адабиётшунослик фан сифатида

DOC 103.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1662753275.doc адабиётшунослик фан сифатида адабиётшунослик фан сифатида режа: 1. адабиётшунослик фанининг предмети. 2. адабиётшуносликнинг таркибий қисмлари: адабиёт тарихи, адабий танқид, адабиёт назарияси. 3. адабиётшуносликнинг ёрдамчи соҳалари. 4. адабиётшуносликнинг бошқа фанлар билан алоқаси. адабиётшунослик фанининг предмети. фаннинг предмети дейилганда ўша фан нимани ўрганиши назарда тутилади. адабиётшунослик ("адабиёт" + "шинос", яъни ўрганиш, яхши билиш + "лик") фанининг номиданоқ унинг ўрганиш соҳаси адабиёт эканлиги очиқ-ошкор кўриниб туради. "адабиёт" сўзи арабча "адаб" сўзининг кўплик шакли бўлиб, у кенг ва тор маънода қўлланилади. кенг маънода қўлланилганда "адабиёт" сўзи ўқишга мўлжаллаб ёзилган ва чоп қилинган барча асарларни ўз ичига олади. шунга қарамай, "адабиёт" сўзи (термини) тор маънода ҳам жуда фаол ишлатилади ва бунда сўз санъатига дахлдор бўлган асарлар — бадиий адабиёт тушунилади. эътиборли жиҳати шуки, истилоҳнинг айни шу тарзда (тор ва кенг маъноларда) қўлланилиши рус ва бошқа бир қатор тилларда ишлатилувчи "литература" сўзига ҳам хосдир. зеро, бу термин ҳам "литера" ("ҳарф") сўзидан олинган бўлиб, кенг маънода …
2
р умумэстетик характерга эга. санъатнинг барча турларига тааллуқли бу муаммоларни адабиётшунослик бадиий адабиёт нуқтаи назаридан, бадиий адабиёт билан боғлаган ҳолда ва унинг мисолида ўрганади. бадиий адабиётнинг моҳияти, унинг ривожланиш омиллари ва қонуниятлари, бадиий (адабий) асар табиати, унинг тузилиши, бадиий (поэтик) тил хусусиятлари, адабий тур ва жанрлар каби қатор масалалар борки, улар соф адабиётшунослик муаммолари саналиши мумкин. адабиётшунослик бу муаммоларни нима мақсадда ўрганади? умуман, уларни ўрганишга зарурат борми? ахир, адабиётшуносликдан бехабар бўлган ҳолда ҳам бадиий асарни ўқиб завқланиш ёхуд гўзал асарлар яратиш мумкин эмасми? бир қарашда бу хил саволларнинг юзага келиши табиий ва асослидек, адабиётшуносликнинг бадиий адабиётни ўрганишдан мақсади ўрганишнинг ўзи бўлиб қолаётгандек кўриниши мумкин. аслида эса бу хил саволларнинг юзага келиши адабиётшунослик илмининг аҳамиятини тушунмаганликдан, унинг вазифалари ва ролини тасаввур қила олмаганликдандир. умумий бир назар ташлашдаёқ адабиётшунослик илмининг икки жиҳатдан — бадиий адабиётнинг ривожланиши ва бадиий дид тарбияси жиҳатларидан аҳамиятли эканлиги кўринади. яъни, аслида адабиётшунослик фани ютуқлари ижодкорларга ҳам, ўқувчи …
3
шф этиш"дан қутулади. албатта, бунда кишининг иқтидор даражаси, туғма истеъдоди ҳам катта аҳамиятга молик. бироқ, биринчидан, ўша туғма истеъдод деган нарса ҳам генлар билан боғлиқ, яъни, ундаги истеъдод аждодлари тўплаган билиму тажрибаларнинг қаймоғидир. иккинчи томондан, туғма истеъдодлар бармоқ билан санарли, шундай экан, адабиётшунослик омманинг бадиий дидини тарбиялашда ҳам, бадиий тафаккур ривожида ҳам сезиларли аҳамият касб этаверади. юқоридагиларни хулосалаб айтиш мумкинки, бадиий адабиётга тааллуқли муаммоларни атрофлича ва чуқур илмий ўрганиш — адабиётшуносликнинг вазифаси; чиқарган илмий хулоса ва умумлашмалари орқали бадиий адабиёт тараққийси, бадиий тафаккур ривожига хизмат қилиш, бадиий дид тарбиясига таъсир ўтказиш унинг мақсадидир. адабиётшуносликнинг таркибий қисмлари. ҳозирги замон адабиётшунослик фани учта асосий таркибий қисмдан, учта асосий соҳадан ташкил топади: адабиёт назарияси, адабиёт тарихи ва адабий танқид. мазкур соҳаларнинг ҳар бири адабиётшуносликнинг муайян масалалар мажмуини ўз нуқтаи назаридан ўрганади. шу билан бирга, мазкур соҳалар ўзаро мустаҳкам алоқада бўлиб, бири иккинчисини тўлдиради. адабиёт тарихи ўтмиш адабиёти(жаҳон ёки бирор миллий адабиётни)ни узлуксиз жараён …
4
рини бугунги адабиёт хизматига сафарбар этади, иккинчидан, кенг кўламли назарий хулосалар чиқариш учун зарур материал ҳозирлайди. булардан англашиладики, адабиёт тарихи бадиий тафаккур тараққиётида ҳам, адабий-назарий тафаккур ривожида катта аҳамият касб этади. ўзбек адабиётшунослигида адабиёт тарихи соҳасининг дастлабки куртаклари сифатида тазкираларни кўрсатиш мумкин. шунингдек, қатор тарихий асарларда айрим адабий фактлар, муайян ижодкор ҳаёти ва фаолиятига доир маълумотлар ҳам қайд этилганлиги тайин. бироқ ўзбек адабиётини тарихий аспектда кўламли ўрганиш, демакки, ўзбек адабиётшунослигида адабиёт тарихининг мустақил тармоқ сифатида шаклланиши ва ривожи хх асрга тўғри келади. ўзбек адабиёт тарихчилигининг шаклланишида а.фитрат, а.саъдий, в.зоҳидов, в.абдуллаев, ҳ.сулаймонов, ғ.каримов, н.маллаев, а.қаюмов, а.хайитметов, а.абдуғафуров сингари олимларнинг улкан хизматларини алоҳида қайд этмоқ лозим. ўзбек адабиёти тарихини ўрганиш борасидаги изланишлар ҳозирги кунда ҳам давом эттирилаётир. бугунги кун ўтмиш меросимизга муносабатни ўзгартиришни, қатор адабий ҳодисалар, фактлар, ижодкор шахслар тақдири ва фаолиятини янгича илмий талқин қилиш заруратини кун тартибига қўйгани маълум. демак, бугунда сабоқ олаётган талабаларни миллий адабиётимиз тарихини илмий холис ўрганиш, …
5
р фақат илмий доиралар учунгина эмас, балки анча кенг аудиторияга мўлжаллаб ёзилади. шунга кўра, унинг тили — илмий-оммабоп тил. боз устига, бадиий асар ҳақида сўз бораркан, танқидчи фақат тушунчалар воситасида эмас, образлар воситасида ҳам фикрлайди; мантиқийгина эмас, ҳиссий мушоҳадаларга ҳам таянади. бадиий асар ҳақида фикр юритаётган, уни бугунги кун нуқтаи назаридан баҳолаётган танқидчи ўқувчи оммага бевосита таъсир қилишни ҳам кўзда тутади. айни пайтда, бадиий асарни таҳлил қилаётган танқидчининг фикрлари адабиёт назариясига, адабиётшунослик илмининг ютуқларига асосланади. буларнинг бари адабий-танқидни адабиётшунослик, бадиий адабиёт ва публицистика оралиғидаги ҳодисага айлантиради. ўзбек адабий танқидчилигининг илк куртаклари ҳам тазкираларга бориб тақалади. шунингдек, мутахассислар ўтмиш адабий жараёнига хос бўлган мушоиралар, нафис мажлисларда «оғзаки танқид» мавжуд бўлганлигини ҳам таъкидлайдилар. бироқ ҳозирги тушунчадаги, янги типдаги ўзбек адабий-танқидчилигининг шаклланиши хiх аср охири-хх аср бошларига тўғри келади. янги типдаги адабий танқидчиликнинг шаклланиши миллий матбуотнинг шаклланиши билан боғлиқ ҳолда амалга ошди. ўзбек адабий танқидчилигининг шаклланишида жадидчиликнинг кўзга кўринган намояндалари м.беҳбудий, а.фитрат, х.муин; …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "адабиётшунослик фан сифатида "

1662753275.doc адабиётшунослик фан сифатида адабиётшунослик фан сифатида режа: 1. адабиётшунослик фанининг предмети. 2. адабиётшуносликнинг таркибий қисмлари: адабиёт тарихи, адабий танқид, адабиёт назарияси. 3. адабиётшуносликнинг ёрдамчи соҳалари. 4. адабиётшуносликнинг бошқа фанлар билан алоқаси. адабиётшунослик фанининг предмети. фаннинг предмети дейилганда ўша фан нимани ўрганиши назарда тутилади. адабиётшунослик ("адабиёт" + "шинос", яъни ўрганиш, яхши билиш + "лик") фанининг номиданоқ унинг ўрганиш соҳаси адабиёт эканлиги очиқ-ошкор кўриниб туради. "адабиёт" сўзи арабча "адаб" сўзининг кўплик шакли бўлиб, у кенг ва тор маънода қўлланилади. кенг маънода қўлланилганда "адабиёт" сўзи ўқишга мўлжаллаб ёзилган ва чоп қилинган барча асарларни ўз ичига олади. шунга қарамай, "адабиёт" сўзи ...

DOC format, 103.5 KB. To download "адабиётшунослик фан сифатида ", click the Telegram button on the left.