саидаҳмад сиддиқий-ажзий

DOC 84,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1662746773.doc саидаґмад сиддијий-ажзий page саидаҳмад сиддиқий-ажзий (1864-1927) сиддиқий-ажзий хх аср бошларида етук шоир, таржимон ва моҳир педагог, усули жадид мактабларининг ташкилотчиларидан бири сифатида фаолият кўрсатди. унинг кўп қиррали фаолияти 1920 йиллардаёқ адабиётшунослар, педагоглар эътиборини қозонди. сиддиий-ажзий ҳақида дастлабки мақола ажзийни яқиндан билган адабиётшунос вадуд маҳмуд (1897-1976) томонидан ёзилди ва «турк шоири ажзий» сарлаҳаси билан «инқилоб» журналинниг 1924 йил 11-12-сонларида эълон қилди. жумладан, у ажзий ҳақида қуйидагиларни ёзади: «бошлаб сиддиқий яхши техникдур: соат ва турли мошиналарни тузатмоқ ишига моҳирдур... мусиқа билан ҳам анча шуғуллангандур. ўз тилидан бошқа араб, форс, рус тилларини билур... самарқанд жадидларининг бошида беҳбудий, сиддиқий ва жадид мактабинниг муаллимларидан шакурий ўлароқ расман такфир этишлариға сабаб бўлғондур». сиддиқий-ажзий фаолияти ҳақида қимматли маълумот берувчи иккинчи муҳим манба турсунқул (раҳим ҳошим)нинг «маориф ва ўқутғучи» журналининг 1928 йил 3-сонида босилган «сиддиқий тўғрисида мулоҳазалар» мақоласидир. мақола муаллифи ажзийнинг шоирлик салоҳияти билан бир қаторда, унинг, умуман жадидларнинг мактаб ва маориф соҳасидаги қарашларига ҳам эътиборни қаратади: …
2
рида, яъни xv асрнинг ўрталарида самарқандга кўчиб келган. саидаҳмад 5 ёшларида отаси ҳасанхўжа вафот этади. онаси уни соатсоз уста абдулқаюмга шогирдликка беради. уста табиатан анча хасис одам бўлгани учун саидаҳмад ниҳоятда қийналади. бу ҳақда саидаҳмад таржимаи ҳолида қуйидагиларни ёзади: «оғир аҳволда қолган оилани боқиш учун онам мени соатсоз уста абдулқаюмга шогирдликка берди. у шундай хасис эдики, ҳатто қаҳратон қиш кунларида ҳам иссиқроқ кийим бермасди. оёқ яланг ва ярим яланғоч ҳолда, тонг ёришмасдан тортиб, то ярим кечагача тинмасдан ишлардим. томларнинг қорини кураган пайтларимда баъзан оёғим совуқдан музлаб қоларди. ўтириб узоқ йиғлардим». бундай машаққатларга қарамай, тиришқоқ саидаҳмад соатсозлик ҳунарини пухта ўрганиб олади. оила тебратиш учун тўқувчилик, заргарлик, соатсозлик ҳунарлари билан шуғулланади. шу йилларда у самарқанд мадрасаларида ўқишни ҳам давом эттирди. раҳим ҳошим маълумотларига қараганда «... мадрасага қатнаб, «шарҳи мулло»гача ўқийди. тирикчилик шароитини(нг) оғир бўлғони учун тездан ўқушдан қўл тортади, ота касби бўлғон тўқумачилик билан машғул бўлади, ўз фитрий истеъдоди билан русча ўқуш …
3
ҳошим ёзганидек, «сиддиқий мафкура ва ўйлашда ўз чоғдош (муосир) ва маслакдошларидан юқори туради... унинг хаёли кенг, дунёни кўриши атрофли, кўзининг уфқи вусъатлидур».1 сиддиқий-ажзий 1890-йилларнинг охирида муборак ҳаж сафарига отланади. осиё ва европанинг саноати тараққий этган шаҳарларида бўлади. у қаерда бўлмасин, у ердаги таълим-тарбия, маориф тизими билан танишади. турк, араб, форс, рус тилларини анча мукаммал билган саидаҳмад бирмунча муддат жидда шаҳрида русиянинг консулхонасида таржимон бўлиб хизмат қилади. у уч йиллик саёҳати давомида русиянинг марказий шаҳарларида истиқомат қилади. тифлис шаҳрида озарбайжон халқининг улуғ демократ ижодкорлари жалил мамадқулизода, алиакбар тойирзода (собир) билан танишади.бу танишув ва мулоқот унинг йирик маориф-ислоҳотчиси бўлиб етушувида муҳим омил бўлди. кейинчалик бу икки забардаст мутафаккир томонидан нашр қилинган «мулла насриддин» журналида босилган мутаассибликни фош этувчи ҳажвий шеърлар ва мақолалар саидаҳмад ижодига кучли таъсир кўрсатди, журнал чиқа бошлаган 1906 йилдан журналнинг доимий муштарийсига айланди. сиддиқий-ажзий 1901 йилда катта таассурот, ижодий ва амалий режалар билан самарқандга қайтди. у отасидан қолган боғни …
4
астур, ўқув қўлланмалари, ҳафталик дарс жадвали асосида олиб берган, давоматни тартибга солиш, ўқувчилар билимини ҳар куни назорат қилиш учун махсус йўқлама дафтар ­ журнал жорий қилди. мактабнинг довруғи нафақат ҳалвойи қишлоғига ёки самарқанд вилоятига, балки бутун туркистон ўлкасига ёйилди. мактабни кўргани, ундан ўрнак олгани узоқ-яқин жойлардан муаллимлар кела бошладилар. мактабнинг ҳаммани ҳайратга солган яна бир хусусияти шунда эдики, синфда ўзбек, тожик болалари билан бирга рус болалари ҳам ўқир эди. рус тилини ўқитиш ҳам яхши йўлга қўйилган эди. сиддиқийнинг собиқ ўқувчиси, самарқанд тиббиёт институти профессори марҳум г. н. александров бу мактаб ва унинг ўқитучиси сиддиқийни катта миннатдорчилик билан шундай хотирлайди: «у (саидаҳмад сиддиқий) болаларни рус тили ва адабиётидан, шунингдек, ўзбек тили ва адабиётидан ўқитар эди. у болаларни жуда севар эди, юмшоқ табиатли киши эди. ўқитувчимиз дарсларни қатъий жадвал асосида ўтказар эди: бир кун рус тили, арифметика, география, тарих, табииёт фанларидан дарс ўтказса, иккинчи куни бу дарсларнинг ўтиш ўрнини навбат билан алмаштирар …
5
й мактаблар учун дарсликлар яратиш, болаларбоп китоблар яратишдек долзарб масалаларни кун тартибига қўйган эди. маҳмудхўжа беҳбудий, сиддиқий-ажзий, абдуқодир шакурий, ҳожи муин, саид ризо ализода каби педагоглар ҳамкорлигида мактаб дарсликлари ва қўлланмалари билан савдо қилувчи «зарафшон» номли дўкон ва кутубхона ташкил қиладилар. бу даврда самарқанд мактабларида, асосан, беҳбудий дарсликлари қўллана бошланган эди. сиддиқий-ажзий мана шундай олий мақсад учун 1912 йилда ўзбек ва тожик тилларида «миръоти ибрат» («ибрат ойнаси»), «анжумани арвоҳ» («арвоҳлар йиғини») достонларини яратди. бу асарларни туркистон ўлкасида нашрдан чиқариш мумкин бўлмади, улар 1912 йилда муаллифнинг ҳаммаслаклари жалил мамадқулизода ва алиакбар тойирзоданинг ёрдамида «мулла насриддин» журнали матбаасида босмадан чиқарилади. ҳар икккала достон ҳам илм-маърифатни улуғлаш жаҳолатни, мутаассибликни қоралаш ҳақида. сиддиқий миллатнинг истиқболини илм-фанни, давлат тили ва қонунини эгаллашда деб билади: дўрт иш бана бундин эрди мақсуд, бундин ўла халқ бахти масъуд. илм ила олмоқ фунунни, давлатни, лисонни ва закунни. ҳар қавм булардин ўлди маҳрум, истиқболи ҳолидин ўлур шум... ҳар қочки лисонни …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"саидаҳмад сиддиқий-ажзий" haqida

1662746773.doc саидаґмад сиддијий-ажзий page саидаҳмад сиддиқий-ажзий (1864-1927) сиддиқий-ажзий хх аср бошларида етук шоир, таржимон ва моҳир педагог, усули жадид мактабларининг ташкилотчиларидан бири сифатида фаолият кўрсатди. унинг кўп қиррали фаолияти 1920 йиллардаёқ адабиётшунослар, педагоглар эътиборини қозонди. сиддиий-ажзий ҳақида дастлабки мақола ажзийни яқиндан билган адабиётшунос вадуд маҳмуд (1897-1976) томонидан ёзилди ва «турк шоири ажзий» сарлаҳаси билан «инқилоб» журналинниг 1924 йил 11-12-сонларида эълон қилди. жумладан, у ажзий ҳақида қуйидагиларни ёзади: «бошлаб сиддиқий яхши техникдур: соат ва турли мошиналарни тузатмоқ ишига моҳирдур... мусиқа билан ҳам анча шуғуллангандур. ўз тилидан бошқа араб, форс, рус тилларини билур... самарқанд жадидларининг бошида беҳбудий, сид...

DOC format, 84,0 KB. "саидаҳмад сиддиқий-ажзий"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: саидаҳмад сиддиқий-ажзий DOC Bepul yuklash Telegram