абдуқодир шакурий 2

DOC 86,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1662757785.doc абду+одир шакурий page абдуқодир шакурий (1875-1943) режа: 1. абдуқодир шакурий - самарқандда биринчи «усули жадид» мактаби очган, жадид педагогикасининг йирик намояндаси. 2. абдуқодир шакурийнинг ҳаёти ва ижоди 3. а. шакурий «усули жадид» мактаблари учун ўнга яқин дарслик ва қўлланмалар муаллифи самарқандда биринчи «усули жадид» мактаби очган, жадид педагогикасининг йирик намояндаси абдуқодир шакурийдир. маҳмудхўжа беҳбудий ўз «васиятнома»сида уни, тенгдош бўлишига қарамай, ўзига жуда яқин олиб, ўғлонлари қаторида вадуд маҳмад билан бирга тилга олади. абдуқодир шакурий ўз замондошларидан фарқли равишда ўзига хос муаллимлик туғма қобилиятига эга инсон эди. а. шакурий ҳақида дастлабки қимматли маълумотлар вадуд маҳмуднинг «турк шоири ажзий» , «маорифимиз» , турсунқул (раҳим ҳошим)нинг «25 йиллик педагог» мақолаларида берилган. 1965 йилда педагог-олим м. фаттаевнинг абдуқодир шакурий ҳақида «атоқли педагогларимиз» рисоласи яратилди. абдуқодир шакурий 1875 йили самарқанд теграсидаги ражабамин қишлоғида туғилди. унинг отаси мулла абдушукур соҳибкор боғбон бўлган, абдуқодир 9 ёшида отаси ҳалок бўлиб, унинг тарбияси билан тўлалигича онаси шуғулланган. онаси …
2
аолиятини, ҳаётини ўқитувчиликка бағишлади. шакурийнинг илғор, изланувчан педагог-маорифчи бўлиб етишувига бир воқеа сабаб бўлади: «1901 йилнинг қиш куни мулла бадриддин деган соатчи бир татар қўлида («таржимон») газетасини кўрди. шу унинг фикрнинг очилишиға бир сабаб, балки бир муқаддима бўлди. соатсоз бадриддин «бу нима?» саволиға: ­ бу кўр (сўқир) одамларнинг кўзларини очадур, ­ деган эди. бир куни мулла бадриддин шакурийни «усули савтия» мактаби очишға ундайди ва бундай мактаб билан танишдирмак учун уни эргаштириб хўқандга элтмакчи бўлди. шакурий 1321-ҳижрий савр ойида (1903 йил милодий ­ у. д.) хўқандга жўнади. унда бешқудуқ маҳалласида умар ҳожи мунаввар ўғлининг ҳимояси ва муаллим салоҳиддин мажидий қўли остида очилғон «усули савтия» мактаби билан танишади ва буюк азим билан самарқандга қайтади. мана шу ғайратли муаллим қўли остидан унинг отасидан қолғон майда боғда бир шийпон (сўри)нинг остида 3 аршинлиқ, партали, 25 талабали бир мактаб очилди.»1 демак, а. шакурий 1903 йилда қўқон сафаридан қайтганидан кейин мактабини буткул янгилади, «усули савтия» методига …
3
а ўлдириш таҳдиди билан ёзилғон хатлар олди. бу хатларни қишлоқ йигитлари номидин муаззин ёзғон экан.2» бундай бўҳтон ва таҳдидлар уни ўз ҳаётини бахшида этган муқаддас ишдан қайтара олмади, аксинча, мактабни ҳам, ўз фаолияти диорасини ҳам кенгайтириб борди. шакурийни таъқиб ва тазйиқ қилувчилар билан бир қаторда уни қўллаб-қувватловчилар ҳам топилди, у яккаланиб қолмади. 1904 йилга келиб, унинг мактаби беш синф ибтидоий ва бир рушдий синфига эга бўлди. бу ишда унга самарқанднинг маърифатли зиёлилари меъмор ҳожи абдуқодир, домулло маҳмуд мударрис, айниқса, сиддиқий-ажзий ёрдам берадилар. маълумотларга қараганда, бирмунча муддат саидаҳмад сиддиқий-ажзий унинг мактабида ўзбек тилидан дарс берган. уларнинг кўмаги билан самарқанд шаҳрида «усули жадид» мактабининг шўъбалари очилади. шакурий мактабида 140-150 ўқувчи мунтазам таълим олган. 1904 йилда абдуқодир шакурий туркистонда жадидчилик ҳаракатининг карвонбошиси маҳмудхўжа беҳбудий билан танишади, улар ўртасида ҳамкорлик вужудга келади: «1904-нчи йилда бир-бировларини танимай бир шаҳарнинг икки бурчагида халқни оқартиш йўлида бир мақсадга қараб ишламакда бўлғон икки қаҳрамон танишадурлар. эшитган бўлса ҳам …
4
ёки муаллимларга йўлдош» номли «усули савтия» методи бўйича ўқитувчилар учун қўлланмасидан бир неча нусха олиб келади. у энди катта эътиқод ва ишонч билан ўз фаолиятини давом эттиради. «усули жадид» мактаблари учун ҳожи муин шукруллаев билан ҳамкорликда «раҳбари савод» алифбо дарслигини, шогирди, атоқли педагог исматулла раҳматуллаев билан «жомеъул ҳикоят», «зубдатул-ашъор» ўқиш китобларини, биринчи синф ўқувчилари учун «таълими алифбо ёҳуд раҳбари мактаб» алифбо дарслигини яратди. бу асарлар жадид педагогикаси учун янгилик эди. шакурий мактабида (унинг мактаби «мактаби шакурий» номи билан шуҳрат қозонган ­ у. д.) ўқув ишлари билан бир қаторда, «усули жадид» бўйича ёш ўқитувчилар малакасини оширган. улар абдуқодир шакурий бошчилигида ўқитилган ва имтиҳон қилинган. бу ишларда маҳмудхўжа беҳбудий, сиддиқий-ажзий, ҳожи муин, исматулла раҳматуллаев каби педагоглар фаол иштирок этганлар. имтиҳондан муваффақиятли ўтганлар янги очилаётган «усули жадид» мактабларига ўқитувчи сифатида қабул қилинганлар. бу ҳақда «ойна» журналида қуйидаги эълон босилган: «усули жадид»а узра болаларни ўқитмоқ ва самарқанд атрофинда мактаби ибтидоияда муалллимлик қилмоқлик учун беш …
5
арни танитиш, уларни қўшиб ўқиш ва ёзиш машқларига бағишланган. алифбонинг иккинчи қисмида болалар ёшига, руҳиятига мос кичик-кичик матнлар берилади. алифбо муаллифи айниқса ифодали ўқиш, ўқувчиларни чиройли гапиришга ўргатиш масаласи билан боғлиқ ҳажман мўъжаз шеърлар берган. 1911 йилда абдуқодир шакурий «усули жадид» мактабларининг иккинчи синфи учун «жомеъул ҳикоят» («ҳикоялар мажмуи») номли ўқиш китобини яратди. китобнинг титул варағида шундай ёзади: «ин рисолеро баройе ахлоқи шогирдоне синфе дуввуми мактаби ибтидоий. аз китобҳойи турки ва форси таржўме ва таълиф намуде шуд. ношир ва муаллиф мулло абдуқодир шакурий. мусаҳҳиҳ ҳожи муин шукрилло» («ушбу рисола бошланқич мактабнинг 2-синф ўқувчилари учундир. турк ва форс тилларидаги китоблардан таржима қилинди. ношири ва муаллифи мулло абдуқодир шакурий. мусаҳҳиҳ ҳожи муин шукрилло»)». а. шакурий ушбу «жомеъул ҳикоят» ўқиш китобига шарқ мутафаккирлари шайх муслиҳиддин саъдий, абдураҳмон жомий, алишер навоийларнинг болаларбоп ҳикоя ва шеърлари билан бир қаторда и. а. крилов, л. н. толстой каби рус ёзувчиларининг болалар учун махсус ёзилган асарларидан намуналар киритган. …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "абдуқодир шакурий 2"

1662757785.doc абду+одир шакурий page абдуқодир шакурий (1875-1943) режа: 1. абдуқодир шакурий - самарқандда биринчи «усули жадид» мактаби очган, жадид педагогикасининг йирик намояндаси. 2. абдуқодир шакурийнинг ҳаёти ва ижоди 3. а. шакурий «усули жадид» мактаблари учун ўнга яқин дарслик ва қўлланмалар муаллифи самарқандда биринчи «усули жадид» мактаби очган, жадид педагогикасининг йирик намояндаси абдуқодир шакурийдир. маҳмудхўжа беҳбудий ўз «васиятнома»сида уни, тенгдош бўлишига қарамай, ўзига жуда яқин олиб, ўғлонлари қаторида вадуд маҳмад билан бирга тилга олади. абдуқодир шакурий ўз замондошларидан фарқли равишда ўзига хос муаллимлик туғма қобилиятига эга инсон эди. а. шакурий ҳақида дастлабки қимматли маълумотлар вадуд маҳмуднинг «турк шоири ажзий» , «маорифимиз» , турсунқул (раҳим ҳ...

Формат DOC, 86,0 КБ. Чтобы скачать "абдуқодир шакурий 2", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: абдуқодир шакурий 2 DOC Бесплатная загрузка Telegram