xv аср иккинчи ярмида флоренция санъати

DOC 136.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1404543660_54052.doc xv аср иккинчи ярмида флоренция санъати режа: 1. xv аср иккинчи ярмида флоренция санъати 2. италияда юкори уйғониш даври санъати 3. венецияда юкори уйғониш даври санъати атлантика океани орқали янги савдо йўлларининг очилиши, 1453 йили истамбулнинг турклар томонидан босиб олиниши шарқ ва ғарб орасидаги савдо йўлларининг аҳамияти йўқолишига олиб кела бошлади. яқинлашиб келаётган инқироз ижтимоий ва иқтисодий ҳаётга ўз мухрини қўя бошлади. xv аср охирларига келиб, шаҳар хунармандлари табақаларининг демократик ҳаракатлари кучайди. бу санъат тараққиётида янги замин ярата бошлади. бу хусусият дастлаб флоренцияда ўзини кўрсата бошлади. илк уйғониш даври ўзининг умрини тугатиб, юқори уйғониш даврига асос ярата бошлади. бу давр флоренциянинг хукмдори «ажойиб-гаройиб лоренцо» деб ном чиқарган лоренцо медичи кўзғолон ва норозиликларни қаттиққўллик билан босиб, ҳукмдорлигини сақлаб қолди. у ўз давлатини тинч ва осойишта кўрсатиш мақсадида машҳур санъаткорларни тўплади, уларнинг ижодидан ўз давлатининг обрўсини оширишда фойдаланди. лекин бу ташқи томондан фаровон ва осойишта кўринган флоренция ичида пессимистик, эртанги кунга …
2
л ва поэтик рассомларидан, флоренция мактаби сўнгги босқичининг типик вакили ҳисобланади. унинг асарлари ўзининг чуқур лиризми, воқеликни ниҳоятда шоирона талқин этиши билан ҳарактерланади. боттичеллининг илк асарлари ўзининг майин лирикаси ва бегуборлиги билан ҳарактерланади. бу унинг диний мавзудаги асарларида, конкрет шахсларга бағишланган портретларида кўринади. «бахор» (1478), «венеранинг туғилиши» (1484) каби етук асарлари антиқа афсоналаридан олинган сюжетларни ижодкор шоирона, ўз қалб ҳарорати билан оригинал талқин эта олишини кўрсатади . 1490 йиллардан бошлаб, рассом ижодида пессимистик кайфиятлар кучая бориб, бу нарса унинг асарларида ҳам ўз аксини топа бошлади. бунга сабаб, албатта, шу даврда содир бўлган воқеалардир. лоренцо медичининг вафоти, флоренциянинг франция қўшинлари томонидан босиб олиниши билан бир вақтда бўлди. рассомнинг ана шу кайфияти, айниқса, унинг ёпилган дарвоза ёнида йиғлаб ўтирган ёлгиз ёш аёлни тасвирловчи «ҳайдалган жувон» (1495) асарида намоён бўлади боттичелли ажойиб қаламсурат устасидир. у биринчи бўлиб дантенинг «илоҳий комедия»сига иллюстрациялар ишлаган. xv аср иккинчи ярмида флоренция санъатида содир бўлган ўзгаришлар ҳайкалтарош ва …
3
и. xv аср иккинчи ярмида венецияда ҳам уйғониш санъати тамойиллари ривожлана бошлади. унинг йирик вакиллари жованни беллини (1430-1516), витторе карпаччо(тах. 1456-1526) ижоди эса, италия илк уйғониш даврининг юқори уйғониш даврига ўтиш чегарасини белгилади. византия, ғарбий европа давлатлари билан яқин алоқада бўлган бой савдогарлар республикаси венеция санъаткорлари шарқнинг бой, сержило ва ёрқин санъати ва готика анъаналарини ўзлаштирган холда ўзига хос жозибадор санъат мактабини яратишга муяссар бўлдилар. шу ерда мойбўёқ. техникаси ривожланди, венециянинг юқори уйғониш даври санъати ўз тамойилларини шакллантирди, кейинги венециянинг буюк колористлари учун замин яратди. венеция квартрочентоси тамойиллари пизанелло ва жентиле да фабриона ижодида кўрина бошлаган бўлса, витторе карпаччо ижодида ўзининг тўлиқ ифодасини топди. унинг мойбўёқда ишлаган диний мавзудаги асарларида рассом замондошлари, уларни ўраб олган муҳит, табиат, меъморлик кўринишлари акс эттирилди. венеция каналларида сузиб бораётган гандолалар, балкондан ташқарини томоша қилиб ўтирган аёллар тасвири- буларнинг ҳаммасида рассом замонасининг руҳи ўз ифодасини топган. сўзсиз, венеция кватрочентоси ривожланишида беллинилар оиласи -якопо беллини ҳамда …
4
анъаналарини янги давр талаблари асосида қайта тиклади. кватрочентистлар диний мавзудаги сюжетларга асарлар ишлаб, уларда азалий масала инсон ва табиат, инсонийлик проблемаларини кўтариб чиқдилар. бу фазилатлар юқори уйғониш даври учун муҳим замин эди. италияда юкори уйғониш даври санъати француз қўшинларининг италия ерларини босиб олиши унинг сиёсий ва иқтисодий қудратини бўшаштириб юборди. мамлакатнинг душманга тўлиқ қарам бўлиб қолиш хавфи туғилди. ана шу даврда халқдинг ўз озодлиги, миллий бутунлиги учун кураш иортди, бошқаришнинг республика формаси учун курашдилар. бу катта ва муҳим ижтимоий кўтаринкилик юқори уйғониш даври санъати ривожланишининг заминини ташкил этди. юқори уйғониш даври тамойиллари италиянинг муҳим бадиий марказлари бўлган флоренция, рим ва венецияда ўзининг тугал кўринишларини намоён этди. юқори уйғониш даври нисбатан қисқа, яъни xv асрнинг 90- йилларидан xvi асрнинг 30-йилларига қадар бўлган даврни ўз ичига олади. лекин мазмунан бу давр жуда улуғ ва италия санъати тараққиётининг «олтин асри» ҳисобланади. шу даврда яшаб ижод этган буюк титанлар леонардо да винчи, рафаэль санти, …
5
к меъморлик ордерлари эркин ва ижодий ишлатила бошланди. италияда ривожланиб келаётган меъморлик услублари умумлаштирилиб, ягона миллий меъморлик услуби яратилди. донато д' анжело браманте (1444-1514) янги давр меъморлигининг асосчиси ва йирик вакилидир. у ўз ижодини миланда (1472-1499) бошлади. лекин римга кўчиб келгандан кейингина бу ерда антика санъатини ўрганиш ва ўзлаштириш асосида ўша давр кишилари қарашларига мос бўлган бир қатор йирик меъморлик композициялари ишлаб, даврнинг ҳарактерли услубини яратди. унинг бу янги тамойиллари темпьетто деб номланган ибодатхонада намоён бўлди. айланасимон режада ишланган гумбазли бино атрофи устунлар билан ўраб чиқилган. ҳажми жиҳатдан катта бўлмаган бу бино ўзининг маҳобатлилиги билан яхши таассурот қолдиради. браманте ижодинннг энг юксак намуналари ватиканда қурилган бинолардир. рим папаси ватиканни реконструкция қилишни мақсад қилади ва уни брамантега топширади. у бу ерда мавжуд дастлабки биноларни тартибга келтириш ва улардан ягона ансамбль тўзишга киришади, қатор галерея ва зиналар қурдиради, кенг, қуёш нурига тўла ҳовлилар яратиб, йирик ансамбль ташкил этади. брамантенинг муҳим асарларидан бири …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "xv аср иккинчи ярмида флоренция санъати"

1404543660_54052.doc xv аср иккинчи ярмида флоренция санъати режа: 1. xv аср иккинчи ярмида флоренция санъати 2. италияда юкори уйғониш даври санъати 3. венецияда юкори уйғониш даври санъати атлантика океани орқали янги савдо йўлларининг очилиши, 1453 йили истамбулнинг турклар томонидан босиб олиниши шарқ ва ғарб орасидаги савдо йўлларининг аҳамияти йўқолишига олиб кела бошлади. яқинлашиб келаётган инқироз ижтимоий ва иқтисодий ҳаётга ўз мухрини қўя бошлади. xv аср охирларига келиб, шаҳар хунармандлари табақаларининг демократик ҳаракатлари кучайди. бу санъат тараққиётида янги замин ярата бошлади. бу хусусият дастлаб флоренцияда ўзини кўрсата бошлади. илк уйғониш даври ўзининг умрини тугатиб, юқори уйғониш даврига асос ярата бошлади. бу давр флоренциянинг хукмдори «ажойиб-гаройиб лоренцо» д...

DOC format, 136.0 KB. To download "xv аср иккинчи ярмида флоренция санъати", click the Telegram button on the left.