тарбия ва гўзаллик илми

DOC 66.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1476122222_65266.doc тарбия ва гўзаллик илми таянч тушунча ва иборалар: фундаментал тадқиқот, адаб илмига оид манбалар, бир қатламли асарлар, соғлом эътиқод тарғиби, назмий ифода йўли, табъи назм, усул ва фуруъ, илҳом эҳтиёжи ва бурч масъулияти фундаментал тадқиқот ўз характерига кўра муайян соҳа(йўналиш) доирасида чегараланади. масалан, адабий манба тадқиқоти адабиёт тизимидаги қонуниятлар асосида илмий текширувдан ўтказилади. ҳеч қачон бу фаннинг ўзак муаммолари математика, физика, кимё ёки шунга ўхшаш соҳаларда ўрганилмайди. аммо тарихдан маълумки, филологияга бевосита алоқаси бўлмаган манбаларда ҳам баъзан адабий воситалардан, хусусан шеър жанридан кенг фойдаланилганини кузатиш мумкин. алжабр, табобат, ақида, фиқҳ илмига оид айрим манба матнларининг назмий шаклда ҳам мавжудлиги фикримизга далилдир. шу ўринда, бундай манбалар фундаментал ўрганилар экан, қайси соҳа базасида текширилиши керак, деган принципиал савол туғилади. мисол учун, сўфи оллоёрнинг ақоид илми мавзуидаги “саботул ожизин” манзумасини адабий манба дейиш керакми ёки ақида китоби? бу хил манбаларнинг қайси соҳага тегишлилигидаги доминантни, аввало, тадқиқотчининг назари, қолаверса, тадқиқот натижаси белгилайди. дейлик, …
2
“ақидайи назмий” ва абдураҳмон низорийнинг “даҳрун нажот” манзумаларига нисбатан ҳам айтиш мумкин. бундай асарларнинг адабий манба сифатида кўп ҳам эътибор қилинмаслигининг яна бир сабаби адабиёт сўзи англатган маъноларни турлича тушуниш билан боғлиқ. “адабиёт” атамаси соҳага оид луғат ва манбалар да адаб сўзидан олингани айтилади. журжонийнинг “аттаърифот” китобида айтилишича, адаб – нутқни хоҳ оғзаки, хоҳ ёзма ифодалаш жараёнида турли хатолардан сақланишни ўргатадиган илм. саолибийнинг “фиқҳул луғат” асарида адабни руҳнинг озиғи дейилса, бошқа манбаларда бу сўз ҳар бир ишда меъёрни сақлаш, тарбияни зарофат ва нозиклик билан олиб бориш, гўзал муомалада бўлиш каби маънолар билан изоҳланади. мазкур маъноларни умумлаштириб, тарбия адабиётнинг мазмунига, гўзаллик шаклига хос хусусият дейилса, истилоҳ сифатида “адабиёт” сўзи янада аниқлашиб, бир қадар уйғунлашади, шакл ва мазмун бир-бирини тақозо қилувчи ажралмас бутунлик, деган қоида амалда қарор топади. шундай экан, адабиёт деганда фақатгина гўзаллик маъносини тушуниш ҳам, адабиётни, қатъиян, тарбиядан бошқа нарса эмас деб билиш ҳам этни суякдан ажратиш билан баробар. адабиётшунос …
3
н матн эса шунчаки сўзлар йиғиндиси, адабиётга дахлсиз қуруқ гаплардир. асар мазмунан чуқур, аммо ифода юпунроқ бўлса-чи? бундай матн намуналарининг адабиётга алоқадорлиги қанчалик? абдурауф фитрат юқорида зикр этилган асарида бу ҳодисага қуйидагича муносабат билдиради: “бизда эски мадрасадан қолған янглиш фикр бор. вазн, қофияси бўлған ҳар бир сўз тўдасига “шеър” деймиз. чунки бурунғи форс-араб адабиётчилари шеърни “қофияси, вазни бўлған гапдир” деб таъриф қилар эдилар. вазн ва қофияси бўлған ҳар бир сўзни шеър деганимизда сўфи оллоёрнинг: ёзилди форсий тил бирла мактуб, ақидоту фуруъи қурби маҳбуб. ониким кўрдилар туркий ёронлар, дедилар гар дуо қилса эранлар. битилса туркий тил бирла ақида, кўнгуллар бўлса ондин орамида.– деб ёзғон тизмаларига ҳам “шеър” дейиш керак бўладир, ҳолбуки, шу шеър эмас, бир назм парчасидир...” адабиётшунос узоқ жўрақулов фитратнинг бу қарашига шундай аниқлик киритади: “умуман, фитратнинг бундай фикрлари, яъни ахлоқий-дидактик асарларни, ҳикматларни шеър деб қарамаслиги бошқа тадқиқотларда ҳам учрайди. бундай қарашларда асос бор. шарқда аниқ фанлар билан машғул бўлган …
4
ияланган, маънога далолат қиладиган қавл”. манбада изоҳланишича, таърифдаги қавл сўзи шеър тушунчасини англатувчи гапга ишора. вазнга солинган дейилиши билан вазнга солинмаган сўзлар ҳам борлиги англашилади. қофияланган, маънога далолат қиладиган дейилиши билан эса ўз-ўзидан қофиясиз, маъносиз гаплар орадан кўтарилади, яъни “шеър” ва “шеър эмас” деган тушунчалар ўртасига қатъий чегара қўйилади. сўнгра изоҳ шундай давом этади: “шеър санъатдир. ҳар қандай санъатда ижод маҳсулининг моҳирлик ва комиллик билан адо этилиши мақсад қилинади. аммо бунга ҳамма ҳам эришолмайди. сабаби, доимо ижронинг икки тарафи – юксак чегараси ва паст чегараси (غاية الجودة و غاية الرداءة) мавжуд”. шунингдек, ибн муқаффаънинг “адабул кабир ва адабус сағир”, абдулқодир бағдодийнинг “хизанатул адаб”, ибн синон хафожийнинг “сиррул фасоҳат”, усома ибн мунқизнинг “албадиъ фи нақдиш шеър” каби асарларида ҳам шу ва шунга ўхшаш таърифлар берилган (фитрат “шеър ва шоирлиқ” мақоласида бу классик таърифга принципиал ўзгартириш киритиб, қофия ва вазннинг шеър ҳақиқатига ҳал қилувчи таъсири йўқлигини, шеър юракда ҳосил бўлган туйғуларни санъаткорона …
5
ахассислар муайян адабий ҳодисани баҳолар экан, ўз фикрларининг зиддига ўрин қолдирадилар. мисол учун узоқ жўрақуловнинг юқорида келтирилган фикрида айни ҳолни кузатиш мумкин. адабиётшунос бежизга ўз таклифини савол орқали изҳор қилмаган. бу таклифда таъкиддан кўра, масалани очиқ қолдириш ва шу йўл билан уни жиддий ўрганишга чақириқ руҳи устувор. имкониятдан фойдаланиб, мазкур масала хусусида баъзи маълумотлар билан ўртоқлашсак. фитратнинг ахлоқий-дидактик асарларни, ҳикматларни шеър деб ҳисобламаслигининг субъектив ва объектив сабаблари бор. замонавий адабиётни мумтоз адабий анъаналарга қарши қўйиш тенденцияси ўтган асрнинг талатўп замонларида шаклланди. фитрат замонасининг илғор фарзанди сифатида давр руҳини сезди ва ихтиёрини маълум даражада ҳукмрон мафкурага топширди. янада тўғрироғи, бу таназзулнинг аввали сал илгарироқдан, дунёқараш бузилган, эътиқоднинг кенг ва равон йўллари қолиб, тор ва боши берк “миллийчилик” кўчаларига бош уриб кетилган онлардан бошланган эди. пайғамбарлар тарихи ва валий, улуғ зотларнинг ибратли ҳаётидан ҳикоя қилувчи номалар (“мақталнома”, “меърожнома”, “жуҳуднома”, “етимнома”, “ғарибнома”, “искандарнома” “ахтамнома”), қиссалар (“қиссаи юсуф”, “қиссаи исмоил, “қиссаи марям”, “қиссаи иброҳим …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "тарбия ва гўзаллик илми"

1476122222_65266.doc тарбия ва гўзаллик илми таянч тушунча ва иборалар: фундаментал тадқиқот, адаб илмига оид манбалар, бир қатламли асарлар, соғлом эътиқод тарғиби, назмий ифода йўли, табъи назм, усул ва фуруъ, илҳом эҳтиёжи ва бурч масъулияти фундаментал тадқиқот ўз характерига кўра муайян соҳа(йўналиш) доирасида чегараланади. масалан, адабий манба тадқиқоти адабиёт тизимидаги қонуниятлар асосида илмий текширувдан ўтказилади. ҳеч қачон бу фаннинг ўзак муаммолари математика, физика, кимё ёки шунга ўхшаш соҳаларда ўрганилмайди. аммо тарихдан маълумки, филологияга бевосита алоқаси бўлмаган манбаларда ҳам баъзан адабий воситалардан, хусусан шеър жанридан кенг фойдаланилганини кузатиш мумкин. алжабр, табобат, ақида, фиқҳ илмига оид айрим манба матнларининг назмий шаклда ҳам мавжудлиги фикрими...

DOC format, 66.0 KB. To download "тарбия ва гўзаллик илми", click the Telegram button on the left.

Tags: тарбия ва гўзаллик илми DOC Free download Telegram