адабиёт назарияси фан сифатида

DOC 70,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1662753376.doc адабиёт назарияси фан сифатида р е ж а: 1. адабиётнинг ўзига хос хусусиятлари. 2. адабиётшуносликнинг объекти ва таркибий қисмлари. 3. ўрта осиёда адабий-назарий фикрлар. 4. адабиёт назарияси фани олдидаги вазифалар. «адабиёт» терминининг тор ва махсус маънода ишлатилиши. муҳаммад гиёсиддин бинни жалолиддин ромпурийнинг «гиёсул-лугат» китоби. ўрта осиёда кенг тарқалган «майидул-фузало» («фозилларнинг мададкори»), «мунтаҳибул-лугат» («сараланган сўзлар») асарларида «адабиёт», «адаб», «илми адаб» сўзларининг ишлатилиши. адабиётнинг уч хусусияти: оммавийлик, маълум шахслар томонидан яратилиши, бадиийлик. адабиёт тарихи–адабиётшуносликнинг етакчи соҳаларидан бири. адабий танқид–адабий жараён билан шугулланувчи адабиётшунослик соҳаси. матншунослик –адабий асар матнининг ҳаққонийлиги ва таянч муаммолари билан шугулланувчи соҳа. манбашунослик–бадиий асар ва уни ўрганишга асос бўлган манбаларни ўрганувчи соҳа. бадиий адабиётни ўрганувчи фан адабиётшунослик деб аталади. «адабиёт» термини икки маънода ишлатилади. кенг маънода умуман китоблар, мақолалар, яъни кўпчиликнинг ўқиши учун ёзилган ва босиб чиқарилган асарлар кўзда тутилади. бу маънодаги адабиёт ўзи яна турли соҳаларга бўлинади. масалан: иқтисодий адабиёт, сиёсий адабиёт, техника адабиёти. адабиёт термини тор …
2
яъни «ҳарф» сўзи асосида тузилгандир. 5ўзбек тилидаги «адабиёт» сўзи аслида «адаб» сўзидан ясалган бўлиб, кишиларга яхши хулқ ва умуман, ҳаётни тўгри тушуниш мақсадида ёзилган асарларни кўзда тутар эди. адабиёт тушунчасининг маъносини тўлалиги билан очиб бериш учун, аввало адабиётнинг бир неча муҳим, энг кўзга ташланадиган ва ҳамма томонидан тан олинган хусусиятларини кўздан кечириш лозим. в.г.белинский таърифича «адабиёт доимо оммавийликка суянади, ўз тасдиқини жамият фикридан олади, у фақат билимдонларнинг ёки мумтоз ҳаваскорларнинг кичик доираси эътиборидан эмас, балки бутун халқдан... мадад олади. адабиёт бутун жамиятнинг мулкидир». ҳақиқатдан ҳам адабиёт одамларнинг ёши, жинси, касби, ижтимоий келиб чиқишига қарамасдан ҳар бир кишида қизиқиш уйготади. бугина эмас, бир тилда яратилган адабиёт асарлари бошқа халқлар томонидан қизиқиб ўқилади, бутун инсониятнинг мулки бўлиб қолади. адабиёти тараққий топган хар бир халқнинг ютуқлари тезда бутун жаҳон миқёсига чиқади, турли мамлакатлар ва халқлар томонидан кенг миқёсда қабул этилади. «келинг, алишер навоийдек шоир бўлгани учун қувонайлик. бизга шундай шоирни армугон қилган ўзбек …
3
тун жаҳон ўқувчиларининг маълум қисминигина қизиқтириши мумкин. аммо навоий, бобур, кодирий яратган бадиий адабиёт намуналари турли географик минтақада яшовчи ўқувчиларда қизиқиш тугдира олади. шунинг учун ҳам ўзбек адабиёти асарларининг ер юзидаги жуда кўп тилларга таржима этилгани бежиз эмас. адабиёт оммавийлиги ана шундай чексиздир. адабиётнинг маълум шахслар, қобилият эгалари томонидан яратилиши - унинг иккинчи муҳим хусусиятидир. бу жиҳатдан ёзма адабиёт халқнинг огзаки ижодидан фарқ қилади. огзаки ижодга мансуб асарларнинг яратувчиси номаълум, улар халқнинг коллектив равишдаги ижодий маҳсулидир, адабиётда эса ҳар бир асарни маълум шахслар яратади. яратувчининг ҳамма 6хусусиятлари адабиёт асарларида ўз изини қолдиради. «адабиётда шахс ўзининг бутун ҳуқуқига эга бўлади ва адабий даврлар доимо шахсларнинг номлари орқали намоён қилинади». ҳақиқатдан ҳам, ўзбек мумтоз (классик) адабиётнинг шаклланиши лутфий, навоий, бобур, муқимий каби ёзувчиларнинг номлари билан боглиқ. козоқ адабиёти деганимизда даставвал, абай ва авезов, озарбойжон адабиёти деганимизда-фузулий, воқиф, рус адабиёти деганимизда достоевский, толстой, лермонтов, пушкин, тожик адабиёти деганимизда - рудакий, фирдавсий, жомий каби …
4
адабиётни яратишда ижодкор шахснинг роли (қобилият (талант), бадиий маҳорат) ва бадиийликнинг ўзи нимадан иборат эканини (бадиий адабиётнинг спецификасини) аниқлайди. булар адабиётшунослик ва адабиёт назариясининг бош вазифаларидир. бу проблемаларни ёритишда адабиётшунослик, даставвал бадиий адабиётда намуна бўларлик асарлар яратган ёзувчиларнинг ижодига суянади. бундай ёзувчилар «классиклар» деб аталадилар. «классика» сўзи лотинча бўлиб, намунавий, ўрнак бўладиган демакдир. адабиётнинг классик асарларида адабий ижоднинг қонунлари алоҳида бир аниқлик ва ёрқинлик билан намоён бўлади. адабиётшунослик ва адабиёт назариясининг вазифаси ана шу қонуниятларни аниқлашдир. бундай қонуниятларнинг мавжудлиги ва уларни ўрганиш зарурлиги аллақачон фан томонидан аниқлангандир. неча минг йиллик ижтимоий ҳаёти, табиат билан кураши ва уни тушунишга интилиши инсоннинг ўзи учун оддий ҳодиса бўлиб қола берган. масалан хатни олайлик, бировга ўз фикрини тушунтириш учун киши томонидан тузиладиган кўп (жумла) нинг бир неча сўздан иборат эканини пайқашга етгунча инсон жуда кўп минг йилларни бошидан кечирган. инсон бу ҳақиқатни тушунгандан кейин эса шу жумлани, унда ифода этилган фикрни бошқалар учун ҳаётий …
5
иларни мафтун эта олади. (а. навоий 1485 йилда «хамса» ни ёзиб, тамомлаб ҳусайин бойқарога совга қилади. ҳусайин бойқаро уни «пири» раҳномаси деб эълон қилиб, уни отига миндириб ўзи етаклайди). адабиётшунослик объектининг хусусиятлари бу фаннинг таркибига кирган қисмларини белгилайди. адабиётшуносликнинг объекти ўтмишда яратилган адабиёт бўлиши мумкин. у ҳолда бу объектни жамият тарихи - бўлиб ўтган ва ҳозирги замонда кўпинча аҳамияти йўқолган ижтимоий ҳодисалар билан чамбарчас боглаб ўрганиш зарур. ўтмиш адабиётини ўрганиш учун кўпинча йўқолган ва унитилган асарларни топиш, маълум асарларнинг ўтмишда турли давр ва ижтимоий доираларда қандай қабул этилганини билиш, бу асарларни асл нусха ва текст (матн)ларини тайинлаш, адабиётни яратганларнинг таржимаи ҳоли, ўзидан аввалги ва кейинги ижодкорларга алоқаси, таъсири ҳақида материаллар излаб топиш каби кўп ишларни қилиш лозим. бу вазифалар билан «адабиёт тарихи» фани шугулланади. ҳозирги замон асарларига баҳо бериш, замона тарихий-адабий процессини таҳлил этиш «адабий танқид»нинг вазифасидир. ўтмиш ва ҳозирги замон адабиётини ўрганишнинг принцип ва усулларни тайинлаб чиқиш «адабиётшунослик методологияси» …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "адабиёт назарияси фан сифатида"

1662753376.doc адабиёт назарияси фан сифатида р е ж а: 1. адабиётнинг ўзига хос хусусиятлари. 2. адабиётшуносликнинг объекти ва таркибий қисмлари. 3. ўрта осиёда адабий-назарий фикрлар. 4. адабиёт назарияси фани олдидаги вазифалар. «адабиёт» терминининг тор ва махсус маънода ишлатилиши. муҳаммад гиёсиддин бинни жалолиддин ромпурийнинг «гиёсул-лугат» китоби. ўрта осиёда кенг тарқалган «майидул-фузало» («фозилларнинг мададкори»), «мунтаҳибул-лугат» («сараланган сўзлар») асарларида «адабиёт», «адаб», «илми адаб» сўзларининг ишлатилиши. адабиётнинг уч хусусияти: оммавийлик, маълум шахслар томонидан яратилиши, бадиийлик. адабиёт тарихи–адабиётшуносликнинг етакчи соҳаларидан бири. адабий танқид–адабий жараён билан шугулланувчи адабиётшунослик соҳаси. матншунослик –адабий асар матнининг ҳаққонийл...

Формат DOC, 70,0 КБ. Чтобы скачать "адабиёт назарияси фан сифатида", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: адабиёт назарияси фан сифатида DOC Бесплатная загрузка Telegram