адабиётшунослик-бадиий адабиёт хақидаги фан

DOC 67.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1662753315.doc режа: 1. «адабиёт» атамасининг мазмуни ва тарихи: 2. бадиий адабиёт ва уни ўрганишнинг ахамияти. 3. «адабиётшунослик» атамасининг мазмуни, адабиётшунослик фанининг объекти ва вазифалари. талаба аввало шунга эътибор бериши керакки, адабиётшунослик бадиий адабиёт ҳақида бахс юритувчи фандир. адабиётшунослик бадиий адабиётни ўрганиш билан шугулланар экан, биз дастлаб адабиётнинг ўзи нима деган саволга жавоб топишимиз , «адабиёт» терминининг мазмуни, моҳияти ва тарихини билиб олишимиз зарур. а) «адабиёт» атамасининг мазмуни ва тарихи: «адабиёт» термини этимология жахатидан арабча -адаб сўзининг кўплик шакли ( ҳозирги ўзбек тилида - одоблар) дан олинган. «адабиёт» термини ҳозирги пайтда икки маънода, яъни кенг ва тор маънода қўлланилади. кенг маънода қўлланилганда «адабиёт» термини тушунчаси доирасига- китоблар, брошюралар, мақолалар, умуман, кўпчиликнинг ўқиш учун мулжаллаб ва нашр килинган ( босмахона кашф этилишидан аввалги даврда кулёзма китоб холида таркалган) барча асарлар киради. адабиёт айни чогда сохаларга булинади ва турли номлар билан аталади. чунончи, қишлоқ хужалигига оид асарлар- «қишлоқ хужалиги адабиёти», техника оид асарлар …
2
ан ажралиб туради. «литерутура» термини жаҳон фанида ху111-х1х асрларда пайдо бўлган. бу термин аслда лотинча litera («литера»), яъни «харф» сўзидан олинган ва асосан ёзма адабиёт маъносида қўлланилган. «литература» ( адабиёт») термини россияда х1х асрда пайдо булди. бу термини биринчи булиб илмий асослаган ва маҳсус маънода қўллаган олим в.г. белинскийдир ( қаранг: «адабиёт» сўзининг умумий маъноси», 1862 йил). россияда х1х асрнинг ўрталаригача хам тор ва маҳсус маънодаги «литература» ўрнида асосан « поэзия» термини ишлатилган. махсус, тор ва профессионал маънодаги «адабиёт» атамаси ўзбек адабий тилида хх асрнинг бошларида пайдо булди ва, асосан, октябрь тунтарилишидан сунг кенг қўлланила бошланди. ўзбек тилида «адабиёт» атамаси кишиларга яхши хулк ва умуман ҳаётни тўғгри тушуниш ва тўғгри яшашни ўргатиш максадида ёзилган асарлар маъносида қўлланилган. шунга кўра , утмишда бадиий адабиёт билан бирга умуман илмий, тарихий, аҳлоқий китоблар хам «адабиёт» атамаси тушунчаси доирасига киритилган. урта асрларда шундай асарлар хам яратилганки, уларда бадиий сўз санъати илм-фан, аҳлоқ-одоб масалалари билан …
3
сарларини «адабиёт» деб аташган. асримизнинг 20- йилларида «адабиёт» атамасини бадиий асарларга нисбатангина ишлатиш одат тусига кирган. мирмухсин шермухамедов, абдухамон саъдий ва бошқаларнинг асарларида» «адабиёт» атамасини профессионал маънода кенг қўлланила бошланган. бироқ «адабиёт» карор топиши кескин мафкўравий кўраш заминида юз берди. ўзбек пуристлари (элбек каби) 20- йилларда ўзбек матбуотида кенг ишлатила бошланган «адабиёт» атамасини «ёзгич», «ёзувчи» ни « ёзгувчи» каби ясама сўзлар билан алмаштиришга харакат қилиб курдилар, окибатда улар маглубиятга учрадилар. шу тариқа , адабиётшунослик илмида «адабиёт» атамаси тула карор топди. б) бадиий адабиёт ва уни ўрганишнинг ахамияти. «адабиёт» атамасининг моҳияти ва тарихини билиб олган талаба энди бадиий адабиётнинг ўзи нима ва нима учун биз уни севиб ўрганамиз деган масала устида бош котиради. тугри, бутун курс двомида бадиий адабиётнинг моҳияти, қонуниятлари ва хусусиятлари ўрганилади ва шу жараёнда китобхоннинг бадиий асарга булга қизиқиши, эҳтиёжлари ошиб бораётганлигининг сабаблари очилади. бу ўринда эса талаба бадиий адабиёт ҳақида ибтидоий маълумот олиши жоиздир. аввало шуни айтиш …
4
укувчининг онги-шуурига кучли таъсир этади. биз бадииё асарда санъаткорлик билан яратилган ижобий кахрамонлардан кўп нарса ўрганамиз, уларга таклид киламиз. асардаги салбий образлар эса китобхон калбида ўзига нибатан нафрат хисларини уйғотади- биз ҳаётда шундай кишиларнига қарши кўрашга отланамиз. бадиий адабиёт ана шундай қилиб кишиларни тарбиялайди. ўзбек адабиёти хам ана шундай шарафли ишга хизмат қилмокда. бадиий адабиётда яратилаётган талантли асарларнинг моҳиятига тўғгри тушуниш ва уларга объектив баҳо бериш учун, даставвал, бадиий адабиёт ҳақидаги фанни, яъни адабиётшуносликни билиш лозим. акс ҳолда киши кулгилик бир ахволга тушиб қолиши ҳеч гап эмас. худди шундай ҳодисани ёзувчи абдулла қаххор «хаёт ҳодисасидан бадиий тўқимага» сарлавҳали мақоласида ўз турмуш тажрибаси мисолида қизиқарли қилиб ҳикоя килади: «биз одам» ҳикояси буйича жиноий иш кўзгаган қуқонлик прокурор устидан ёзувчи кулади ( қаранг : «адабиётимиз автобиографияси», адабиёт ва санъат, т.: 1973,211-212-бетлар). в) «адабиётшунослик» атамасининг мазмуни, адабиётшунослик фанининг объекти ва вазифалари. «адабиётшунослик» атамаси этимология жиҳатидан «адабиёт» сўзига форс - тожикча «шинос» ( яхши …
5
фандир» (клэ,т.4, «советсткая энциклопедия», м.,1967, стр. 331). адабиётшуносликнинг объекти - тарихий шароит билан ўзвий бирликда олинган адабий маҳсулот ва унинг яратилиш жараёнидир. бадиий адабиётни изчил ўрганувчи ва таҳлил қилувчи мутахассис адабиётшунос деб юритилади. и.о. султонов «адабиёт назарияси фан сифатида» мақоласида адабиётшуносликка берилган таърифнинг мағзини чақар экан. куйидагиларни таъкидлайцди : а) адабиётшуносликнинг диққат марказида даставвал адабиётнинг энг яхши намуналари, яъни классик асарлар ва классик ёзувчилар ижоди туради. ана шундай асарлар ва ёзувчилар ижоди таҳлили жараёнида бадиий адабиётнинг қонуниятлари, спецификаси кашф этилади. бундан ташқари, б) адабиётшунослик тарихий-адабий жараён-адабаётнинг маълум бир даврда ривожланиш шароити ва йулларини ўрганади, мана тарихий- адабий жараёнланинг қонуниятларини очади. шунингдек, в) адабиётшунослик адабиётни яратувчиларнинг ўзларининг адабиёт ва тарихий- адабий жараён ҳақида айтган фикрларини хам ҳисобга олади, уларга таянади. демак, адабий классика, буюк ёзувчиларнинг адабиёт ҳақидаги фикрлари, тарихий-адабий жараён ва унинг хамма арбобларининг фаолияти ва ижодий маҳсулоти- адабиётшуносликнинг объектини ташкил килади. адабиётшуносликнинг асосий вазифаси : а) адабий жараённи, адабиёт тараққиёти …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "адабиётшунослик-бадиий адабиёт хақидаги фан"

1662753315.doc режа: 1. «адабиёт» атамасининг мазмуни ва тарихи: 2. бадиий адабиёт ва уни ўрганишнинг ахамияти. 3. «адабиётшунослик» атамасининг мазмуни, адабиётшунослик фанининг объекти ва вазифалари. талаба аввало шунга эътибор бериши керакки, адабиётшунослик бадиий адабиёт ҳақида бахс юритувчи фандир. адабиётшунослик бадиий адабиётни ўрганиш билан шугулланар экан, биз дастлаб адабиётнинг ўзи нима деган саволга жавоб топишимиз , «адабиёт» терминининг мазмуни, моҳияти ва тарихини билиб олишимиз зарур. а) «адабиёт» атамасининг мазмуни ва тарихи: «адабиёт» термини этимология жахатидан арабча -адаб сўзининг кўплик шакли ( ҳозирги ўзбек тилида - одоблар) дан олинган. «адабиёт» термини ҳозирги пайтда икки маънода, яъни кенг ва тор маънода қўлланилади. кенг маънода қўлланилганда «адабиёт» терми...

DOC format, 67.5 KB. To download "адабиётшунослик-бадиий адабиёт хақидаги фан", click the Telegram button on the left.