маҳмудхўжа беҳбудий

DOC 167.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1662757648.doc мащмудхыжа бещбудий page маҳмудхўжа беҳбудий (1875-1919) режа: 1. маҳмудхўжа беҳбудий - туркистон жадидчилик ҳаракатининг ҳақиқий маънодаги асосчиси. 2. маҳмудхўжа беҳбудий ҳаёти ва ижоди 3. беҳбудий - илк дарсликлар муаллифи 4. маҳмудхўжа беҳбудийнинг «падаркуш ёхуд ўқимаган боланинг ҳоли» драмаси 5. беҳбудий публицистикаси туркистон жадидчилик ҳаракатининг ҳақиқий маънодаги асосчиси маҳмудхўжа беҳбудийдир. у ёзувчи, публицист, жамоат арбоби, биринчи ўзбек драматурги, педагог, «усули савтия» методига асосланган «усули жадид» мактабларининг туркистондаги биринчи ташкилотчисидир. унинг номи нафақат туркистон генерал губернаторларига, ҳатто русия подшоҳига ҳам таниш бўлган, унинг фаолияти бухоро амирини ларзага солган. унинг номи қатағон даврларигача миллат тараққиёти, истиқлол тимсоли бўлиб келди. беҳбудий қатл қилинганининг 7 йиллиги муносабати билан атоқли тарихшунос, манбашунос олим, марҳум лазиз азиззода (1895-1987) «маориф ва ўқитғувчи» журналининг 1926 йил, 2-сонида қуйидагиларни ёзган эди: «беҳбудийнинг хизмати французларнинг жан жак руссолари, русларнинг ломоносуф, чернишевский ва писарифлари, кафказ туркларининг фатҳали ва нажафбеклари, татарларнинг маржоний ва носирийси ила бирдур... энди унинг исмини абадий қолдирмоқ учун …
2
ийлар ҳақида куюниб айтилган бу сўзлар 70 йиллик шўролар даврида унуттирилди, уларни яхши билганлар, унинг ишини давом эттирганлар отилди, сибир музликлари қаърида йўқ қилинди. дарвоқе, юқоридаги сўзлар муаллифи лазиз азиззода ҳам 28 йил сибир сургуни азоб-уқубатларини ўз бошидан кечирди. аммо истиқлол фидойилари ҳақидаги ҳақиқатлар қанчалар чуқур кўмилмасин, халқ онгидан сидириб ташлашга ҳаракат қилинмасин, миллат уларни, улар ҳақидаги хотираларни қалб қаърида сақлади. истиқлол, мустақиллик туфайлигина улар ҳақида бор ҳақиқатни айтиш ва ёзиш имконияти туғилди. ҳожи муин келтирган маълумотларга кўра, маҳмудхўжа беҳбудий 1875 йил 19 январда самарқандга яқин бахшитепа қишлоғида руҳоний оиласида туғилди. унинг отаси беҳбудхўжа солиҳхўжа ўғли асли туркистондан бўлиб, аҳмад яссавий шажарасига мансуб ва у масжидда имом-хатиблик қилган. маҳмудхўжа анча зиёли тоғаси муҳаммад сиддиқ қўлида - қозихонада мирзолик қилади, шу билан бирга, кичик тоғаси мулла одилдан араб тилининг сарфи ва наҳфи(грамматикаси)ни, илми ҳисоб, илми мантиқни пухта ўрганади. јқозихонада мирзолик, кейинроқ муфтилик қилар экан, ниҳоятда тийрак, илмга чанқоқ маҳмудхўжа тоғалари раҳбарлигида …
3
и, ушбу сафар давомида кафказ ўлкаларида, истанбул, қоҳира, маккаи-мукаррама, мадинаи-мунавварада бўлади, ҳаж амалларини бажаради ва бу ўлкалардаги таълим-тарбия, мактаб тизими билан яқиндан танишади. маҳмудхўжа беҳбудий саёҳатлари давомида туркистон ўлкасининг илм-фан, маориф ва маданиятдан, дунё тараққиётидан, ҳатто бошқа мусулмон давлатларига нисбатан буткул узилиб қолганини ўз мушоҳадасидан ўтказди, биринчи навбатда, ибтидоий мактабларни тубдан ислоҳ қилиш кераклигига тўла ишонч ҳосил қилди. 1903 йилда самарқанднинг машҳур маърифатпарварлари, педагоглари саидаҳмад сиддиқий, саидаҳмад васлий, абдуқодир шакурий илк усули жадид мактабларини очган, мутаассибларнинг турли-туман тўсиқларини енгиб, ўз фаолиятларини давом эттираётган эдилар. бу мактаблар иқтисодий ва маънавий мададга муҳтож эди. беҳбудий 1904 йилда а.шакурийнинг ражабамин қишлоғидаги мактабини самарқандга ­ ўз ҳовлисига кўчириб келди ва бу мактаб учун янги ўқув жиҳозлари, қуроллари тайёрлади, сиддиқий-ажзийнинг ҳолвойи қишлоқидаги «усули жадид» мактабини мутаассиблардан, «усули қадим» тарафдорларидан ҳимоя қилди. маҳмудхўжа беҳбудийнинг иккинчи сафари 1906 йилнинг августида нижний новгородда ўтказилган русия мусулмонларининг турмуш тарзи, маданияти, маорифи ва миллий масалаларига бағишланган қурултойда иштирок этиши бўлди. …
4
рлем (голландия)да нашрдан чиқарган доктор темур хўжа ўғли қуйидагиларни ёзади: «туркистон учун маданий мухторият талаб қилиб чиққан бу таклифноманинг русия давлат думасида кўрилган-кўрилмаганлигини текширмоқчи эмасман. лекин бу матн диққат билан ўрганилса, беҳбудийнинг чор русияси қарамоғида туркистонда яшаётган туркистонликлар учун (бухоро амирлиги ва хива хонлиги бунга кирмайди) ўз даврига кўра ғоят жасоратли, кенг ҳуқуқлар талаб этувчи мухторият истагани маълум бўлади. таклифномадаги энг муҳим икки мавзунинг бири мактабларнинг хусусийлаштирилиши (18-модда), иккинчиси эса русия давлат думасининг туркистоннниг ички ишларига аралашмаслиги лозимлиги билан боқлиқ моддалардир» м. беҳбудий таклиф қилган «лойиҳа»сида туркистон ўлкасинниг иқтисодий, сиёсий мустақиллиги масаласи билан чиқмайди, бундай сиёсий масалаларни амалга ошириш туркистон шароитида мумкин эмаслигини тушунар эди. у русия ҳукумати олдига ўлка халқлари маданий-маърифий, таълимий-тарбиявий турмуш тарзига дахл қилмаслик масаласини қўйди. хх аср тонг отарида энди очила бошлаган «усули жадид» мактаблари генерал-губернаторликнинг, чор ҳукуматининг қаттиқ қаршиликларига, тўсиқларига дуч келди. «лойиҳа»да беҳбудий ҳукуматнинг бу сиёсатига кескин қарши чиқди ва мактаблар хусусида махсус «умимий …
5
таъминлаш, кутубхоналар, нашриётлар ташкил қилиш ишлари билан муттасил шуғулланди. 1904-1909 йилларда у ўзбек ва тожик тилларида «рисолаи асбоби савод» (1905), «рисолаи жуғрофияи умроний» (1905), «рисолаи жуғрофияи руси» (1905), «китобатул-атфол» (1908), «амалиёти ислом» (1908), «тарихи ислом» (1909) каби дарсликларини яратди. ушбу дарсликларнинг баъзилари ҳақида қисқароқ бўлса-да, маълумот бериб ўтиш мақсадга мувофиқдир. савод алифбодан бошланади. шунинг учун ҳам жадид педагоглари «усули савтия» методида фаолият кўрсата бошлаган мактаблар учун алифбо дарсликлари яратишга биринчи даражали масала сифатида қарадилар. маҳмудхўжа беҳбудий ушбу метод заминида туркистон ўлкасида бириничи бўлиб алифбо дарслигини яратди ва уни «рисолаи асбоби савод» деб номлади, асар тожик тилида. муаллиф алифбони босмадан чиқаришдан олдин бир йил давомида абдуқодир шакурий мактабида тажрибадан ўтказди, алифбога баъзи бир ўзгартишлар киритди ва 1905 йилда самарқандда босмадан чиқарди. бу ҳақда м. беҳбудий асар муқаддимасида қуйидагиларни ёзади: «жаноб фазилатпаноҳ мактабдорлар, муаллимлар, шогирдлар мураббийлари, сизларга мурожаат ва арз қилурман. каминанинг «асбоби савод» («савод қўлланмаси») номли ушбу рисоласи шогирдларнинг қисқа муддатда …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "маҳмудхўжа беҳбудий"

1662757648.doc мащмудхыжа бещбудий page маҳмудхўжа беҳбудий (1875-1919) режа: 1. маҳмудхўжа беҳбудий - туркистон жадидчилик ҳаракатининг ҳақиқий маънодаги асосчиси. 2. маҳмудхўжа беҳбудий ҳаёти ва ижоди 3. беҳбудий - илк дарсликлар муаллифи 4. маҳмудхўжа беҳбудийнинг «падаркуш ёхуд ўқимаган боланинг ҳоли» драмаси 5. беҳбудий публицистикаси туркистон жадидчилик ҳаракатининг ҳақиқий маънодаги асосчиси маҳмудхўжа беҳбудийдир. у ёзувчи, публицист, жамоат арбоби, биринчи ўзбек драматурги, педагог, «усули савтия» методига асосланган «усули жадид» мактабларининг туркистондаги биринчи ташкилотчисидир. унинг номи нафақат туркистон генерал губернаторларига, ҳатто русия подшоҳига ҳам таниш бўлган, унинг фаолияти бухоро амирини ларзага солган. унинг номи қатағон даврларигача миллат тараққиёти, истиқло...

DOC format, 167.5 KB. To download "маҳмудхўжа беҳбудий", click the Telegram button on the left.

Tags: маҳмудхўжа беҳбудий DOC Free download Telegram