нотиқлик санъати тарихи. антик нотиқлик. шарқ нотиқлиги

DOC 199,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1474633788_64969.doc нотиқлик санъати тарихи. антик нотиқлик. шарқ нотиқлиги режа: 1.нотиқлик санъати тарихи. юнон нотиқлиги. рим нотиқлиги. 2. риторика. синегорлар. логографлар. 3. шарқ нотиқлиги. 4. суд жараёни ва нутқ маданияти. таянч сўз ва иборалар: нотиқлик, нотиқлик санъати, риторика, логографлар, синегорлар, ваъз, воиз, воизлик санъати, прокурор ва нотиқлик, адвокат ва нотиқлик, судья ва нотиқлик, суд жараёни ва нутқ маданияти. қадимги санъат турларидан бири нотиқлик дастлаб миср, ассурия, вавилон каби қадимий давлатларда тараққий топган бўлса-да, кийинчалик грецияда ривожланди, шаклланди ва тараққиёт босқичларига кўтарилди. перикл, клеон, лиси, демосфен, гипперид каби давлат арбоблари нотиқликни санъат даражасига кўтардилар. шу боис нотиқлик санъати назарияси ҳақидаги, дастлабки маълумотлар, асосли фикр-мулоҳазалар юнонистон нотиқлик санъати тарихи билан бевосита боғлиқдир. юнонистон барча илмларнинг бешиги бўлгани каби, нотиқлик санъати тараққиётида ҳам дунё тамаддунига муайян ҳисса қўшган маданият маркази ҳисобланади. тадқиқотлардан маълум бўлишича, жаҳон ижтимоий тараққиёти ва маданияти тарихида ҳеч бир даврда нотиқлик санъати юнонистон мамлакатидаги каби юксак тараққиёт босқичига кўтарилган эмас. тарихга …
2
а, таъсирли нутқ ижод қилишга мажбур қилар эди. бироқ беш қўл баробар бўлмагани каби, бу жараёнга барчанинг кўника олмаслиги табиий эди. ҳамма ҳам нутқ жараёнида нотиқлик маҳоратини тўлиқ эгаллай олмади. шунинг учун грецияда нутқ матнини ёзиб берувчиларга эҳтиёж туғилди. нотиқлар, юристлар судланувчилардан муайян моддий маблағ эвазига нутқ матнини кўчириб бера бошлайдилар. судланувчи бу матндан фойдаланиб, суд жараёнида ўзини ҳимоя қилади. табиийки, бу вазифани ҳамма ҳам зарур даражада уддалай олмади. натижада нотиқликни эплай олмаган кишилар учун судда бошқа шахсни ҳимоячи сифатида тавсия қилишга суд томонидан рухсат бериладиган бўлди. бу даврда грецияда тантанали маросимларда, юбилейларда нутқ сўзловчилар - мақтов нотиқлиги ҳам пайдо бўлади. ўз навбатида, мақтов нотиқлиги ҳам нотиқлик санъати тарихида муайян ўрин эгаллай бошлади. грецияда бошқа санъат турлари каби нотиқлик санъати ҳам ўз қадр-қимматини топа бошлади. бироқ чиройли нутқдан кўра мазмунли фикрни эътироф этган греклар нутқнинг кўпроқ шу жиҳатларига эътибор берар эди. айниқса, ёш авлодга нотиқлик санъатини мукаммал ўргатишни масъулятли вазифа …
3
боқ олганлиги нотиқлик санъатининг қадимда юнонистонда гўё ҳарбий мутахассислик ёки ижтимоий фанларни ўргатувчи махсус мактаблар қаторида эътиборли мавқега эга бўлганлигидан далолат беради. шунинг учун ҳам қадимги грецияда ўзига тўқ, бой-бадавлат оилалар, айниқса, зиёлилар фарзандларини ўспиринлик давридан нотиқлик мактабларига беришга ҳаракат қилганлар. бир сўз билан айтганда, гомер ўз асарларида айнан нотиқлик санъати услублари ва машҳур нотиқлар тўғрисида кенг ва атрофлича маълумот берганлиги қадимда юнонистонда нотиқлик санъатининг ривожланиб, тараққиёт босқичига кўтарилганлигидан далолат беради. аттика даври ёки афина нотиқлиги эрамиздан олдинги 499 – 449 йилларда қарийб 50 йил давомида эрон ва юнон давлатлари ўртасида уруш давом этган. урушда юнонлар давлати ғалаба қозониб, тез орада тараққиёт поғоналарига кўтарилади, ижтимоий-сиёсий ҳаётда ўз мавқеини тиклай бошлайди. илм-фан ривожланади, маданият юксалади. манбаларда юнонистонда бу даврда маданият ва санъат маркази, илм-фан тараққий этган шаҳар сифатида аттика қайд этилади. аттика ҳудуди катта вилоят ҳисобланиб, афина шаҳри пойтахти эди. шу боис манбаларда аттика давлати ёки афина давлати деб қаралади. эрамиздан …
4
тик жамиятнинг кўзга кўринган етук маркази ҳисобланган. демократияга асосланган бошқа юнон полисларидаги каби афина давлатида ҳам икки йирик орган – халқ мажлиси ва беш юзлар иттифоқи асосий ҳал қилувчи кучга эга бўлган. суд тизими ҳам катта ижтимоий-сиёсий мавқега эга бўлиб, давлатни бошқаришда муҳим ва стратегик юмушларни ҳал қилишда иштирок этган. бу уч асосий орган юнон демократиясининг ядросини ташкил қилган дейиш мумкин. булардан беш юзлар иттифоқи давлат аҳамиятига молик полис масалалари бўйича ўз таклиф-мулоҳазаларини билдириш, қонунлар, қарорлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва муҳокама қилишдан иборат бўлган йирик сиёсий арбоблар бирлашмаси ҳисобланган. иттифоқ йиғинларида шу лойиҳа ёки айрим масалалар муҳокамаси юзасидан ўз фикр- мулоҳазаларини билдирувчи аъзо эркин нутқ сўзлаши лозим эди. шу боис йиғинларда ўртага ташланган масала муҳокамасида кимки ўз мулоҳазасини ёки таклифини асосли исботлай олса ва кўпчилик унинг чиқишини маъқулласа, лойиҳа матни қабул қилинган. аксинча, муҳокамадаги фикрлар етарли исботланмаса, аъзолар томонидан маъқулланмаса, лойиҳа ва таклифлар бир овоздан қабул қилинмас эди. беш юзлар …
5
бўйича қонунлар чиқариш ҳуқуқига эга бўлган. умумхалқ муҳокамаларида халқнинг эркин қатнашиши ва муҳокамада эркин чиқиш ҳуқуқи қонун асосида белгилаб қўйилган. шу боис халқ мажлислари баъзан бир неча кунлаб давом этар, йиғилишга қатнашган аъзо ва қизиқувчи шахсларнинг қизғин музокараларига сабаб бўларди. бундай муҳокама ва мулоҳазалар демократик руҳда бўлиб фуқаролар орасидан забардаст кенгаш нотиқларининг етишиб чиқаётганлиги кўзга ташланарди. улар, ўз навбатида, юртдошларининг манфаатларини ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиб ҳамда давлат манфаатлари юзасидан нутқ сўзлардилар. бу нотиқлик санъатининг тараққиёти учун муайян шароит ва замин ҳозирланганлигидан далолат берарди. беш юзлар иттифоқи ёки халқ мажлисида муҳокама қилинган лойиҳа юзасидан қабул қилинган қарорлар демократик асосда эркин овоз бериш йўли билан амалга оширилар эди. шу боис йиғинда кўп овоз тўплаш ёки муваффақият қозонишнинг асосий ва қулай йўли мажлис қатнашчиларини ишонтириш эди. бунинг учун сўзга чиққан нотиқ мақсади ўз фикрини нафақат эркин билдира олиши, балки кўтарилган масала моҳиятини оча билиш ва ўзига хайрихоҳ этишдан иборат эди. улар халқ …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"нотиқлик санъати тарихи. антик нотиқлик. шарқ нотиқлиги" haqida

1474633788_64969.doc нотиқлик санъати тарихи. антик нотиқлик. шарқ нотиқлиги режа: 1.нотиқлик санъати тарихи. юнон нотиқлиги. рим нотиқлиги. 2. риторика. синегорлар. логографлар. 3. шарқ нотиқлиги. 4. суд жараёни ва нутқ маданияти. таянч сўз ва иборалар: нотиқлик, нотиқлик санъати, риторика, логографлар, синегорлар, ваъз, воиз, воизлик санъати, прокурор ва нотиқлик, адвокат ва нотиқлик, судья ва нотиқлик, суд жараёни ва нутқ маданияти. қадимги санъат турларидан бири нотиқлик дастлаб миср, ассурия, вавилон каби қадимий давлатларда тараққий топган бўлса-да, кийинчалик грецияда ривожланди, шаклланди ва тараққиёт босқичларига кўтарилди. перикл, клеон, лиси, демосфен, гипперид каби давлат арбоблари нотиқликни санъат даражасига кўтардилар. шу боис нотиқлик санъати назарияси ҳақидаги, дастлабки м...

DOC format, 199,5 KB. "нотиқлик санъати тарихи. антик нотиқлик. шарқ нотиқлиги"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.