узбек адабиётини укитиш методикаси фан сифатида узбек адабиётини укитиш методикаси фаннинг бошка фанлар алокаси

DOC 89,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1662746210.doc ўзбек адабиётини ўқитиш методикаси фан сифатида ўзбек адабиётини ўқитиш методикаси фан сифатида ва бошқа фанлар билан алоқаси режа 1 адабиёт ўқитиш методикаси - фан сифатида. 2. таълим босқичларида адабиётнинг ўқув фани сифатида ўрганиш хусусиятлари. 3. адабиёт ўқитиш методикасининг адабиётшунослик ва тилшунослик туркумидаги фанлар билан алоқаси. 3. адабиёт ўқитиш методикасининг ижтимоий-гуманитар туркумдаги фанлар билан алоқаси. 4. адабиёт ўқитиш методикасининг бошқа фанлар билан алоқаси. 5. предметтлараро алоқаларнинг таълимий ҳамда тарбиявий аҳамияти. адабиёт ўқитиш бошқа фанларни ўқитишдан анчайин кескин фарқ қилади. шунга кўра уни фан сифатида қарайдиганлар бир гуруҳни ташкил этса, адабиёт ўқитишни санъат тури сифатида баҳолаб, адабиёт ўқитувчисининг ишини ҳам санъаткорона бир иш сифатида баҳолайдиганлар кам эмас. демак, улар адабиёт ўқитиш методикасини ҳам санъат билан тенглаштиришади. амалиётчилик нуқтаи назаридан қарайдиганлар эса адабиёт ўқитиш методикасини дарсларнинг ўтилишига бевосита ёрдам берадиган, ҳар бир дарснинг яхши ва самарали бўлишига амалий кўмак бера оладиган соҳа деб билишади. адабиёт ўқитиш методикаси биринчи навбатда адабиёт ўқитишнинг, яъни …
2
оижодий ёндашиш ўқувчи омманинг аксариятига хос бўлиб қолаётир. кўпчилигимиз бадиий асарни маънавий-руҳий имкониятларимизни кенгайтириш эҳтиёжи билан эмас, кўпроқ ҳордиқ чиқариш нияти билан ўқийдиган бўлиб қоляпмиз. дўконларимизда ялтироқ муқовали, олди-қочди гапларга тўла китоблар салмоғининг ортиб бораётгани ҳам шундан далолат беради. тоталитар ёндашув натижасида кўпчилик асардан воқеа қидиради, бу тоифа учун «ўткан кунлар» отабегу кумушнинг саргузаштларидан бошқа нарса эмас, «қутлуғ қон» - йўлчи билан гулнор севгиси-ю бир аблаҳ бойнинг тўғаноқ бўлиши, холос... - хуллас, биз воситани мақсад деб тушунадиган бўлиб қолаяпмиз» . демак, биз бадиий адабиётни ўрганиш йўлларини ҳам билишимиз зарур бўлади. шундай экан, бу фан ўқувчи-ёшларнинг ўзига хос хусусиятлари, бу ўзига хосликларнинг адабий таълим билан боғлиқ жиҳатлари ҳақида мулоҳаза юритади. адабиёт ўқитиш методикаси фани ўз номига муносиб равишда ўқувчиларга бадиий адабиёт билан яқинлашиш, ошно бўлиш ва уларни таҳлил қилиш йўлларини кўрсатишга йўналтирилган. айни пайтда у китоб устида ишлашни, бадиий ўқишни ташкил этишни, ўқувчиларнинг адабиётга бўлган қизиқишларининг шаклланиш ва ривожланиш йўлларини кўрсатиши …
3
н кўзга ташланади. улар ичида энг эътиборлилари сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин: м.а.рибникова: «методика — бу вақтни тежаш малакаси, ўқувчи кучларини оқилона сарфлаш, ўқув материалидаги асосий ва бош нарсани топиш малакаси, жамоа меҳнатини ташкил қилиш санъати, бу ўқувчилардаги хилма-хил индивидуалликларга таянадиган таъсир тизимидир». в.в.голубков: «барча методикалар, уларнинг қайси бир фанга алоқадорлигидан қатьий назар, ўқитувчининг иш принциплари, материал ва методларини муайян кетма-кетликда, изчилликда кўриб чиқишига ҳамда учта энг асосий, яъни нима учун, нимани ва қандай, деган саволларга жавоб беришига кўра бир-бирига ўхшайди». н.и.кудряшев: «адабиёт ўқитиш методикаси ўқувчиларни ўқув предмети сифатида тарбиявий аҳамият касб этиб, адабиётни ўқитишдаги ижтимоий жараён манбаи бўлган ва унга тўғри раҳбарлик қилиш мақсадида бу жараённинг қонуниятларини очишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган хусусий педагогик фандир». а.зуннунов: «адабиёт ўқитиш усули педагогика фанининг узвий қисми бўлиб, бадиий адабиётни тадқиқ этади, адабиёт ўқитиш шартлари ва усулларини илмий асосда ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш, синфда ва уйда ўқиш, шунингдек, синф ва мактабдан ташқари …
4
ин эканлиги ҳам катта аҳамиятга эга. “адабиёт ўқитиш методикаси” фани бу фаннинг тарихи ва ривожланиш босқичларини кўрсатиш, бу босқичларнинг ҳар бирига хос бўлган асосий унсурларни таҳлил қилиш, бадиий асарни таҳлил қилиш ва уни ўқувчилар томонидан қабул қилинишидаги ўзига хос хусусиятларни кўрсатиш, бадиий асарни таҳлил қилишда уларнинг тур ва жанр хусусиятларига эътибор бериш, таълим босқичларида фақат бадиий асарнинг ўзини эмас, балки уларга боғлиқ равишда адабий-назарий тушунчаларни хам ўрганиш заруриятини ва йўл-йўриқларни кўрсатиш, адабиёт дарсларини ташкил этиш, адабиётдан синфдан ташқари ва мустақил ишларни ташкил этиш, уларнинг оғзаки ва ёзма нутқларини ўстириш йўлларини кўрсатиш билан кифояланмасдан ўқувчиларнинг ўз устиларида мунтазам ишлаш, мустақил ижодий ишларни ташкил этиш йўлларини кўрсатиши билан ҳам муҳимдир. бўлажак адабиёт ўқитувчилари ўз иш фаолиятларида ўқув-тарбия жараёнларининг инсонпарварлашувига, таълим жараёнида ҳар бир ўқувчининг алоҳида, ўзига хос бўлган табиий-ижодий имконларига эътибор бериши мақсадга мувофиқ бўлади. бизнинг мактабларимизда бадиий адабиёт яхши инсоний фазилатларни тарғиб қилишга, урушни, зўравонликни қоралаб, тинчликни, халқларнинг осойишта ҳаёти ва …
5
ги вақт оралиғида турлича ўқитувчиларнинг ниҳоятда турли-туман тарзда ёритиб беришлари ҳаётда кўп кузатиладиган ҳодиса. уларнинг орасида энг маъқули ҳозирги жамиятимиз муаммолари билан кўпроқ алоқадорликни таъминлагани, замонавий технологиялардан ўринли ва унумли фойдаланганлари, болаларнинг ёш хусусиятлари, адабий тайёргарликларига таяниб туриб уларнинг мавзуга ҳам, адабиёт фанининг ўзига ҳам қизиқишларини энг кўп даражада ошира олганларидир. аслида адабиёт ўқитишнинг бош йўналиши таълимнинг турли босқичларида ўқувчилар онгига бадиий асарнинг мўъжизакор таъсир кучини амалий жиҳатдан таъминлашга қаратилган. мактабгача тарбия муассасалари, бошланғич таълим, умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар таълимидаги адабий таълимнинг узвийлиги ва узлуксизлигининг натижаси ўсиб келаётган ёш қалбда гўзалликка бўлган ижобий ва ижодий муносабатни шакллантиришдан, уларга бадиий асарга - китобга бўлган меҳр ва муҳаббатни ўстиришдан, буларнинг замирида эса ундаги бадиий-эстетик дидни такомиллаштиришдан иборат. худди мана шу нуқталар бўлажак адабиёт ўқитувчиларини тайёрлаш жараёнида диққат марказида туриши лозим. бўлажак адабиёт ўқитувчисининг адабиёт назарияси, адабиёт тарихи, адабий жараён ҳақидаги илмий-назарий қарашлари қанчалик асосий ва муҳим бўлишидан қатъий …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"узбек адабиётини укитиш методикаси фан сифатида узбек адабиётини укитиш методикаси фаннинг бошка фанлар алокаси" haqida

1662746210.doc ўзбек адабиётини ўқитиш методикаси фан сифатида ўзбек адабиётини ўқитиш методикаси фан сифатида ва бошқа фанлар билан алоқаси режа 1 адабиёт ўқитиш методикаси - фан сифатида. 2. таълим босқичларида адабиётнинг ўқув фани сифатида ўрганиш хусусиятлари. 3. адабиёт ўқитиш методикасининг адабиётшунослик ва тилшунослик туркумидаги фанлар билан алоқаси. 3. адабиёт ўқитиш методикасининг ижтимоий-гуманитар туркумдаги фанлар билан алоқаси. 4. адабиёт ўқитиш методикасининг бошқа фанлар билан алоқаси. 5. предметтлараро алоқаларнинг таълимий ҳамда тарбиявий аҳамияти. адабиёт ўқитиш бошқа фанларни ўқитишдан анчайин кескин фарқ қилади. шунга кўра уни фан сифатида қарайдиганлар бир гуруҳни ташкил этса, адабиёт ўқитишни санъат тури сифатида баҳолаб, адабиёт ўқитувчисининг ишини ҳам санъаткор...

DOC format, 89,5 KB. "узбек адабиётини укитиш методикаси фан сифатида узбек адабиётини укитиш методикаси фаннинг бошка фанлар алокаси"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.