балоғат илми ва унинг шаклланиши

DOC 63,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1453137854_63704.doc балоғат илми ва унинг шаклланиши режа: 1. балоғат фанининг моҳияти. 2. балоғат фани ривожланиш босқичлари. 3. балоғат фани ривожланишига ҳисса қўшган олимлар. 1. балоғат фанининг моҳияти. араб тили дунёдаги тиллар ичида кўп ўрганилган ва ҳануз ўрганилаётган тил ҳисобланади. луғат бойлиги билан ва қоидаларининг турли-туманлиги, бир калимани бир неча услубда ишлатиш имкониятларининг кўплиги билан комилликда тиллар ичида ажралиб туради. балки, дунёда шеваларининг жуда кўплиги билан ҳам аввалги ўринни эгаллайди. бу тил қуръони карим тили, жаноб пайғамбаримиз тиллари бўлгани учун ҳам уни ўрганиш йўллари илгариги замонлардаёқ ишлаб чиқилган. араб тилини ўрганиш учун ҳам бошқа тилларни билиб олиш учун керак бўладиган фонетика-грамматика ва ҳоказолар, яъни сарф ва наҳв илми мукаммал ўрганилади. кўпгина тилларда гап тузиш, феъл ясаш қоидаларини билиб олишнинг ўзи – соддароқ бўлса ҳам енгилгина гаплашиш имконини беради. аммо араб тилида мукаммал гаплашиш ва уни тушиниш учун албатта, балоғат фани қоидаларини яхши билиш керак. мазкур қоидалар араб тили руҳини тўла очиб …
2
роқ қилиб, тушунмовчиликлардан холи қилиб етказиш тажрибасини камолга етказади. балоғат ва фасоҳатда ҳар томондан мукаммал ҳисобланган, мўъжизакор қуръони карим шу тилда нозил бўлди. қуръони карим тилни балоғат ва фасоҳати юзасидан мақсадни етказишда сўз ишлатиш йўналишларини кенгайтириб таълим берди. зеро, шу нозик жиҳатлар воситасида араб тили бошқа тилларда учрамайдиган маъноларни ифодалашда ўзига хослик, гўзаллик, бетакрорлик ва улуғликка эришди. қуръони карим мўъжизаларни кашф этишда балоғат илмларининг аҳамияти буюкдир. бу эса балоғат илмларига еҳтиёжимиз кучли эканини билдиради. 2. балоғат фани ривожланиш босқичлари. аввалда бу фан балоғат фани деб юритилмаган. тил олимлари, ўзи алоҳида мустақил ва бир-бирини тўлдирувчи бўлган учта илм: илми маоний, илми баён ва илми бадиъдан таркиб топган балоғат илмлари ҳақида сарф- наҳв ва луғатга оид китобларни чуқур ўргангандан кийин бу илмни ўрганишар эдилар. шундай қилиб, кичик рисола ва мақолалар тўпланиб бориб, уни алоҳида мустақил фан сифатида шаклланишига олиб келди. илми маонийда маъноларни, баъзи лафзларни ишлатиш усуллари ва баъзи калималарнинг ўрни ва …
3
. балоғат фани ривожланишига ҳисса қўшган олимлар. машҳур олим фазл ибн рабийънинг мажлисида абу убайда ҳазратлари ҳам қатнашдилар. шунда одамлар у кишини: -“заққум” тўғрисидаги оятни маъносини тушиниш қандай бўлади, шу вақтгача биз шайтонни ва унинг бошини кўрмадик, оятдаги дарахт меваси ва унинг шодасини қандай экан, билмаймиз!? нимага ўхшар экан, тушинмаймиз? сиз араб тилини биздан кўра комилроқ биласиз, нима бўлади?- деб саволга тутдилар. фазл ибн рабийънинг рухсати билан абу убайда ҳазратлари жавоб бердилар. уларга ўзларига машҳур бўлган ялмоғиз кампирнинг ўткир ва учли тишлари зикр қилинган қайсийнинг байтини ўқидилар: ؟ لاﻮﻏأ بﺎﯿﻧﺄﻛ قرز ﺔﻧﻮﻨﺴﻣ و ﻰﻌﺟﺎﻀﻣ قﺮﺸﻤﻟا و ﻰﻨﻠﺘﻘﯾ أ мени охир ўлдирурми ул, вале, ётар ерим машриқи кулл? ҳавони кесгувчи ўткир тишларим, ки, ялмоғизнинг кескир тишлари. шоир ботирнинг журъатини ва душманнинг ҳам бўш келмаётганини бу байтида баён қилган. мени у ўлдиради-ми, ахир қандай мени қатл этар экан, ваҳоланки, ётар жойларим машриқларга чўзилган бўлса-ю ва яна ялмоғиз кампирнинг озиқ тишларидек жуда ўткир …
4
адиган китобни таснифотига абу убайдани чорлади. кейин эса, бошқа олимлар ҳам у кишига эргашиб, истиора ва киноялар ҳақида рисолалар ёздилар. илми маоний ҳақида биринчи қалам тебратган олимнинг номи маълум эмас. баъзи рисола ва асарларида жаъфар ибн яҳё ҳамда саҳл ибн ҳорун каби бошқа олимлар ҳам илми маоний ҳақида сўз юритганлар. илми маонийни алоҳида мустақил фан ва китоб қилган зот амр ибн баҳр ал- жоҳиздир. бу ҳақда иккита китоблари биринчилардан бўлиб олам юзини кўришга ошиқди. “ал-баён ват-табйин” ҳамда “иъжозул қуръон” (қуръон мўжизалари) номли китоблари ўз вақтида машҳур ва мўътабар бўлган. бу зотдан кейин абу аббос ал-мубаррад ва қудома ибн жаъфар ал-котиб ва бошқалар асарлар битганлар. учинчи илм – илми бадиъ тўғрисида биринчи китоб абдуллоҳ ибн ал- мўътазз ал-аббосий (296 ҳижрий санагача яшаган)нинг китоби ҳисобланади. шунгача шоирлар шеърларини илми бадиънинг баъзи-баъзи турларида ижод қилар эдилар. ибн ал-мўътазз бадиънинг ўн навини жамладилар. у кишининг ҳамасри қудома ибн жаъфар буларни ўрганиб чиқиб, навларнинг сонини …
5
амолар балоғат илмлари соҳасида ас-саккокийга муҳтождирлар. балоғат илмларини мукаммал ўрганишимиздан аввал унда кўп ишлатиладиган баъзи атама – термин, яъни балоғат ва фасоҳат ҳамда уларга алоқадор истилоҳлардан хабардор бўлишимиз керак. адабиётлар: 1.жалолиддин муҳаммад ибн абдурраҳмон қазвиний. талхисул- мифтаҳ. алмактабат ул-асрийя. байрут 2008 й. 2.али муҳаммад ҳасан. асрор ул-баён. қоҳира 2005 й. 3.шарифов з. балоғат фанидан маърузалар матни. – т.: мовароуннаҳр, 2002. – 111 б. 4.абдул-ҳаким ҳасан наънаъ. ал-манор. ал-азҳар. миср. 1991 й. 5.хрестоматия по исламу. пер. с арабского, введ. и примеч. – м.: наука. издательская фирма «восточная литература», 1994. – 238 с.: ил.

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"балоғат илми ва унинг шаклланиши" haqida

1453137854_63704.doc балоғат илми ва унинг шаклланиши режа: 1. балоғат фанининг моҳияти. 2. балоғат фани ривожланиш босқичлари. 3. балоғат фани ривожланишига ҳисса қўшган олимлар. 1. балоғат фанининг моҳияти. араб тили дунёдаги тиллар ичида кўп ўрганилган ва ҳануз ўрганилаётган тил ҳисобланади. луғат бойлиги билан ва қоидаларининг турли-туманлиги, бир калимани бир неча услубда ишлатиш имкониятларининг кўплиги билан комилликда тиллар ичида ажралиб туради. балки, дунёда шеваларининг жуда кўплиги билан ҳам аввалги ўринни эгаллайди. бу тил қуръони карим тили, жаноб пайғамбаримиз тиллари бўлгани учун ҳам уни ўрганиш йўллари илгариги замонлардаёқ ишлаб чиқилган. араб тилини ўрганиш учун ҳам бошқа тилларни билиб олиш учун керак бўладиган фонетика-грамматика ва ҳоказолар, яъни сарф ва наҳв илми му...

DOC format, 63,5 KB. "балоғат илми ва унинг шаклланиши"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.