структура ва структурализм

DOC 128,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1662838790.doc структура ва структурализм www.arxiv.uz reja: 1. адабий танқид ва бадиий адабиёт. 2. ўзбек танқидчилилигида бадиий асарга ёндашувнинг янги кўринишлари 3. структурализм ва хх асрдаги айрим фалсафий-эстетик қарашлар 4. структурализмнинг янги кўринишлари 5. поструктурализм 6. экзистенсиал йўналиш ва унинг вакиллари ўзбекистон мустақиллиги адабиётшунослик, адабий танқид олдида янги имкониятларни пайдо қилди. шўро даври адабий танқидчилиги ҳаддан ташқари мафкуралаштирлган, социалистик реализм номли метод бадиий адабиётнинг қўл-оёғига кишан солган эди. қандай бедодликни, адабий танқид «ҳе» йўқ, «бе» йўқ барча китобхонларнинг, жамики ёзувчи-ижодкорларнинг ўқитувчиси-раҳнамосига айланиб қолса. адабий танқид «раҳнамолик»ни шу даражада уддаладики, манман деган санъаткорлар асарлари яроқсиз деб топилди, юзлаб, минглаб ёзувчилар халқ душмани сифатида отилдилар, осилдилар, зиндонбанд қилиндилар. адабий танқид ижтимоий қиёсий, типологик талқин йўлидангина борди. адабий танқиднинг герменевтика, аксиология, қадрият сингари тушунчалари четга суриб ташланди. адабий танқид зўр бериб ижобий ва салбий қаҳрамон масаласини байроқ қилиб кўтарди. коммунист образини яратиш халқлар дўстлиги муаммосини ёритишда таппа-тайёр қолиплардан фойдаланилди. ўзбекистон мустақиликка эришгач, жаҳон адабиётшунослиги, …
2
матн таркиби, маънолар кўчими, таянч сўзлар-структура, структурализм ҳақида фикр-мулоҳаза юритар эканмиз, мустақиллик туфайли адабий танқидда қайта жонлана бошлаган бир муаммони қайта кўриб ўтамиз. бадиий асар ўзига хос микромир: санъаткор асар воситасида олам-олам фикрларни билдиради, ғояларни ифодалайди. биз борлиқни қандай ўзлаштирсак, санъаткор матнини шунчалик синчиклаб ўрганамиз. ҳақиқий матн – тартибли таркибий тизим. борлиқ тузилишида, инсон мучаси, аъзоларининг жойлашишида изчил таркиб, тартиб бўлганидай, бадиий асар матнида ҳам тартибли таркиб мавжуд. аниқроқ айтсак, бадиий асар – бетакрор структура, тартибли таркибий тизим. бу тизимни уқиш, ўзлаштириш йўриғи, йўсини, қоидаси структурализмдир. структурализм мақсади адабий матннинг семиологияси – маънолар кўп йўналиши, кўп қатлигини англашдир. структурализм мақсад-моҳиятини юзага чиқаришда асардаги муҳим маъно нуқталарини белгилаб олиш жиддий аҳамият касб этади. синчков назар структурализм матнни турли алфозда таҳлил қилиш эканлигини пайқаб етади. бошқача айтганда, структурализм ва герменевтика, структурализм ва аксиология унча ҳам бир-биридан йироқ тушунчалар эмас. биз структурализмнинг пайдо бўлиши, босқичлари ҳақида тўхталишни; структурализм ва хх асрдаги айрим фалсафий-эстетик …
3
труктура, сўздан фойдаланиш маҳорати, сатр салмоғи, семиология сингарилар ҳақида тадқиқот олиб бормоқда. аммо структура, структурализм истилоҳи юз йил муқаддам францияда пайдо бўлди. структура таркибий қисмлар аро алоқа ва ўзаро мослашувлардир. структурализм-тилшунослик, адабиётшуносликдаги йўсин, йўналиш, методнинг муштарак атамаси. хх асрнинг 10-йилларидан эътиборан шакллана бошлаган структурализм методини французлар “янги танқид” дея бошладилар. француз структурализми ҳақида гап борар экан, аввало фердинанд де соссюр (1857-1913) номи тилга олинади. у структурал лингвистика асосчиларидан бўлиб, фанга синхрон ва диахрон ўрганиш методларини олиб кирди. лингвистикани изчил тизим сифатида ўрганиш, тил ва семиотика аро узвий боғлиқлик масалалари ф.де соссюр номи билан боғлиқ. р.о.якобсон (1896-1982) структурани бадиий асар фабуласи ва композицияси билан узвий боғлиқликда ўрганиш йўсинини ишлаб чиқди. унинг тадқиқотлари кўпроқ лингвистик структурализм билан боғланиб кетган. тадқиқотчи жан-мари озиа структура ва инсон психологияси муаммоларини тадқиқ этган. мана шу олим матн таҳлили муаммолари сиёсий, мафкуравий, ташвиқий қарашлардан йироқ бўлиши лозимлигини уқтирган. гастон башлар (1884-1962) структура, структурализм билан боғлиқ “янги илмий …
4
ю.н.тўнянов, в.б.шкловский, р.о.якобсон, б.в.томашевский, б.эйхенбаум сингари аъзолари лингвистика, адабиётшунослик, хусусан, поэтика, адабиёт назарияси, матншунослик, рус адабиёти тарихини илмий-назарий ёритишда бетакрор ўзликларини намоён этадилар. хусусан, виктор борисович шкловский (1893-1984), борис викторович томашевский (1890-1957)кабилар ҳам назариётчилар сифатида танилдилар, ҳам л.толстой, ф.достоевский, а.пушкин асарлари структурасини тадқиқ этиш бўйича катта илмий ютуқларга эришдилар. уларнинг ижоди 10-йилларда бошланган бўлса-да, 50-70-йилларда унумли натижалар берди. структурализм хх асрда учта мураккаб босқични ўтади. 10-йилларнинг ўрталарида бошланган структурализм бошланғич поғона бўлди. гарчи у “бошланғич” бўлса-да, структурализмнинг тамал тоши ўша пайтда қўйилди, унинг асосий мақсад-вазифалари белгиланди. муҳими, структурализм лингвистика ва адабиётшуносликдаги муштарак нуқталарга диққатини қаратди. айни вақтда илк структурализм лингвистик ва адабиётшунослик муаммоларини аниқ, узил-кесил кўрсатиб берди. структурализмнинг иккинчи поғонаси хх асрнинг 60-70-йилларига тўғри келди. францияда бу йиллар клод леви стросс (1908), жак лакон (1901-1981), ролан барт (1915-1980), мишель фуко (1926-1984) сингари структуралистлар ижод қилдилар. булар структурализм моҳиятини мукаммал ёритдилар. р.бартнинг “ҳузурбахш матн”, м.фуконинг “сўз ва буюмлар” тадқиқотлари, леви-стросснинг этнографик …
5
аккаб бўлса, у талқин қилган асарлар ҳам шунчалик жиддий. услуб қанча мураккаб бўлса, мутахассис уни ўқиш, ўрганишга шунчалик жиддий киришади. ю.лотман бадиий асар матни муаммосини кенг миқёсда, барча санъат асарлари бирлигида, жаҳон адабиётининг мураккаб асарлари мисолида ёритади. ю.лотманнинг мантиқ йўсинига йўл топилса, унинг назарий қарашларини англаб етиш осонлашади. олим ҳар қанча мураккаб услубни қўлламасин, бадиий матн муаммоси доирасидан четга чиқиб кетмайди. бизнинг мумтоз адабиётимизда шундай мураккаб, теран илдизли матнлар борки, уларни англаб етган мутахассис ю.лотман асарларини бемалол уқиб олади. 70-йиллардан бошлаб ўзбек адабиётшунослигида поэтика масалалари ўрганила бошландики, уларни структурализм соҳасида олиб борилган изланишларнинг бошланиши деб англамоқ жоиз. бадиий тафаккурда рўй берган ўзгаришлар адабиётда дарҳол намоён бўлади. 80-йиллардан бошлаб структурализмнинг янги кўриниши – постструктурализм пайдо бўлди. постструктурализм, рамзий айтганда, структурализмни биқиқлик, академик ҳолатдан ҳаётнинг жўшқин оқимига олиб чиқди. янги метод намояндалари жонли ҳаёт руҳи сингган, халқона тилда ёзилган матнларни талқин қила бошладилар. айниқса, бундай ҳол шўро адабиётида рўй берди. ошкоралик ва …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"структура ва структурализм" haqida

1662838790.doc структура ва структурализм www.arxiv.uz reja: 1. адабий танқид ва бадиий адабиёт. 2. ўзбек танқидчилилигида бадиий асарга ёндашувнинг янги кўринишлари 3. структурализм ва хх асрдаги айрим фалсафий-эстетик қарашлар 4. структурализмнинг янги кўринишлари 5. поструктурализм 6. экзистенсиал йўналиш ва унинг вакиллари ўзбекистон мустақиллиги адабиётшунослик, адабий танқид олдида янги имкониятларни пайдо қилди. шўро даври адабий танқидчилиги ҳаддан ташқари мафкуралаштирлган, социалистик реализм номли метод бадиий адабиётнинг қўл-оёғига кишан солган эди. қандай бедодликни, адабий танқид «ҳе» йўқ, «бе» йўқ барча китобхонларнинг, жамики ёзувчи-ижодкорларнинг ўқитувчиси-раҳнамосига айланиб қолса. адабий танқид «раҳнамолик»ни шу даражада уддаладики, манман деган санъаткорлар асарлари яр...

DOC format, 128,0 KB. "структура ва структурализм"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.