шарқ уйғониш даврида лафзий санъат турлари

DOC 153,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1682407208.doc шарқ уйғониш даврида лафзий санъат турлари reja: 3. фаробий – лафзий санъат ҳақида 4. беруний – чечанлик ҳақида 5. ибн сино – товуш, овоз, нутқ хақида 6. ал – хоразмий – аруз хақида 7. юсуф хос хожиб - сўз санъати хақида 8. абу ҳомид ғаззолий – баҳс маданияти хақида 9. кайковус - сухандонлик хақида 10. иршод ва қози ўший - нотиқлик санъати ҳақида 11. хожа муайяд - ваъз хақида 12. мавлоно риёзий - лутф санъати хақида. 13. ҳусайн воиз кошифий - нотиқлик санъати хақида 14. мадҳия – мусобақаси кичик шаклли томоша фаробий – лафзий санъат ҳақида улуғ ватандошмиз абу наср фаробий (870-950) тўғри сўзлаш, тўғри мантиқий хулосалар чиқариш, мазмундор ва гўзал нутқ тузишда лексикология, грамматика ва мантиқнинг нақадар аҳамияти зўрлиги ҳақида - "қандай қилиб таълим бериш ва таълим олиш, фикрни қандай ифодалаш, баён этиш, қандай сўраш ва қандай жавоб бериш (масаласи)га келганимизда, бу ҳақда билимларнинг энг биринчиси — жисмларга …
2
ҳаттотлик ва мусиқа назариясига оид ўнлаб асарлар яратди. унинг «шеър ва қофиялар ҳақида сўз» («калом фи аъжр ва-л қавофи»); «риторика ҳақида китоб» («китоб фи-л хитоба»); «луғатлар ҳақида ки-тоб» («китоб фи-л луғат»); «хаттотлик ҳақида китоб» («китоб фи-л санъат ал китобат»); «мусиқа ҳақида катта китоб» («китоб ул-мусиқа ал-кабир»); «мусиқа ҳақида сўз» («калом фи-л мусиқий»); «ритмлар туркумлари ҳақида китоб» («китоб ул фи ихсоил-иқо») каби асарларида бевосита санъат назариясига оид қарашлар баён этилган. форобий «бахт-саодатга эришув ҳақида»ги рисоласида инсон гўзалликни самарали идрок этиши учун унда нозик табиат ва ақлий мукаммаллик замини бўлиши керак, ҳиссий ва ақлий қобилиятга эга бўлган инсонгина дунёнинг барча сирларини била олиши мумкин, деб таъкидлайди. «инсон ақл-идроки туфайли ҳақиқий инсонга айланади, билим инсонга бахт ва шодлик келтиради, инсон билиш орқали ўзида гўзаллик ва мукаммалликни кашф этади» деб уқтиради. форобий одамларни илм билан, санъат билан шуғулланишга даъват этади ва шу туфайли гўзал нарсалар – тушунарли нарсага айланади, деб кўрсатади. форобий инсон қобилиятини …
3
нг кишилар туйғусига таъсири буюкдир. бу илм шу маънода фойдалики, у ўз мувозанатини йўқотган одамлар хулқини тартибга келтиради, ноқис ҳулқни мукаммал қилади ва мувозанатда бўлган инсон ҳулқининг мувозанатини сақлаб туради, дейди у. форобий мусиқанинг шифобахш кучини уқтириб, «бу илм тананинг саломатлиги учун ҳам фойдалидир» дейди. форобий «мусиқа ҳақида катта китоб» деган кўп жилдли асари билан ўрта асрнинг йирик мусиқашуноси сифатида машҳур бўлди. у мусиқа илмининг назарий ва амалий тармоқларини, куйларнинг ички тузилиши, қонуниятларини ҳисобга олиб, уларни таълиф ва илми иқога ажратади. у мусиқа назариясида товушлар вужудга келишининг табиий-илмий таърифини берибгина қолмай, куйлар оҳангдор-лигининг математик тамойилларини очади, турли жадваллар, геометрия қоидалари асосида кўплаб мураккаб чизмалар келтиради, шарқ мусиқасини унинг ритмзарблари асосларини далиллар билан шарҳлаб беради. мутафаккирнинг ритм-зарб ҳақидаги таълимоти тез ёки сустлиги билан боғлиқ, урғули-урғусиз ёки шартли қабул қилинган сўзларни талаффуз қилишга асосланган. у ритм-зарбларни ташкил этган бирликлар бўлмиш нақралар, улар бирикмасидан ҳосил этиладиган рукнларнинг турли хиллари асосида яратиладиган ритм-зарб ўлчовлари …
4
шга қодир кучга эгадир. шу боис мутафаккир инсон олдига алоҳида талаблар қўяди. форобий мазкур рисоласида таълим-тарбия масалаларига алоҳида тўхталиб, ёшларнинг ахлоқий фазилати низомларини ҳамда уларнинг санъатни эгаллаши учун амалий малакаларини тарбиялаш — тарбиячиларнинг муқаддас вазифаси эканлигини кўрсатиб берди. форобий инсоний сифатларнинг барчасини одамлар ва нарсалар гўзаллиги тарзида баҳолаб, уларни мақсадга мувофиқлик ва фойдалилик томонлари билан узвий боғлайди. у «шеър санъати ҳақида» деган рисоласида бадиий фаолиятни ўзига хос тарзда воқеликка тақлид қилишга қиёс этиб, мусаввирлик ва шеърият бир-биридан сўз ва бўёқ воситаларида ифодаланиши билан фарқланган ҳолда одамлар тасаввурларига тақлид орқали таъсир ўтказишни мақсад қилиб қўяди, дейди. бу таъсир, куч, тасаввур дейилади ҳамда у туйғу ва ақл-идрок оралиғида туради. форобий зстетик қарашларида санъат яратган қиёфалар ақл ва умумий мушоҳада қабул қилиб олган ҳолда ўзининг яккашлигини йўқотиб қўймайди, идрок учун мумкин бўлган аниқ ҳиссий шаклини сақлаб қолади. беруний – чечанлик ҳақида буюк қомусий олим беруний (973-1048) ўзининг "геодезия" асарининг кириш қисмида фанларнинг пайдо …
5
утқнинг икки хил — наср, назм кўриниши борлигини таъкидламоқда. нутқнинг бу турлари маълум қоидалар асосида шаклланади. наср наҳв қонунқоидалари, назм – аруз талабларига биноан тузилади. арузга қараганда наҳвнинг таъсир доираси кенг, у наср учун ҳам, назм учун ҳам зарур. беруний ёзади: "наҳв – насрда ва аруз назмда айтилган сўзнинг меъёрини ўлчови ва хатосини тузатувчи аниқ иккита мезон бўлиб қолди, лекин наҳв булар иккисининг умумийроғидир, чунки у насрни ҳам, назмни ҳам биргаликда ўз ичига қамраб олади". "хуллас, яхши нутқ тузиш учун наҳв, аруз, мантиқ фанлари ҳамкорлигидан фойдаланиш зарур бўлади. уларнинг биронтасига аҳамият бермаслик, булардан бирининг қоидаси бузилиши қолган иккитасига таъсир қилмай қолмайди" (ўша асар. 64-бет). беруний шакл ва мазмун бирлигига катта аҳамият беради. унингча шакл мазмунга хизмат қилиши керак. мазмунсиз ҳар қандай чиройли шакл ҳам эл орасида эътибор қозонмайди. нутқнинг насрий шаклида ҳам, назмий шаклида ҳам мазмун бош мезондир. абу райҳон беруний илмий меросида ҳам «мукаммаллик» комил инсон маъносида қўлланилади. беруний …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "шарқ уйғониш даврида лафзий санъат турлари"

1682407208.doc шарқ уйғониш даврида лафзий санъат турлари reja: 3. фаробий – лафзий санъат ҳақида 4. беруний – чечанлик ҳақида 5. ибн сино – товуш, овоз, нутқ хақида 6. ал – хоразмий – аруз хақида 7. юсуф хос хожиб - сўз санъати хақида 8. абу ҳомид ғаззолий – баҳс маданияти хақида 9. кайковус - сухандонлик хақида 10. иршод ва қози ўший - нотиқлик санъати ҳақида 11. хожа муайяд - ваъз хақида 12. мавлоно риёзий - лутф санъати хақида. 13. ҳусайн воиз кошифий - нотиқлик санъати хақида 14. мадҳия – мусобақаси кичик шаклли томоша фаробий – лафзий санъат ҳақида улуғ ватандошмиз абу наср фаробий (870-950) тўғри сўзлаш, тўғри мантиқий хулосалар чиқариш, мазмундор ва гўзал нутқ тузишда лексикология, грамматика ва мантиқнинг нақадар аҳамияти …

Формат DOC, 153,5 КБ. Чтобы скачать "шарқ уйғониш даврида лафзий санъат турлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: шарқ уйғониш даврида лафзий сан… DOC Бесплатная загрузка Telegram