nutq san'ati va nutqning maqsad va yo'nalishlari

DOCX 5 pages 26.7 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 5
касбий нутқ асослари ва нутқнинг мақсад ва йўналишлари нотиқлик санъати ва нутқ сўзлаш фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган, сўз билан иш кўрадиган касблар бениҳоя кўп. масалан, прокурор ва адвокат. улар ўз касблари билан боғлиқ мақсадларига, биринчи навбатда, нутқ орқали эришадилар. судда прокурор айбноманинг асосли эканлигини исботлашга уринади, адвокат эса судьяларни ўз нуқтаи назари ва далилларининг адолатли эканлигига ишонтиришга ҳаракат қилади. айблов нутқида ҳам, ҳимоя нутқида ҳам нотиқ (прокурор ва адвокат) ўз нуқтаи назари ва фикрини маънавий жиҳатдан асослаб бериши, судда кўрилаётган масалани ва далилларни образли ва таъсирчан, тўғри ва лўнда ифода этиши лозим. бу катта маҳоратни талаб этади. колаверса, суд нотиқлигининг умумий даражаси жамиятда инсон шахсига бўлган ҳур матнинг даражасини кўрсатади, зеро, судда одамларнинг тақдирлари ҳал бўлади. ҳар қандай ўқитувчи (муаллим) ҳам нотиқ, зеро, унинг фаолияти ўз шогирдларига нутқ билан мурожаат этишдан иборат. ўқитувчи аудиторияга кирар экан, касби билан боғлиқ маълум мақсадга эришиш, ўз хоҳиш-истакларини рўёбга чиқаришга интилади. албатта, нутқ …
2 / 5
ақлий фаолият билан доим машғул бўлган киши эса доимо интеллектуал қониқмаслик ҳолатида бўлади бу табиий хол, зеро, инсон фикрларининг тўғри эканлигидан шубҳаланган тақдирдагина фикрлайди. ўз фикр ва ғояларини сўнгги ҳақиқат дея қабул қилган ва шубҳадан: тўхтаган киши фикрлашдан хам тўхтайди. шунинг учун касби фикрлаш бўлган ўқитувчи учун қадим файласуфлардан бирининг: "мен шубҳаланаяпман, демак, мен яшаяпман", - деган сўзлари ўзига хос ақида вазифасини ўтайди. фаолияти профессионал нотиқлик билан боғлиқ тоифа. каторига диний арбоблар, руҳонийларни киритиш мумкин, чунки уларнинг вазифаси ўз ваъзлари одамларга (диндошларга) илоҳий ҳақиқатларни етказиш ва уларни маънавий комилликка даъват этишдан иборат. сиёсий арбобнинг ва ҳар қандай раҳбарлик лавозимини эгаллаган кишининг фаолияти ҳам нотиқлиг фаолияти билан чамбарчас боғли:қ, чунки сиёсий арбоб (давлат раҳбари, у ёки бу партия етакчиси ва ш.к ўз сиёсий платформаси, маълум: мафкураси, ижтимоий концепциясини баён этиш орқали одамларни ўзига тарафдор қилади. афсуски, ҳозирги вақтда кўпчилик сиёсий партия вакиллари ва раҳбарлар нотиқлик санъатини пухта эгалламаганлиги туфайли ўз олдиларида …
3 / 5
гар исталган шаҳарга нотиқ ва табиб келса ва халқ йиғини ёки бошқа бирон мажлисда улардан қай бирини табиб этиб сайлаш ҳақида баҳс бошланса, табибга ҳеч ким эътибор ҳам қилмасди ва сўзнинг қудратидан фойдаланишни билган кишига овоз беришар эди, у буни истаса бас... нотиқ ҳар қандай рақибга қарши исталган масалада баҳс юритишга ва оммани ҳар қандай мутахассисдан кўра тезроқ инонтиришга қодир". афлотуннинг мазкур фикри нақадар асосли эканлигига тарихдан кўплаб мисолларни келтириш мумкин. масалан, xv асрда яшаб ўтган, алишер навоий замондоши воиз иршод сўз қудратидан моҳирона фойдаланиб, кўплаб мураккаб дипломатик масалаларни ҳал эта олган. хусусан, тарихнавис али сафийнинг далолат беришича, ҳусайн бойқаро шерзод шоҳи ҳузурига муҳим давлат иши юзасидан музокара учун воиз иршодни юборган. мавлоно иршод топшириқни шу даражада моҳирлик билан адо этган эканки, шероз шоҳи унга ўз фуқаролари олдида ваъз қилгандан сўнг жавоб беришини айтган. иршод минбарга чиқиб эҳтирос билан нутқ сўзлаганда, масжиди жомега йиғилганлар бутун вужуди билан ваъзга маҳлиё бўлиб, …
4 / 5
лумотларнинг оддий йиғиндиси эмас, балки ижодий меҳнат самараси бўлган ўзига хос санъат асаридир. унда нотиқ ўз фикрини қайси одамлар олдида, қандай шароитда баён этаётганини эътиборга олган ҳолда шуларга мос да-лил, асосларни, вазиятга мувофиқ сўз ва оҳанг танлайди. бу борада кайковус шундай ўгит беради; "сўз тўрт навдур: бири, билинмайтургон ва айтилмайтурғон; иккинчиси, айтилатурғон ва билинатурғон; учинчиси, ҳам билинатурғон ва ҳам билишга заруратсиз, аммо айтса бўлатурғон; тўртинчиси, билинатурғон ва айтилмайтурғон... бу тўрт нав сўзнинг икки юзи бордур. бири хўб ва бири зишт... яъни бир сўзни бир иборат била айтса бўлур, эшитғон киши:винг эса кўнгли ундин тира (қоронғу) бўлғай ва яна ўшал сўзни бир иборат била айтса бўлурким, эшитғон кишининг жони ундин роҳатда бўлғай". раҳбарнинг касб нотиқлиги бир қатор ички психологик мақсад-муддаоларга интилиш натижасида шакл-ланадиган хусусиятларга эга. нотиқ нутқ орқали эришиш мумкин бўлган (истаган) мақсадларни ўз олдига қўяр экан, раҳбар (етакчи)нинг ҳам ўз мақсадлари доираси мавжуд. мақсадлар доираси деганда, киши нутқ орқали эришмоқчи …
5 / 5
арини ҳаётга тадбиқ этиш, ўз ишларини давом эттирадиган маслакдошларни шакллантириш орқали ҳаётда из қолдириб, келажакка ошно бўлишга интилади. демак, ҳамфикр, маслакдошларни шакллантириш хар бир инсонга ўз маънавий, интеллектуал ҳаётининг муддатини узайтириш учун керак. касбий нутқ мақсад йўналишлари ҳусусида гап борар экан, унинг яна бир муҳим жиҳати эътиборга лойиқ. маълумки, нутқ орқали инсон ўзи учун зарур бўлган обрў-эътибор қозонади, ижтимоий мавқеини оширади. "0дамнинг қиммати - сузида", дея бежиз айтмаган халқимиз. "...биз одатда эътибор қилмаган киши сухангўйлиги билан бизни ром этиши мумкин. ақл жисмга жон ато этиши билан барча, муайян маънода уни янгилайди ҳам; бир-бирини қувиб, алмашиб келаётган туйғу ва фикрлар юзни жонлантиради ва унга у ёки бу ифюда беради; ақлли нутқ одамга диқ-қатни узоқ вақт боғлаб қўяди". (жан жак руссо). раҳ-бар (сиёсий арбоб, муассаса ёки корхона раҳбари ва ш.к.) халқ, омма, жамоа диққат марказида бўлиб, шу маконда ҳурмат қозониб етакчиликка эришади. аммо шу ўринда таъкидлаш жоизки, раҳбар ўзгаларнинг чинакам ҳурматига авторитар …

Want to read more?

Download all 5 pages for free via Telegram.

Download full file

About "nutq san'ati va nutqning maqsad va yo'nalishlari"

касбий нутқ асослари ва нутқнинг мақсад ва йўналишлари нотиқлик санъати ва нутқ сўзлаш фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган, сўз билан иш кўрадиган касблар бениҳоя кўп. масалан, прокурор ва адвокат. улар ўз касблари билан боғлиқ мақсадларига, биринчи навбатда, нутқ орқали эришадилар. судда прокурор айбноманинг асосли эканлигини исботлашга уринади, адвокат эса судьяларни ўз нуқтаи назари ва далилларининг адолатли эканлигига ишонтиришга ҳаракат қилади. айблов нутқида ҳам, ҳимоя нутқида ҳам нотиқ (прокурор ва адвокат) ўз нуқтаи назари ва фикрини маънавий жиҳатдан асослаб бериши, судда кўрилаётган масалани ва далилларни образли ва таъсирчан, тўғри ва лўнда ифода этиши лозим. бу катта маҳоратни талаб этади. колаверса, суд нотиқлигининг умумий даражаси жамиятда инсон шахсига бўлган ҳур матнинг ...

This file contains 5 pages in DOCX format (26.7 KB). To download "nutq san'ati va nutqning maqsad va yo'nalishlari", click the Telegram button on the left.

Tags: nutq san'ati va nutqning maqsad… DOCX 5 pages Free download Telegram