жадид педагогикаси намояндалари исҳоқхон ибрат (исхокхон ибрат)

DOC 150,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1662752478.doc жадид педагогикаси намояндалари page жадид педагогикаси намояндалари исҳоқхон ибрат (1867-1937) режа: 1. исҳоқхон ибрат хаёт 2. тил-дил калити 3. исҳоқхон ибрат ижоди 4. исҳоқхон ибрат ижодида таълим – тарбия масалалари, педагогик ғоялари исҳоқхон тўра ибрат фаолият доираси кенг, миллий уйғониш даврининг машҳур педагогларидан биридир. маърифатпарвар шоир, маорифчи иброҳим даврон1 ибрат ҳақида қуйидагиларни ёзади: «исҳоқхон тўра улуми диния ва фанния ва адабияда устози комиллиғи билан бутун фарғона ва дигар жиҳат озиёйи вустода инкор ўлунмас даражада бир мавқеъ мумтоза тутмишдур. исҳоқхон тўра улуми динияда мударрисдур, фунуни дунявийда, билло шубҳа, архитектур, техник ва механик ва физиқия илминда тилифонист, тилиғрофист ва яна химик десак яна оздур, чунки бу илмларни билур. исҳоқхон тўра олим ва фозил бир зоти олий бўлуб, бу турфа фазоили инсонияга молик... баъзи ихтироти ҳам бордур»2. ибратнинг асли исми исҳоқхон, отасининг исми жунайдуллахўжадир. ибрат унинг адабий тахаллусидир. исҳоқхоннинг ўзига «ибрат» тахаллусини олиш боиси шундаки, у фаолиятининг дастлабки йилларидан бошлаб маърифатпарвар шоир, …
2
аб каби буюк шоирлар асарларини мутолаа қилиш хонадон аҳли учун севимли машғулот ҳисобланган. оиладаги бундай ҳаёт тарзи исҳоқхонда адабиёт ва санъатга муҳаббатнинг эрта пайдо бўлиши учун асосий омил бўлди. 1870 йилда отаси жунайдуллахўжа вафот этади. исҳоқхон дастлаб маҳалла мактабида таҳсил кўради, аммо беш йил давомида ҳам саводини чиқара олмагач, ўз уйида онасининг қўлида ўқиди. бу ҳақда ўзи шундай ёзади: «аввалги вақтдаги маҳалла мактабида 5 йилда 3 адад муаллимда ўқиб, охири саводим чиқмай, кейин қизлар мактабида, ўз уйимизда, волидаи марҳумамда ўқуб савод чиқардим. икки сана қиблагоҳимдан ҳуснихат машқ этдим»1. ҳурибиби ўз мактабида фақат қуруқ ёдлатиш билангина чекланмай, қизларга ёзишни, ҳуснихатни ҳам ўргатар эди. шунинг учун ҳам исҳоқхон онасини асарларида устози сифатида ҳурмат билан тилга олади. адабиёт ва санъатга зўр муҳаббат қўйган исҳоқхонни ўқишни давом эттириш учун қўқонга юборадилар у xix аср бошларида барпо этилган муҳаммад сиддиқ тунқатор мадрасасига 1878 йилда ўқишга киради. унинг қўқонда таҳсил кўрган йиллари (1878-1886) ўзбек адабиётида, маданий …
3
млари ҳам бўлган. исҳоқхон ибрат 1886 йилда қўқон мадрасани тугатиб, ўз қишлоғи тўрақўрғонга қайтиб келади ва фаолиятини илғор маорифчи сифатида қишлоқда маърифат тарқатиш билан бошлайди: ўша йили мактаб очади. унинг мактаби «усули қадим» - «усули таҳажжи», яъни ҳижо методига асосланган мактаблардан бирмунча фарқ қилар эди. исҳоқхон қўқонда ўқиб юрган вақтларидаёқ ўлкада очила бошлаган рус мактабларидаги ўқитиш усулларининг маҳаллий мактабларда ҳукм сураётган ҳижо ҳамда қуруқ ёдлаш усулидан афзаллигини сезган эди. исҳоқхон ўз мактабига нисбатан илғор бўлган, саводга ўргатишда анча енгиллик вужудга келтирувчи товуш (савтия) усулини татбиқ қилди ва «усули савтия»ни эски метод тарафдорларидан ҳимоя қилди. бироқ бу мактабида узоқ вақт ишлай олмади. баъзи бир жоҳил мутаассиблар унинг мактабини «кофирлар мактаби» деб эълон қилдилар, халқ болаларини бу мактабдан қайтаришга ҳаракат қилдилар ва генерал-губернаторлик амалдорлари ёрдамида ёптирдилар. бу ёш маорифчи исҳоқхон ибратнинг мутаассиблар ҳамда мустамлакачи маъмурлар билан биринчи тўқнашуви эди. исҳоқхон ибрат ўзининг «луғатиситтатити ал-сина», «жомеъул хутут» ва «тарихи фарғона» асарларида ёзишича, 1887-йилда, …
4
нг жидда каби шаҳарларида истиқомат қилди. макка шаҳридан қизил ва арабистон денгизлари орқали ҳиндистонга келди. 1892-1896 йилларда ҳиндистоннинг энг катта порт шаҳарлари бомбей ва калкуттада яшади. бу ерда кўп ишлатиладиган арбаилисонни, яъни тўрт тилни: араб, форс, ҳинд-урду ва инглиз тилларини мукаммал ўрганди. чет элларда халқ ҳаёти, уларнинг маданияти, шарқ мамлакатларидаги европаликлар орқали кириб келган европа маданияти, тили ва санъати билан яқиндан танишди, ўрганди, илмий асарлари учун қимматли материаллар тўплади. у шарқ халқлари тиллари билан бир қаторда ғарб халқлари тилларини ҳам билиш зарур деб ҳисоблади ва арабистонда француз тилини, ҳиндистонда инглиз тилини, шу билан бирга, энг қадимий финикия, яҳудий, сурия, юнон ёзувларини ўрганди. ибратнинг шарқ ва ғарб халқлари тилларини анча мукаммал билганлигини эътироф этиб, замондоши иброҳим даврон ёзади: «...фазоили инсониядин маода қози тўра (исҳоқхон ­ у.д.) жаноблари туркча, форсча, ҳиндича, русча лисон билиб, яна русча, франсузча, арманича ва бошқа хатлар ёзмоққа моҳирдурлар». исҳоқхон ибрат чет элларда олим ва фозил кишилар билан, …
5
рининг қарашлигига қарамай, рус тилини ўрганишга қизиқувчилар сезиларли даражада ортди. аммо ўқувчилар ва рус тилини мустақил ўрганувчилар учун дарслик ва қўлланмалар йўқ даражада эди. бу ҳақда «туркестанские ведомости» газетасида тошкент китоб дўкони хўжайинларидан бири қуйидагиларни ёзади: «шу кунларда шаҳарликлар ўртасида рус тилига қизиқувчилар сони ортиб бормоқда.. тошкент китоб дўкони хўжайинларидан бири шикоят қиляптики, сартлар ҳеч тинчлик бермаяпти, русча ўрганиш учун сарт тилида ёзилган бирор дарслик борми?» деб сўраб келишавериб жонга тегди. шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ерли ўтроқ аҳолининг тил ўрганишга қобилияти кучли»1. рус тили билан бир қаторда ўнга яқин шарқ ва ғарб тилларини анча мукаммал билган исҳоқхон бу масалада ўз халқига ёрдам қўлини чўзди. мутафаккир мазкур «луғатиситтатити ал-сина» асарини яратар экан, биринчи галда, рус тилига қизиқувчиларни кўзда тутди. бу нарса китобнинг биринчи бетиданоқ кўзга ташланади. муаллиф кирилл ёзув тизимини билмайдиганларга қулай бўлсин учун рус сўзларини араб ёзуви билан беради. маълумки, рус ва европа сўзларини араб ёзувида ифодалаш анча мураккаб иш, …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "жадид педагогикаси намояндалари исҳоқхон ибрат (исхокхон ибрат)"

1662752478.doc жадид педагогикаси намояндалари page жадид педагогикаси намояндалари исҳоқхон ибрат (1867-1937) режа: 1. исҳоқхон ибрат хаёт 2. тил-дил калити 3. исҳоқхон ибрат ижоди 4. исҳоқхон ибрат ижодида таълим – тарбия масалалари, педагогик ғоялари исҳоқхон тўра ибрат фаолият доираси кенг, миллий уйғониш даврининг машҳур педагогларидан биридир. маърифатпарвар шоир, маорифчи иброҳим даврон1 ибрат ҳақида қуйидагиларни ёзади: «исҳоқхон тўра улуми диния ва фанния ва адабияда устози комиллиғи билан бутун фарғона ва дигар жиҳат озиёйи вустода инкор ўлунмас даражада бир мавқеъ мумтоза тутмишдур. исҳоқхон тўра улуми динияда мударрисдур, фунуни дунявийда, билло шубҳа, архитектур, техник ва механик ва физиқия илминда тилифонист, тилиғрофист ва яна химик десак яна оздур, чунки бу илмларни билур....

Формат DOC, 150,0 КБ. Чтобы скачать "жадид педагогикаси намояндалари исҳоқхон ибрат (исхокхон ибрат)", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: жадид педагогикаси намояндалари… DOC Бесплатная загрузка Telegram