихига бағишланган «тарихи мулки ажам» насрий асарини ёзган. бу асарнинг барчаси қўлёзма шаклида вужудга келган. тарихдан маълумки, xvi асрда ўрта осиёни шайбонийлар сулоласи бошқарган. уларнинг пойтахти ҳам самарқанд шаҳри эди. бу сулоланинг асосчиси бўлган шайбонийхоннинг ўзи ҳам шоир бўлган (1506-1510) ва ўша даврдаги олим ва шоирларга ҳомийлик қилган. унинг саройида «шайбонийнома» асарининг муаллифи муҳаммад солиҳ (1534-941 хижрий) йилда фавот этган. шунингдек, «таворихи гузида нусратнома» номли тарихий асар муаллифи (исми ноъмалум) ҳам саройда яшаган. бу асар 1502-1503 (908 хижрий) йилда ёзилган. бу даврда биноий исимли шоир яшаган. у форсийзабон шеърлар ёзган ва «ажойиб-ул маҳлуқот» номли асарини форсийдан туркийга таржима қилган. …
4
й (1828 йилда вафот этган) каби шоирлар яшаб ижод этишган. хивада эса, туркман қабила бошлиқларининг илтимосига кўра 1661 йилда «шажарайи тарокима» асарини ва «шажарайи турк» асарларини ёзган абулғози баҳодирхон, ҳасанқули ахсаний (xvii аср) яшаган. xviii аср охирида исми номаълум бир тарихшунос шайбонийнинг қилган юришларига бағишланган «шайбонийнома» асарини ёзган. xix асрда хивада подшаҳ саройида бир қатор тарихшунослар, шоирлар, таржимонлар яшашган. масалан, шоир мунис (1778-1829) ва унинг жияни огаҳий (1809-1874) дунё яратилгандан бери 1825 йилгача ҳукмронлик қилган хонларнинг тарихини ёритувчи «фирдавсул иқбол» асарини ёзишган. кейинчалик огаҳий хонларнинг топшириғи билан бир қатор салномалр яратган: 1825-1843 йилларга доир «риёзуд-давла» солномасини, 1843-1846 йилларга доир «зубдатул-таворих» солномасини , 1845-1855 йиллар воқеасига доир «жамиу воқиоти султоний» солномасини, 1855-1864 йилларга доир «гулшани давлат» солномасини, 1864-1873 йилларга доир «шоҳиул-иқбол» солномасини ёзган. эшмурод ал-алавий исмли мударрис 1804 йилдан 1864 йилгача давом эттирган иноқлар сулоласи ҳукмронлигига бағишланган «тарихи саййид муҳаммадхоний» (1861 йилда) ва «тарихчайи муҳаммад ёқубхўжа» тарихий асарини (1863-1864 йилларда) ёзган. …
5
мад назар ва огаҳий (xix аср) таржима қилишган. муҳаммад хакимнинг «мунтахабут-таворих» асари. уни xix асрнинг иккинчи ярмида исми номаълум шахс таржима қилган. тасаввуфга оид 1696-1697 йилларда муҳаммад содиқ янгихисорий томонидан ёзилган «жомиул-макомот» асари, уни абулбоқи ибн бахоуддин ибн махдуми аъзам таржима қилган. шунингдек, восифийнинг «бадойиул-вақойи» номли мемуар асари (xvi аср) диловар исмли шахс томонидан таржима қилинган. албалхийнинг географияга оид «мажмаул-ғаройиб» асари (1566-1567 йил). муҳаммад хусайин маҳдум томонидан таржима қилинган. бундан ташқари амир темурнинг биографиясига оид «тузуки темурий» асари ҳам форс тилидан 1835-1836 йилларда хотифқули исмли шахс томонидан туркий тилига таржима қилинган. ўрта осиёдаги кутубхоналар ҳақида: ўрта осиё ҳудудида жуда бой сарой ва шахсий кутубхоналар қадимдан мавжуд бўлган. xi-xiii асрларда самарқандда анчагина кутубхоналар шаклланган эди. xii асрда марвда сомонийлар сулоласининг кутубхонаси мавжуд бўлган. xiii асрдан бошлаб рашидиддин исмли шахснинг кутубхонасида (1247-1318) қўлёзма китобларни битадиган хаттот ва бошқа усталарнинг устахонаси ҳам мавжуд бўлган. бухорода xv аср бошларида муҳаммад форс томонидан асос солинган …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "урта осиёда яратилган туркий кулёзмалар"

1402925922_43152.doc ўрта осиёда яратилган туркий қўлёзмалар www.arxiv.uz ўрта осиёда яратилган туркий қўлёзмалар режа: 1. туркий қўлёзмалар тушунчаси ҳақида. 2. туркий тилда битилган илк қўлёзмалар. 3. темурийлар даври ва шайбонийхон даври қўлёзмалари. 4. xvii-xix аср қўлёзмалари. 5. хулоса. туркий қўлёзмалар жуда катта географик ҳудудда яратилган ва кўчирилган. булар: ўрта осиё, ғарбий сибирь, улар, волга бўйи, шимолий кавказ, кавказ орти ўлкалари, қрим, туркия, эрон, афғонистон, покистон, ҳиндистон, кашмир, миср, ироқ, сурия, болгария, руминия, югаславия ўлкаларидир. ва бу қўлёзмалар жуда кўп туркий тилларда, татар, қримтатар, башқирд, қозоқ, ва бошқа тилларда яратилган. ўрта осиё қўлёзмалари ҳақида гапирар эканмиз, яна шуни унунтмаслигимиз керакки, ўрта осиёнинг чегараси доимо ўзгариб ...

DOC format, 69.5 KB. To download "урта осиёда яратилган туркий кулёзмалар", click the Telegram button on the left.