мустақил ўзбекистон тасвирий санъати йўналишлари

DOC 182,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1404885992_54834.doc мустақил ўзбекистон тасвирий санъати йўналишлари ўзбекистонда янги маънавий-ғоявий йўналишларининг шаклланиши ўз навбатида, замонавий санъатнинг барча соҳаларига самарали таъсир этиб, ижодий изланишлар доирасини кенгайтириб, бадиий тафаккур ривожини янада жадаллаштирди. тарихий, маданий ва маънавий-аҳлоқий қадриятларнинг кенг қатламларини қайта идрок этиш ғоялари, янгиланиш тамойиллари меъморлик, тасвирий ва амалий санъат соҳаларида яққол намоён бўлмоқда. 90-йилларда маҳобатли ва ландшафтли ҳайкалтарошлик, деворий рангтасвир ва витраж, мозаика ва меъморлик билан узвий боғлиқ маҳобатли безак санъатининг бошқа турлари турар-жой муҳити эстетикаси шаклланишига салмоқли ҳиссасини қўшди. шу даврда барпо этилган йирик иншоотлар маҳобатли рангтасвирчиларнинг фаол иштирокида бунёд бўлди. мисол тариқасида тошкентдаги «туркистон» саройи (деворий суратлар, витраж, безакли ҳайкалтарошлик, сополли паннолар), бизнес-центр ва интерконтинентал меҳмонҳонаси (деворий суратлар, безакли пластика), «меридиан» ва «шератон» меҳмонхоналари (деворий суратлар, кошинлар, безакли пластика), темурийлар тарихи давлат музейи (деворий суратлар, бадиий шиша, сопол плиткалар), тошкент шаҳри ҳокимияти биноси ва олий мажлис биноси (деворий суратлар, кошинлар, бадиий шиша), олимпия спорти музейи, самарқанд ва бухоро шаҳарларидаги «афросиёб», …
2
м (ҳайкалтарош и.жабборов, к.жабборов, 1996) соҳибқиронга ҳайкаллар барпо этилган. худди шу даврда ўтмишда яшаб ўтган буюк алломалар, давлат ва дин арбоблари, шоирлар ва мусаввирлар тимсолини муҳрлаган қатор ёдгорликлар қад кўтарди. улар орасида ўрта асрларда яшаб ўтган буюк аллома ал-фарғонийга фарғона (1998) ва қува (1998) шаҳарларида, миллий қаҳрамон жалолиддин мангубердига хоразмда (1999), улуғ хадиснавис имом ал-бухорийга самарқандда (1998), тошкентнинг мустақиллик майдонида «мотамсаро она» мажмуаси, «шаҳидлар хотираси» меъморий ёдгорликлари (2000) қад кўтарди. алпомишга термизда хайкалтарошлик мажмуа-композицияси яратилди (а.раҳма-туллаев, қ.норхўрозов, у.мардиев, т.подосинников, 1998). ўзбекистон ҳайкалтарошлари яратган белгиянинг кортрейк шаҳрида абу али ибн сино ҳайкали тантанали равишда очилди. дастгоҳли ҳайкалтарошлилик анча жонланганлигини кўрамиз. д.рўзибоев, т.тожихўжаев, и.жабборов, р.авакян, м.бороди-на, р.миртожиевлар ижодида шакл, ранг билан бир ўринда хайкалтарошликка хос бўлмаган материалларни самарали равишда қўллаш устида ижодий тажрибалар давом этмоқда. графикада анъанавий технология билан бир қаторда ифода этишнинг авангард воситаларини фаол излаш жадаллашди. (э.исҳоқов, в.апухтин, м.кагаров, м.содиқов, л.зуфарий, л.тио-ра). xx асрда ўзбекистонда кучли рангтасвир мактаби шаклланди. айни …
3
дунёқарашнинг кенгайиши ва теранлашуви, муаллифларнинг белгиланган қолиплар чегарасидан чиқишга интилиши билан изоҳланади. 1997 йилда ўзбекистон бадиий академиясининг ташкил этилиши республика маданий ҳаётида муҳим воқеа бўлди. унинг фаолияти бадиий таълим, кўргазма ишларини такомиллаштириш ва бадиий меросни ҳамда замонавий санъатни тарғиб қилиш истиқболини таъминлашга йўналтирилган. академиклар орасида устоз рассомлар- фаҳрий академиклар р.аҳмедов, а.абдуллаев, н.қўзибоев, м.саидов, р.чориев, м.набиев ҳамда ҳақиқий аъзолари – в.бурмакин, а.икромжонов, т.қўзиев, т.миржалилов, ж.умарбеков, б.жалолов, а.мирзаев, ж.изинтаев, л.ибрагимов, б.бобоев, й.турсунназаров, с.абдуллаев, а.нур ва бошқалар бор. турли авлод рассомларидан иборат академиклар таркиби рамзий маънода мамлакат тасвирий санъатининг xx асрда босиб ўтган турли хил услубий йўналишларини, ўзига хос тараққиёт йўлини ифода этди. xx асрга келиб ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитлар ўзаро бориши билан боғлиқ ҳодиса халқ усталарининг камайишига, ҳунармандчилик буюмларининг истеъмолдан чиқишига олиб келсада, амалий безак санъати анъаналари саноқли усталар ижодида ўзининг муаллифлик ва касбий маҳорати даражасини сақлаб қолди. ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг анъанавий ҳунармандчилик тақдири тубдан ўзгарди ва халқ санъати ривожи тубдан ўзгарди. халқ …
4
ариф азимов, ҳудайберди ҳақбердиев (самарқанд), шарофиддин юсупов (риштон), ботир болтабоев (хива), акбар ҳакимов (тошкент), шаҳноза мўъминова (тошкент), миниатюрачи рассомлар ниёзали холматов ва шомаҳмуд муҳаммаджонов, наққош саидмаҳмуд маҳмудовлар шулар жумласидандир. «ўзбекистон республикаси халқ устаси» таъсис этилиб, унга биринчи бўлиб. заргар фасҳиддин дадамухамедов сазовор бўлди. ҳайкалтарошликда яратилган асарларда янги ғоявий-мафкуравий муҳит таъсири, миллий ҳамда тарихий мавзулар устиворлиги ўз аксини топди ва йирик бадиий ёдгорлик ҳайкаллар барпо этилди. миллий боғнинг энг сўлим гўшасидан ўрин олган алишер навоий ёдгорлигида (э.алиев, н.банделадзе, в.дегтяров. 1991) эса, шарқона яратилганлиги билан ажралиб туради. бронзадан ясалган ҳайкалда фозиллик аломатлари ўз ифодасини топган. рамзий маънода барпо этилган меъмор детал эса, шоирнинг маҳобатли қиёфасини янада жонлантиради. ҳайкал ишланиш услубига кўра умумлашма тарзда амалга оширилган. яъни, майда деталлар фақат кўкракдан тепа қисмида, либослар ҳарактерида ва юз қиёфасида қўлланилган. шоирнинг ўнг қўлида хасса билан тасвирланиши динамик харакатни юзага келтиради. биргина ушбу детал орқали ҳайкалтарошлар турли маъноларни очиб беришга ҳаракат қилганлар. тошкентнинг гавжум ҳиёбонига …
5
уён давлат хавф-хатардан холи бўлгани, тинчлик ва фаровон ҳаёт бўлажагини эълон қилаётгандек тасвирлаган. соҳибқироннинг руҳий ҳолати юзида, ундаги имода яхши ифодаланган. фарғона шаҳрида ўрнатилган ёдгорлик ҳайкал очиқ осмон остида зиналар билан кўтарилган сунъий баландлик устида қад ростлаган. ҳайкал орқаси яримдоира кўринишда олти устун ва унинг устидаги уч қават зинасимон шарафа-карниз билан бажарилган. бу миллий услубдаги меъморий деталлар ёдгорликнинг салобатини оширади. қувадаги ёдгорлик бироз вазмин, ўйчан бўлиб, ромондо услубида бажарилган. хоразмда жалолиддин мангуберди ҳайкали “тоғнинг устида турган бургутдай туради”. чингизхондек ёвуз босқинчига қарши курашда мислсиз матонат, жасорат намуналарини кўрсатган хоразмшоҳлар сулоласидан жалолиддин мангубердининг она шундай мард қиёфасини и.жабборов томонидан яратилди (1998). р.миртожиев томонидан эса, “заҳириддин муҳаммад бобур” (1993й, андижон шаҳрига ўрнатилган), “абдулла қодирий” (1994 й., тошкент шаҳрига ўрнатилган), “чўлпон” (1997 й., андижон шаҳрига ўрнатилган), “она” (1999 й., жиззах шаҳрига ўрнатилган) каби қатор бадиий нуқтаи назардан йирик ёдгорликларни яратган. термиз шаҳрида эпик қаҳрамон алпомишнинг рамзий ҳайкали бунёд этилди. ҳайкалтарошликнинг мазкур композицион мажмуи, …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "мустақил ўзбекистон тасвирий санъати йўналишлари"

1404885992_54834.doc мустақил ўзбекистон тасвирий санъати йўналишлари ўзбекистонда янги маънавий-ғоявий йўналишларининг шаклланиши ўз навбатида, замонавий санъатнинг барча соҳаларига самарали таъсир этиб, ижодий изланишлар доирасини кенгайтириб, бадиий тафаккур ривожини янада жадаллаштирди. тарихий, маданий ва маънавий-аҳлоқий қадриятларнинг кенг қатламларини қайта идрок этиш ғоялари, янгиланиш тамойиллари меъморлик, тасвирий ва амалий санъат соҳаларида яққол намоён бўлмоқда. 90-йилларда маҳобатли ва ландшафтли ҳайкалтарошлик, деворий рангтасвир ва витраж, мозаика ва меъморлик билан узвий боғлиқ маҳобатли безак санъатининг бошқа турлари турар-жой муҳити эстетикаси шаклланишига салмоқли ҳиссасини қўшди. шу даврда барпо этилган йирик иншоотлар маҳобатли рангтасвирчиларнинг фаол иштирокида бу...

Формат DOC, 182,0 КБ. Чтобы скачать "мустақил ўзбекистон тасвирий санъати йўналишлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: мустақил ўзбекистон тасвирий са… DOC Бесплатная загрузка Telegram