ўзлаштириш эстетикаси ажойиботлари

DOC 123,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1662757334.doc ўзлаштириш эстетикаси ажойиботлари ўзлаштириш эстетикаси ажойиботлари режа: 1. санъат асарлари. 2. чўлпон ўзбек адабиёти ҳақидаги фикрлари 3. бадиий коммуникация ҳақида тушунча 4. бадиий матннинг китобхон томонидан ўзлаштирилиши. санъат асари борки, яратувчи (ёзувчи) билан китобхон (ўқитувчи) орасидаги мунозара, баҳс мулоқот сифатида пайдо бўлади. инсоният эъзозлаб келаётган тўртта муқаддас китоб – таврот, забур, инжил, қуръон яратувчининг ўз элчилари – мусо, довуд, исо, муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассалламга берган вахийлари, таъкидлари йўл-йўриқ кўрсатувлари йўсинида пайдо бўлган. санъат асарлари табиатида китобхон билан муносабат жиддий ўрин эгаллайди. қайсики бадиий асарлар китобхон масаласига жиддий эътибор берилган бўлса, ўша асар узоқ яшайди. бошқача айтганда, бадиий асар муаллифи китобхон имкониятлари тўла намоён бўлиши учун руҳий-маънавий маконни кенг, замонни узоқ олган бўлса, ўша асарнинг онтологик таянчи (узоқ яшаш кайфияти), мустаҳкам бўлади. ижодкор асар яратар экан, шуурий ва ғайришуурий равишда, руҳий-маънавий имконияларни тўлиқ сафарбар қилган ҳолда ҳаракат қилади. ёзувчи атайин ҳолда баъзи қисмларни пишиқ, баъзи жиҳатларни хом-хатал яратмайди. бадиий асар …
2
ган ёзувчи ва китобхон рухияти, фикрий кураши ҳали етарлича ёритилган эмас. мумтоз адабиётимиз, хусусан, «шоҳнома», «хамса»лар фирдавсий, низомий ганжавий, ҳусров деҳлавий, абдурахмон жомий, алишер навоий руҳидаги яратувчи-санъаткор ва талабчан, ўз қадрини юксак баҳолайдиган китобхон аро муносабатлар хар хиллигини ифодалайди. бу ёрқин сиймолардаги санъаткорлик-яратувчанлик китобхонлик талаби, ғурури, ўзига нисбатан талабчанлик ўзаро бирлашиб ктеган. навоий «хамса»сидаги китобхон навоийнинг ўзга қирраси – низомий, деҳлавий, жомий «хамса»ларига муносабат билирувчи мунаққид навойи қарашлари сезиладики, бу алоҳида суҳбат мавзусидир. шундай қилиб, асар яратувчи ижодкорининг қўш қаноти бор: бири ёзувчилик, бири ўқувчилик. ижодкорнинг асар яратувчилигини ер десак, унинг китобхонлиги гўё осмондир. бу одамда ҳам ижодкорлик, ҳам китобхонликнинг мавжудлиги санъаткорлик диалектикасини барпо этади. бир шахсдаги китобхон сифатида талабчанлик ёзувчи сифатидаги маъсулиятни оширади. аслида, ёзувчилик, китобхонлик, бадиий асар ўзига хос тушунчалардир. ёзувчининг асар яратиш жараёни адабиётшуносликнинг мухим соҳаси. адабий танқид ёзувчининг ижод жараёнини ҳамиша диққат марказида тутади. бадиий асар – ўзига хос мураккаб одам. адабиётшуносликнинг структурализм соҳаси бадиий асар …
3
қолган ал-жоҳиз кутубхонасидаги бир китобни олмоҳчи бўлганида, бошига китоблар уюми тушиб кетиб фавот этади. алломанинг холидан хабар олишга кирганларида унинг кўкси устида китоблар уюлию ётарди. китобсевар олим 350 дан ортиқ китоб ёзган. (ушбу маълумот а. ирисовнинг «миллий тикланиш» газетасининг 1995 йил 21 ноябрь, 24-сонида босилган «ал-жоҳиз» мақоласидан олинади.) европа рус эстетикасида янги бир соҳа пайдо бўлган. унинг номи – рецептив ёҳуд ўзлаштириш, қабул қилиш эстетикаси. ёзувчи, адабий матн, китобхон – алоҳида-алоҳида масалалар. айни вақтда ёзувчи бўлмаса, бадиий матн бўлмайди. бадиий мант йўқми, демак, ўқувчи ҳам йўқ. бу фикрни тескари тамондан ҳам кўриб чиҳиш мумкин. китобхон бўлмаса, асарни ўқийдиган ўқувчи топилмаса, ёзувчи асар ёзмайди? алексей толстойдан сўрашибди. - фараз қилинки, сиз одам қадами етмаган, бундан кейин ҳам одамзод бориши даргумон бўлган жойга тушиб қолдингиз. ёзиш микониятингиз бор, дейилик. шундай вазиятда асар ёзармидингиз? - ёзганларим ўқувчилар қўлига сира етиб бормаслигини билсам, а с а р ёзмаган бўлардим, - деб жавоб берибди ёзувчи. …
4
, бир хил! кўнгил бошқа нарса – янгилик қидирадир; боту, ғайратий, олтой, ойбек, жулқунбойларни ўқиймен, қувонтирадир, холос! улар менинг учун ёнғон чироқлар бўлса ҳам, менинг эртам учун! авлоний, тавалло, сидиқий ва ҳакимзодаларни ўқимаймен, ўқимаймен, мени шу ҳолға солғон ўшалар!»… эҳтиросли бу фикрларни 27-28 ёшлардаги чўлпон ёзган. бу ёшда одамлар дуне нима эканлигини англаб ётадилар, тарихга ўзларининг узил-кесил муносабатларини билдирадилар. ўн етти ёшда «адабиёт надир» мақоласини ёзган, «уйғониш», «булоқлар» шеърий тўпламларини чоп этилган, «тонг сирлари» тўпламини нашрга тайёрлаб қўйган, жаҳон адабиёти намояндалари асарларини узлуксиз ўқиб борган, улар ҳақида мақолалар битган чўлпон ўз адабиёти ҳақидп куюниб гапиришга ҳақли эди. «улуғ хиндий» мақоласи ёзилган 1925 йилда чўлпон таъбир жоиз бўлса, ўзбек адабиётининг жаҳон адабиётидаги мухбири эди. у ўз адабиётига жаҳон адабиётида рўй бераётган инқилобий ўзгаришлар нуқтаи назаридан боқар экан, ундаги бир хилликни, панд-насихат - дидактикани кўриб фиғлни кўкка кўтарилади. яхшиямки, эртанги куннинг ёнган чироқлари – жулҳунбой, ойбек, ботўлар бор… чўлпон ўзбек адабиёти ҳақидаги …
5
гия фанларининг жуда кўп томонлари ойдинлашади. ёзувчи – бадиий матн – китобхон боғлиқлигига ички бир ҳаракат, биридан иккинчисига ўтиш, ўтказиш жараёни борки, у бадиий коммуникация номи билан машҳур. бадиий коммуникация ижод психологияси; адабий-бадиий танқид, танқидчи; асарни талқин қилиш (герменевтика), баҳолаш (аксиология) назариясини келтириб чиқаради. ёзувчи бадиий матн, китобхон боғлиқлигини борлиқдаги, инсон хатти-харакатидаги ҳодиса ҳолатларига қиёслаш мумкин. арииқни, анхору дарении кўрмаган одам йўқ. менимча арииқнинг бир қирғоғи – ёзувчи, иккинчи қирғоғи – китобхон, оқар сув – бадиий матн. қушнинг бир қаноти – ёзувчи, иккинчиси – китобхон, тана – бадиий матн. бир қўл – ёзувчи, иккинчи қўл – китобхон, иккинчи қўлдан чиққан қарс – бадиий матн. бизнинг маҳсадимиз бадиий матн ва китобхон боғлиқлигидаги кичкинагина нутқ - илғор, билағон, ижодкор китобхон ёхуд танқидчининг бадиий асариниталқин қилиши, баҳолаши жараёнини бир қанча масалалар ечими орқали кўрсатиб берилади. лекин асосий мақсадга ўтгунча, ёзувчи – китобхон – аро алоқа, ўтиш, ўтказишнинг асосий нуқталарини ёритиб бермоқчимиз. бадиий коммуникация …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ўзлаштириш эстетикаси ажойиботлари" haqida

1662757334.doc ўзлаштириш эстетикаси ажойиботлари ўзлаштириш эстетикаси ажойиботлари режа: 1. санъат асарлари. 2. чўлпон ўзбек адабиёти ҳақидаги фикрлари 3. бадиий коммуникация ҳақида тушунча 4. бадиий матннинг китобхон томонидан ўзлаштирилиши. санъат асари борки, яратувчи (ёзувчи) билан китобхон (ўқитувчи) орасидаги мунозара, баҳс мулоқот сифатида пайдо бўлади. инсоният эъзозлаб келаётган тўртта муқаддас китоб – таврот, забур, инжил, қуръон яратувчининг ўз элчилари – мусо, довуд, исо, муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассалламга берган вахийлари, таъкидлари йўл-йўриқ кўрсатувлари йўсинида пайдо бўлган. санъат асарлари табиатида китобхон билан муносабат жиддий ўрин эгаллайди. қайсики бадиий асарлар китобхон масаласига жиддий эътибор берилган бўлса, ўша асар узоқ яшайди. бошқача айтганда, бадиий ...

DOC format, 123,0 KB. "ўзлаштириш эстетикаси ажойиботлари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.